олманинг калмараз касаллиги

PPT 102 sahifa 11,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 102
17 мавзу қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун) омборхоналарда хўл меваларни сақлаш давридаги касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари (2 соат) маъруза режаси: 1. олма ва нокнинг калмараз касаллиги 2. олма ва нокнинг ун-шудринг касаллиги 3. олма ва нокнинг монилиоз касаллиги 4. мевали дарахтларнинг қора рак касаллиги 5. териб олинган олма ва нок мевалари касалликлари - кўк моғор - кулранг моғор олманинг калмараз касаллиги қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги касалликни mycota (=fungi) (ҳақиқий замбуруғлар) дунёсининг ascomycota (аскомикота) бўлими, euascomycetes (эуаскомицетес) синфи, loculoascomycetes (локулоаскомицетес) тартиблар гуруҳи, pleosporales (плеоспоралес) тартиби, pleosporaceae (плеоспорацеа) оиласи, venturia (вентурия) туркумига кирувчи venturia inaequalis (вентурия инэкуалис) тури қўзғатади. анаморфаси spilocaea pomi (спилоцеа поми). қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги анаморфаси mycota (=fungi) (ҳақиқий замбуруғлар) дунёсининг anamorphic fungi (deuteromycota) (анаморф замбуруғлар = дейтеромикота) бўлими, hyphomycetes (гифомицетес) синфи, hyphomycetales (гифомицеталес) …
2 / 102
дларини, камроқ ҳолларда новда ва куртак тангачаларини (қобиғини) зарарлайди. баргларнинг пастки томонида жигарранг, кулранг ёки зайтун-яшил тусли доғлар ривожланади. битта барг устида битта - иккитадан бир неча юзгача доғ пайдо бўлиши мумкин. вақт ўтиши билан улар ўсади, қўшилиб кетади, доғ остидаги ҳужайралар нобуд бўлади, натижада доғлар баргларнинг пастки томонидан ҳам кўринади. олма дарахтида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis) (тошкент ш., ҳамза т-ни, 2009 й.). олма барглари ва мевасида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis). олма баргларида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis) .(тошкент ш., ҳамза т-ни, 2009 й.). олма баргларида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis) (тошкент ш., ҳамза т-ни, 2009 й.). қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги усти доғлар билан тўла қопланган барглар буралиб, хунук шакл олади ва ерга тўкилади. ёш меваларда барглардагига ўхшаш доғлар пайдо бўлади, сўнгра улар қўнғир тус олади, пробкалашади, усти чатнайди, меванинг шакли бузилади. барг …
3 / 102
зарарланган меваларда ташқи белгилар ривожланмайди ёки жуда кичик, тўқ-қўнғир доғлар пайдо бўлади, омборхоналарда сақлаш пайтида уларнинг диаметри 0,1-0,4 мм гача ўсади, думалоқ шакл ва қора тус олади. касаллик омборхонада бошқа меваларга тарқалмайди. зарарланган новдаларда унча катта бўлмаган бўртмалар ривожланади, улар кейинчалик ёрилади ва новданинг усти кўп жойларидан чатнаб кетади; натижада новда ўсиши секинлашади, кўпинча қуриб қолади. қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги касалликнинг зарари. касаллик натижасида мева ҳосилининг миқдори ва сифати бевосита (мевалар тўкилиши, бозорбоплигини йўқотиши, омборхоналарда сақлаш пайтида чириб кетиши) ва бавосита (барглар тўкилиши, дарахтлар ривожланиши сусайиши, уларнинг қиш совуғига чидамсиз бўлиб қолиши, мевадаги яралар орқали бошқа ҳашарот ва микроорганизмлар кириб олиши ва мевани чиритиши) камаяди. баҳорда салқин ҳаво ва юқори намлик кузатилганда ҳосилнинг 70 фоизигача ёки кўпроғи йўқотилиши мумкин; касаллик ўзбекистонда (ва қўшни мамлакатларда) муҳим иқтисодий аҳамиятга эга. зарарланадиган экин турлари. касаллик билан маданий олмадан ташқари ёввойи тоғолма, дўлана, …
4 / 102
алари пастки қисми кенгроқ цилиндр шаклли, рангсиз, қобиғи 2 қатламли, кичик оёқчали, 40-75х 6-12 мкм. ҳар бир халтача ичида 8 та аскоспора мавжуд. аскоспоралар туси сарғиш-зайтундан қизғиш-жигарранггача, 11-20х4-8 мкм, 2 ҳужайрали, септадан тортилган, устки ҳужайра пасткисидан калтароқ ва кенгроқ (кенг конус шаклли), пастки ҳужайра цилиндр шаклли. конидиялар барг ва мевалардаги доғлар ва яралар устида ривожланади. конидиофоралари цилиндр шаклли, оч ёки тўқ зайтун-қўнғир тусли, узунлиги 15- 90 мкм, эни 5-6 мкм, баъзан остки қисми 10 мкм гача. конидиялари тухум, ланцет, тескари нок ёки тескари тўқмоқ, баъзан нотўғри шаклли, усти силлиқ, 1 ёки 2 ҳужайрали, 12-30х6-12 мкм (кўпинча 20,5х8,5 мкм), пастки қисми кесилган. олмада калмараз қўзғатувчи замбуруғ (venturia inaequalis) нинг псевдотеций, аск ва аскоспоралари (схематик расм). олмада калмараз қўзғатувчи замбуруғ (venturia inaequalis) нинг асклари ва аскоспоралари (микрофотография). қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги касаллик ривожланиши. касаллик қўзғатувчи замбуруғ ерга тўкилган барг ва меваларда …
5 / 102
рглар эрта баҳорда намланган пайтда халтачалар псевдотеций учига келади ва улардан аскоспоралар юқори осмотик босим таъсирида отилиб чиқади. улар шамол билан дарахтларда очилаётган гул куртаклари ва биринчи очилган баргларга тушади. қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги аскоспоралар бирламчи инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади, улар етилиши ва тарқалиши 5-9 ҳафта давом этади. барг ва гул куртакларига тушган аскоспоралар фақат томчи намлик (ёмғир, шабнам) мавжудлигида, ҳарорат 1-27ос ва нисбий намлик 95% дан юқори бўлганида ўсади ва ўсимлик тўқималарига кириб, зарарлайди. қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги зарарланиш амалга ошиши ва зарарланиш даражаси ҳаво ҳарорати ва намлик сақланишининг давомийлиги билан боғлиқ. 1-2ос ҳароратда зарарланиш амалга ошиши учун томчи намлик барг ва гул куртаклари устида энг ками билан 48 соат мавжуд бўлиши лозим; оптимал ҳароратда (16-24ос) эса бунинг учун 9 соат кифоя. 26ос дан юқори ҳароратда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 102 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"олманинг калмараз касаллиги" haqida

17 мавзу қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун) омборхоналарда хўл меваларни сақлаш давридаги касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари (2 соат) маъруза режаси: 1. олма ва нокнинг калмараз касаллиги 2. олма ва нокнинг ун-шудринг касаллиги 3. олма ва нокнинг монилиоз касаллиги 4. мевали дарахтларнинг қора рак касаллиги 5. териб олинган олма ва нок мевалари касалликлари - кўк моғор - кулранг моғор олманинг калмараз касаллиги қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги касалликни mycota (=fungi) (ҳақиқий замбуруғлар) дунёсининг ascomycota (аскомикота) бўлими, euascomycetes (эуаскомицетес) синфи, loculoascomycetes (локулоаскомицетес) тартиблар гуруҳи, pleosporales (плеоспоралес) тартиби, pleospora...

Bu fayl PPT formatida 102 sahifadan iborat (11,4 MB). "олманинг калмараз касаллиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: олманинг калмараз касаллиги PPT 102 sahifa Bepul yuklash Telegram