хазм қилиш аъзолари физиологияси

DOC 158,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1521187356_70257.doc хазм қилиш аъзолари физиологияси · оғиз бўшлиғида сўрилиш. · меъдада овқат хазми. · меъда ости безининг овқат хазмига таъсири. · овқат хазмида жигарнинг иштироки. · ўт-сарфо ажралиши. · ингичка ичакда овқат хазми. · ингичка ичак энзимлари. · бўшлиқлардаги, хужайралар ичидаги ва мембранадаги хазмлар. · ингичка ичакнинг шиллиқ пардасидаги сўрилиш. · сўрилиш механизмлари. · моддаларнинг сўрилиши. · ингичка ичакнинг ҳаракат фаолияти. · йўғон ичакнинг тузилиши ва фаолияти. оғиз бўшлиғида сўрилиш. овқат чайналаётганда оғиз бўшлиғида сўлак ажрала бошлайди. сўлак уч жуфт йирик ва жуда кўп майда сўлак безлари махсулотидир. йириклари қулоқ олди, жағ ости ва тил ости безлари, майда безлар эса тил, жағ ва танглайни қоплаган шиллиқ пардада жойлашган. сўлак таркибида шилимшиқ модда (муцин) ва оқсиллар (сероза) бор. шилимшиқ безлар тил илдизида ва танглайда жойлашган. улаб ишлаб чиқарган сўлак қуюқ, чунки унда муцин миқдори кўп. қулоқ олди ва тилнинг ён юзасидги майда безлар сўлагида оқсил кўпроқ, муцин деярли йўқ. бу сероз …
2
силлиқ мушаклари унинг ҳаракатларини юзага чикариши туфайли исътемол қилинган овқат меъда ширасига аралашади ва пилорик қисм томонга силжийди, ундан кейин ўн икки бармоқ ичакка ўта бошлайди. тўйиб овқат ейилгандан меъда ҳаракатлари маълум вақтгача анча суст бўлади, аммо бироздан сўнг сезиларли даражада тезлашади. ҳаракатлар меъданинг қизилунгачга яқин соҳасидан бошланади ва пилорус томон тарқалади. мушакларнинг қўзғалиши ва қисқариши кардиал сохада жойлашган меъда ҳаракатларининг ритм етакчиси фаолиятига боғлиқ. меъда ҳаракатларини боллонографик усулда аниқланади. меъда ҳаракатларини эгри чизиғида уч турдаги қисқариш тўлқинлари фарқланади. биринчи турдаги оддий тўлқинлар жуда кичик амплитудага эга ва 5-20 с давом этади. иккинчи турдаги тўлқинларининг амплитудаси каттароқ бўлиб, улар ҳосил қилган босим 10-20мм с.у.га кўтарилади. бу тўлқинлар 12-60 с давом этади. бу икки турдаги тўлқинлар меъда мушакларининг босқичли ҳаракатларни ифодалайди. меъдада, булардан ташқари тоник қисқаришлар ҳам бўлади. тоник қисқаришлар меъданинг пилорик қисмида кузатилади. бу қисқаришлар меъда тонусининг кўтарилиб, пасайишини ифодалайдиган тўлқинлар бўлиб, анча юқори амплитуда ва частотага эга. шу сабабли …
3
а ҳаракатларини сат тормозлайди. меъда моторикасини тормозловчи ва рағбатлантирувчи рефлекслар турли рецепторларнинг қўзғалиши натижасида юзага чиқади. хазм тизимининг меъдадан юқорироқдаги қисмларидаги рецепторларнинг қўзғалиши, одатда меъда ҳаракатларини кучайтиради. аммо меъдадан дисталроқ жойлашган рецепторларининг кучли қўзғалиши меъда моторикасини тормозлайди. бу рефлексларнинг рефлектор йўллари мат нинг турли қисмларида ҳамда четдаги тугун ва чигалларда уланади. меъда ҳаракатини гастрин, серотонин, мотилин ва инсулин кучайтиради, секретин холецистокинин-панкреозимин ва баъзи пецтидлар эса тормозлайди. ейилган овқатнинг қайтадан тўлиқ ишланиши ва ундаги моддаларнинг ўзлашти-рилиши учун химуснинг ун икки бармоқ ичакка оз-оздан ўтишини аҳамияти жуда катта. бу жараён махсус пилорис-дуоденал рефлекс орқали бажарилади. нахорда пилорик сфинктер очиқ холатда бўлади. хлорид кислота аралашган овқатнинг бир қисми ўн икки бармоқ ичакка ўтиши билан у ердаги ишқорий муҳит кислоталикка айланади. бу эса пилорик сфинктерни рефлекс йўли билан ёпилишига олиб келади. ичакка ажралувчи меъда ости бези шираси, ўт-сафро ва ичак ширасидаги ишкорлар меъдадан ўтган хлорид кислотани нейтраллайди ва муҳитни яна ишқорий қилади. сфинктерни бекитган …
4
еъдага тушган спирт эпителиал ҳужайраларнинг мембранасида эриб, қонга ўта олади. меъда ширасида учрайдиган оқсил алмашинувининг қолдиқ моддалари ва бошқа безларнинг энзимлари, масалан, амилаза фаол секреция йули билан эмас, балки экскреция йули билан ажратилади. меъданинг экскретор фаолияти асосий ажратув аъзолари – буйракларнинг фаолияти бузилганда кучаяди. меъда безларининг мукоцитлари ажратадиган шилимшиқ моддалар – мукоидлар шиллиқ пардани кимёвий ва механик шикастланишдан сақлайди. бундан ташқари, шу мукоидлардан бири – гастромукопротеид эритропоэз учун жуда ҳам муҳим модда. қон яратилишининг (каслнинг) ички омили номини олган ушбу модда бўлмаса, витамин в12 (касл ташқи омилининг) сўрилиши етарли бўлмайди ва жуда хавфли камқонлик хасталиги ривожланади. меъда безлари (асосан фундал қисмидаги) бир кеча – кундузи 2,0-2,5л шира ажратади. тиниқ рангсиз суюқлик ширада 0,3-0,5% миқдорда хлорид кислота бўлгани учун муҳити кислотали (рн 1,5-1,8). меъда ширасининг хлорид кислотаси қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) ноактив пепсигоген-ларни фаол пепсинга айлантиради; 2) пепсинлар фаоллиги юзага чиқиши зарур бўлган кислотали муҳитни яратади; 3) овқат оқсилларини денатурацияга учратади, …
5
инлар) муҳит рн 1,5-2,0 бўлганда энг юқори тезликда оқсилларни парчалайди. қолган пепсинлар рн 3,2-3,5 да фаоллашади ва уларни гастриксинлар деб аталади. пептин ва гастриксинлар нисбати 1:2–1:5 бўлиши мумкин. меъдада протеолитик энзимлар таъсирида оқсилларнинг парчаланиши охиригача етмайди. улардан йирик полипептидлар ҳосил бўлади. улар ингичка ичакда меъда ости бези ва ичак энзимлари таъсирида охиригача, яъни аминокислоталаргача парчаланади. меъда ширасида ёғларни парчаловчи липаза бор, аммо бу энзим кислотали муҳитда фаол бўлмайди. меъдада липазанинг фаолланиши учун шароит йўқ. бу энзимнинг эмадиган болалар учун аҳамияти катта. уларнинг меъдасида рн анча юқори, меъда липазаси сутнинг ўзидаги липаза билан бирга эмульсия холидаги сут ёғларини парчалайди. меъда ости бези ширасининг овқат хазмига таъсири. меъда ости безининг ацинар қисми бир кеча – кундазда 1,5-2,0л шира ишлаб чикаради. бу шира тиниқ, рангсиз суюқлик ва бикарбонатлар кўплиги сабабли рн 7,8-8,4 атрофида тебраниб туради. бикарбонатлар меъдадан ўн икки бармоқли ичакга химус таркибида ўтган хлорид кислотани нейтраллаб, бу ерда гидролиз жараёнлари рўёбга чиқиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хазм қилиш аъзолари физиологияси"

1521187356_70257.doc хазм қилиш аъзолари физиологияси · оғиз бўшлиғида сўрилиш. · меъдада овқат хазми. · меъда ости безининг овқат хазмига таъсири. · овқат хазмида жигарнинг иштироки. · ўт-сарфо ажралиши. · ингичка ичакда овқат хазми. · ингичка ичак энзимлари. · бўшлиқлардаги, хужайралар ичидаги ва мембранадаги хазмлар. · ингичка ичакнинг шиллиқ пардасидаги сўрилиш. · сўрилиш механизмлари. · моддаларнинг сўрилиши. · ингичка ичакнинг ҳаракат фаолияти. · йўғон ичакнинг тузилиши ва фаолияти. оғиз бўшлиғида сўрилиш. овқат чайналаётганда оғиз бўшлиғида сўлак ажрала бошлайди. сўлак уч жуфт йирик ва жуда кўп майда сўлак безлари махсулотидир. йириклари қулоқ олди, жағ ости ва тил ости безлари, майда безлар эса тил, жағ ва танглайни қоплаган шиллиқ пардада жойлашган. сўлак таркибида шилимшиқ модда ...

Формат DOC, 158,0 КБ. Чтобы скачать "хазм қилиш аъзолари физиологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хазм қилиш аъзолари физиологияси DOC Бесплатная загрузка Telegram