микроиқтисодиёт фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари

PPT 23 sahifa 152,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
1-мавзу. хўжалик муаммоларини ҳал этишда микроиқтисодиётнинг амалий аҳамияти 1- мавзу. «микроиқтисодиёт» фанинг предмети, объекти, максади ва вазифалари 1. микроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсад ва вазифалари 2. эҳтиёжлар ва ресурслар. иқтисоднинг асосий масалалари микроиқтисодиёт ўрганади. микроиқтисодиёт (грекча “микро” – “кичик” деган суздан олинган бўлиб иқтисодиётни бошланғич буғинларидаги иқтисодий ходисаларни ўрганади. микроиқтисодиёт алоҳида иқтисодий субектлар харакатини ўрганади, яъни истеъмолчилар, ишчилар, ер эгалари, сармоя қўйувчилар, фермерлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар умуман иқтисодиёт борасида фаолият курсатувчи хар қандай инвидуал ёки хужалик субектлари киради. иқтисодий максадлар иқтисодий ўсиш; иш билан тулиқ таъминланиш; иқтисодий самарадорлик; товарлар нархини бир меъёрда туриши; иқтисодий эркинлик; даромадни туғри таъминланиши; иқтисодий таъминланиш. микроиқтисодиёт фанининг мохиятини қўйидаги масалаларни ўрганиш ёрдамида ёритиш мумкин. ҳозирги даврдаги бозор иқтисоди механизмини урганиш; умумий мувозанат ва иқтисодий фикрлаш; бозор хужалиги шароитида фирмалар, корхоналар, уй хужаликлари ва уларнинг тутган урни, ахамияти, вазифаси, самарадорлигини таъминлаш; талаб ва эхтиёж назарияси асосларини билиш; бозор талаби ва таклифини билиш; микроиқтисодиёт фанининг мохиятини қўйидаги масалаларни …
2 / 23
. иқтисоднинг асосий масалалари инсон жуда турли-туман эҳтиёжларга: озиқ-овқат, кийим, бошпана, таълим, меҳнат, кўнгил очиш, мулоқот ва кўплаб бошқа эҳтиёжларга эга. барча саналган эҳтиёжлар чексиз турли-туман шакллар, сифатлар, белгилар, хусусиятларга эга. инсон ўз эҳтиёжларини ўзига қулай иқтисодий неъматлар ёрдамида қондиради. уларга озиқ-овқатлар, кийим, китоблар, автомобиллар, санъат буюмлари ва бошқа шу кабилар киради. иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш учун инсонга ресурслар зарур. ишлаб чиқариш ресурслари – бу товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ресурслардир. ишлаб чиқариш ресурсларини ишлаб чиқариш омиллари деб аташ қабул қилинган ва уларни учга ажратилади: ер; меҳнат; капитал. «ер» (табиий ресурслар)- бу товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиат томонидан берилган ресурслардир. табиий ресурсларга мисол бўлиб сув ресурслари, тупроқ, ўсимликлар, фойдали қазилмалар ҳисобланади. меҳнат (инсон ресурслари)- кишиларнинг ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган жисмоний ва ақлий қобилиятлари, соғлиғининг аҳволи, таълими ва касбий кўникмаларини ўз ичига олади. капитал (капитал ресурслари)- бу инсон томонидан яратилган ва товар ҳамда хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида …
3 / 23
истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади - фойдани ёки бошқа бир фаолият кўрсаткичларини максималлаштиришдан ёки минималлаштиришдан иборатдир. бозор – товарларни ихтиёрий айирбошлаш йули билан тақсимлашнинг ижтимоий механизидир. жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир: ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким қайси маҳсулотдан қанча ишлаб чиқаради) мувофиқлаштириш; истеъмолчилар фаолиятини (ким, қайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади) мувофиқлаштириш; ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни мувофиқлаштириш. бу муаммо товарлар айланмаси модели орқали таҳлил қилинади (1-расм). 1-расм. мувофиқлаштиришнинг бозор механизми фирмалар ресурслар бозори уй хўжаликлари бозори истеъмол неъматлари бозори товарлар айланмасида иқтисодиёт икки секторга бўлинади: уй хўжаликлари ва фирмалар. уй хўжаликлари ўз ресурсларини (ишчи кучи, капитал ва ерни) фирмаларга сотиб даромад оладилар ва бу даромадларини фирмалардан товарлар ва хизматлар олишга ишлатадилар. фирмалар ўзларининг товар ва хизматларини сотиб ундан тушган даромадни уй хўжаликларидан …
4 / 23
ал тақсимлашни таъминлайди, неъматларни рационал истеъмол қилишга, харажатларни камайтиришга ундайди. нарх ер, капитал ва ресурслар эгаларининг даромадини аниқлайди. бозор мувофиқлаштиришдан ташқари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар қарорларини вақт бўйича тартиблаштиради. ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ресурсларининг барча турларига: «ер», меҳнат, капиталга эга бўлиши зарур. бироқ, инсон уларнинг чекланганлик муаммосига дуч келади. бу чекланганлик масалан, фойдали қазилмалар заҳираларининг чекланганлиги каби табиий равишда мавжуд бўлса, шунингдек субъектив равишда, яъни инсон психологияси томонидан туғилиши мумкин, чунки унинг эҳтиёжлари чексиздир. ишлаб чиқариш ресурсларини чекланганлиги инсон, оила, жамият олдига танлов муаммосини қўяди: нима ва қандай миқдорда ишлаб чиқариш? қандай техника ва технологияни қўллаш? ким томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмол қилинади? айнан шунинг учун иқтисод фанининг эътибор марказида- ишлаб чиқариш учун зарур ресурсларнинг чекланганлик муаммоларини ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш йўлларини ўрганиш туради. муқобил қиймат – бу воз кечилган бошқа иқтисодий неъмат қиммати билан ўлчанадиган иқтисодий неъмат қимматидир. шуни эсда сақлаш лозимки, инсон эҳтиёжларининг …
5 / 23
микроиқтисодиёт фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"микроиқтисодиёт фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари" haqida

1-мавзу. хўжалик муаммоларини ҳал этишда микроиқтисодиётнинг амалий аҳамияти 1- мавзу. «микроиқтисодиёт» фанинг предмети, объекти, максади ва вазифалари 1. микроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсад ва вазифалари 2. эҳтиёжлар ва ресурслар. иқтисоднинг асосий масалалари микроиқтисодиёт ўрганади. микроиқтисодиёт (грекча “микро” – “кичик” деган суздан олинган бўлиб иқтисодиётни бошланғич буғинларидаги иқтисодий ходисаларни ўрганади. микроиқтисодиёт алоҳида иқтисодий субектлар харакатини ўрганади, яъни истеъмолчилар, ишчилар, ер эгалари, сармоя қўйувчилар, фермерлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар умуман иқтисодиёт борасида фаолият курсатувчи хар қандай инвидуал ёки хужалик субектлари киради. иқтисодий максадлар иқтисодий ўсиш; иш билан тулиқ таъминланиш; иқтисодий самарадорлик; товарлар нархини би...

Bu fayl PPT formatida 23 sahifadan iborat (152,0 KB). "микроиқтисодиёт фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: микроиқтисодиёт фанининг предме… PPT 23 sahifa Bepul yuklash Telegram