физиология

PDF 360 стр. 2,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 360
маъруза № 1 1 физиология . вазифалари ва усуллари. тиббиетдаги аҳамияти. қисқача тарихи. қўзғалувчан тўқималар физиологияси. таянч сўзлар биоэлектрик потенциаллар, микроэлектродли техника, торли гальвонометр, осциллограф, телеметрия, ўткир тажриба,сурункали тажриба,қўзғалувчан тўқималар, мембрана потенциали,ҳаракат потенциали, мембрана-ион назарияси, таъсирланиш бўсағаси, мембрана деполяризациясининг критик даражаси, из потенциаллари, реобаза,хронаксия,локал жавоб, рефрактерлик. муқаддима физиология (юн physis- табиат, logos - таълимот)бир бутун организм ва унинг алоҳида қисмлари: ҳужайралар, тўқималар, аъзолар (органлар),функционал тизимлар ҳаетий фаолияти ҳақидаги фандир.физиология тирик организм функцияларининг амалга ошиш механизмлари,бу функцияларнинг ўзаро алоқаси, бошқарилиши ва ташқи муҳитга мослашувини аниқлашга интилади .бундан ташқари физиология ҳар бир функциянинг келиб чиқиши ва эволюция жараени ҳамда организм индивидуал ривожланишида унинг шаклланиб боришини ўрганади. физиологик қонуниятлар аъзо ва тўқималарнинг макро-ва микро- структураси ва ҳужайраларда, аъзолар, тўқималарда кечадиган биокимевий, биофизик жараенлар ҳақидаги маълумотларга асосланган. анатомия, гистология, цитология, молекуляр биология, биохимия, биофизика ва бошқа фанлардаги конкрет-аниқ маълумотларни физиология синтезлайди ва уларни организм тўғрисидаги бир бутун билимлар тизимига бирлаштиради.шундай қилиб, физиология организм ва …
2 / 360
рини исботловчи жуда кўп далиллар беради. шундай қилиб,физиология билан фалсафанинг алоқаси икки томонламадир. организмнинг яшаши ва унинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи механизмларни аниқлаб, физиология маскур механизмларнинг касаллик вақтида бузилиш сабаблари,шароитлари ва тавсифини ўрганиш ва очиш имконини беради. у функцияларни меъерига қайтариш яъни соғликни қайта тиклаш учун организмга таъсир этиш йўллари ва услубларини аниқлашга ердам беради. шунинг учун физиология тиббиетнинг назарий асосидир,физиология ва тиббиет ажралмасдир. шифокор касалликнинг оғирлигини функцияларнинг бузилиш, издан чиқиш даражасига қараб баҳолайди,яъни қатор физиологик функцияларнинг меъердан четлашув катталиги бунда хал қилувчи моҳиятга эга.ҳозирги вақтда бундай четлашувлар сон жиҳатидан ўлчанади ва баҳоланади. функционал (физиологик ) текширувлар клиник диагностика ҳамда даволаш самарасини баҳолаш ва касалликнинг нима билан тугашини таъминлаш асосини ташкил этади. беморни текшириб кўриб,физиологик функциялар бузилишининг даражасини аниқлаб, шифокор бу функцияларни меъерига қайтаришни ўз олдига вазифа қилиб қўяди. аммо физиологиянинг тиббиет учун моҳияти бу билан чекланмайди.турли аъзолар ва тизимлар функцияларини ўрганиш,бу функцияларни одам қўли билан яратилган асбоблар, …
3 / 360
фибрилляция аппарати ҳам мавжуд. нафас физиологияси соҳасидаги тадқиқотлар бошқариладиган сунъий нафас аппарати (“темир ўпка”) яратилишига олиб келди. шундай ускуналар ҳам яратилганки,улар ердамида операция вақтида узоқ муддатга бемор нафасини тўхтатиб қуйиш еки нафас маркази шикастланганда бир неча йиллаб организм ҳаетини сақлаб қолиш мумкин. газлар алмашинуви ва газларнинг ташилиши физиологик қонуниятлларини билиш г и п е р б а р и к оксигенация учун мослама ясашга ердам берди.бу мосламадан қон, нафас ва юрак-томир тизимлари ишдан чиққанда фойдаланилади .мия физиологияси қонунлари асосида қатор энг мураккаб нейрохирургик операциялар услубиети ишлаб чиқилган.чунончи, кар одамнинг чиғаноғида электродлар ўрнатадилар,бу электродлар орқали товушни қабул қилувчи сунъий мосламадан электр импульслар келиб , эшитиш қобилиятини муайян даражада тиклайди. келтирилган мисоллар физиология қонунларининг клиникада фойдаланилиши тўғрисидаги алоҳида намуналар бўлиб,бу мисоллар қатори кундан- кунга тўлиб бормоқда.аммо физиологиянинг аҳамияти фақат даволовчи тиббиет билан чекланмаган. соғлом ҳает тарзини илмий асослаш ,унга керакли шарт-шароитларни яратиш ,касалликлар олдини олиш учун ҳам физиологияни ўрганиш зарурдир. ҳозирги замон …
4 / 360
функцияларини бошқаришда ва уюштиришда юксак даражадаги такомиллашувга эришган.организмда мавжуд бўлган тамойиллар,услуб ва усуллардан техникада фойдаланиш техника тараққиетига янгидан-янги имкониятлар яратади. шунинг учун физиологик ва техник фанлардан янги фан – бионика ривожланди. физиология ва унинг ютуқлари кибернетика билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. физиология қадимий фанлардан бўлиб,бой тарихга эга, унинг шаклланишида ва ривожланишида жуда кўп олимлар хисса қўшган.тиббиет,фалсафа,этика ва бошқа фанларни ўрганган шифокор букрот(гиппократ,460-377й э.а) тиббиет асосчиси ҳисобланади.букрот ва унинг шогирдлари ташқи муҳитнинг одам организмига таъсири , одам темперамент(мижоз)и,шифокор хулқ атвори ва қатор масалалар бўйича ҳозирги замонда ҳам моҳиятини йуқотмаган маълумотларни қолдирганлар. арасту (аристотель, 384-322й.э.а) биринчи бўлиб нервларни пайлардан фарқ қилган,юрак қонни ҳаракатга келтирувчи асосий аъзо эканлигини аниқлаган,кўпгина 3 ҳайвонлар тузилишини ўрганган,эмбриология соҳасида муҳим маълумотлар қолдирган в.ҳ. жолинус (клавдий гален, 134-211й) фанга тажрибани киритди, бош ва орқа мия фаолиятини ўрганди ,руҳий хусусиятлар бош мия фаолияти эканлигини аниқлади, орқа мия олдинги илдизлари ҳаракатлантирувчи, орқа илдизлари эса сезувчи толалардан иборатлигини исботлади.аммо гален қон айланиши соҳасида …
5 / 360
яқинидаги афшона қишлоғида 980 йилда туғилиб ,ешлигидан кўпгина фанларни ўрганган ва 16-17 ешида билимдон шифокор сифатида танилган. ибн сино тиббиет,фалсафа, табиатшунослик, математика в.б.фанлар бўйича 200 дан ортиқ насрий ва шеърий асарлар езиб қолдирган .унинг беш том, етти китобдан иборат “ тиббий фанлар қонуни “ 1020 йилда езилиб, кейинги 500 йил давомида осие ва ҳатто оврупода тиббиетни ўрганишда асосий манба вазифасини ўтаган ва жуда кўп тилларга таржима этилган. асардаги анатомия, физиология, жарроҳлик, терапия, доривор ўсимликлар в.б. фанлар бўйича маълумотлар ҳозирги замонда ҳам ўз аҳамиятини йуқотган эмас. исмоил жузжоний ,умар чогмини,абдулғози баходирхон в.б. ҳам тиббиет фанининг ривожланишига хисса қўшган олимлардан бўлиб, уларнинг асарлари етарли даражада ўрганилмаган. физиология эксперементал фан сифатида дунега келган .у ҳамма маълумотларни одам ва ҳайвонлар организми ҳаетий фаолиятлари жараенларини бевосита текшириш орқали қўлга киритади. экспериментал физиологияга машҳур инглиз олими уильям гарвей (1578-1657) асос солган. у.гарвей биологиядаги энг юксак кашфиетлардан бири бўлган қон айланишини кашф этган.1628 йилда у “ҳайвонларда юрак …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 360 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "физиология"

маъруза № 1 1 физиология . вазифалари ва усуллари. тиббиетдаги аҳамияти. қисқача тарихи. қўзғалувчан тўқималар физиологияси. таянч сўзлар биоэлектрик потенциаллар, микроэлектродли техника, торли гальвонометр, осциллограф, телеметрия, ўткир тажриба,сурункали тажриба,қўзғалувчан тўқималар, мембрана потенциали,ҳаракат потенциали, мембрана-ион назарияси, таъсирланиш бўсағаси, мембрана деполяризациясининг критик даражаси, из потенциаллари, реобаза,хронаксия,локал жавоб, рефрактерлик. муқаддима физиология (юн physis- табиат, logos - таълимот)бир бутун организм ва унинг алоҳида қисмлари: ҳужайралар, тўқималар, аъзолар (органлар),функционал тизимлар ҳаетий фаолияти ҳақидаги фандир.физиология тирик организм функцияларининг амалга ошиш механизмлари,бу функцияларнинг ўзаро алоқаси, бошқарилиши ва таш...

Этот файл содержит 360 стр. в формате PDF (2,0 МБ). Чтобы скачать "физиология", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: физиология PDF 360 стр. Бесплатная загрузка Telegram