сезги доираси - тузилиши, вазифаси, текшириш усуллари, патологияси ва зарарланиш синдромлари

DOCX 61,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1668632534.docx сезги доираси: тузилиши, вазифаси, текшириш усуллари, патологияси ва зарарланиш синдромлари режа: · тери ва проприорецептив (мушак - бўғим) · сезги тизими · юзаки сезги анализаторининг (оғриқ, · ҳарорат ва қисман тактил сезгиларни) · ўтказувчи йўл · чуқур сезги анализаторларининг (бўғим мушак сезгисини) ўтказув йўллари · болалар организмини сезги тизими · орқа мия илдизлари ва периферик нерв · пояларини тортиб текшириш усуллари · юзаки сезгисини текшириш усуллари · юзаки ва чуқур сезгининг патологияси одам организмини узлуксиз ташқи ва ички таъсиротларни қабул қилишига сезиш дейилади. масалан: механик, кимёвий, оғриқ, тактил, иссиқлик, эшитув, кўрув, ҳидлов ва бошқалар. ҳар бир сезги аъзоси организмда фақат маълум бир таъсиротнигина қабул қилишга мослашган бўлади ва сезги анализаторлари деб аталувчи ўзига хос тузилмалари орқали бажарилади. сезги анализаторлар деб аталувчи ўзига хос тузилмалар орқали қабул қилинади. анализатор ташқи ва ички муҳитнинг мураккаб таъсирини алоҳида элементларга ажратади. анализатор уч қисмдан иборат: 1) периферик қисм - рецептор, таъсирот энергиясини қабул …
2
пульсига айлантириб беришдан иборат. масалан, кўзнинг тўр пардасида жойлашган рецепторлар ёруғлик таъсиротларини, ички қулоқда жойлашган кортиев органи рецепторлари товуш таъсиротларини қабул қилишга мослашгандир. шундай қилиб, рецепторларда бошланғич анализ ва оддий синтез жараёнлари содир бўлиб туради. 2. ўтказувчи қисми - ҳар бир анализаторнинг ўтказувчи қисми нервлардан ва ўтказувчи тизимдан иборат бўлиб, импульсни рецепторлардан марказга етказиб беради. 3. марказий пўстлоқ қисми - ҳар бир анализаторнинг пўстлоқ қисми бош мия пўстлоғининг алоҳида соҳаларида жойлашган. тери ва проприорецептив (мушак - бўғим) сезги тизими тери анализаторининг рецепторлари 3 хил бўлади: 1. оғриқни қабул қилувчи рецепторлар. 2. ҳароратни қабул қилувчи рецепторлар. 3. тактил таъсиротларни қабул қилувчи рецепторлар. проприорецепторларга бўғим, пай, бойлам ва мушаклар ҳолатини ўзгариши натижасида пайдо бўлган таъсиротларни қабул қилувчи рецепторлар киради: 1. пассив ҳаракат сезгиси. 2. гавда ва қўл оёқларнинг фазодаги вазиятини билиш сезгиси. 3. вибрация сезгиси. тери ва проприорецептив анализаторининг ўтказувчи йўллари ҳар бири ўзига хос тузилишга эга, аммо уларнинг умумий ҳусусиятлари ҳам …
3
елади. уларнинг марказий ўсимталари орқа илдиз таркибида орқа мия орқа шохининг хусусий ўзаги хужайраларида тугайди. иккинчи нейрон орқа миянинг хусусий ўзаги хужайралари, уларнинг аксонлари олдинги оқ битишмада кесишиб, қарама-қарши томондаги ён тизимчага ўтади. сўнгра мия сўғонининг қопқоқ қисми (tegmentum) орқали кўтарилиб кўрув бўртиғида тугайди. бу ҳужайраларнинг ўсиқлар иккига: аксон ва дендритга бўлинади, периферик ўсиқлари (дендритлари) орқа илдиз таркибида умуртқалараро тешигидан (foramen intravertebralis) ташқарига чиқади. сўнгра ҳаракат илдизи билан бирлашиб, периферик нервларни ҳосил қилади, ҳамда тери ва шиллиқ пардалардек тугалланади. (экстрорецепторларни ҳосил қилади). биринчи нейрон ҳужайраларининг аксонлари эса орқа илдизчани ҳосил қилишда иштирок этиб, орқа миянинг орқа шохидаги ҳужайраларда тугалланади. иккинчи нейрон ҳужайралари орқа шохда жойлашган. уларнинг аксонлари олдинги оқ битишмада кесишиб, орқа миянинг қарама-қарши томонидаги ён тизимчага ўтади. сўнгра мия сўғонини ўрта қисми (tegmentum) орқали кўтарилиб кўрув бўртиғида тугайди. шунинг учун бу аксонларга спиноталамик йўл (tractus spinоthalamicus) дейилади. спино -таламик йўлнинг марказий нерв тизимида топографик жойланиши қуйидагича: спиноталамик йўл орқа …
4
мия марказ орқа пуштасининг пўстлоғида орқа, яъни 1, 2, 3, 7 бродман майдонида тугайди. бродман майдонида марказлар қуйидагича ўрин олган. орқа марказий пуштанинг юқори қисмида оёқ, пастида эса тана, қўл ва юз. танани дистал қисмлари, яъни оёқ ва қўл айниқса бош бармоқ марказлари проксимал қисмга қараганда кўп жойни эгаллайди. чуқур сезги анализаторларининг (бўғим мушак сезгисини) ўтказув йўллари мушак, пай ва бўғимларнинг ҳаракати натижасида пайдо бўлувчи қўзғалиш ва тактил сезги проприорецептив йўл орқали марказга келади. 35- расм. чуқур сезги йўли. чуқур сезги анализаторининг йўли учта нейрондан иборат. биринчи нейрон ҳужайралари орқа мия тугунида(ganglion spinale) жойлашган сохта униполяр хужай-ралардан иборат. уларнинг периферик ўсимталари орқа мия нервлари таркибида проприрецепторлардан таъсиротни олиб келади. уларнинг марказий ўсимталари орқа илдиз таркибида орқа шохга кирмасдан орқа тизимчага голл ва бурдах дасталарига ўтади. орқа тизимча таркибида биринчи нейрон толалари узунчоқ миянинг нозик (nucleus gracilis) ва понасимон (nucleus cuneatus) ўзакларида тугайди. орқа миянинг пастки тугунларидан (тананинг пастки қисми ва …
5
анизмини сезги тизими бола туғилгандан кейин нейронларнинг бўлиниши тўхташига қарамасдан, уларнинг нерв тизими катталар нерв тизимидан фарқли равишда морфофункционал ривожланишда, ўтказувчи йўллари миелин қобиғи билан қопланишда давом этади. орқа мия ўтказув йўлларидан биринчи бўлиб оғриқ ва харорат, кейинроқ чуқур сезги йўли шаклланади. бола нерв тизимини тузилиши, бош мия пўстлоғи нейродинамикасининг яхши ривожлашмаганлиги, сезги тизимини текширишда ўз таъсирини кўрсатади. сезги тизимини текшириш усуллари сезги тизимини текширишда айниқса 1 ёшгача бўлган болаларда қуйидаги шартларни бажариш керак: 1. хона ҳарорати 25-26 иложи борича ёруғ, шовқинсуронлардан, тикка қуёш нурларидан ҳоли жойда бўлмоғи керак. 2. текшириш бола уйғоқ ҳолатида ва овқатлантиришдан сўнг олиб борилади. 3. 1 ёшгача бўлган болаларнинг сезгиси ўзгарувчан бўлади. шу боисдан ҳато қилмаслик учун 2-3 марта қайта текшириш лозим. 4. текшириш гавданинг ҳамма қисмида олиб борилади. 5. катталарнинг сезиш қобилиятини текширганда кўзи юмуқ бўлиши керак. 6. сезги тананинг симметрик қисмида текширилади ва олинган маълумотни қарама-қарши томон билан доимо солиштириб кўрилади. олинган маълумот …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сезги доираси - тузилиши, вазифаси, текшириш усуллари, патологияси ва зарарланиш синдромлари" haqida

1668632534.docx сезги доираси: тузилиши, вазифаси, текшириш усуллари, патологияси ва зарарланиш синдромлари режа: · тери ва проприорецептив (мушак - бўғим) · сезги тизими · юзаки сезги анализаторининг (оғриқ, · ҳарорат ва қисман тактил сезгиларни) · ўтказувчи йўл · чуқур сезги анализаторларининг (бўғим мушак сезгисини) ўтказув йўллари · болалар организмини сезги тизими · орқа мия илдизлари ва периферик нерв · пояларини тортиб текшириш усуллари · юзаки сезгисини текшириш усуллари · юзаки ва чуқур сезгининг патологияси одам организмини узлуксиз ташқи ва ички таъсиротларни қабул қилишига сезиш дейилади. масалан: механик, кимёвий, оғриқ, тактил, иссиқлик, эшитув, кўрув, ҳидлов ва бошқалар. ҳар бир сезги аъзоси организмда фақат маълум бир таъсиротнигина қабул қилишга мослашган бўлади ва сезги а...

DOCX format, 61,4 KB. "сезги доираси - тузилиши, вазифаси, текшириш усуллари, патологияси ва зарарланиш синдромлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.