барг, унинг вазифаси ва тузилиши

PPT 486,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1675164387.ppt барг, унинг вазифаси ва тузилиши мавзу: барг, унинг вазифаси ва тузилиши режа: 1. барг ва унинг вазифаси. 2. баргларнинг морфолик тузилиши, ўлчами. 3. оддий ва мураккаб барглар. 4. баргларнинг новдада жойлашиши. 5. баргнинг ички тузилиши. 6. баргнинг ички тузилишига экологик шароитнинг таъсири. 7. баргнинг шакл ўзгаришлари. барг юксак яшил ўсимликларнинг муҳим вегетатив органи бўлиб, у фотосинтез, нафас олиш ва сув буғлатиш (транспирация) каби муҳим физиологик вазифаларни бажаради. шу билан бирга, шакли ўзгарган барглар запас озиқ моддалар тўплаш, ҳимоя ва вегетатив кўпайиш функцияларини ҳам бажаради. фотосинтез жараёнида тупроқдан илдиз орқали сурилган сув ва унда эриган минерал моддалар баргда карбонад ангидрид ва ёруғлик таъсирида органик моддага айланади. бунда ҳар йили яшил ўсимликлар 400 млрд тонна органик модда ҳосил қилиб, атмосферага 460 млрд тонна кислород ажратиб чиқаради. нафас олиш вақтида усимликлар кислородни ютиб, карбонат ангидрид ва энергия ажратиб чиқаради. нафас олиш кеча-кундуз узлуксиз давом этадиган жараён бўлиб, унда ўсимликларнинг деярли барча қисмидаги …
2
метргача, узун баргли қорағайники эса 30 см гача етади. барг япроғининг шакли ниҳоятда хилма-хил бўлиб, у тухумсимон, думалоқ, наштарсимон, учбурчак, буйраксимон, ўқёйсимон, нинасимон, тангачасимон ва бошқа кўринишларда бўлади. барг япроғи чети (қирраси)нинг тузилишига қараб барглар текис қиррали, аррасимон қиррали, қўш аррасимон қиррали, тугараксимон, ўймасимон, оддий тишсимон, қўштишсимонларга ажратилади. баргларнинг хиллари. 1-нинасимон, 2-қалами, 3-узунчоқ, 4-ланцетсимон, 5-овалсимон, 6-юмалоқ, 7-ромбсимон, 8-кураксимон, 9-тухумсимон, 10-тескари тухумсимон, 11-юраксимон, 12-ўқсимон, 13-найзасимон, 14-қалқонсимон, 15-буйраксимон. барг япроғининг қирралари. 1-аррасимон, қўш аррасимон, 3- тишсимон, 4- тиканли тишсимон, 5- тумтоқ, 6-ўйилган, 7-қинғир қирралар. а-панжа бўлакли барг, б,в-панжасимон кесикли барг, г-патсимон бўлакли барг, д- лирасимон барг. барг япроғи ўйиқ ҳам бўлиши мумкин. агар барг япроғи энининг тўртдан бир қисмигача ўйилган бўлса, бундай барглар бўлинма барглар дейилади. ўйиқлар барг япроғининг ярмигача борса, улар бўлинган барглар, агар ўйиқ марказий томиргача етса, қирқилган барглар дейилади. барг томири барг япроғида турлича тармоқланган. бошоқдошлар ва ҳилолдошлар вакиллари баргида томирлар деярли параллел жойлашган, шунинг учун параллел томирланиш дейилади. …
3
арг бандига бир неча барг япроғи бирикиб мураккаб баргни ҳосил қилади. барг япроғи бевосита новдага бириккан барглар бандсиз барглардир. мураккаб барглар уч баргли, патсимон ва панжасимон мураккаб баргларга ажратилади. битта барг бандида учта барг япроғи бирикиб уч баргли мураккаб баргни ҳосил қилади (ер тут, беда, себарга, соя). панжасимон мураккаб баргларда япроқлар барг бандига панжа бармоқлари сингари ёйилиб ўрнашади (сохта каштан, наша, люпин). патсимон мураккаб баргларда бутун умумий банд бўйлаб япроқлар жуфт-жуфт бўлиб қарама-қарши жойлашади. агар умумий банднинг учи битта япроқча билан тугаса, ток патсимон мураккаб барг дейилади. умумий банд учида япроқча бўлмаса, япроқчалар сони жуфт бўлиб, жуфт патсимон мураккаб баргни ҳосил қилади. пояда баргларнинг жойлашуви: 1) навбат билан ёки кетма-кет жойлашиш. бундай жойлашишда ҳар қайси бўғимдан фақат биттадан барг чиқиб, улар пастдан юқорига қараб спирал бўйлаб бирин-кетин жойлашади (олма, ўрик, олча, ғўза, ток). 2) қарама-қарши жойлашишда новданинг ҳар қайси бўғимида бир-бирига қарама-қарши иккита барг ривожланади (райҳон, ялпиз, жамбил, газанда, жасмин). …
4
та кўп бўлади. масалан, бир гектар ердаги беда баргларининг юзаси 8-9 гектарни, маккажўхориники 12, буғдойники 25 ва картошканики 40 гектарни ташкил этади. айрим ўсимликларнинг битта индивидида шакли турлича бўлган барглар учрайди. одатда улар ёши ва жойлашишига кўра пастки, ўрта ва юқориги баргларга ажратилади. бундай ҳар хил барглилик гетерофилия дейилади. икки паллали ўсимликларнинг кенг япроғли барги асосий икки қисмдан: эт (мезофилл) ва томирлардан иборат бўлиб, барг эти томирларига кўра юпқа бўлади. баргнинг остки ва устки юзаси эпидермис билан қопланган. улар қуёш нурини ўзидан бемалол ўтказади. эпидермис ҳужайралари баргда сув буғлатиш ва ҳаво алмашишини тартибга солиб туради. оралиқсиз, зич жойлашган бу ҳужайралар баргни қуриб қолиш ҳамда механик таъсирлардан ҳимоя қилади. остки эпидермис ҳужайралари орасида кўплаб устицалар (оғизчалар) мавжуд. эпидермис ҳужайралари кўпинча оддий, безли туклар билан ҳимояланган бўлади. остки ва устки эпидермис оралиғида хлорофилга бой бўлган, барг этини ташкил этувчи ассимиляцион тўқималар – устунсимон (полисад) ва ғоваксимон (булутсимон) паренхималар жойлашган. бир паллали ўсимликлар …
5
офилл доначалари устунсимон паренхиманинг тубига тушиб, ёруғликдан қочади. ёруғлик камайганда эса юқорига кўтарилади. қурғоқчилик ерларда ўсимликлар сувни кам буғлатиш учун кўпгина баргларини тиканга айлантиради. кактус, зирк, спаржа ўсимликларида барглар мутлақо тиканга айланган. айрим ўсимликларда барг пластинкасининг четидаги тишлари майда тиканларга айланади. махсар, қўшқўнмас ва говтикан ўсимликларида ана шундай баргларни кўриш мумкин. намгарчилик кам ерларда ўсувчи акация, кавул ўсимликларида эса ён баргчалар тиканга айланади. баъзи бир ўсимликларда баргнинг бутун ёки бирор қисми ипсимон жингалакка айланади. жингалаги бор бўлган ўсимликлар бошқа ўсимликларга илашиб ўсади ва баргларини қуёш ёруғлигига тутади. горох, нўхатак, бурчоқ, ясмиқ ўсимликларидаги мураккаб баргларнинг охирги баргчаси формасини ўзгартириб жингалакка айлантирган. сувда ёки ботқоқлик ерларда ўсадиган ўсимликларнинг барглари ҳашаротларни тутиб олиб, уни ҳазм қилишга мослашган. шунинг учун ҳам улар ҳашаротҳўр ўсимликлар деб аталади. ботқоқ росянкаси, веперина, мухаловка баргларига ҳашарот қўниши билан тукчалар таъсирланади ва улар ёпилиб ҳашаротни ушлаб олади. барг безлари эса ўзидан ёпишқоқ суюқлик-ферментлар ажратади ва шу суюқлик ёрдамида ҳашаротнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "барг, унинг вазифаси ва тузилиши"

1675164387.ppt барг, унинг вазифаси ва тузилиши мавзу: барг, унинг вазифаси ва тузилиши режа: 1. барг ва унинг вазифаси. 2. баргларнинг морфолик тузилиши, ўлчами. 3. оддий ва мураккаб барглар. 4. баргларнинг новдада жойлашиши. 5. баргнинг ички тузилиши. 6. баргнинг ички тузилишига экологик шароитнинг таъсири. 7. баргнинг шакл ўзгаришлари. барг юксак яшил ўсимликларнинг муҳим вегетатив органи бўлиб, у фотосинтез, нафас олиш ва сув буғлатиш (транспирация) каби муҳим физиологик вазифаларни бажаради. шу билан бирга, шакли ўзгарган барглар запас озиқ моддалар тўплаш, ҳимоя ва вегетатив кўпайиш функцияларини ҳам бажаради. фотосинтез жараёнида тупроқдан илдиз орқали сурилган сув ва унда эриган минерал моддалар баргда карбонад ангидрид ва ёруғлик таъсирида органик моддага айланади. бунда ҳар йили ...

Формат PPT, 486,0 КБ. Чтобы скачать "барг, унинг вазифаси ва тузилиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: барг, унинг вазифаси ва тузилиши PPT Бесплатная загрузка Telegram