данак мевали дарахтлар

PPT 116 pages 9.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 116
17 мавзу қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун) 9-мавзу данак мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари (2 соат) данак мевали дарахтлар: ўрик armeniaca vulgaris = prunus armeniaca армениака вульгарис = прунус армениака олхўри prunus domestica прунус домэстика шафтоли persica vulgaris = prunus persica пэрсика вульгарис = прунус пэрсика данак мевали дарахтлар: гилос cerasus avium = prunus avium церазус авиум = прунус авиум олча prunus cerasus = cerasus vulgaris прунус церазус = церазус вульгарис ўрик – armeniaca vulgaris = prunus armeniaca олхўри - prunus domestica шафтоли – persica vulgaris = prunus persica гилос - cerasus avium = prunus avium олча – prunus cerasus = cerasus vulgaris данак мевали дарахтлар: дунёнинг ҳар хил минтақаларида ўрик, олхўри, гилос ва олчанинг ҳар хил навлари ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган турлари кўп ўстирилади маъруза режаси: клястероспориоз (=тешикли доғланиш) монилиоз шафтоли ва бошқа данак мевали дарахтларнинг ун-шудринг касалликлари олхўрининг полистигмоз касаллиги данак мевали дарахтларнинг яланғочхалтали …
2 / 116
лар касалликлари клястероспориоз ўзбекистонда клястероспориоз (монилиоз билан бирга) ўрикнинг иккита энг зарарли касалликларидан биридир, шафтолига ҳам иқтисодий зарар етказади. гилос, олча, тоғолча, бодом, олхўри ва prunus туркумига мансуб бошқа турлар камроқ зарарланади. баҳор сернам ва салқин келса (мисол учун, 2019 ва 2020), ўрик меваларининг усти қўтир билан қопланади, бозорбоплигини ва истеъмол қилишга яроқлилигини йўқотади. қишлоқ хўжалик фитопатологияси данак мевали дарахтлар касалликлари клястероспориоз касаллик белгилари ва ривожланиши. касаллик билан дарахтларнинг барг, новда, куртак, гул, гул тугунлари, мевалари ва шохлари зарарланади. уларда оч-жигарранг тусли, атрофида қизғиш-бинафша, қизғиш-қўнғир ёки тўқ-қизил ҳошияли доғлар пайдо бўлади. доғлар ўсиб кенглиги 2-5 ммга етади, улардан елим оқиб чиқади. доғлар билан қопланган тўқима 2-3 ҳафта ичида қуриб қолади ва тушиб кетади, барглар илма-тешик бўлиб қолади. ўрик мевасида ва новдасида клястероспориоз касаллигининг белгилари қишлоқ хўжалик фитопатологияси данак мевали дарахтлар касалликлари клястероспориоз касаллик белгилари ва ривожланиши. зарарланган баргларнинг кўпчилиги тўкилади, натижада қишловчи куртаклар уйғонади, дарахтлар совуққа чидамсиз бўлиб қолади ва …
3 / 116
айланади, қорамтир-қўнғир тус олади ва елим чиқаради. вақт ўтиши билан, яралар билан зарарланган новдаларнинг кўпчилиги нобуд бўлади. кучли зарарланган дарахт ҳам нобуд бўлиши мумкин. ўрик меваларида клястероспориоз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи stigmina carpophila) (тошкент вилояти, қибрай тумани, июнь, 2019 й.). ўрик меваларида клястероспориоз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи stigmina carpophila) (тошкент вилояти, қибрай тумани, июнь, 2019 й.). ўрик мевасида клястероспориоз касаллигининг белгилари (қўзғатувчи stigmina carpophila) (тошкент вилояти, қибрай тумани, июнь, 2019 й.). қишлоқ хўжалик фитопатологияси данак мевали дарахтлар касалликлари клястероспориоз касаллик белгилари ва ривожланиши. зарарланган гилос ва олча меваларининг эти тўлмайди ва улар қуриб қолади. шафтолининг ёш новдалари, шохлари ва куртаклари зарарланади, мевалари камроқ шикастланади. новдаларда дастлаб кичик, қизғиш, бўртган доғлар ҳосил бўлади, кейин улар узунчоқ, қўнғир ва қора тусли яраларга айланади. яралар новдани ўраб олиши ва нобуд қилиши мумкин. улардан елим оқади. новдалар зарарланиши кўпинча куртаклардан бошланади. қишлоқ хўжалик фитопатологияси данак мевали дарахтлар касалликлари клястероспориоз касаллик белгилари ва ривожланиши. замбуруғ мицелий, конидия …
4 / 116
ди. конидиялар боғда тарқалади ва соғлом тўқималарни зарарлайди, яна конидиялар ҳосил қилади ва қўзғатувчининг ривожланиш цикли қайтарилади. қишлоқ хўжалик фитопатологияси данак мевали дарахтлар касалликлари клястероспориоз касаллик белгилари ва ривожланиши. устида шилимшиқ модда мавжудлиги туфайли, конидиялар дарахт аъзоларига яхши ёпишади. дарахтларнинг шохлари қалинлашиб кетиши касаллик кучайишига олиб келади. замбуруғ ўсиши, конидиялар ривожланиши ва ўсиши учун оптимал ҳарорат (18-26ос, минимум 0-3ос ва максимум 28-29ос. қулай ҳароратда тез-тез жала ёғиб ва шамол бўлиб туриши касаллик ҳам баҳорда, ҳам кузда, жуда тез тарқалишига олиб келади. шафтоли новдаларида клястероспориоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғ (stigmina carpophila) ҳосил қилган яралар. данак мевали дарахтларнинг клястероспориоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғ (stigmina carpophila) нинг стромаси, конидиофоралари ва конидиялари. қишлоқ хўжалик фитопатологияси данак мевали дарахтлар касалликлари клястероспориоз кураш чоралари. энг самарали ва иқтисодий томондан маъқул кураш чораси – дарахтларга фунгицид пуркашдир. ишловлар баҳорда куртаклар бўртишидан олдин, куртаклар бўртиши пайтида, ўсув даврида ёки кузда барглар тўкилгандан кейин ўтказилади. кучли зарарланган дарахтларни фунгицидлар билан уч …
5 / 116
., т.э.м. дитианон, 0,5-0,7 кг/га, мавсумда 3 мартагача (фақат шафтолида); скор 25% эм.к., т.э.м. дифеноконазол, 0,2 л/га, мавсумда 2 мартагача; мис оксихлорид, 900 г/кг н. кук., 4-8 кг/га, мавсумда 4 мартагача; хорус 75% с.э.г., т.э.м. ципродинил, 0,35 кг/га (ёки 3,5/10 л сувга), мавсумда 2 марта – касалликнинг биринчи белгилари кўринганида ва ундан 7-10 кун сўнгра ёхуд ҳосил тўплашдан 2 ҳафта олдин. қишлоқ хўжалик фитопатологияси данак мевали дарахтлар касалликлари клястероспориоз кураш чоралари. кузги ишловлар дарахтларда янги яралар ҳосил бўлишининг олдини олади, аммо эскидан мавжуд бўлган яраларни йўқотмайди. шу сабабдан, вегетация даврида касаллик кучли ривожланиши кутилганида мавсумда 2-3 мартагача юқорида кўрсатилган фунгицидлардан бирини қўллаш лозим. бунда биринчи ишлов ёзги инфекциянинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, кейинги ишловлар, об-ҳаво келишига қараб (сернам об-ҳавода), ҳар 10-20 кунда бир марта берилади. қишлоқ хўжалик фитопатологияси данак мевали дарахтлар касалликлари клястероспориоз кураш чоралари (давоми). гуллар очилган пайтда фунгицид пуркаш мумкин эмас. агар дарахт камроқ зарарланган бўлса ва ёғингарчилик …

Want to read more?

Download all 116 pages for free via Telegram.

Download full file

About "данак мевали дарахтлар"

17 мавзу қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун) 9-мавзу данак мевали дарахтлар касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари (2 соат) данак мевали дарахтлар: ўрик armeniaca vulgaris = prunus armeniaca армениака вульгарис = прунус армениака олхўри prunus domestica прунус домэстика шафтоли persica vulgaris = prunus persica пэрсика вульгарис = прунус пэрсика данак мевали дарахтлар: гилос cerasus avium = prunus avium церазус авиум = прунус авиум олча prunus cerasus = cerasus vulgaris прунус церазус = церазус вульгарис ўрик – armeniaca vulgaris = prunus armeniaca олхўри - prunus domestica шафтоли – persica vulgaris = prunus persica гилос - cerasus avium = prunus avium олча – prunus cerasus = cerasus vulgaris данак мевали дарахтлар: дунёнинг ҳар хил минтақаларида ўрик, олхўри, гилос...

This file contains 116 pages in PPT format (9.8 MB). To download "данак мевали дарахтлар", click the Telegram button on the left.

Tags: данак мевали дарахтлар PPT 116 pages Free download Telegram