фитопатология фитопатология фанининг мақсади ва вазифалари

DOC 90.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404226864_52273.doc фитопатология фитопатология фанининг мақсади ва вазифалари қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг устивор вазифалари республика иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида ислоҳотни босқичма - босқич амалга ошириб боришнинг муҳим ахамиятга эга эканлигидан келиб чиқмокда. иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш дастури ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг ўзбекистон республикаси олий мажлисининг х сессиясидаги маърузасида қайд қилинганидек, қишлоқ хўжалигида барча агротехника ва агрокимё чора тадбирларини илм - фан тавсияномаларига ва илғор тажрибаларга оид ўтказиш, бегона ўтларга, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш чораларини жорий қилиш муаммоларини ечишда мутлақо янгича ёндошув бўлиши кераклигини тақозо қилади. белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўзбекистон республикаси президенти ва хукумати томонидан қабул қилинган «фермер хўжалиги тўғрисида», «дехқон хўжалиги тўғрисида», «қишлок хўжалиги кооперативи тўғрисида» конунлар ва 1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш дастурида қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга, уни илмий асосда ташкил этиш билан боғлик бўлган катта имкониятларни очиб берилган. қабул қилинган қонун ва қарорларда ўсимликларнинг ҳосилдорлигини кўтариш, …
2
қўшимча аъло сифатли ҳосил олишга имкон, ҳамда ҳосилнинг бехуда нобуд бўлишига бархам беради. ўсимлик касалликлари республикамиз шароитида экологик шароитга боғлик равишда турли муддатларда турлича зарар келтирмокда. баъзан махсулот сифати, ҳосил миқдори кескин камайиб кетмоқда. хозирги кунда ўсимликни химоя қилиш масаласи энг долзарб масала ҳисобланади. ҳар бир фермер, қишлоқ хўжалик мутахасиси хозирги замон талаби даражасида ўсимликларнинг касалликларини аниқлай билиши, унга қарши кураш олиб бориши ва ҳосилни сақлаб қолишнинг йўлларини билиши зарур. шунинг учун фитопатология фани ўсимликларни химоя қилиш мутахасисилигидан ташқари барча агрономлик мутахассисликлари учун зарур фан ҳисобланади. фитопатология фани ўсимлик касалликлари тўғрисидаги фан бўлиб касал ўсимликларда рўй берадиган патологик жараённи содир бўлиши, унинг келиб чиқиш сабаблари, ҳосил бўлиш қонуниятлари, тарқалиши, касалликни олдиндан айтиш, зарари ва сабабларини навларнинг чидамлилик даражасини, касалликни олдини олиш йўлларини ўрганади. фитопатология 4 та бўлимга бўлинади. 1. диагностика -касалликнинг ташқи белгиларни аниқлаш. 2. этология - касаллик сабабларини аниқлаш. 3. профилактика - касалликни олдини олиш. 4. терапия - касалликни …
3
ҳам ошириш керак. ўсимликларни химоя қилишнинг асосини чидамли навларни яратиш, юксак агротехник тадбирларни қўллаш ва касалликнинг тарқалишини олдини олиш каби тадбирлари ташкил қилади. республикамизда фитопатология фани белгиланган вазифаларни амалга оширувчи ўсимликларни химоя қилиш илмий текшириш институти, селекцияси ва уруғчилик институти, ўзрфа ботаника институти ва ботаника боғидаги микология лаборатория ва микробиология ити, пахтачилик ва ғаллачилик ити олимлари фаолият кўрсатмоқда. олимлар олдидаги асосий вазифа ўсимликларни химоя қилишнинг техник ва иқтисодий самарадорлигини оширишдир. бунинг учун аторф муҳит ва инсон саломатлиги учун безарар бўлган химиявий кураш ва биологик кураш чораларини ишлаб чиқиш, хамда қўллашдан иборатдир. масалан, буғдой уруғини экишдан олдин фунгицидлар билан ишлаш натижасида ҳосилдорлик 15-25 %, картошка туганагини цинаб фунгициди билан ишлов берилганда 1 га ердан 135 ц ёки 15 % дан ортиқча ҳосил олинган. қанд лавлаги уруғини дорилаб экиш туфайли ҳосилдорлик 15-20 ц га ортган. шундай қилиб фитопатология фанининг асосий вазифаси ўсимликлар ҳосилини ортиши учун унинг нобудгарчилигига йул қўймасликдан иборатдир. касаллик тўғрисида …
4
юзида доғланишнинг ҳосил бўлиши, чириш, ўсмаларни ҳосил қилиниши, шакл ўзгаришига сабаб бўлади.ўсимликлардаги физиологик ва морфологик ўзгаришлар ўсимлик ҳосилдорлигига таъсир қилиб, миқдорини камайтириб, сифатини бузилишига олиб келади. ўсимлик касалликларининг классификацияси. хар қандай ўсимликлардаги касалликни ўрганишда унга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишда касаллик сабабларини тўғри билиш мақсадга мувофиқдир. касалликларни классификация қилишда унинг асосий сабабларини аниқ белгилаб олиш керак. ўсимликларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари. ўсимликларнинг касалликларни қуйидаги иккита гурухга бўлиш мумкин. юқумли касалликлар юқумсиз касалликлар юқумсиз касаликлар деб- ўсимликдан ўсимликка тарқалиш имкониятига эга бўлмаган касалликларга айтилади. бунга асосий сабаб нокулай шароит келтириб чиқарувчи юқори ёки паст ҳарорат, намлик, озиқ моддалар миқдори ва таркиби, тупроқ холати, микроэлементлар сабаб бўлади. юқумли касалликларни келтириб чиқарувчилари замбуруғлар, бактериялар, актиномицетлар, вируслар, ва гуллик паразитлар бўлиши мумкин. юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар турли воситалар ёрдамида бир ўсимликдан иккинчисига тарқалиш ҳусусиятига эга бўлиб қишлоқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказади. юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизм турига боғлик равишда уларни номланади. ўсимликлардаги …
5
з касалликлар қуйидаги факторлар таъсирида вужудга келади: ноқулай тупроқ шароити; ноқулай метереологик шароит; ўсимлик тўқималарининг механик парчаланиши; ҳаводаги зарарли моддалар; ренген нурлар таъсири. тупроқда учрайдиган патоген микроорганизмлар сапрофит организмлардан ўсимликларга таъсир этиш ҳусусиятига қараб фарқ қилади. сапрофит микроорганизмлар ўзи ҳаёт кечираётган хужайра ҳаётига салбий таъсир кўрсатади ва уни ривожланишини тўхтатади. патоген микроорганизмлар эса хужайра ривожланишини тўхтатиб қўяди, унинг хисобига ҳаёт кечириб уни халок қилади ёки бошқа патологик жараённи келтириб чиқаради. табиатда учрайдиган микроорганизмлар ҳаёт кечириш усулига қараб уларни қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин: хақиқий паразитлар; шартли сапрофитлар; факультатив паразитлар. кўрсатилган ҳусусиятларнинг намоён бўлиши замбуруғларнинг патогенлик, вирулентлик ва агрессивлик ҳусусиятлари билан боғлиқдир. патогенлик-микроорганизмларнинг касаллик келтириб чиқариш ҳусусиятидир. унинг зарари ва таъсир тезлиги патогенлик даражаси ва ҳусусиятига қараб ортиб боради. вирулентлик-микроорганизмларнинг маълум турдаги ёки навдаги ўсимликни касаллантириш ҳусусиятига айтилади. масалан, ғўза ўсимлигида вилт касаллигини келтириб чиқарадиган v.dаhlia замбуруғи фақат ўрта толали ғўза навларини касаллантиради. бу замбуруғ ғўзанинг ингичка толали навларини касаллантирмайди. агрессивлик (тажовускорлик) …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фитопатология фитопатология фанининг мақсади ва вазифалари"

1404226864_52273.doc фитопатология фитопатология фанининг мақсади ва вазифалари қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг устивор вазифалари республика иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида ислоҳотни босқичма - босқич амалга ошириб боришнинг муҳим ахамиятга эга эканлигидан келиб чиқмокда. иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш дастури ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг ўзбекистон республикаси олий мажлисининг х сессиясидаги маърузасида қайд қилинганидек, қишлоқ хўжалигида барча агротехника ва агрокимё чора тадбирларини илм - фан тавсияномаларига ва илғор тажрибаларга оид ўтказиш, бегона ўтларга, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш чораларини жорий қилиш муаммоларини ечишда мутлақо янгича ёндошув бўлиши кераклигини тақозо қилади. белгиланга...

DOC format, 90.0 KB. To download "фитопатология фитопатология фанининг мақсади ва вазифалари", click the Telegram button on the left.