экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси

DOCX 100,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1668632562.docx экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси режа: · пўстлоқ ости марказий ўзакларининг анатомо - гистологик тузилиши. · пўстлоқ ости тугунларининг гистологик тузилиши. · стрио-паллидар тизимнинг марказий нерв · тизимининг бошқа қисмлари билан бўлган · алоқалари · экстрапирамидал тизимнинг қон билан · таминланиши · экстрапирамида тизимининг · физиологияси · паллидумнинг жароҳатланиш белгилари · тарғил тананинг жароҳатланиш синдроми бош мия пўстлоғининг ихтиёрий ҳаракат соҳаси ва ундан орқа мияга йўналувчи йўллар (пирамида система) тўғрисидаги маълумотларнинг тўпланиши ва бойиши экстрапирамида тизимига мос бўлган илмий тушунчаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. экстрапирамида тизими номининг асл маъноси шуки, бу тизимнинг орқа мия билан бўлган алоқа йўллари пирамида тизимига даҳли йўқ, ундан ташқари демакдир. аслида экстрапирамида тизими, пирамида тизимига тегишли бўлмаган, мия сўғонининг ўрта қавати (tegmentum) ва тўр формация билан боғлиқ бўлган пастга йўналувчи йўллар орқали орқа мия билан алоқа қилади. тўр формацияда жойлашган (оралиқ) нейронлар марказий нерв тизимининг ўтказувчи йўлларини боғлаб, улардан импульсларни ўтишини узиб туриш …
2
қора модда, таламусни (кўрув бўртиғи) ва гипоталамусни боғлаб турувчи толалар аниқланган (zevin, peterson, 1944). (1952) нейросонографик текширишлари натижасида мия пўстлоғининг премотор зонаси (6-майдон) билан мия устунининг ўрта қавати (tegmentum), варолий кўприги, қора модда, қизил ўзак, кулранг модда ва луис танасининг алоқалари борлиги ҳам исботланган. 38- расм. базал ўзаклар. 1. қадоқ тана тиззаси 2. шаффоф тўсиқ 3. думли ўзак бошчаси 4. гумбаз устуни 5. ички капсула 6. oролча пўстлоқ 7. лентикуляр ўзак қобиғи 8. рангпар шар 9. учинчи қоринча 10. tўсиқ 11. думли ўзак думи 12. гиппокамп 13. ён қоринчани орқа шохи 14. қадоқ тана камари пўстлоқ ости марказий ўзакларининг анатомо - гистологик тузилиши. 1. думли ўзак (nucleus caudatus) ёйсимон шаклга эга бўлиб, у кўрув бўртиғи билан ясмиқсимон ўзакларни қоплаб туради. унинг олдинги йўғонлашган қисмини думли ўзакнинг боши, ўрта қисмини унинг танаси ва орқа пастки ингичкалашган қисмини унинг думи деб аталади. думли ўзакнинг боши ён қоринчанинг олдинги шохини ташқи ва пастки …
3
us lentifоrmis) думли ўзакнинг ташқи томонида жойлашган. ички капсуланинг олдинги оёқчаси ясмиқсимон ўзакни думли ўзакдан, унинг орқа оёқчаси эса ясмиқсимон ўзакни кўрув бўртиғидан ажратиб туради. ясмиқсимон ўзак учбурчак ёки пирамидасимон формага эга, унинг асоси ташқи, учи эса ичкари ва пастки томонга қараган. ясмиқсимон ўзакка оддий кўз билан қаралганда ҳам унинг ташқи қисми қобиғи (putamen) тўқ кулранг, ўрта ва ички қисми эса рангсизроқ. бу ўзакнинг қисмлари ўзаро юпқа оқ модда қатлами билан ажралиб туради. ясмиқсимон ўзакнинг рангсизроқ ўрта ва ички қисми рангпар шар (glоbus pallidus) номи билан аталади. ясмиқсимон ўзакнинг ташқи бўлаги қобиқнинг ранги тўқроқ эканлигининг сабаби шундаки, унинг ўтказувчи йўллари (толалари) миелин парда билан қопланмаган, оч рангга эга бўлган қисми рангпар шар эса асосан миелин пардали толаларга бой. охирги йилларда рангпар шар ва унинг тармоқ қисмига, тааллуқли бўлган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган. собиқ совет олимлари ю.я.либерзон (1987) ва л.а.кукуев (1955) ясмиқсимон ўзакнинг ташқи қисми - putamen фило ва онтогенез даврида олдинги …
4
чакка бўлагининг пастки гиппокамп пуштасининг олдинги қисмининг орасида жойлашган. 4. тўсиқ - (ихота) (claustrum) ясмиқсимон ўзакнинг ташқи томонида жойлашган бўлиб, у кул рангга эга бўлган юпқа пластинкадан иборат, ясмиқсимон ўзакдан ташқи капсула ажратиб туради. пўстлоқ ости тугунларининг гистологик тузилиши. 1. тарғил тананинг қобиғи кўп миқдордаги майда ва баъзан учраб турувчи йирик ҳужайралардан иборат, улар мультиполяр, учбурчак шаклга эга, цитоплазмаси тигроид моддадан холис. қобиқда миелин пардали толалар жуда кам, асосан мустақил, тутам-тутам ҳолида бўлган миелинсиз толалар учрайди. думли ўзакнинг боши ва қобиқни гистологик тузилиши бир хил бўлганлиги учун уларни стриатум таркибига киритилган. о.фотх (o.vogt, 1920) фикрига биноан тарғил тананинг баъзи қаватлари ўзининг макроскопик ва гистологик ўзгариши билан бош мия пўстлоғининг аналогик қаватларининг тузилишига ўхшайди. бильшовский (1920) текширишларининг натижаси бўйича тарғил танада икки хил ганглиоз ҳужайраларни учратиш мумкин. кўпчиликни майда йирик ўзаклик голджи ҳужайралари ташкил этади, уларга эфферент толалар киради. уларнинг аксонлари эса йирик ҳужайралар томон йўналади. бу йирик ҳужайралар узун аксонлик …
5
қопланган. илмоқсимон толаларнинг охири - қалинлашган қисмини ташкил этиб жуда кўп миқдордаги импульсларни рангпар шарнинг ҳужайраларига етказиб бериш натижасида улар ниҳоятда кўп миқдорли импульсларни қабул қилиш имкониятига эга бўладилар. паллидумнинг ҳужайралари йирик, учбурчак, дуксимон шаклига эга бўлиб, дендритларга ва тигроид моддага жуда бой. пўстлоқ ости ўзакларининг кимёвий тизими. паллидум билан стриатумнинг химизмида жуда катта фарқ бор. паллидар тизимда етарли миқдорда оҳак ёки сохта оҳак борлиги (spatz, 1922), стриатумда эса унинг йўқлиги аниқланган. ундан ташқари паллидумда липоидлар парчаланишига хос бўлган спиртда эримайдиган мой ва мойсимон моддалар бор. паллидум ва унга яқин турувчи қора моддада кўп миқдорда «мия томири» ва оқсил алмашувига хос маҳсус пигмент борлиги аниқланган. қора модда ҳужайраларида биоген амин допамин синтез қилинади ва у нигростриар йўллар орқали думли ўзакка боради. тормозланишни камайтириш медиатори вазифасини бажаради. қора модданинг зарарланиши допамин синтезини камайиши, уни стриар тизимга кам миқдорда бориши натижасида паркинсонлик синдроми келиб чиқишга сабаб бўлади. экстрапирамида тизимини нормал фаолиятида ацетилхолин …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси" haqida

1668632562.docx экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси режа: · пўстлоқ ости марказий ўзакларининг анатомо - гистологик тузилиши. · пўстлоқ ости тугунларининг гистологик тузилиши. · стрио-паллидар тизимнинг марказий нерв · тизимининг бошқа қисмлари билан бўлган · алоқалари · экстрапирамидал тизимнинг қон билан · таминланиши · экстрапирамида тизимининг · физиологияси · паллидумнинг жароҳатланиш белгилари · тарғил тананинг жароҳатланиш синдроми бош мия пўстлоғининг ихтиёрий ҳаракат соҳаси ва ундан орқа мияга йўналувчи йўллар (пирамида система) тўғрисидаги маълумотларнинг тўпланиши ва бойиши экстрапирамида тизимига мос бўлган илмий тушунчаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. экстрапирамида тизими номининг асл маъноси шуки, бу тизимнинг орқа мия билан бўлган алоқа йўллари пирами...

DOCX format, 100,7 KB. "экстрапирамида тизими - тузилиши, вазифаси, патологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.