psixologiyani tabiiy-ilmii asoslar

DOCX 13 стр. 40,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
психологиянинг табиий-илмий асослари режа: 1. одам нерв тизимини тузилиши, фаолияти ва хусусиятлари. 2. мия ва психика. 3. муайян мия тизимларидан психик ҳодисаларнинг локализацияси (жойлашуви) муаммолари. 4. психик жараёнларнинг физиологик асослари. аввало, одамнинг нерв тузилиши, хусусиятлари ва фаолиятини кўриб чиқайлик. одам бош мияси киши психикасининг ўзига хос, такрорланмас мураккаб органи ҳисобланиб, у катта ярим шарлар, мияча, оралиқ мия, ўрта мия ва узунчоқ миядан иборат. бош мия орқа мия билан марказий нерв тизимини ташкил қилиб, одам организмидаги барча органларнинг ўзаро фаолияти ва бир-бири билан боғланишини, ҳамда унинг ташқи муҳит билан бўладиган алоқасини таъминлайди. психик фаолиятларнинг кўпгина қисми бир неча қатор бўлиб жойлашган, ниҳоятда кўп нерв ҳужайраларидан (15 млрд.дан кўп) ташкил топган, кулранг модда қатламидан иборат бўлган бош мия катта ярим шарлари қобиғининг фаолияти билан боғлиқдир. нерв тизими нерв тўқимасидан ташкил топган бўлиб, у ўз навбатида нерв ҳужайраларидан иборат. ҳар бир нерв ҳужайраси, яъни нейрон ядроси бўлган, жуда кўп, тармоқланган калта ўсимталар – …
2 / 13
ми бош ва орқа миядан иборат. орқа мия умуртқа поғонасининг каналида жойлашган бўлиб, нерв тўқимасидан иборат. орқа мия 2 ярим қисмдан, яъни ўнг ва чап қисмлардан иборат бўлиб, уларни узунасига кетган олдинги ва орқа кесиклар ажратиб туради. орқа мияда нерв толаларининг тутамлари жойлашган бўлиб, скелет мускуллари, тери ва шиллиқ қаватдаги периферик нерв учларидан қўзғалиш нерв импульслари кўринишида улар орқали бош мияга, у ердан эса периферияга етказилади. орқа мияда онгсиз рефлектор ҳаракатларнинг, гавда ва қўл-оёқлар мускулларининг, шунингдек, бир қатор физиологик жараёнларнинг – томирларни ҳаракатлантирувчи, тер ажратувчи ва бошқа марказлар жойлашган. бош мия қутида жойлашган бўлиб, орқа миянинг устида жойлаштирилганга ўхшайди. бош мияда узунчоқ мия, кейинги мия, ўрта мия, оралиқ мия ва олдинги мия фарқланади. кейинги мия воролиев кўприги ва миячадан иборат бўлиб, узунчоқ мия билан биргаликда мия сонини ташкил қилади. мия сони орқа мияни давомидек туташган. узунчоқ мия орқали орқа миядан бош миянинг юқори бўлимларига импульслар ўтади ва орқага қайтади. узунчоқ …
3 / 13
та катта соҳага ажратилади: пешона (энг катта), тепа, энса ва чакка. бир хилдаги ҳужайралар қатламидан иборат қисмлар (қобиқ шакли ва фаолиятнинг вазифалари турлича бўлган олтита қатлам ҳужайралардан ташкил топган) қаватлардан (майдон) иборат. одамда ҳаммаси бўлиб 52 та майдон мавжуд. бош миянинг пўстлоғи остида ётган қисмларини қобиқ ости соҳаси дейилади. қобиқ ости соҳаси ва қобиқ ости тутамлари умумий сезувчанликнинг дифференцияллашмаган марказлари ҳисобланади. бу соҳа бизнинг эмоцияларимиз ва инстинктларимиз билан боғланган. бош мия қобиғи одамдаги психик жараёнларнинг бевосита моддий асоси ҳисобланади. катта ярим шарлар қобиғи ўзининг толалари билан бош мия ва орқа миянинг барча қисмларини боғлайди. психик ҳаёт бутун марказий нерв тизимининг мавжудлиги ва фаолияти билан боғлангандир. шу билан бирга, нерв тизими ва бутун организм фаолиятининг муҳим аҳамияти бош мия қобиғига тегишлидир. периферик нерв тизими марказий нерв тизими билан ажралмас яхлитликни ташкил этади. периферик нерв тизими марказий нерв тизимидан чиқиб тармоқланиб, шу билан бирга бутун организмни мнт билан боғловчи нервлар ташкил этади. …
4 / 13
унинг марказлари гипоталамусда, орқа миянинг кўкрак ва юқори бел сегментларида жойлашган) ва парасимпатик нерв тизимидан (унинг марказлари ўрта миядаги тўрт тепаликда, воролиев кўприкда, узунчоқ мияда ва орқа миянинг думғаза қисмида жойлашган) иборат. симпатик ва парасимпатик тизимлар ички аъзолар фаолиятини идора қилишда ўзига хос «антагонистлар» (қарама-қарши) бўлиб, бир орган фаолиятини қарама-қарши ҳолатга келтиради. масалан, симпатик тизим юрак фаолиятини тезлаштирса, парасимпатик тизим эса бу фаолиятни сусайтиради. организмнинг меъёрдаги фаолияти симпатик ва парасимпатик внтнинг маълум бир «мувозанатида» сақланади. внт эмоционал кечинмаларда катта роль ўйнайди. одамнинг кўпинча психик жараёнларини, хусусиятларини ва ҳолатларини идора этишда ретикуляр формация алоҳида роль ўйнайди. ретикулар формация орқа мияда, узунчоқ ва кейинги мияда жойлашган зич нерв толалари тармоғи билан ўзаро бириккан тўрсимон тузилмадир. у бош миянинг электрик фаоллигига, бош мия қобиғининг функционал ҳолатига, қобиқ ости марказларига, миячага ва орқа мияга таъсир қилади. мияни психиканинг органи сифатида илмий психологияда ўрганиш тарихи иккита йўналишда борган – организм ва муҳит муносабатларини идрок этиш …
5 / 13
ланиши нерв қўзғалишига айланади; 2) қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари асосида ўзига хос равишда ахборотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилиш рўй беради; 3) амалга оширувчи, яъни буйруқларни амалга оширувчи органларга (мускулларга, безларга ва ҳоказо) узатиш. и.п. павлов (1849-1936 йиллар) и.м. сеченовнинг бошлаган миянинг рефлектор фаолиятини ўрганишини ривожлантириб, рефлекс тушунчасига янги мазмун киритди, шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш асосларини яратди. рефлексларнинг икки тури фарқланади – шартсиз ва шартли. шартсиз рефлекслар туғма бўлиб, ҳаётнинг дастлабки кунларидан ва кейинчалик ҳеч қандай тажрибасиз (малакасиз) намоён бўла бошлайди (масалан, игна санчгандан қўлни тортиб олиниши, овқатнинг оғиз бўшлиғига тушгандан сўлакнинг ажралиши). шартли рефлекслар ҳаёт тажрибаси билан шартсиз рефлекслар асосида пайдо бўлади. масалан, итда унга доимо овқат бериладиган (товоқ) идишнинг кўриниши сўлак ажралишига олиб келади. идиш (товоқ) бу ерда шартсиз эмас, балки шартли таъсирлагич ҳисобланади. шартли таъсирлагич сўлак ажралишининг тўғридан-тўғри қўзғатувчиси бўлмай, балки фақатгина қўзғатувчининг сигнали, овқатнинг сигналидир. шартсиз рефлексларнинг марказлари турличадир – шартсиз рефлекслар ёйларнинг туташуви орқа …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "psixologiyani tabiiy-ilmii asoslar"

психологиянинг табиий-илмий асослари режа: 1. одам нерв тизимини тузилиши, фаолияти ва хусусиятлари. 2. мия ва психика. 3. муайян мия тизимларидан психик ҳодисаларнинг локализацияси (жойлашуви) муаммолари. 4. психик жараёнларнинг физиологик асослари. аввало, одамнинг нерв тузилиши, хусусиятлари ва фаолиятини кўриб чиқайлик. одам бош мияси киши психикасининг ўзига хос, такрорланмас мураккаб органи ҳисобланиб, у катта ярим шарлар, мияча, оралиқ мия, ўрта мия ва узунчоқ миядан иборат. бош мия орқа мия билан марказий нерв тизимини ташкил қилиб, одам организмидаги барча органларнинг ўзаро фаолияти ва бир-бири билан боғланишини, ҳамда унинг ташқи муҳит билан бўладиган алоқасини таъминлайди. психик фаолиятларнинг кўпгина қисми бир неча қатор бўлиб жойлашган, ниҳоятда кўп нерв ҳужайраларидан (15 м...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOCX (40,9 КБ). Чтобы скачать "psixologiyani tabiiy-ilmii asoslar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: psixologiyani tabiiy-ilmii asos… DOCX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram