сезги аъзолари ёки анализаторлар физиологияси ва гигиенаси

DOC 76,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1527235167_71785.doc сезги аъзолари ёки анализаторлар физиологияси ва гигиенаси режа: 1. кўриш анализаторлари 2. эшитиш анализатори 3. ҳид билиш ва таъм билиш анализаторлари 4. тери анализатори. одам вужуди уни ўраб олган ташқи муҳит ҳамда ўзининг ички муҳити ҳақидаги ахборотларни махсус сезги аъзолари ёки анализаторлар орқали қабул қилиш хусусиятларига эга. ташқи ва ички таъсир этувчи омиллар ўз табиатидан қатъий назар нерв тизимида тегишли нерв импульсларига айланиб, маълум тасаввурни ҳосил қилади. и.п.павлов ҳар бир анализатор учта асосий, яъни рецептор ёки сезувчи, ўтказувчи ҳамда марказий қисмлардан иборат, деган илмий асосланган умумлаштирувчи таълимот яратди. рецептор қисм қабул қилинган қитиқлагичларни тегишли нерв импульсларига айлантириб берадиган махсус нерв ҳужайралари ёки нерв учларидан ташкил топган бўлиб, тузилиши ва муҳит таъсиротларини қабул қилишга мослашган турлари билан бир-биридан фарқ қилади (кўз рецепторлари ёруғлик нурини, қулоқ рецепторлари товуш тўлқинини ва ҳоказо). ўтказувчи қисм маълум анализатордан марказий нерв тизими орқали мия ярим шарлари пўстлоғигача борадиган нерв толаларидан иборат. марказий қисм ярим шарлар …
2
рсатувчи иссиқ, совуқ, босим, тебраниш, оғриқ каби таъситорларни ҳамда бўғим ва мускуллардаги проприорецепторлардан келадиган импульсларни қабул қилиб, дастлабки таҳлил қилади ва марказий нерв тизимига ўтказади. кўриш анализаторлари. кўз асосан уч қаватли кўз олмасидан (1-расм) иборат бўлиб, унда ташқи оқсилли ёки склера, ўрта томирли ва тўр қаватлар фарқ қилинади. склера қават (қалинлиги 1 мм) кўз олмасининг олдинги қисмида тиниқ шох қават ҳосил қилади. шох қават энди туғилган болаларда катталарникига қараганда қалин ва бўртиброқ туради. склера тагида жойлашган томирли қават 0,2-0,4 мм қалинликка эга бўлиб, унда қон томирлари кўп, кўзнинг олдинги қисмида у киприксимон тана ва рангдор қаватга айланади. киприксимон танада ўз навбатида кўз гавҳарига туташиб, унинг эгрилигини ўзгартирибтурадиган мускуллар мавжуд. кўз гавҳари икки томони бўртиб чиққан линза шаклида, у чақалоқларда тиниқ ва анча қабариқ ҳолда бўлади. рангдор қават кўз рангини белгилайди ва унинг ўртасида кўз қорачиғи мавжуд бўлиб, шу жойда жойлашган мускуллар ёрдамида кўз кўламини ўзгартиради ва бунинг оқибатида кўз ичига …
3
олаларда таёқча шаклидаги кўрув ҳужайралари шаклланган бўлади, колбачалар эса биринчи ёшнинг охиригача ривожланиб боради. кўзга тушган ёруғлик тўр қаватга етиб боргунча юқорида айтиб ўтилган, ҳар қайсиси маълум синдириш кучига эга бўлган оптик қатламлардан ўтади (шох қават, кўзнинг олдинги ва кейинги камералари, гавҳар ва шишасимонтана). бу кучлар диоптрия (д) дейилади ва уларнинг йиғиндиси одамда 59,7 - 70,5 д га тенг. ҳар бир нарса - предметдан тарқалган нур қайд қилинган оптик тузилмадан ўтиб, тўр қаватга кичрайган тескари тасвир ҳосил қилади. тескари тасвирнинг одамларда тўғри қабул қилиниши ҳаёт тажрибасидан келиб чиқкан одатдир. агар бир - икки ойлик болага ёниб турган электр шам тутилса, у шамнинг пастки қисмини ушлашга ҳаракат қилади. турли масофаларга жойлашган нарса предметни аниқ кўриш унинг тасвирини тўр қаватга тушириш билан боғлиқ ва бунда кўз гавҳари ҳал қилувчи ишни бажаради. яъни кўздан узоқ нарсани кўришда гавҳар яссланади, яқин нарсани кўришда қабариқ холга келади ва бу билан ўша нарсаларнинг тасвири тўр қаватга …
4
инг учун ҳам улар телевизорга яқинроқ ўтиришга ҳаракат қилади, китоб ўкишда уни кўзига анча яқин келтиради ва ҳокоза. яқиндан кўрадиган кўзни меъёр ҳолатига келтришда аккомадация ёрдам бермайди. бу ҳолатни тузатиш учун икки томони ботиқ кўзойнаклар тақиш керак, бундай кўзойнак кўз оптик қаватида кучли синадиган нурларни тегишли даражада ёйилишига олиб келади. яқиндан кўриш кўпинча туғма бўлади ва ўқувчиларнинг ёши ошиб бориши билан уларнинг орасида тез-тез учраб туради. яқиндан кўриш аломатларининг сезилиши билан тегишли кўзойнакларни тақиш зарур, акс ҳолда ушбу ҳолат чуқурлашаверади. яқиндан кўриш ҳолати ўқиш ёзишда гигиеник қоидаларга риоя қилмаслик, чунончи парта столда ўтирганда китоб-дафтарларни кўзга яқин тутиш, синф хоналари ва дарсхоналарнинг етарли даражада ёритмаслиги, жуда майда харфлар билан ёзилган китобларни ўқиш натижасида кўз оласининг одатдагидан чўзилиши туфайли келиб чиқади. узоқдан кўриш нарса предметлар аксининг гавҳарнинг тегишли даражада қабариқ бўла олмасдиги туфайли тўр қават орқасига тушиши билан характерланади. у кўз олмасининг қисқалиги ҳамда шох қават ёки гавҳар эгрилигининг етишмаслиги туфайли келиб …
5
бу нарса икки нуқта орасидаги минимал масофанинг 5 мкм га тенг бўлиши билан ифодаланади. одамларда кўриш ўткирлиги ўртача 1 га тенг деб қабул қилинган. одам кўзида ёруғликни қабул қиладиган рецепторлар тўр қаватдаги таёқча (120-125 млн.) ва колбача (5-6 млн.) шаклидаги ҳужайралардир. таёқчалар оқ нуқталарни қабул қиладиган ҳужайралар бўлиб, тўр қаватнинг чет қисмида қалин жойлашган, рангли кўриш эса колбачалар томонидан амалга оширилади ва улар марказий қисмда (сариқ доғда) жойлашган. яна шуниси ҳам муҳимки, колбачалар асосан кундузи, яъни ёруғликда яхши ишлайди, чунки уларнинг ёруғликка сезгирлиги таёқчаларникидан паст. баъзан кишилар рангларни бир-биридан фарқлай олмайди (долтонизм). ҳар қандай рангли предмет уларга кулранг бўлиб кўринади. кўриш ёшга қараб ўзгариб боради, 4 ёшдан 20 ёшлиларгача у кучайиб борса, 30 ёшдан кейин пасаяди. эмадиган ёшдаги болалар рангларни бир-биридан равшанлигига кўра фарқлай олади, бола 3 ёшдан 10-12 ёшга боргунча рангларни бир-биридан яхшироқ фарқ қилиб боради, 30 ёшдан кейин рангларни фарқлаш пасая бошлайди. эшитиш анализатори кўзлардан кейин ташқи дунё …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сезги аъзолари ёки анализаторлар физиологияси ва гигиенаси" haqida

1527235167_71785.doc сезги аъзолари ёки анализаторлар физиологияси ва гигиенаси режа: 1. кўриш анализаторлари 2. эшитиш анализатори 3. ҳид билиш ва таъм билиш анализаторлари 4. тери анализатори. одам вужуди уни ўраб олган ташқи муҳит ҳамда ўзининг ички муҳити ҳақидаги ахборотларни махсус сезги аъзолари ёки анализаторлар орқали қабул қилиш хусусиятларига эга. ташқи ва ички таъсир этувчи омиллар ўз табиатидан қатъий назар нерв тизимида тегишли нерв импульсларига айланиб, маълум тасаввурни ҳосил қилади. и.п.павлов ҳар бир анализатор учта асосий, яъни рецептор ёки сезувчи, ўтказувчи ҳамда марказий қисмлардан иборат, деган илмий асосланган умумлаштирувчи таълимот яратди. рецептор қисм қабул қилинган қитиқлагичларни тегишли нерв импульсларига айлантириб берадиган махсус нерв ҳужайралари ёки нерв...

DOC format, 76,0 KB. "сезги аъзолари ёки анализаторлар физиологияси ва гигиенаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.