**ўсимликларни ҳимоя қилиш**

DOC 438 pages 18.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 438
эркин авазович холмуродов э.а. холмуродов, ш.т.хўжаев, с.э. авазов ўсимликларни ҳимоя қилиш ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумининг қарорига асосан 400000-қишлоқ ва сув хўжалиги билим соҳасининг 5410300-“ўсимликлар ҳимояси ва карантини” ва 5410800-“ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш” бакалавриат йўналишлари талабаларига дарслик сифатида чоп этишга рухсат этилган. тошкент – 2016 мазкур дарслик қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари, зараркунандалари, уларнинг биологияси, морфологик хусусиятлари, кўпайиш усуллари, шунингдек келтирадиган зарари ва уларга қарши уйғунлашган курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган. дарсликда қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган замонавий препаратлар, уларни қўллаш усуллари ва меъёрлари, шунингдек соҳага оид илғор тажрибалар ҳам ёритилган. дарслик фан юзасидан тузилган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, у олий ва ўрта махсус билим юрти талабалари, ўқитувчилар ва қишлоқ хўжалиги тизимида ишловчи ходимлар учун мўлжалланган. дарсликдан кенг китобхонлар оммаси ҳам фойдаланиши мумкин. тақризчилар: с.с. рамазанова – ўзбекистон фанлар академияси ботаника илмий ишлаб чиқариш …
2 / 438
ой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бугунги кунда глобаллашиб бораётган муаммолардан биридир. модомики, ҳар қандай экин тупроққа экилгандан йиғиштириб олингунича у ёки бу касаллик ҳамда зараркунанда билан зарарланиш хавфида бўлар экан, қишлоқ хўжалиги мутахассисидан доимий хушёрлик ва тезкорлик талаб этилади. аммо исталган касаллик ҳамда зараркунанда турига қарши кимёвий препаратларни сурункали ва бетартиб қўллайвериш юқорида таъкидланган муаммони янада чуқурлаштириб юборади. шу боис мазкур дарслик ўсимлик ҳолатини имкон қадар кимёвий кураш даражасига олиб бормаслик йўл-йўриқларини ўргатади. бунинг учун ҳар бир қишлоқ хўжалик фитопатолог ва энтомолог мутахассиси ўсимликларда учрайдиган касалликлар ва зараркунандалар, уларнинг биоэкологияси, морфологик тузилиши, кўпайиш усуллари, уларни юзага келишининг бирламчи белгилари ва уларни олдиндан башорат қилишни мукаммал билиши лозим. бу эса касаллик ва зараркунандага қарши курашиш эмас, балки унинг олдини олиш имконини беради. зарарланиш юзага келганда эса аниқ ташхис қўйиш, унга қарши курашишнинг самарадорлигини оширади. кимёвий препаратлар қўлланилганда уларни тўғри танлаш ва сарфланиш меъёрларини аниқ белгилаш жиддий эътибор талаб этади. буларнинг барчаси …
3 / 438
зарур ҳолларда эса зарарланишга қарши курашишни бир томонлама эмас, балки уйғунлашган равишда (биологик, кимёвий, агротехник, профилактик ва ҳ.к.) олиб бориш мақсадга мувофиқдир. зарарланишнинг олдини олишда чидамли навларни қўллаш ҳам катта аҳамиятга эгадир. бундай экин навлари уруғларини дориланган ҳолда экиш ва юқори агрофонда етиштириш зарарланишга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан биридир. зарарланишни башорат қилиш эса унинг олдини олишда муҳим ўрин тутади. 1-боб. ғўза касалликлари сўлиш ёки вилт касалликнинг юзага келиш ифодаси ва уни қўзғатувчисига боғлиқ равишда ғўзанинг сўлиши вертициллёз ва фузариозга бўлинади. вертициллёз сўлиш ғўза экиладиган барча ҳудудларда тарқалган, аммо ўрта толали ғўзани кўпроқ зарарлайди. дала шароитларида касаллик одатда шоналаш ёки гуллай бошлаш даврида дастлаб пастки, кейинчалик эса юқориги баргларда думалоқ ёки бурчаксимон, оч яшил сўнгра сариқ доғлар кўринишида пайдо бўлади. улар барг четлари бўйлаб ва барг томирлари оралиғида жойлашади, кўпинча ёйилиб кетади ва бутун баргни қамраб олади. баргнинг яшил рангги барг томирлари бўйлаб жойлашган кичик ингичка йўлаклар кўринишидагина сақланиб қолади. …
4 / 438
уб verticillium dahliae kleb. такомиллашмаган замбуруғи. у ривожланиш доираси содда, тупроқда яшовчи типик орга-низмдир. тупроқда замбуруғ нобуд бўлган ўсимлик қолдиқларида ривожланади. унинг рангсиз, кўп карра шохланувчи мицелийсида конидиал споралар ва микросклероций ҳосил бўлади. конидия-бандлари тўғри, уларда бир ҳужайрали, рангсиз, эллипссимон ко-нидияли (2,1-12,3х1,4-4,2 мкм) 3-5 тадан шохчалар ҳосил бўлади. микросклероцийлар ҳар хил йўналишдаги вегетатив мицелий ҳужайраларининг жадал бўлиниши натижасида ҳосил бўлади; улар тўқ қўнғир ёки деярли қора рангда, шакли овалсимон-чўзинчоқ, узунлиги 212-215 мкм (1-расм). shape \* mergeformat 1-расм. ғўза касалликлари қўзғатувчиларининг спора ҳосил қилиш типлари: 1-verticillium dahliae нинг стеригмали ва конидия бошчали конидия банди; 2 ва 3-мос холда verticillium dahliae нинг хламидоспора ва микросклероций ҳосил қилиши; 4-thielaviopsis basicola f. gossypii гифаси учидаги хламидоспоралар; 5-alternaria нинг конидиялари. микросклероцийлар v. dahliae нинг тиним даври ҳисобла-нади ва у тупроқда бир йилдан ортиқ сақланиши мумкин, бир вақтнинг ўзида қулай намлик ва ҳарорат юзага келиши билан улар ўсиб, мицелий ёки конидиал спора ҳосил қилади. конидия-лари ўсиб, …
5 / 438
йдалма қатламида (30 см дан чуқурроқда замбуруғ деярли учра-майди) нисбатан йирик ўсимлик қолдиқлари бўлганда ривож-ланади. вегетатив мицелий ўсимликка тупроқдан илдиз тизими орқали киради, бунда у илдизнинг шикастланган жойидаги қобиқ компонентларини емиради. мицелий асосан поянинг илдиз бўғзи атрофида сув ўтказувчи тизимда ривожланади. бироқ кўпинча ўтказувчи томирлар тизими бўйлаб бутун ўсимликка тарқалиб, ҳатто юқориги баргларгача етиб боради. фанда исботланганки, турли экинларнинг илдиз ажратмалари v. dahliae микросклероцийларининг ўсишини жадаллаштиради, аммо бир вақтнинг ўзида ўсимликларни зарарламайдиган тупроқ микрофлораси замбуруғга антагонистик таъсир кўрсатади. v. dah-liae нинг ривожланишига ғўзанинг илдиз ажратмалари ҳам ижо-бий таъсир кўрсатади. ривожланишнинг аввалида улар кучсиз бўлади, кейин эса кучаяди ва мева ҳосил қилиш даврида макси-мумга етади. айнан мана шу ҳолат кўсак ривожланиши даврига келиб касалликнинг кучайиши сабаблари тўғрисидаги фикрларни асослайди. кўпгина олимлар v. dahliae га типик сапрофит сифатида қа-рашган, яъни у ўсимликка шикастланган жой орқали кириб, заҳарли бирикмалар ажратади, шунингдек ўтказувчи найлар тизи-мини беркитиб қўйиб, модалар алмашинувини издан чиқаради ва ўсимликнинг сўлишига …

Want to read more?

Download all 438 pages for free via Telegram.

Download full file

About "**ўсимликларни ҳимоя қилиш**"

эркин авазович холмуродов э.а. холмуродов, ш.т.хўжаев, с.э. авазов ўсимликларни ҳимоя қилиш ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумининг қарорига асосан 400000-қишлоқ ва сув хўжалиги билим соҳасининг 5410300-“ўсимликлар ҳимояси ва карантини” ва 5410800-“ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш” бакалавриат йўналишлари талабаларига дарслик сифатида чоп этишга рухсат этилган. тошкент – 2016 мазкур дарслик қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари, зараркунандалари, уларнинг биологияси, морфологик хусусиятлари, кўпайиш усуллари, шунингдек келтирадиган зарари ва уларга қарши уйғунлашган курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган. дарсликда қишлоқ хўжалиги экинлари касаллик...

This file contains 438 pages in DOC format (18.2 MB). To download "**ўсимликларни ҳимоя қилиш**", click the Telegram button on the left.

Tags: **ўсимликларни ҳимоя қилиш** DOC 438 pages Free download Telegram