мевали ўсимликларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари

DOC 51.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404226634_52263.doc мевали ўсимликларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари мевали ўсимликлар кўпгина юқумли касалликлар билан касалланади. касалликни намоён бўлиши экологик шароит, географик мухит, ўсимликларнинг касалликларга чидамлилик даражаси, ўсимлик ёшига боғлиқ. мевали ўсимликларнинг бир жойда узоқ муддат бўлган замбуруғлар инфекциянинг тўпланишига сабаб бўлади. натижада бундай ўсимлик касалликлари билан химиявий усулда кураш олиб боришга тўғри келади. шунинг учун асосий тадбирлар агротехник, касалликни олдини олиш, ўсимлик чидамлилигини оширишга қаратилган бўлиши керак. химиявий кураш чораларини қўллашда унинг муддатларини ҳисобга олиш, такрорийлиги ва фунгицид миқдорини ҳам назарда тутиш керак. кучатхонадаги уруғдан унган ва қайта экилган кўчатларнинг касалликлари. питомникнинг кўчат етказиладиган далаларида учрайдиган касалликларга парша, ун шудринг, илдиз раки ва вирус касалликларини киритиш мумкин. илдиз раки. бу касаллик билан кўчатларнинг 50-80 % гача зарарланади. касаллик қўзғатувчиси - agrobakterium tumefaciens бактерияси бўлиб, у жуда кўп мевали ўсимликларни касаллантиради. илдизни зарарланган қисмидан ва илдиз тукчаларидан кирган бактериялар илдиз хужайраларнинг тезда нобуд бўлишига сабаб бўлади ва кўп миқдордаги ўсмани …
2
қолдиқларини йўқ қилиб ташлаш. баргнинг қўнғир доғланиши. касаллик мевали ўсимликларнинг асосан баргини ва новдаларини зарарлайди.касалликнинг дастлабки белгилари май ойининг охири, июн ойининг бошларида баргнинг юза қисмида ва орка тамонида қўнғир рангдаги доғлар кўринишида пайдо бўлади. касаллик қўзғатувчиси - entomosporium maculatum турига мансуб замбуруғ бўлиб, такомиллашмаган замбуруғлар синфига киради.касаллик ёш кўчатларда кўп учрайди.замбуруғнинг конидия ҳосил қилиши зарарланган қисмларда қора рангдаги нуқтачалар тарзида бўлиб, бу доғларда пекнидия спора етилади. бундай доғлар барг бандида, пояда, мевада ҳам ҳосил бўлади.замбуруғ 0-5 с ҳароратдан бошлаб ривожланади, 13-25 с ҳароратда замбуруғ тупроқда конидия ёки халтачаларни ҳосил қилади. қарши кураш чоралари: тупроқни чуқур хайдаш, касалланган новдаларни қирқиб ташлаш, ўсимликларга бордо суюқлиги билан ишлов бериш, кўчатзорларни фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитлаш, чидамли навларни экиш. олма ва нокнинг паршаси. катта ёшли боғларда ўсаётган мевали дарахтларнинг асосий касалликларига парша, ун шудринг, меванинг чириши, цитоспориоз, баргнинг доғланиши кабилар киради. парша касаллиги намлик кўп бўлган йилларда, ёзнинг биринчи яримида кенг тарқалади. …
3
иқлим шароитига боғлик бўлиб, шакли думалоқ, қора рангдаги аниқ хошиядор бўлади. доғ ҳосил бўлган жойдан мева ёрилиб кетади.новдада ҳосил бўлган думалоқ шаклдаги мева- танада кейинчалик споралар ҳосил бўлади. касалликнинг бирламчи инфекция манбаи касалланган барг ва новдалар ҳисобланади. қишда уларда ҳосил бўлган халтачаларда споралар етилади. псевдотецитлар етилиши бахорни охири, ёзнинг бошига тўғри келади. аскоспоралар ёмғирдан кейин очилиб кўплаб спорани тарқатади. бирламчи зарарланган баргларда ҳосил бўлган мицелий эпидермис остида ривожланиб, конидий ҳосил қилади ва ўсимликларни иккиламчи зарарлайди.олма навларининг ренет, симиренко, кольвил, белфир, китанка навлари кучли касалланади. қарши кураш чоралари: тупроқдаги ва ўсимлик қолдиқларидаги инфекцияни 2-3 % ли нитрофен эритмаси билан тупроқдан йўқ қилиб ташлаш, касалланган ўсимликка бордо суюқлиги билан ишлов бериш, чидамли навларни экиш. ун шудринг касаллиги. ун шудринг касаллиги барча мева экиладиган хўжаликлардаги боғларда учрайди. айниқса экинлар зич экилган далаларда катта зарар етказади. касаллик барг, новда, гул ва мевасини зарарлайди. касалланган ёш барг ва новдалар, барг банди оқиш моғорли доғлар билан …
4
қуриган новдаларни йўқ қилиш, дарахтларга олтингугурт ва фунгицидлар билан ишлов бериш, чидамли навларни экиш. монилиоз касаллиги. касаллик зарарланган жойда қўнғир рангдаги доғланиш билан бошланади. мева мағзи қўнғир рангга кириб, юмшоқ бўлиб қолади, мазаси йўқолади. меванинг устида ҳосил бўлган ёстиқчаларда замбуруғ спораси етилади. касалликни - hyphomycctalls тартибига мансуб, monilia fructigena замбуруғи келтириб чиқаради. касаллик занжирсимон тузилишдаги конидиялар воситасида кўпаяди.касаллик қўзғатувчиси мевани зарарланган жойидан кириб келади. споранинг ривожланиши нам шароитда амалга ошади. инфекциянинг бирламчи манбайи касалланган мева қолдиғи бўлиб, уларда ҳосил бўлган споралар турли йўллар билан тарқалиши ҳисобига амалга ошади. қарши кураш чоралари: меванинг механик зарарланмаслик чора тадбирларини кўриш, касалланган меваларни йиғиштириб олиб ташлаш, ўсимликларга 1 % ли бордо суюқлиги билан ишлов бериш керак. адабиётлар: 1. ўзбекистон республикаси 1998-2000 йиллардаги даврида қишлоқ хўжалиги иктисодий ислоҳотларни чукурлаштириш дастури, 1998. 2. а. в. бондаренко - «биологическая заҳита растений», л. : «колос». 1984. 3. в, в, гулий в бошқалар - «микробологичсекий метод борьбў с вреднўми …
5
гропромиздат», 1989. 12. х.ч. бўриев, ҳ.ҳ.кимсанбоев, б.а.сулаймонов «энтомофагларни биолабораторияда кўпайтириш» т.: «ўқитувчи» 2000. 13. список химических и биологических средств борьбў с вредителями, болезнями растений и сорняками разрешеннўх для применения в сельском хозяйстве республики узбекистан на 1998-2001. a

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мевали ўсимликларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари"

1404226634_52263.doc мевали ўсимликларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари мевали ўсимликлар кўпгина юқумли касалликлар билан касалланади. касалликни намоён бўлиши экологик шароит, географик мухит, ўсимликларнинг касалликларга чидамлилик даражаси, ўсимлик ёшига боғлиқ. мевали ўсимликларнинг бир жойда узоқ муддат бўлган замбуруғлар инфекциянинг тўпланишига сабаб бўлади. натижада бундай ўсимлик касалликлари билан химиявий усулда кураш олиб боришга тўғри келади. шунинг учун асосий тадбирлар агротехник, касалликни олдини олиш, ўсимлик чидамлилигини оширишга қаратилган бўлиши керак. химиявий кураш чораларини қўллашда унинг муддатларини ҳисобга олиш, такрорийлиги ва фунгицид миқдорини ҳам назарда тутиш керак. кучатхонадаги уруғдан унган ва қайта экилган кўчатларнинг касалликлари. пит...

DOC format, 51.0 KB. To download "мевали ўсимликларнинг касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари", click the Telegram button on the left.