вегетатив органларнинг ихтисослашуви ва уларнинг биологик аҳамияти

DOC 640.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481386930_66420.doc вегетатив органларнинг ихтисослашуви ва уларнинг биологик аҳамияти режа: 1. вегетатив органларнинг ихтисослашуви 2. вегетатив органларнинг биологик хусусиятлари. новда ва барг метаморфози. новда хилма-хил вазифа-ларни бажаришга мослашганлиги учун ҳам ташқи кўри-ниши ўзгарувчандир. эволюция жараёнида барг, поя ва баъзан куртак бир вақгда метаморфозга учрайди. новда-ларнинг асосий шакл ўзгаришларини кўриб чиқамиз. илдизпоя. илдизпоя деб, ер остида горизонтал ёки бир оз эгри бўлиб ўсадиган, баъзи моддаларни ғамлайдиган ва кўпинча вегетатив кўпайиш учун хизмат қиладиган шак-ли ўзгарган новдага айтилади (1-расм). илдизпояда бўғин ва бўғин оралиғи, редукцияланган барг ва ён куртаклар, қўшимча илдизлар ёрдамида ерга мустахкам ўрнашиб ту-ради. ҳар йили илдизпоядан ер устига чиқадиган бир йил-лик новдалар ҳосил бўлади. йлдизпоянинг учида куртак бўлади ва унинг фаолияти туфайли ҳар йили бир томонга қараб ўсади. илдизпоянинг эски "қариган" қисми эса аста-секин нобуд бўлади. тик ўсадиган клдизпоялар валериа-на, черемицада, горизонтал илдизпоялар эса ранг (2-расм), буғдойиқ, ғумай, ажриқ, ландиш, купена, касатик ва бошқа ўсимликларда учрайди. илдизпояларнинг ҳаёти уч — …
2
унакли поялар: 1 — кольрабининг ер устки тугунаги; 2 — эпифит арахиснинг ер усти тугунаги; 3 — картошканинг ер ости тугунаги. седмичник (тпеп1анз еигораеа, 3-расм, 1) ўсимлигида ку-затиш мумкин. демак, столонларда запас модда йиғили-ши содир бўлмайди. бу функцияни тугунаклар бажаради. тугунакларнинг илдизпоялардан фарқи асосан уларнинг шаклидадир (овалсимон, шарсимон). тугунак ўқи кучли йўғонлашган, барглар жуда ҳам редукцияланган бўлиб ва умуман қўшимча илдизлар ҳосил қилмайди (масалан кар-тошкада 3-расм, 3). тугунакдаги куртакларни "кўзчалар" деб юритилади. агар картошка тугунаги ер юзига чиқиб қолса, улар яшил рангга киради, бу белги ҳам унинг по-ядан келиб чиққанлигини исбот қилади. баъзи ўсимлик-лар (цикламен)да тугунак столонда эмас, балки поянинг асоси йўғонлашишидан ҳам шаклланиши мумкин (4-расм, 5). ер устки столонлар ва бачкилар. баъзи ўсимликларда уларнинг ҳар бир янги новдаси баҳорда бачкилар кўрини-шида ҳосил бўлади. улар ер усти бўйлаб ўсиб бораверади ва илдиз отади. илдиз отган жойдан янги ўсимликлар ҳосил бўлади. бачкиларнинг вазифаси кўпроқ майдонни эгал-лаш ва вегетатив кўпайишдир. шунинг учун …
3
еги) бўлиб, ерда қўшимча илдизлар орқали бирикиб туради. ьцисқарган пояга шакли ўзгарган барглар — этдор, сувли тангачалар бирикади. уларда озиқ моддалар ғамланган ҳолатда тўпланади. пи-ёзбошнинг учки ва ён куртакларидан ер устки новдалар шаклланади. пиёзбошлар вегетатив йўл билан кўпайишга хизмат қиладиган орган бўлиб, хилма-хил тузилишларига эга (6-расм). улар асосан бир паллалиларда учрайди. 6-расм. пиёзбошлар: 1 — гиацинт; 2 —унинг узунасига кесмаси; 3 — пиёзгулнинг тангачали пиёзи; 4—унинг узунасига кесмаси; 5 — ёввойи пиёз тўпгулидаги пиёз бошчалари; 6 — унинг узунасига кесмаси; 7—заъфарнинг тугунаксимон пиёзбоши; 8 — унинг узунасига кесмаси. тугунак-пиёзбошлар. тугунак-пиёзбош тугунак билан пиёзбош ўртасидаги оралиқ шаклни эгаллайди. устки то-мондан улар қуруқ тангачалар билан қопланганлиги учун пиёзбошга ўхшаб туради. ички қисмида эса тангачалар эмас, балки поя қисми — донце яхши ривожланган бўла-ди. ғамланган озиқ моддалар ҳам тангачаларда эмас, ана шу қисқарган поя қисмида тўпланади ва келгуси йил сарф-ланади. тугунак-пиёзбошлар гладиолус ва шафран ўсим-ликларида учрайди (7-расм). каудекс. кўп йиллик ўтчил ўсимликларнинг ва …
4
ва ҳатто куртак ҳам ғамлаши мумкин. баргли суккулентларга семизўтлар, лолагулдошлар, чучмомадошлар оилаларига кирувчи ўсимликлар 8-расм. кўпйиллик ўсимликларнинг каудекси: 1, 2 — бўтакўз , 1 — гуллаган ўсимлик каудекси, 2 — қариган ўсимликда партикуляциянинг бошланиши); 3 — себарга; 4— ферула ; 5 —люпин; гп — гуллаган новда асоси; к — янгитдан ҳосил бўлган куртаклар. мисол бўлади. уларнинг барглари ўз функцияси (фотосинтез)ни сақлаган ҳолда, сувни тўплайдиган кучли паренхимага эгадирлар. куртакнинг суккулент органга айланишини маданий карам ўсимлигида кўриш мумкин. унинг учки куртаги кучли равишда катталашиб бош ўрайди. барглари хлороп-ластларга деярли эга этдор, сув ва озиқ моддаларни кўплаб тўплайди. қишлаб чиққандан сўнг (сунъий шароитда) карамнинг ўша учки куртаги ўсади ва гул берувчи новдани ҳосил қилади, барглари нобуд бўлади. пояли суккулентларга кактуслар ва сутламадошлар оиласининг вакил-ларини мисол келтириш мумкин. бундай ўсимликларда поя шакли ўзгариб суккулент органга айланади. шунинг учун кўпинча барглар йўқо-либ кетади ёки метаморфозга учрай-ди. сувли поя икки хил вазифани ба-жаришга мослашади, яъни ҳам …
5
гарган баргдир. унинг ранги яшил бўлиб фотосинтез шу ерда содир бўлади. унинг устида гуллар шаклланади. одатдаги баргларда бу ҳол ҳеч қачон учра-майди. ўзининг ҳақиқий барглари эса энг учки қисмида тикан ёки тангачага айланган бўлади. илашиб ўсувчи ўсимлиютрда уларнинг барги ёки по-яси гажакларга айланиши мумкин. бундай ўсимликлар- 9-расм. қизил шўра. 10-расм. ҳар хил органлардан ҳосил бўлган тиканаклар: 1 — зиркнинг баргидан ривожланган тиканлари; 2— баргни тиканга айланиши; 3— ёввойи нокда новдадан ҳосил бўлган тикан; 4— (а—в) дўлана новдасидан ҳосил бўлган тикан; қн — қўлтиқцан ривожланган новдалар. нинг пояси ингичка, нозик тузилганлиги учун мустақил равишда ўзини тик тутолмайди, шунинг учун гажаклар бирор нарсага чирмашиб олади ва пояни ушлаб туради. дуккақдошлар оиласининг қўп турларида баргнинг шакл ўзгаришидан ҳосил бўлган гажакларни кўриш мумкин. масалан, нўхат, бурчоқ , қовоқ ўсимликларида баргнинг энг учки қисми, ёки баргнинг ўзи, баъзан ён баргчалар гажакка айланади (12-расм). поянинг шакл ўзга-ришидан ҳосил бўлган гажакларни ёввойи ва маданий ток-ларда, шунингдек бошқа …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "вегетатив органларнинг ихтисослашуви ва уларнинг биологик аҳамияти"

1481386930_66420.doc вегетатив органларнинг ихтисослашуви ва уларнинг биологик аҳамияти режа: 1. вегетатив органларнинг ихтисослашуви 2. вегетатив органларнинг биологик хусусиятлари. новда ва барг метаморфози. новда хилма-хил вазифа-ларни бажаришга мослашганлиги учун ҳам ташқи кўри-ниши ўзгарувчандир. эволюция жараёнида барг, поя ва баъзан куртак бир вақгда метаморфозга учрайди. новда-ларнинг асосий шакл ўзгаришларини кўриб чиқамиз. илдизпоя. илдизпоя деб, ер остида горизонтал ёки бир оз эгри бўлиб ўсадиган, баъзи моддаларни ғамлайдиган ва кўпинча вегетатив кўпайиш учун хизмат қиладиган шак-ли ўзгарган новдага айтилади (1-расм). илдизпояда бўғин ва бўғин оралиғи, редукцияланган барг ва ён куртаклар, қўшимча илдизлар ёрдамида ерга мустахкам ўрнашиб ту-ради. ҳар йили илдизпоядан ер устига чи...

DOC format, 640.5 KB. To download "вегетатив органларнинг ихтисослашуви ва уларнинг биологик аҳамияти", click the Telegram button on the left.