ovqat xazm qilish

DOCX 5 pages 34.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
овқат хазм қилиш овқат хазм қилиш мураккаб физиологик жараён бўлиб, бунда овқат физик ва кимёвий ўзгаришлар натижасида майда заррачаларга парчаланиб, ошқозон ва ичак бўшлиғидан қон ва лимфа томирларига сўрилади. физик ўзгариш деб – овқат оғиз бўшлиғидаги тишлар ёрдамида, ошқозонда ва ичакларнинг маятниксимон хамда перисталтик харакати натижасида майдаланишига айтилади. киёвий ўзгариш деб – овқат таркибидаги оқсил, ёғ, углеводларнинг ферментлар таъсирида парчаланишига айтилади. овқатни парчаловчи ферментлар уч гуруҳ: протеазалар – оқсилларни парчаловчи ферментлар липаза – ёғларни парчаловчи ферментлар карбогидразалар – углеводларни парчаловчи ферментлар. овқат таркибидаги оқсиллар аминокислоталаргача, ёғлар глицерин ва ёғ кислотасигача, углеводлар моносахаридларгача парчаланади. 1842 йилда в.а.басов биринчи бўлиб ошқозон шрасини ажратиб олиш учун итнинг ошқозонига зангламайдиган металлдан ингичка найча фистула ўрнатди. в.а.басов усули билан ажратиб олинган ошқозон шираси тоза эмас эди. и.п.павлов ошқозон ширасини тоза ажратиб олишда “сохта” овқатлантириш ва “кичик ошқозон” услубларини яратди. и.п.павлов овқат хазм қилиш органлари вазифасини, шартли рефлекслар хосил қилиш йўли билан ўрганди. оғиз бўшлиғи. оғиз …
2 / 5
ак шираси билан аралаштириш, томоққа ўтказиш, таъмини аниқлаш вазифасини бажаради. тил уч қисмдан иборат: учи, танаси, илдизидан иборат. тилнинг учи билан ширинни, илдиз қисми билан аччиқни, ён томони билан шўр ва нордон таъмни сезади. сўлак безлар. оғиз бўшлиғида уч жуфт тил ости, жағ ости ва қулоқ олди сўлак безлар жойлашган. сўлак таркибида углеводларни парчаловчи питиалин ферменти ва лизоцим моддаси бўлади. лизоцим оғиз бўшлиғидаги микробларни эритиб оғиз бўшлиғини тозалаб туради. халқум. халқум 15 смгача бўлиб, бурун оғиз ва халқумга бўлинади. овқатни оғиз бўшлиғидан қизил ўнгачга, хавони бурун бўшлиғидан хиқилдоққа ўтказиш вазифасини бажаради. қизилўнгач. қизилўнгач 23-25 см, шиллиқ ва мускул қаватдан иборат. тўш суягининг орқасида жойлашган. ошқозон. ошқозон қорин бўшлиғининг юқори қисмида, диафрагманинг остида жойлашган. ошқозон тўрт қсмдан – кириш, туби, танаси ва пилорик (чиқиш) дан иборат. ошқозон хажми 2,5 л. ички шиллик пардасида 14 миллионга яқин майда безлар жойлашган. бир суткада 3 л шира ажратади. шира таркибида пепсин, липаза ферментлари ва …
3 / 5
ошқозон ости безининг шираси ва жигардан ўт суюқлиги қуйилиб туради. ошқозон ости бези шираси таркибида – трипсин оқсилларни парчаловчи, липаза ёғларни парчаловчи, амилаза – углеводларни парчаловчи ферментлар бўлади. ўн икки бармоқли ичакка қуйилган ўт суюқлиги овқат таркибидаги ёғларни эмульсия холатига келтиради ва липаза ферментнинг фаоллигини оширади. катта одамда бир кеча кундузда ўн икки бармоқли ичакка 500-800 мл ошқозон ости бези шираси ва 700-1200 мл ўт суюқлиги қуйилиб туради. ўн икки бармоқли ичакда овқат хазм бўлиш жараёни жуда фаол боради. ингичка ичак. ингичка ичак узунлиги 6-7 метр, кенглиги 2,5-3 см бўлади. ингичка ичак мускуллари ичакнинг маятниксимон ва перисталик харакатларини таъминлайди. маятниксимон харакатда овқат моддаси ичак шираси билан аралашади. перисталик харакатда яъни тўлқинсимон харакатда овқат моддаси юқоридан пастга қараб сурилади. ингичка ичак девори безларидан энтерокиназа оқсилни парчаловчи, липаза ёғларни парчаловчи, амилаза – углеводларни парчаловчи ферментлар ажралади. ингичка ичакнинг шиллиқ қаватининг 1 мм2 сатхида 30-40 та, бутун сатхида 4 млн гача ворсинкалар бўлади. …
4 / 5
нинг қонга ўтиши туфайли келиб чиқиши мумкин. белгилари: қориннинг ўнг томонида кучли санчиқ ва ғижимловчи оғриқ пайдо бўлади, кўнгил айнийди ва қусади. йўғон ичак деворидаги мускул қаватининг харакати секин бўлганлиги туфайли унда овқат узоқ вақт туриб қолади (18-20 соат). йўғон ичакда – сув, минерал тузлар шиддат билан сўрилади. 3% оқсиллар, 2% углеводлар сўрилади. жигар. жигар одам организмидаги энг йирик без. жигар қорин бўшлиғининг ўнг томонининг қорин қисмида яъни ўнг қовурғалар ёйи остида жойлашган. жигар икки бўлак – ўнг бўлаги ўнг қовурғалар ёйи остида, чап бўлаги қориннинг юқори қисмида, тўш суяги остида жойлашган. жигар тўқимаси бириктирувчи тўқима пардаси ёрдамида жуда кўп майда бўлакларга бўлинган. бўлакчалар 500 мингта бўлади. гепатоцит – жигар хужайрасининг бўлакчаларига айтилади. жигар қонни захарли моддалардан тозалаш, ўт суюқлиги ишлаб чиқиш, оқсил ва углеводлар алмашинувида иштирок этиш вазифасини бажаради. ошқозон ичаклардан сўрилган овқат таркибидаги моддалар қонга вена орқали жигарга боради ва у ерда зарарсизлантирилади. жигар юқумли сариқ касаллигида, жигар …
5 / 5
ам ўзини назорат қила олмайди, онгли фикрлаш қобилияти йўқолади. агар 0,1 % бўлса миянинг харакатларни назоарт қилувчи анча ичкари бўлимлари зарарланади. қонда алкоголь концентраияси 0,2 % бўлса у миянинг руҳий хулқ атворини назорат қилувчи сохасига таъсир қилади. бунда ўзгармас инстинктлар қўзғалиб одам тажовузкор бўлади. 0,3% бўлса одам хушини йўқотмаган холда кўраётган, эшитаётгна нарсасини тушунмайди. 0,4 % бўлса одам эс хушини йўқотиб ухлаб қолади, бир хил нафас олмайди, беихтиёр ёзилиб юборади. 0,6-0,7 % бўлганда одам ўлади. чекиш. тамаки тутуни таркибида 3 мингдан ортиқ захарли моддалар бор: шулардан никотин, аммиак, карбонат ангидрид гази, радиоактив полоний, кадмий, кобальт, қўрғошни, маргумуш кабилар бўлади. чекувчилар орасида чекмайдиганларга қараганда ўпка раки 20 марта кўп учрайди. чекувчи эркакларнинг хотинлари чекмайдиганларга қараганда 4 йил кам умр кўрар экан. нос тутуни бўлмагани билан унинг таркибидаги захарли моддалар тил ости қон томирларига сўрилиб, қон орқали мия, юрак, жигар каби хаётий органларни захарлайди. овқат хазм қилишнинг бошқарилиши. овқат хазм қилиш органлар …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ovqat xazm qilish"

овқат хазм қилиш овқат хазм қилиш мураккаб физиологик жараён бўлиб, бунда овқат физик ва кимёвий ўзгаришлар натижасида майда заррачаларга парчаланиб, ошқозон ва ичак бўшлиғидан қон ва лимфа томирларига сўрилади. физик ўзгариш деб – овқат оғиз бўшлиғидаги тишлар ёрдамида, ошқозонда ва ичакларнинг маятниксимон хамда перисталтик харакати натижасида майдаланишига айтилади. киёвий ўзгариш деб – овқат таркибидаги оқсил, ёғ, углеводларнинг ферментлар таъсирида парчаланишига айтилади. овқатни парчаловчи ферментлар уч гуруҳ: протеазалар – оқсилларни парчаловчи ферментлар липаза – ёғларни парчаловчи ферментлар карбогидразалар – углеводларни парчаловчи ферментлар. овқат таркибидаги оқсиллар аминокислоталаргача, ёғлар глицерин ва ёғ кислотасигача, углеводлар моносахаридларгача парчаланади. 1842 йилда ...

This file contains 5 pages in DOCX format (34.1 KB). To download "ovqat xazm qilish", click the Telegram button on the left.

Tags: ovqat xazm qilish DOCX 5 pages Free download Telegram