маълумотлар базалари фанининг мақсади ва вазифалари

DOCX 121,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1491147462_67870.docx маълумотлар базалари фанининг мақсади ва вазифалари режа: 1. маълумотлар банки ҳақида тушунча 2. маълумотлар базасини ташкил қилиш тамойиллари 3. ахборотлар базасини ташкил этиш ва юритишнинг дастурий воситалари маълумотлар банки ҳақида тушунча ахборот билан таъминлаш тизимларининг ривожлантирилиши фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эхтиёжларини қондиришда автоматлаштирилган маълумотлар банкига ўтиш имкониятини яратди. маълумотлар банки – зарурий ахборотни олиш мақсадида маълумотларни марказлашган ҳолда сақлаш ва жамоа бўлиб фойдаланиш учун мўлжалланган ахборотли, тематик, дастурий, тиллар, ташкилий ва техник (сақланаётган маълумотлар ҳамда технологик жараёнда банд персонални қўшганда) воситаларининг тизими сифатида ифодаланиши мумкин. маълумотлар банки уни ишлаши ва қўлланилишини таъминлаб берувчи дастурий тўпламлари билан биргаликда автоматлаштирилган маълумотлар банки деб аталади. автоматлаштирилган маълумотлар банки инсон-машина тизимидан иборат бўлиб, ички фойдаланувчилар ҳамда компютер, коммуникатсия техникаси асосида ахборотни зарурий қайта ишлаш ва узатишни амалга оширувчи технологиянинг ахборот жараёнларини ўз ичига олади. маълумотлар банкига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: · муаммоли соҳанинг ҳолатига ахборотнинг мос келиши; · ишлашнинг ишончлилиги; · тезкорлиги ва унумдорлиги; …
2
элементлари қаторига қуйидагилар киради: 1) бир ёки бир неча маълумотлар базаси; 2) маълумотлар базаларини бошқариш тизими (мббт); 3) масалаларни йечишнинг амалий дастурлар тўплами; маълумотлар базаси – маълумотлар банкининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. умумий ҳолда маълумотлар базаларига кейинги тушунчани келтириш мумкин. маълумотлар базаси – зарурий ахборотни тезкор олиш ва модификатсиялаш, ахборотнинг минимал ортиқчалиги, амалий дастурларга боғлиқ эмаслиги, излаш усулининг умумий бошқарилиш имкониятларига эга, катта миқдордаги иловалар учун фойдаланиш имкониятлари билан тавсифланувчи ўзаро боғлиқ маълумотлар йиғиндисидир. маълумотлар базасини қўллаш ушбу имкониятларни беради: · сўровлар мажмуасини амалга оширишни соддалаштириш; · сақланилаётган маълумотларнинг ортиқчалигини камайтириш; · ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; · маълумотлар долбзарлигини таъминлаш; · амалий дастурларни ўзгартирмасдан маълумотларни ўзгартириш;  маълумотлар тузилмасини қатъийлигини сақлаш. маълумотлар базасини самарали ташкил этиш бу - маълумотлар базасида мантиқан ўзаро боғланган массивларни ташкил этишдир. маълумотлар базасини бошқариш учун уни ташкил этиш ва юритишда ихтисослашган самарали дастурий восита - маълумотлар базасини бошқариш тизимидан фойдаланилади. маълумотлар базаси қайтарилмайдиган …
3
сининг бошланғич юкланиш босқичида ташкил этилади. оператив (тезкор) ҳисобот маълумотлари маълумотлар базасига вазифаларни ечиш регламентига мувофиқ киритилади. бу маълумотлар маълум даврда тўпланади. маълум бир ҳисоб-китоб қилингач (масалан, омборхонада қолган товарларни ҳисобкитоб қилиш), тўпланган тезкор ҳисобот маълумотлари ё`қ қилинади ёки архивда сақланади. маълумотлар базаси фойдаланувчининг битта шахсий компютерида монопол жойлашган бўлиши мумкин. бундай ҳолатда у фақат маълум шк ташқи хотирасига жойлаштирилади ва ахборот базасига бир вақтда бир неча фойдаланувчининг кириши таъминланади. компютер тармоғи мавжуд бўлган ҳолда кўпчилик фойдаланиладиган режимда ишлаш, машина-серверда жойлашадиган марказлашган маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти туғилади. бундай ҳолатда ҳар бир фойдаланувчи ўз шахсий компютери орқали барча фойдаланувчилар учун умумий бўлган марказлашган ахборот базасига киришга рухсат олади. тармоқ технологиясида ҳар бир фойдаланувчи ўз шкда локал маълумотлар базасини ташкил этиши ҳам мумкин. бу маълумотлар базаси фақат мазкур автоматлашган иш жойи учун зарур бўлган ахборотни сақлайди. компютер тармоғида маълумотлар базасини ташкил этиш ва жамоа бўлиб фойдаланиш банклар, биржа, инвеститсия жамғармалари ва бошқа …
4
ер) дан ишчи стантсияга ўтказилади ва улар маълумотлар базасини бошқариш тизими воситалари билан қайта ишланади. «мижоз-сервер» контсептсияси. мазкур контсептсияга асосан, маълумотларни ишлаб чиқиш вазифаси мижоз - ишчи стантсияси ва маълумотлар базасининг машина сервери ўртасида бўлиши мўлжалланган. маълумотларни қайта ишлашни мижоз сўрайди ва у тармоқ бўйлаб маълумотлар базаси серверига узатилади. сўров маълумотлари ўша ерда қидирилади. қайта ишланган маълумотлар тармоқ орқали сервердан мижозга узатилади. (мижоз-сервер) архитектураси учун хос ҳусусият - бу маълумотлар базасидан сўров учун сқл дастурлаш тилидан фойдаланиш. бу тармоқ мижозларининг турли хилдаги умумий маълумотлар билан ишлаш имконини беради (1.1-расм). маълумотлар базаларини бошқариш тизими – бу маълумотлар базасини яратиш, юритиш ва фойдаланиш учун мўлжалланган дастурий, тиллар воситаларининг тўпламидир. маълумотлар базасига мурожат қилиш билан боғлиқ барча жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган бошқариш дастури – ўзаги мббтнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. fayl - server (fs – modeli) mijoz - server фойдаланувчи интерфейси мб процессори маълумотлар базаси фойдаланувчи интерфейси мб процессори маълумотлар базаси 1-расм. «файл-сервер» …
5
акрослар, қурилган алгоритмик тил (дбасе, висуал басиc ёки бошалар), талаблар тили (қбе- қуерй эхампле, сқл) ва ҳ.к. улар маълумотларни ишлашининг ностандарт алгоритмларини, шунингдек фойдаланувчи топшириқларидаги воқеаларни ишлаш протседураларини бажариш учун қўлланилади. шундай қилиб, маълумотлар банки бир неча маълумотлар базаси, бошқариш ва амалий дастурлардан ташкил топади. бу элементар ат га юклатилган вазифаларни бажаришда асосий рол ўйнайди. шу билан бирга, маълумотлар банкининг самарали фаолияти унинг таъминловчи элементларига ҳам боғлиқдир. бу таъминот таркибига қуйидаги элементлар киради. техник таъминот маълумотлар банки ва фойдаланувчиларнинг иш фаолиятини автоматлаштириш имкониятини яратадиган техник воситалардан ташкил топади. бундай воситалар жумласига эҳм, ташқи қурилмалар, ахборотни ташиш, узатиш воситалари, алоқа тармоқлари, абонент пунктлари ва бошқалар киради. математик таъминот - функтсионал масалаларни ечиш ва маълумотлар банкини бошқариш усуллари, математик моделлар ва алгоритмлар тўпламидан ташкил топади. дастурий таъминот-маълумотлар банкининг фаолиятини амалга ошириш дастурлари ва турли хил қўшимча вазифаларни бажариш учун мўлжалланган сервис дастурларнинг тўпламидан иборат бўлади. ахборот таъминоти-маълумотларни туркумлаш ва ихчамлаштириш, ифодалаш ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "маълумотлар базалари фанининг мақсади ва вазифалари"

1491147462_67870.docx маълумотлар базалари фанининг мақсади ва вазифалари режа: 1. маълумотлар банки ҳақида тушунча 2. маълумотлар базасини ташкил қилиш тамойиллари 3. ахборотлар базасини ташкил этиш ва юритишнинг дастурий воситалари маълумотлар банки ҳақида тушунча ахборот билан таъминлаш тизимларининг ривожлантирилиши фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эхтиёжларини қондиришда автоматлаштирилган маълумотлар банкига ўтиш имкониятини яратди. маълумотлар банки – зарурий ахборотни олиш мақсадида маълумотларни марказлашган ҳолда сақлаш ва жамоа бўлиб фойдаланиш учун мўлжалланган ахборотли, тематик, дастурий, тиллар, ташкилий ва техник (сақланаётган маълумотлар ҳамда технологик жараёнда банд персонални қўшганда) воситаларининг тизими сифатида ифодаланиши мумкин. маълумотлар банки уни ишлаши в...

Формат DOCX, 121,2 КБ. Чтобы скачать "маълумотлар базалари фанининг мақсади ва вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: маълумотлар базалари фанининг м… DOCX Бесплатная загрузка Telegram