олма - malus domestica

PPT 141 sahifa 13,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 141
17 мавзу қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун) 8 - мавзу уруғ мевали дарахтларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари (2 соат) уруғ мевали дарахтлар: олма, уй олмаси malus domestica – малус домэстика олма – malus domestica уруғ мевали дарахтлар: нок pyrus communis – пирус коммунис нок – pyrus communis уруғ мевали дарахтлар: беҳи cydonia oblonga – сидония облонга синоними: cydonia vulgaris – сидония вульгарис беҳи – cydonia oblonga уруғ мевали дарахтлар: дунёнинг ҳар хил минтақаларида олма ва нокнинг бошқа маданий ва ёввойи ҳолда ўсувчи турлари кўп қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари маъруза режаси: 1. олманинг калмараз касаллиги 2. нокнинг калмараз касаллиги 3. олма ва нокнинг ун-шудринг касаллиги 4. беҳининг ун-шудринг касаллиги 5. олма ва нокнинг монилиоз касаллиги 6. беҳининг монилиоз касаллиги 7. мевали дарахтларнинг қора рак касаллиги 8. нок ва беҳининг фабреоз касаллиги 9. олма дарахтларини қайта экишда кузатиладиган касаллик 10. териб …
2 / 141
қалган. мамлакатимизда олманинг энг кенг тарқалган ва энг зарарли касалликларидан биридир ва у муҳим иқтисодий аҳамиятга эга. олма баргларида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis) олма баргларида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis) .(тошкент ш., ҳамза т-ни, 2009 й.). олма баргларида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis) (тошкент ш., ҳамза т-ни, 2009 й.). қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари олманинг калмараз касаллиги барглар, мевалар, мева бандлари, новдалар зарарланади. ёз охири – куз бошларида зарарланган меваларда ташқи белгилар ривожланмайди ёки жуда кичик, тўқ-қўнғир доғлар пайдо бўлади, омборхоналарда сақлаш пайтида уларнинг диаметри 0,1-0,4 мм гача ўсади, думалоқ шакл ва қора тус олади. касаллик омборхонада бошқа меваларга тарқалмайди. олма меваларида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis). олма меваларида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia inaequalis). олманинг калмараз касаллиги зарарланган новдаларда унча катта бўлмаган бўртмалар ривожланади, улар кейинчалик ёрилади ва новданинг усти кўп жойларидан чатнаб кетади; новда ўсиши секинлашади, …
3 / 141
a inaequalis) нинг асклари ва аскоспоралари (микрофотография). касаллик ривожланиши. касаллик қўзғатувчи замбуруғ ерга тўкилган барг ва меваларда псевдотеций муртаклари ёрдамида қишлайди. тиним давридан кейин (баҳорда) муртаклар етилган псевдотецийларга айланади, ҳар бирининг ичида 50-200 та аск ривожланади. ҳар бир аск ичида 8 та аскоспора пайдо бўлади. аскоспоралар шамол билан дарахтларда очилаётган гул куртаклари ва биринчи очилган баргларга тушади. барг ва гул куртакларига тушган аскоспоралар томчи намлик (ёмғир, шабнам) мавжудлигида, ҳарорат 1-27ос орсида ўсади ва ўсимлик тўқималарига кириб, зарарлайди. фақат ёш барглар зарарланади, 25 кундан катта барглар зарарланмайди. касаллик ривожланиши (давоми). тўқима ичида замбуруғ гифалари эпидермис ва кутикула орасида ривожланади ва кутикула тагида строма, унинг устида эса конидияларни ҳосил қилади. конидиялар иккиламчи зарарланишларни ва касаллик тарқалишини таъминлайди. ҳар бир доғ устида 100 000 тагача конидия ҳосил бўлиши мумкин. улар ёмғир ва шамол билан бошқа барг ва меваларга тушиб, уларни зарарлайди, янги доғлар пайдо қилади ва бу жараён мавсум давомида кўп марта такрорланади. …
4 / 141
уларни ва тўкилган меваларни йиғиб олиш ва йўқотиш, дарахт атрофи ва қатор ораларини 20-30 см чуқурликда ағдариш, кузги шудгордан олдин гектарига 60-70 кг соф калий ва фосфор, ёзда ҳар бир дарахтга 1-1,5 кг аммофос ўғитини 2 марта бериш лозим. кимёвий кураш чораларини қўллашни эрта баҳорда бошлаш ва кейинчалик, об-ҳаво башоратларини ҳисобга ҳолда, ҳар 10-14 кун ўтганда такрорлаш керак. куртаклар ёйилишидан олдин қуйидаги препаратлардан бири пуркалади: - бордо суюқлиги, 3-4% ли эритма (100 л сувга 3-4 кг мис купороси ва 3-4 кг сўндирилган оҳак), мис купороси бўйича 30-60 л/га меъёрида (дарахт яхшилаб ҳўллангунича); - мис оксихлориди 90% н.кук., 0,3-0,5% ли эритма; - оҳак-олтингугурт қайнатмаси (исо), 5о ли; - темир купороси 53% э.кук., 2,0-3,0% ли эритма, 30-40 кг/га меъёрида дарахтларга ва остидаги тупроққа; - вектра 10% сус.к., 0,03% ли суспензия, 0,3 л/га меъёрида. куртак ёйилиши даврида ҳам бордо суюқлиги ёки вектра билан юқоридаги кўрсатилган меъёрларда ишлов берилади. дарахтлар гуллашигача ва гуллагандан кейин: …
5 / 141
р: макфри, пионер, трент, нова изигро, новамак, ришелье ва роувиль навлари чидамли, прима, присцилла, сир прайз, жонафри ва редфри ўта чидамли. нокнинг калмараз касаллиги қўзғатувчи замбуруғ: venturia pirina – вентуриа пирина анаморфаси: fusicladium pyrorum – фузиклядиум пирорум нокнинг калмараз касаллиги нокнинг калмараз (қўтир, парша) касаллиги нокда дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан марказий осиё давлатларида ҳам тарқалган, ўзбекистонда барча вилоятларда учрайди. касаллик белгилари. касаллик нок дарахтларининг барг, гулкосабарглари ва меваларини, барг ва мева бандларини новда ва куртак тангачаларини (қобиғини) зарарлайди. нок мевалари олмага кўра қаттиқроқ шикастланади. нок барги ва ёш мевасида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia pirina). нок меваларида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia pirina). нок новдасида калмараз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи venturia pirina). касалликнинг зарари. касалликнинг мева ҳосилига зарари олмадагига ўхшайди, аммо ҳосил йўқотилишининг фоизлари ўзбекистонда тажрибада ўрганилмаган. зарарланадиган экин турлари. бу касаллик билан маданий (pyrus communis, p. serotina, p. ussuriensis) ва бошқа нок турлари зарарланади, олма зарарланмайди. касаллик ривожланиши, қўзғатувчининг қишлаши, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 141 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"олма - malus domestica" haqida

17 мавзу қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун) 8 - мавзу уруғ мевали дарахтларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари (2 соат) уруғ мевали дарахтлар: олма, уй олмаси malus domestica – малус домэстика олма – malus domestica уруғ мевали дарахтлар: нок pyrus communis – пирус коммунис нок – pyrus communis уруғ мевали дарахтлар: беҳи cydonia oblonga – сидония облонга синоними: cydonia vulgaris – сидония вульгарис беҳи – cydonia oblonga уруғ мевали дарахтлар: дунёнинг ҳар хил минтақаларида олма ва нокнинг бошқа маданий ва ёввойи ҳолда ўсувчи турлари кўп қишлоқ хўжалик фитопатологияси уруғ мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари маъруза режаси: 1. олманинг калмараз касаллиги 2. нокнинг калмараз касаллиги 3. олма ва нокнинг ун-шудринг касаллиги 4. беҳи...

Bu fayl PPT formatida 141 sahifadan iborat (13,8 MB). "олма - malus domestica"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: олма - malus domestica PPT 141 sahifa Bepul yuklash Telegram