микроиқтисодиёт фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари

PPT 19 стр. 1,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
тема магистерской диссертации. 1- мавзу: “ микроиқтисодиёт фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари” маърузачи: и.ф.ф.д. хакимов зафар ибрагимович. режа: иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. бу масалаларни ҳал қилишда “микроиқтисодиёт” фанининг аҳамияти катта. фаннинг асосий мақсади талабаларга бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, бозор механизмининг назарий ва амалий асосларини, жамиятдаги ресурслар танқислиги ва кишилар зҳтиёжини қондириш зарурияти тўғрисида кенг иқтисодий мулоҳазалар юритишни ва уни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат. 1. «микроиқтисодиёт» фанининг мақсади ва вазифалари * “иқтисод ва иқтисодиёт” нинг фаркли жиҳатлари жамиятда “иқтисод” ва “иқтисодиёт” атамалари мавжуд бўлиб бир биридан фарқ қилади. “иқтисод” арабчада ҳисоб-китоб, тежамкорлик маъноларини англатади. “иқтисодиёт” сўзи юнонча “уй хўжалигини юритиш санъати”деган маънони англатади. иқтисодиёт 2 га бўлинади: …
2 / 19
миз. иқтисодий эҳтиёжларни қондириш воситалари иқтисодий неъматлар деб аталади. айрим неъматларни инсониятга табиат истеъмолга тайёр ҳолатда инъом этган бўлса (масалан, сув, ёввойи мевалар ва ҳайвонлар), айримларини такрор ишлаб чиқариш зарур бўлади. баъзан бир хил эҳтиёжни турли хил неъматлар орқали қондириш мумкин. масалан, гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжимизни мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти орқали қондириш мумкин. бир хил эҳтиёжни қондирувчи турли неъматлар ўринбосар неъматлар деб аталади. * 2. иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхонани ёки жамиятни фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган моддий ресурслар. иқтисодий эҳтиёжни иқтисодий фаолиятга ундайдиган ички куч сифатида қараш мумкин. иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой); иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, спорт билан шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо). умуман олганда, эҳтиёж реал ва нореал бўлиши мумкин. реал эҳтиёж деганда, ушбу эҳтиёжни қондириш учун шахснинг даромади етарли бўлиши тақозо қилинади. нореал эҳтиёж бўлганда,эҳтиёжни қондириш учун даромад …
3 / 19
содий неъматларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. бунинг учун эса маълум миқдордаги иқтисодий ресурслар, яъни ер, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти, бошқарув малакаси, капитал, хомашё ва материаллар, ахборот талаб этилади. иқтисодий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ресурслардан фойдаланиб моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнини иқтисодий тизим деб атаймиз. * 2. иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) – бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган омиллар (ер, меҳнат, асосий ва айланма капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборотлар). тадбиркорлик қобилияти деганда, ўзига хос бўлган шундай инсон ресурси тушуниладики, у ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдалана олиш қобилиятини мужассамлаштиради. эҳтиёжлар чексиз хусусиятга эга бўлса, уларни қондириш учун зарур бўлган иқтисодий неъматлар табиатда чеклангандир. бу эса иқтисодий неъматларнинг тақчиллиги ёки камёблиги муаммосини келтириб чиқаради. иқтисодий неъматларнинг камёблиги ёки тақчиллиги деганда ресурслар захираларининг шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслиги назарда тутилади. * 3. ишлаб чиқариш имкониятлари ва иқтисодий танлов масаласи иқтисодий неъматлар (ресурслар) тақчиллиги жамият …
4 / 19
ди. альтернатив (муқобил)харажатлар - иқтисодий танловда ресурслардан энг самарали фойдаланиш билан боғлиқ энг яхши муқобил вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир. * 2. иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги. жамиятнинг бутун иқтисодий тизими асосан иккита фундаментал муаммо устига қурилган: 1. жамият ва унинг аъзолари бўлмиш индивудиал шахслар, корхоналар ва ташкилотларнинг моддий эҳтиёжлари чексиздир. 2. моддий эҳтиёжларни қондириш воситалари, яъни товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган ёки тақчил (ноёб). истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари турли-туман бўлиб, уларнинг рўйхати жуда кенг ва балки сон-саноқсиздир. бу эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўладиган товарлар ва хизматларни шартли равишда иккига, яъни бирламчи эҳтиёжларни қондирувчи предметлар ва ҳашам предметларига бўлиш мумкин. баъзан айрим истеъмолчилар учун бирламчи саналган буюмлар иккинчи бир истеъмолчилар учун ҳашам ва дабдаба буюми бўлиши ҳам мумкин. худди инсонларники сингари корхоналар ва давлат ташкилотларининг ҳам эҳтиёжлари мавжуд. масалан, корхоналар фаолият кўрсатиши учун бинолар, иншоотлар, хомашё ва ишчи …
5 / 19
йли, айримлари уларнинг яшаш манзили, маданияти, ижтимоий статуси, урф-одатлари ва қадриятлари таъсирида, айримлари эса техник тараққиёт ва глобал ривожланиш таъсирида вужудга келади. иқтисодий фаолиятнинг бош мақсади – жамият аъзоларининг турли-туман ва чексиз эҳтиёжларини имконият доирасида максимал қондиришга эришишдир. * иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги энди иккинчи фундаментал муаммо – чексиз эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги масаласини кўриб чиқамиз. “иқтисодий ресурслар” деганда нимани тушунамиз? иқтисодий ресурслар – товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва инсон томонидан яратилган ресурсларни ўз ичига олади. иқтисодий ресурсларга ер, фабрика ва заводлар бинолари, турли иншоотлар, асбоб-ускуналар, тракторлар ва машиналар, ишчи кучи, хомашё ва материаллар каби турли ишлаб чиқариш воситалари киради. уларни шартли равишда учга ажратиш мумкин: 1. моддий ёки табиий ресурслар – ер, ер ости қазилма бойликлари, капитал, хомашё ва материаллар. 2. меҳнат ресурслари – ишчи кучи, мутахассислар ва тадбиркорлик қобилияти. 3. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "микроиқтисодиёт фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари"

тема магистерской диссертации. 1- мавзу: “ микроиқтисодиёт фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари” маърузачи: и.ф.ф.д. хакимов зафар ибрагимович. режа: иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. бу масалаларни ҳал қилишда “микроиқтисодиёт” фанининг аҳамияти катта. фаннинг асосий мақсади талабаларга бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, бозор механизмининг назарий ва амалий асосларини, жамиятдаги ресурслар танқис...

Этот файл содержит 19 стр. в формате PPT (1,0 МБ). Чтобы скачать "микроиқтисодиёт фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: микроиқтисодиёт фанининг мазмун… PPT 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram