ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари

DOCX 152 pages 1.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 152
1-мавзу: ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари режа: 1.ёш физиологияси ва гигиена фанининг аҳамияти. 2. мактаб гигиенаси ҳақида тушунча. 3.акселератсия тушунчаси нимани англатади таянч тушунчалар: физиология, гигиена, педагог, соғлом авлод, ўсиш, ривожланиш, гетерохрония, акселератсия, ирсият, муҳит, доминанта, ретсессив, хромосома, ген, мутатсия, ирсий касалликлар. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг их сессиясида президентимиз ислом каримов: «ҳаётимизнинг ҳал этувчи муҳим масалалари қаторида таълим ва тарбия тизимини тубдан ўзгартириш, уни янги замон талаби даражасига кўтариш масаласини қўйди. шунинг учун мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ, буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, уни миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида ҳозирги замон даражасига чиқариш мақсадида катта аҳамият бериб келинмоқда». замонавий билим бериш учун аввало мураббий ўсиб, ривожланиб келаётган авлоднинг турли даврлардаги физиологик ўзлаштиришларини яхши билиб олгандагина ўқув-тарбия жараёнини тўғри ташкил эта олади. ташқи муҳит шароитининг бола организмига таъсирини гигиеник аҳамиятини ўрганиши эса болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашда ўқитувчига ёрдам беради. ёш физиологиясининг вазифаси …
2 / 152
илан ҳарактерланади. ўқитувчи болалар ва ўсмирларнинг анатомо-физиологик хусусиятларини ўрганган экан, айрим тизим ва органларининг (суяк-мускул, нафас олиш органлари, қон айланиши, нерв тизими, сезги органлари, ошқозон ичак тракти, ички секретсия безлари, тери, айирув органлари) тузилиши хусусиятларини ҳамда уларнинг фаолиятларини ва гигиенаси билан танишади. уйқу ва ақлий меҳнатни мақсадга мувофиқ равишда ташкил қилиш учун нерв тизимининг ишлаш қонуниятларини билиш айниқса муҳумдир. гигиена – бола организмини ташқи муҳит таъсирига ўзаро боғлиқлигини ўргатадиган фан бўлиб, педагогика ва психология фанлари билан чамбарчас боғлиқдир. ўсиб ва ривожланиб келаётган болалар анатомияси ва физиологиясини билмай туриб, болалар шахсий гигиенаси, мактабдан ташқари ишлар гигиенаси ва ўқув тарбиявий ишлар гигиенаси масаласини эчиб бўлмайди. гигиена предмети бир қатор вазифаларни ўз ичига олади: шулар жумласидан, ташқи муҳит шароитининг бола организмига таъсири (табиий, сотсиал-ижтимоий), жисмоний ривожланиш, саломатлиги ва анотомик-физиологик хусусиятлари, ўқитишни гигиеник шароитлари, ўқувчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартиби, ўқувчилар касалликларини олдини олиш ва кўпгина бошқа вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. организмдаги …
3 / 152
рининг бир қанча авлодда турғун сақланиб келиши ирсиятнинг бир томони бўлиб, иккинчи томони организмларнинг онтогенезида маълум моддалар алмашинувини ҳарактерини ва ривожланиш типини таъминлашдир. буларнинг ҳаммаси ирсият туфайли аниқланади.ирсият наслдан-наслга қай тарзда ўтишини билиш учун ҳужайра ҳақида маълумотга эга бўлиш керак. барча тирик организм ҳужайралардан ташкил топган. 1665 йилда р.гук томонидан содда микроскоп ихтиро қилиниши ҳужайра таълимотининг туғилишига олиб келди. у пўкакдан юпқа кесма тайёрлаб, микроскоп остида кузатганда майда катакчаларни кўрди ва уларга ҳужайралар деб ном берди. электрон микроскоп кашф этилиши билан ҳужайранинг таркиби ва ҳужайрадаги моддалар алмашинуви ўрганила бошланди. ҳужайралар шарсимон, дуксимон, призмасимон шаклларда бўлади. ҳар бир ҳужайрас ситоплазматик мембрана, ситоплазма, ядро ва ҳужайра органоидларидан ташкил топган. тузилиши, келиб чиқиши иа функсияси бир-бирига ўхшаш бўлган ҳужайралар тўплами тўқима деб аталади .организмдаги ҳамма тўқималар 4 гуруҳга: эпителий (қонловчи), бириктирувчи (таянч-график), мускул(мушак) ва нерв тўқималарига бўлинади. эпителтй тўқимаси бир ва кўп қаватли бўлиб, юпқа пластинка шаклидаги ҳужайралардан ташкил топган. бириктирувчи тўқима асосан …
4 / 152
ли ҳужайра ичига ўтади. ситоплазма ярим суюқ муҳит бўлиб, электрон микроскопда қаралганда, унинг майда донадор структураси аниқ кўринади. ситоплазмада ядро ва ҳужайранинг барча органоидлари универсал ва махсус органоидларга бўлинади. универсал органоидлар барча организмлар ҳужайрасида бўлади. махсус органоидлар баъзи ҳужайралардагина учрайди. универсал органоидларга митохондриялар, голъжи аппарати, эндоплазматик тўр, рибосомалар, лизосомалар ва ҳужайра маркази киради. махсус органоидларга мускул ҳужайраларини қисқартирувчи миофибриллар, нерв ҳужайраларидаги нейрофибриллар ва ҳаракат органоидлари - хивчинлар, киприкчалар киради. ядро ҳужайранинг асосий қисми бўлиб, бўлиниш хусусиятига эга. ядронинг шакли кўпинча ҳужайра шаклига ўхшаб кетади. ядро ташқи ва ички мембрана орқали ситоплазмадан ажралиб туради. мембранада тешикчалар (поралар) бўлиб, оқсил молекулалари, аминокислоталар, нуклеотидлар ана шу тешикчалардан ўтади, натижада ситоплазма билан ядро ўртасида актив моддалар алмашинуви содир бўлиб туради. ядронинг ичи суюқлик (шира) билан тўлган бўлиб, бу ерда хромосомалар, ядрочалар (битта ёки кўп) жойлашган. ядро шираси таркибида оқсиллар, нуклеин кислоталар, углеводлар ва бошқа моддалар бўлади. лизосома юмалоқроқ шаклда бўлиб, мембранаси уч қаватдан тузилган. …
5 / 152
, юмалоқроқ, бир оз чузиқ ёки таёқчасимон, ипсимон шаклларда бўлади. ҳужайрада 50 тагача, баъзи ҳужайраларда 900 тагача митохондриялар бўлади. митохондриялар мембранаси икки қаватдан иборат.улар таркибида оқсиллар, липидлар нуклеин кислоталар борлиги кузатилган. шунингдек, улар таркибида ҳужайрадаги энергия алмашинувида иштирок этувчи кўпгина ферментлар сақланади. митохондрияларда атф (аденозинтрифосфат кислота) ҳосил бўлади. мускул тўқимаси. бу тўқима толаларида қисқариш хусусиятига эга бўлган миофибриллар бўлади. шу билан у бошқа тўқималардан фарқ қилади. организмда силлиқ ва кўндаланг йўлли мускул тўқималари бор. нерв тўқимаси ташқи муҳит тасирида ички органларда рўй берадиган, тасиротни, яни нерв импулъсларини ўтказиш функсиясини бажаради. нерв тўқимаси нейрон ва нейроглиядан тузилган. организм ирсиятини ўрганмай туриб, наслдан-наслга ўтувчи касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мумкин эмас. епителий тўқимаси епитилий ҳужайраси асосий вазифасига кўра сиртқи эпитилий, безли эпитилий ва сенсор эпитилий хилларига бўлинади. барча эпитилий хиллари учун юпқа базал мембрана (базал қават гиалинли мембране, ойнасимон мембрана) хос бўлиб, у эпитилийнинг меҳаник тасирларига чидамлигини таминлайди. юза (қопловчи) эпитилий организмнинг …

Want to read more?

Download all 152 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари"

1-мавзу: ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари режа: 1.ёш физиологияси ва гигиена фанининг аҳамияти. 2. мактаб гигиенаси ҳақида тушунча. 3.акселератсия тушунчаси нимани англатади таянч тушунчалар: физиология, гигиена, педагог, соғлом авлод, ўсиш, ривожланиш, гетерохрония, акселератсия, ирсият, муҳит, доминанта, ретсессив, хромосома, ген, мутатсия, ирсий касалликлар. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг их сессиясида президентимиз ислом каримов: «ҳаётимизнинг ҳал этувчи муҳим масалалари қаторида таълим ва тарбия тизимини тубдан ўзгартириш, уни янги замон талаби даражасига кўтариш масаласини қўйди. шунинг учун мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ, буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, уни миллий заминини ...

This file contains 152 pages in DOCX format (1.8 MB). To download "ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари", click the Telegram button on the left.