ток ва тут касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари

DOC 92,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404226593_52260.doc ток ва тут касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари ток ўсимлиги кўпгина касалликларга берилувчан бўлиб улар орасида: оидиум ёки ун шудринг, антракиоз, церкоспориоз, қора чириш, бактериал рак ва хлороз касалликлари кўп учрайди. ун шудринг - оидиум. касаллик қўзғатувчиси - uncinula necator, erysphales таркиби, конидияли фазаси - oidium tuckeri деб номланади.оидиум марказий осиё республикаларидаги ток ўсимлиги поясини, мевасини, баргини зарарлайди. касалланган ўсимлик қисмлари оқ, кул-кўнғир ранг билан қопланиб, мицелий ва конидиялар билан ўралган бўлади. касалликни дастлабки белгилари ёш новдаларда ҳосил бўлади. замбуруғ мицелийси асосан барг ва куртак орасида ҳосил бўлади. улар касалликнинг келажакда тарқалишига манбайи бўлиб ҳисобланади. новдада мицелийнинг ҳосил бўлиши эрта баҳордан гуллашгача ёки гуллагандан кейин бўлади. кейинчалик касаллик мевани, новдани ва баргни зарарлайди. касаллик эрта намоён бўлганда мева ўсишдан тўхтайди, қуриб қолсада, тушиб кетмайди. касаллик кеч намоён бўлганда касалланган мева ёрилиб, уруғи очилиб қолади. кузда нам кўпайиб кетса мева чирий бошлайди.новдаларда оқиш унсимон ғубор ҳосил қилади, ғубор остида …
2
ан 1-1, 5 кг га, бенлайт билан 1, 5 кг га миқдорда ишлов бериш керак; агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, бегона ўтларга қарши кураш, хомток, новда боғлаш, соғлом ўсимликлардан кўчат тайёрлаш ва чидамли навларни етиштириш зарур. церкоспориоз касаллиги. касаллик қўзғатувчиси-cercospora vitis ёки cercospora rosleri замбуруғи бўлиб, касаллик асосан баргни, новдани, мева банди ва мевани зарарлайди. касалликнинг белгиси - баргни орка томонида яшил -бинафша рангдаги думалоқ нуқталар ҳосил бўлади. касалланган мева банди қуриб қолади ва меваси тўкилиб кетади.узум меваси кўк рангда қурийди. касаллик қўзғатувчиси конидиялар шаклида қуриб қолган баргларда сақланади. оқ чириш касаллиги. касаллик қўзғатувчиси такомиллашган замбуруғ синфи вакили - coniothyrium diplodiella замбуруғи бўлиб конидияли ва склероциали босқичларда ривожланади. конидиялар пекнидияларда ҳосил бўлиб, улар мевада ривожланади.қуруқ ҳавода мевада склероциялар ҳосил қилади. ўсимликни баргини, поясини, новдасини зарарлайди. меванинг механик зарарланишидан касаллик келиб чиқади. унда дастлаб сариқ, кейин кўк - қўнғир доғлар пайдо бўлади. мева пўстида кўп миқдорда пикнидиялар ҳосил бўлиб уларда ҳосил …
3
ар ва мевалар зарарланганда улар тезда тушиб кетади. касаллик қўзгатувчиси sphaceloma ampelinum замбуруғи бўлиб, такомиллашмаган замбуруғлар синфига киради. касаллик қўзгатувчиси вегитация даври давомида конидиялар ҳосил қилиб кўпаяди. конидиялар зарарланган жойда қўнғир рангдаги ёстиқчаларда ҳосил бўлиб, вегитация охирида склероцийларга айланади. эрта бахорда улардан янги конидиялар ҳосил бўлади. антракноз касаллиги иссиқ нам ҳавода тез ривожланади. масалан: 24-30 с да ёмғир ёққан даврларда касаллик қўзгатувчисининг инкубация даври 3-4 кунни ташкил қилади. республикамиз шароитида антракноз касаллиги вегетациянинг биринчи яримида, айниқса гуллаш даврида катта зарар етказади. қарши кураш чоралари: қаламча тайёрлашда соғлом ўсимликлардан фойдаланиш, агротехник тадбирлардан: хомток қилиш, шакл бериш, ўсимликнинг аэрация холатини ҳисобга олиб ўтказиш мақсадга мувофиқ, касаллик белгисига эга навдаларни йиғиштириб олиб, ёқиб ташлаш керак. кимёвий кураш чораларидан 3% ли нитрофен эритмасини эрта бахорда ёки кеч кузда қўллаш керак, вегетация даврида 1 % бордо суюқлиги билан 0, 3 % ли мис хлорид, 0, 4 % ли цинаб, 50 % ли эрувчан олтингугурт эритмасидан …
4
и, ғунчани, гул ва мевасини зарарлайди. зарарланган барг юзасида дастлаб бурчакли думалоқ доғ ҳосил қилади. нам ҳавода баргни орқа томонида оқ моғор ҳосил бўлади. барг юзаси жигар, кўнғир рангга киради. токнинг қолган қисмлари зарарланганда улар ҳам оқиш доғ билан қопланиб кейин қуриб қолади. зарарланган мевада кўкиш ботиқ доғлар пайдо бўлиб, улар тўкилиб кетади. қарши кураш чоралари: америка-европа гибридлари: ркацители, матрасса, сапираови каби навлар касалга чидамли ҳисобланади. соғлом ўсимликлардан қаламча тайёрлаш, ўсимлик қолдиқларидаги ооспораларни 3 % ли нитрафен (1 га ерга 300 л ) билан ишлов бериш керак. тут касаллиги ва уларга қарши куруш чоралари. тут дарахтининг ҳосилдорлигини оширишда серҳосил навларни етиштириш, қулай агротехник тадбирларни қўллаш билан бирга унинг касалликларга кураш чораларини илмий асосда ишлаб чиқиш зарур. тут барги ҳосилини ошириш пиллачиликни озиқа базасини мустахкамлаш билан боғлиқдир.кейинги йилларда тутнинг касалликлари туфайли уруғнинг унувчанлиги, кўчатлар нобуд бўлиши, барг ҳосил миқдори пасайиши холлари кузатилмоқда. кузатишларнинг кўрсатишича тут ўсимлигида 40 дан ортиқ касалликлар аниқланган. …
5
сарғиш ёпишқоқ модда билан қопланади. кучли зарарланган барглар сарғайиб кейинчалик тушиб кетади. касалланган новдаларда эса қорамтир доғлар ҳосил бўлади. куртаклар эса қорайиб қурийди.касаллик қўзғатувчиси кислота ва қуёш нурига чидамли, 10-35 с ҳароратда ўсади, унинг ривожланиши 25-30 с да жуда яхши, 51 c да халок бўлади.қиш фаслида -30 с совуққа чидамли. касаллик қўзғатувчилари ўсимликка барг устицалари, новдадаги ёриқлар ва ўсиш нуқтаси орқали киради. касаллик белгилари ўсимлик турига қараб 4-18 кунда намоён бўлади.касалликнинг тарқалишига касалланган новда, барг, кўчат, ўсимлик қолдиғи асосий манъба ҳисобланади.касаллик ёмғир, шудринг, шамол, тоқайчи қайчи воситасида тарқалади. тут дарахтини бактериоз билан касалланиш даражасига қараб 3 гурухга бўлинади. кенру - нави 2 баллга касалланади- 50 % кокосу -70, кокосу - 13, сиозисо, фусамаро, кокросо навлари - 1 баллга касалланади- 1-34 % хасак, ўзбекистон, восток, санииш навлари кам касалланади. касалликка қарши кураш чоралари: касалликнинг олдини олиш: касалланган кўчат, нихол ва қаламчалардан пайвандлашда фойдаланмаслик;1 га ерга 6060 дан ортиқ кўчат экмаслик; 1 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ток ва тут касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари" haqida

1404226593_52260.doc ток ва тут касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари ток ўсимлиги кўпгина касалликларга берилувчан бўлиб улар орасида: оидиум ёки ун шудринг, антракиоз, церкоспориоз, қора чириш, бактериал рак ва хлороз касалликлари кўп учрайди. ун шудринг - оидиум. касаллик қўзғатувчиси - uncinula necator, erysphales таркиби, конидияли фазаси - oidium tuckeri деб номланади.оидиум марказий осиё республикаларидаги ток ўсимлиги поясини, мевасини, баргини зарарлайди. касалланган ўсимлик қисмлари оқ, кул-кўнғир ранг билан қопланиб, мицелий ва конидиялар билан ўралган бўлади. касалликни дастлабки белгилари ёш новдаларда ҳосил бўлади. замбуруғ мицелийси асосан барг ва куртак орасида ҳосил бўлади. улар касалликнинг келажакда тарқалишига манбайи бўлиб ҳисобланади. новдада мицелийнинг ҳосил б...

DOC format, 92,0 KB. "ток ва тут касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.