иссиқхон экинлар касалликлари

PPT 149 sahifa 5,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 149
17 мавзу қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун) 15 мавзу иссиқхон экинлар касалликлари (2 соат) дунё аҳоли сонининг ўсиши ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг йилдан-йилга ортиб бориши, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини янада кенгайтириш ва юқори сифатли маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлашни тақозо этмоқда. “дунё бўйича бугунги кунда 5,6 млн. гектар майдонда помидор етиштирилиб, ялпи ҳосил 281,5 млн. тоннани ташкил этади”. республикамизда эса жорий йилда жами 75,5 минг гектар майдонда помидор етиштирилиб, шундан 1,8 млн. тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. http://www.fao.org/faostat жаҳонда помидор етиштириш ва экспорт қилишда ақш, россия, туркия ва франция давлатлари етакчи ўринларни эгалласа, осиё қитъасидан хитой, ҳиндистон ва ўзбекистон республикаси юқори натижаларга эришмоқда. “айни пайтда помидорнинг асосий ва энг хавфли касалликларидан бири – фитофтороз – кенг тарқалган йиллари унга қарши кураш тадбирлари қўлланилмаганда 80 % дан ортиқ, баъзан 100 % гача ҳосил нобуд бўлишига олиб келади. бу касаллик помидорнинг барча вегетатив ва генератив органларини зарарлайди”. дунёнинг барча ҳудудларида помидор …
2 / 149
оинфекцион касалликлар ва б. помидор ниҳолларининг касалликлари помидор ниҳоллари касалликларини қўзғатувчи микроорганизмлар: fusarium solani – фузариум соляни fusarium spp. – фузариум туркуми турлари rhizoctonia solani – ризоктония соляни pythium spp. – питиум туркуми турлари phytophthora spp. – фитофтора туркуми турлари thielaviopsis basicola – тилявиопсис базикола erwinia spp. – эрвиния туркумига мансуб бактерия rhizoctonia solani замбуруғи билан зарарланган помидор ниҳоли поясининг пастки қисми чириши (ниҳол тувакда ўстирилган). қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари ниҳол касалликлари экилган уруғ ва унаётган майсалар тупроқ остидаёқ чириб кетиши мумкин. тупроқ юзасига чиққан ниҳолларнинг илдиз бўғзи ингичкалашиб қўнғир, сўнгра қора тус олади (“қора сон”), ниҳоллар бужмайиб, нобуд бўлади. қўзғатувчи зарарланган ниҳол атрофидаги ўсимликларга ҳам ўтади ва касаллик уялари пайдо бўлади. бу айниқса иссиқхоналарда кўп учрайди. кечроқ зарарланган ниҳоллар нобуд бўлмайди, аммо илдиз бўғзи ингичкалашади ва тўқ тус олади, илдизлари яхши ривожланмайди, кўчириб экилганда яхши тутиб кетмайди. қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари ниҳол касалликлари одатда илдиз ва илдиз …
3 / 149
лади. t. basicola ўзбекистонда сурхондарё вилоятида анча кенг тарқалган, бошқа минтақаларида кам учрайди. қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари ниҳол касалликлари билан кураш чоралари унаётган уруғ, уруғпалла, ниҳол ва илдиз чириш касалликларига қарши уруғ экишдан олдин иссиқхонадаги тупроқни алмаштириш ёки зарарсизлантириш – энг самарали кураш усулидир. касаллик кўчатларда кўрингандан кейин фунгицид қўллаш бефойда, аммо у патогенлар тарқалиши ва касаллик ривожланишини камайтириши мумкин. қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари ниҳол касалликлари билан кураш чоралари помидор уруғлари паст нисбий намлик ва паст ҳароратда сақланиши, сифатли ва юқори ўсиш энергиясига эга бўлиши, экишдан олдин 2 кун давомида 52ос ва 1 кун 72ос ҳароратда қиздирилиши, самарали ва таъсир доираси кенг фунгицид билан дориланиши, кўчатларнинг тагига махсус фунгицидлардан бирининг эритмаси қуйилиши лозим. уруғларни экиш учун тайёрланган тупроқ (ёки компост) ни фунгицидлар билан зарарсизлантириш энг юқори самара беради. қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари ниҳол касалликлари билан кураш чоралари кўчат ўстириш жараёнида тупроқ ҳарорати 18ос дан паст ва намлиги …
4 / 149
иши ва ёрилиши қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари илдизлар тўқ-қўнғир чириши ва ёрилиши касалликни инглизча tomato brown root rot ёки кўпроқ tomato corky root rot , деб аташади. ушбу касаллик, эркин ортиқовнинг маълумотларига кўра, тошкент вилоятида ~ 10 йилдан бери катта муаммо ва унинг иссиқхоналарда тарқалиши 100%. бошқа вилоятларда ҳам тарқалган бўлишининг эҳтимоли катта. иссиқхоналарда касаллик европа мамлакатларида, ақш ва австралияда кўп учрайди ва ҳосилга зарар етказади. ҳосилни кўпи билан 70% га камайтириши хабар қилинган. помидор илдизлари тўқ-қўнғир чириши ва ёрилишини қўзғатувчи замбуруғ: pyrenochaeta lycopersici – пиренохэта ликоперсици помидор илдизлари (ва илдиз бўғзи) тўқ-қўнғир чириши ва ёрилиши. помидор илдизлари тўқ-қўнғир чириши ва ёрилиши. қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари илдизлар тўқ-қўнғир чириши ва ёрилиши касаллик қўзғатувчиси тупроқ замбуруғи бўлиб, у иссиқхоналар ва очиқ далаларда учрайди, зарарланган ўсимликларда микросклероцийлари ва мицелийси, эҳтимол пикнидалари билан ҳам сақланади. қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари илдизлар тўқ-қўнғир чириши ва ёрилиши патоген помидордан ташқари solanaceae оиласининг кўп …
5 / 149
иоз сўлиши дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан ўзбекистонда (ва бошқа марказий осиё мамлактларида) фузариоз вилт вертициллёз сўлишга нисбатан жуда кенг тарқалган. қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари помидор фузариоз сўлиши вилт помидорнинг пастки барглари, кўпинча бир томонидан, сарағайиши ва ўсимликлар сўлғин бўлиб қолишидан бошланади. сўлиган барглар қурийди, бироқ тўкилмасдан, новдаларда осилиб қолади. новдалар ҳам ўсимликнинг бир томонида сўлиши мумкин, кейинчалик бутун ўсимлик сўлийди. помидор фузариоз сўлиши (қўзғатувчи fusarium oxysporum f. lycopersici). қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари помидор фузариоз сўлиши новдалар устида сариқ чизиқчалар пайдо бўлади. зарарланган ўсимликларнинг бўйи жуда паст бўлиб қолади. помидор сўлишининг сабаби – ўтказувчи тўқималар замбуруғ мицелийси билан тўлиб қолиши ва ўсимлик замбуруғ токсинлари билан заҳарланишидир. поя қия кесилса, ўтказувчи тўқималар қўнғир тус олганлиги – кучли доғланиш кузатилади. қишлоқ хўжалик фитопатологияси помидор касалликлари помидор фузариоз сўлиши вилт ўсимликнинг пастки қисмидан юқори ярусларга тарқалиши билан бирга, ўтказувчи тўқималардаги кучли доғланиш ҳам шу йўналишда, тупроқ сатҳидан (илдиз бўғзидан) ўсимлик тепасигача тарқалади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 149 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иссиқхон экинлар касалликлари" haqida

17 мавзу қўшимча маърузалар (мустақил тайёрланишда ёрдам учун) 15 мавзу иссиқхон экинлар касалликлари (2 соат) дунё аҳоли сонининг ўсиши ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг йилдан-йилга ортиб бориши, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини янада кенгайтириш ва юқори сифатли маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлашни тақозо этмоқда. “дунё бўйича бугунги кунда 5,6 млн. гектар майдонда помидор етиштирилиб, ялпи ҳосил 281,5 млн. тоннани ташкил этади”. республикамизда эса жорий йилда жами 75,5 минг гектар майдонда помидор етиштирилиб, шундан 1,8 млн. тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. http://www.fao.org/faostat жаҳонда помидор етиштириш ва экспорт қилишда ақш, россия, туркия ва франция давлатлари етакчи ўринларни эгалласа, осиё қитъасидан хитой, ҳиндистон ва ўзбекистон республика...

Bu fayl PPT formatida 149 sahifadan iborat (5,6 MB). "иссиқхон экинлар касалликлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иссиқхон экинлар касалликлари PPT 149 sahifa Bepul yuklash Telegram