вегетатив нерв тизимининг тузилиши ва физиологияси

DOCX 224.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1668632419.docx вегетатив нерв тизимининг тузилиши ва физиологияси режа: · вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисми · бош мия пўстлоғи: тузилиши, вазифаси, · текшириш усули, патологияси, зарарланиш синдромлари · бош миянинг анатомияси ва функцияси, олий пўстлоқ фаолияти. · бош мия пўстлоғидаги проекцион соҳаларнинг иш фаолиятига қараб жойланиши · бош мия ярим шар пўстлоғида ассоциатив соҳаларнинг жойланиши · бош мия айрим бўлакларининг жароҳатланиш синдромлари. · бош мия бўлакларини шикастланиш синдромлари · мия пўстлоғини қўзғалиш белгилари · бош мия пўстлоғининг олий фаолияти, унинг бузилиши ва нейропсихологик текшириш усуллари · бош миянинг қон билан таъминланиши · бош мияда веноз қон айланиш · бош миянинг ўровчи пардалар · патологияси ва текшириш усули вегетатив нерв тизими тузилишида ўзига хос ҳусусиятлари бор бўлиб, буларга қуйидагилар киради: анимал нерв тизимини барча қисмлари бўйлаб вегетатив тузилмалар жуда кенг тарқалгандир, улар аьзолар ва тўқималарда жойлашиб, шохлари чигаллар ҳосил қилади ва қон томирлар бўйлаб жойлашади. вегетатив толалар ички аьзолар, мушак тўқимасида, безларда, …
2
мм га етади. вегетатив толалар паст қўзгалувчанликка эга, уларнинг хронаксияси каттадир, қўзғалиш тўлқинининг тарқалиш тезлиги вегетатив нерв бўйича анча кам, 0,6-1,2 м/сек, соматик нервда эса 60-120 м/сек га тенг. вегетатив нерв тизими толалари айрим кимёвий моддалар таьсирига жуда сезувчандир. шунинг учун кимёвий моддаларни хоссаларига қараб ва вегетатив толаларнинг сезувчанлигига қараб улар 2 га бўлинади: биринчи симпатик нерв толалари, улар адреналин, эфедрин, кальцийлардан қўзғалади, бром ва хлоралгидратдан тормозланади. парасимпатик нерв толалари эса пилокарпин, эфедрин, ацетилхолин, калий, инсулинлардан қўзғалади, атропин ва скополаминлардан тормозланади. кўп сонли текширишлардан маьлум бўлишича баьзи аъзолар ва тўқималар доимо антогонистик (симпатик ва парасимпатик) иннервацияга эга бўлмай, фақат 1 хил толалар билан иннервация қилинар экан. масалан: тери пиломоторлари ва тер безлари фақат симпатик толалар билан иннервацияланади. қорачиқ мушаклари ва ички аьзоларнинг мушаклари симпатик ва парасимпатик толалар билан иннервацияланиб қўзғатувчи, ҳам тормозловчи таьсирга эгадир. сўлак безларида парасимпатик толалар унинг ажралишига таьсир кўрсатади, симпатик толалар эса -сўлакнинг қаттиқ қисмини ажратади. нерв …
3
арга бўлинмайдилар. кўрсатилганлар ичида вегетатив нерв тизимининг олий қисми бўлган гипоталамус муҳим аҳамият касб этади. гипоталамусда ўзига хос (специфик) ва ўзига хос бўлмаган (носпецифик) тузилмалар мавжуд. гипоталамус тузилмаларини прессор-симпатик ва депрессор-парасимпатик бўлакларга бўлиш ўзини оқламади, чунки гипоталамусни прессор бўлагини қитиқланганда симпатик ва парасимпатик нервларга оид бўлган натижани (эффектни) кўриш мумкин. (вейн л.м. 1971). замонавий йирик вегетологлар (гесс, гельгорн, зейнларнинг) фикрича вегетатив нерв тизимининг марказий қисмини эрготроп ва трофотроп бўлакларга бўлиш мақсадга мувофиқдир. эрготроп тизим организмни ташқи муҳит шароитини ўзгаришларига (совуқ, иссиқ) мослайди ва нозик ҳолда руҳий фаолиятларга жисмоний таъсир кўрсатиб катаболик жараёнларни йўналишига имконият беради. трофотроп тизим анаболик жараёнга таьсир кўрсатади. нутритив фаолиятга, гомеостатик мувозанатга ҳам таьсир кўрсатиб руҳий ҳолатни фаоллайди, ҳаракат тайёргарлиги ва вегетатив мобилликни (доим тайёр туришлик) таьминлайди. трофотроп тизим дам олиш вақти, овқат ҳазм қилиш, уйқунинг айрим даврлари билан алоқадордир ва ўз фаоллиги билан вагосимпатик аппаратни доимо ишга солиб туради. бунга юрак ритмини секинлашиши, систола кучининг камайиши, …
4
қисми. мазкур қисмнинг нейронлари орқа мия (саккизинчи бўйин (с8) кўкрак (д1-12) ва юқориги бел (l1-2) сегментларининг ён шохларида жойлашган. уларнинг аксонлари преганглионар толаларни ҳосил қилиб, олдинги илдиз таркибида чиқиб симпатик пояга боради. преганглионар толаларни қўшувчи оқ толалар деб ҳам юритилади, чунки уларда постганглионар толалардан фарқли равишда миелин пардаси борлиги ва рангини оқимтир бўлишидир. симпатик поя жуфт бўлиб, умуртқа поғонасининг ён томонида жойлашган. у калла асосида бошланиб, пастга томон йўналади. симпатик поянинг пастки учи бир-бирига яқинлашиб, биринчи дум умуртқасининг олдинги юзасида жойлашган тоқ тугунда тугайди. симпатик пояни 20-25 симпатик тугунлар ва уларни ўзаро бириктирувчи тугунлараро толалар ҳосил қилади. бу тугунларни паравертебрал тугунлар дуб аталади. симпатик пояда тўрт: бўйин, кўкрак, бел ва думғаза қисмлари тафовут қилинади. симпатик тугунларда уч хил ҳужайралар жойлашган бўлиб, улар ўз хажми билан фарқланади: катталарининг диаметри 32-35 мк, ўртасиники 25-32 мк ва кичигиники 15-22 мк га тенг. тугунларга келувчи қўшувчи преганлионар толалар қисман тугунда узиладилар, қисман узилмаган ҳолда …
5
билан боғлиқ. 4). симпатик поянинг кўкрак қисмини 10-12 тугун ташкил қилади. уларнинг юқориги 5 тасидан бошланувчи постганглионар толалар аортанинг юқориги қисмига, юракка, ўпкага йўналиб уларни симпатик иннервация қилади. қолган кўкрак ва қорин тугунчаларининг постганглионар толалари катта ички аъзолар нерви, қуёш чигали ва кичик ички аъзолар нервлари орқали бутун ички аъзоларни симпатик иннервациясини таъминлайди. чаноқ тугунларининг постганглионар толалари эса чаноқ аъзоларининг симпатик иннервациясини таъминлайди. 32- расм. внс симпатик қисми. 1. симпатик поя 2. ичак ва аорта буйрак тугуни 3. висцерал (ички аъзолар) нерви 4. юқориги ва пастки қорин чигали 5. tимус 6. буйрак лимфа тугунлари 7. жигар 8. ичакларнинг лимфоид тўқимаси 9. преганглионар тола 10. постганглионар тола шундай қилиб кўкрак, қорин ва чаноқ тугунларидан ўтган постганглионар толалар превертебрал тугунларга ёки чигаллар томон йўналадилар. энг йирик ва энг муҳим превертебрал тугунлардан бири чап ва ўнг қуёш тугуни ёки қуёш чигали (қорин мияси) ҳисобланади. қорин чигали тугунларидан бошланган постганглионар симпатик толалар қон томирлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "вегетатив нерв тизимининг тузилиши ва физиологияси"

1668632419.docx вегетатив нерв тизимининг тузилиши ва физиологияси режа: · вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисми · бош мия пўстлоғи: тузилиши, вазифаси, · текшириш усули, патологияси, зарарланиш синдромлари · бош миянинг анатомияси ва функцияси, олий пўстлоқ фаолияти. · бош мия пўстлоғидаги проекцион соҳаларнинг иш фаолиятига қараб жойланиши · бош мия ярим шар пўстлоғида ассоциатив соҳаларнинг жойланиши · бош мия айрим бўлакларининг жароҳатланиш синдромлари. · бош мия бўлакларини шикастланиш синдромлари · мия пўстлоғини қўзғалиш белгилари · бош мия пўстлоғининг олий фаолияти, унинг бузилиши ва нейропсихологик текшириш усуллари · бош миянинг қон билан таъминланиши · бош мияда веноз қон айланиш · бош миянинг ўровчи пардалар · патологияси ва текшириш усули вегетатив нерв тизими тузилиш...

DOCX format, 224.7 KB. To download "вегетатив нерв тизимининг тузилиши ва физиологияси", click the Telegram button on the left.