me'da osti bezining tarkibi va xossalari

PPTX 29 sahifa 459,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 29
презентация powerpoint ингичка ва йўғон ичакда овқат ҳазм бўлиши. ингичка ичакда овқат ҳазм бўлиши. ўт-сафронинг ҳазм жараёнидаги вазифаси. меъда ости безининг ҳазм жараёнидаги иштироки. йўғон ичакдаги ҳазм хусусиятлари ҳазм жараёнларининг асосий қисми ингичка ичакда содир бўлади. унинг бошланғич қисми ўн икки бармоқли ичакнинг ҳазмдаги аҳамияти жуда муҳимдир. бу соҳада ҳазм жараёнларида меъда ости бези, ичак ширалари ва ўт қатнашади. меъда ости ва ичак безлари ширалари таркибидаги ферментлар оқсиллар, ёғлар ва карбонсувларни гидролизга учратади. меъда ости бези шираси таркиби ва хоссалари. меъда ости бези бир суткада 1,5-2,5 л шира ажратади. унинг таркиби сув ва анорганик ҳамда органик моддалардан ташкил топган. шира таркибида натрий, кальций, калий, магний катионлари ва хлор, сулфат, фосфат анионлари мавжуд. айниқса, бикарбонатлар миқдори катта, шунинг учун ҳам унинг рн 7,8-8,5 ни ташкил қилади. панкреатик шира ферментлари кучсиз ишқорий муҳитда фаоллашади ва бўшлиқдаги ҳазмга энг катта ҳисса қўшади. меъда ости бези шираси таркиби ва хоссалари. панкреатик шира таркибида гидролитик …
2 / 29
али бошқарилади. адашган нерв меъда ости безидан шира ажралишини кўпайтиради. симпатик нерв толалари шира ажралишини пасайтиради, лекин, органик моддалар синтезини (бета-адренергик эффект) кучайтиради. қон томирларнинг торайиши (альфа адренергик эффект) меъда ости безининг қон билан таъминланишини камайтириши натижасида ҳам шира ажралиши пасаяди. меъда ости бези шира ажратишининг бошқарилиши. гастроинтестинал гормонлардан секретин, хцк-пз меъда ости беъзидан шира ажралишини кучайтирада. секретин - бикарбонатга бой, кўп ва хцк-пз - ферментларга бой шира ажралишини таъминлайди. меъда ости бези ширасининг ажралишини гастрин, серотонин, бомбезин, инсулин, ўт кислоталари тузлари кучайтиради. химоденин химотрипсиноген ажралишини кучайтиради. гип, пп, глюкагон, кальцитонин, соматостатин, энкефалинлир шира ажралишини тормозлайди. меъда ости безидан шира ажралиши 3 та даврдан иборат: мураккаб-рефлектор, меъда ва ичак даврлари. панкреатик шира ажралишига истеъмол қилинган овқат таркиби таъсир килади. бу таъсирлар гастроинтестинал гормонлар орқали амалга оширилади. меъдада хлорид кислота ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи моддалар (гўшт, сабзавотлар, оқсил ҳазмида ҳосил бўлган экстрактлар) секретин ҳосил бўлишини кучайтиради. секретин меъда ости безидан бикарбонатга бой …
3 / 29
нлаштиради; меъда ости ва ичак безлари ферментларини, айниқса липаза ферментининг фаоллигини орттиради; шунингдек, ўт оқсил, карбонсувлар гидролизи ва сўрилишларини кучайтиради. ўтнинг ҳазмдаги функциялари. ўт ҳосил бўлиши ва ажралишини кўпайтиради; ингичка ичакнинг мотор ва секретор фаолиятини рағбатлантиради; энтероцитлар пролиферацияси ва кўчиб тушишини кучайтиради; ўт меъдадан ўтган кислоталик муҳитини нейтраллайди; пепсин фаоллигини пасайтиради ва шу орқали 12 бармоқ ичакка тушган меъда шира таъсирини тўхтатади; ўт бактериостатик таъсирга эга; ёғда эрувчи витаминлар, холестерин, аминокислоталар ва кальций тузларини ичакда сўрилишида ўтнинг аҳамияти катта. ўт ҳосил бўлиши, таркиби. бир суткада 1000-1800 мл ўт ҳосил бўлади. ўт ҳосил бўлиши (холерез) - узлуксиз, ўт ажралиши (холекинез) эса даврий, яъни, овқат истеъмол қилингандагина содир бўлади. наҳор пайтида ўт ичакка тушмайди, ўт пуфагида йиғилади ва у ерда депо сифатида сақланади ва қуюқлашади. шу сабабли ҳам икки хил ўт тафовут қилинади - жигар ва пуфак ўтлари. ўт ҳосил бўлиши, таркиби. ўт бир вақтнинг ўзида ҳам шира, ҳам экскрет моддадир. ўтнинг …
4 / 29
ди. симпатик нерв қўзгалганда сфинктер қисқаради ва ўт пуфаги танаси бўшашади. ўт ҳайдовчи гуморал омилларга биринчи бўлиб ўтнинг ўзи киради. шунингдек, гастрин, секретин, бомбезин, холецистокинин-панкреозимин ва простогландинлар ҳам ўт ишлаб чиқарилишини кучайтиради. глюкагон, кальцитонин, антихолецистокинин, вип ва пплар эса тормозлайди. ўт ажралишини хцк-пз, гастрин, секретин, бомбезин, ацетилхолин, гистаминлар кучайтиради, антихолецистокинин, глюкагон, кальцитонин, вип, пп лар тормозлайди. тухум сариғи, сут, ёғли овқатлар, нон, гўшт каби озиқа моддалар ўт ҳосил бўлишини ва ажралишини кучайтиради. ичак шираси таркиби ва хоссалари. ичак шираси шиллиқ қаватдаги (дуоденал, ёки бруннер, ичак бурмаларида жойлашган люберкин, ичак эпителиоцитлари, бокалсимон ҳужайра, понет ҳужайраси) безлар маҳсулидир. катта ёшдаги одамларда бир суткада 2-3 литр ичак шираси ажралади. шира рн 7,2 да 9,0 гача бўлади, у сув ва қуруқ анорганик ва органик моддалардан иборат. шира таркибида анорганик моддалардан бикарбонатлар, хлоридлар, натрий, кальций, фосфатлар бор. органик таркибига оқсил, аминокислоталар, муцин киради. ичак шираси таркибида 20 дан ортиқ гидролитик ферментлар - энтерокиназа, пептидазалар, ишқорий …
5 / 29
н ва дуокринин гормонлари люберкин ва бруннер безлари шира ажратиш фаолиятини кучайтиради. шира ажратишни соматостатин тормозлайди. симпатик нерв толалари (асосан постганглионар) парасимпатик нерв толалари (преганглионар) превертебрал ганглийлар, орқа мия ва мия стволига йўналган афферент толалар сезувчи нерв толалар мушаклараро нерв тугунлари шиллиқости нерв тугунлари ичак деворининг эпителийси ингичка ичак харакат фаолияти. ингичка ичак ҳаракати: химуснинг ҳазм ширалари билан аралашишини; химуснинг ичак бўйлаб силжишини; ичак шиллиқ қавати соҳасидаги моддаларнинг алмашишини таъминлайди; ичакдан суюқ моддаларни қон ва лимфага фильтрланиб ўтиши учун зарур бўлган босимни ҳосил қилади. демак, ингичка ичак ҳаракати озиқ моддаларнинг гидролизи ва сўрилиши учун имконият яратиб беради. ингичка ичак ҳаракати унинг бўйлама ва ҳалқасимон мускуллари қисқариши орқали амалга ошади. ингичка ичак харакат фаолияти. ингичка ичакда ўзига хос хусусиятли бир неча хил ҳаракатлар тафовут қилинади: ритмик сегментация (химус аралаштирилади ва босим ортади); маятниксимон (химус аралаштирилади); перистальтик (жуда секин, секин, тез ва жуда тез); тоник; антиперистальтик. ингичка ичак моторикасининг бошқарилиши. ингичка ичак …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 29 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"me'da osti bezining tarkibi va xossalari" haqida

презентация powerpoint ингичка ва йўғон ичакда овқат ҳазм бўлиши. ингичка ичакда овқат ҳазм бўлиши. ўт-сафронинг ҳазм жараёнидаги вазифаси. меъда ости безининг ҳазм жараёнидаги иштироки. йўғон ичакдаги ҳазм хусусиятлари ҳазм жараёнларининг асосий қисми ингичка ичакда содир бўлади. унинг бошланғич қисми ўн икки бармоқли ичакнинг ҳазмдаги аҳамияти жуда муҳимдир. бу соҳада ҳазм жараёнларида меъда ости бези, ичак ширалари ва ўт қатнашади. меъда ости ва ичак безлари ширалари таркибидаги ферментлар оқсиллар, ёғлар ва карбонсувларни гидролизга учратади. меъда ости бези шираси таркиби ва хоссалари. меъда ости бези бир суткада 1,5-2,5 л шира ажратади. унинг таркиби сув ва анорганик ҳамда органик моддалардан ташкил топган. шира таркибида натрий, кальций, калий, магний катионлари ва хлор, сулфат, фос...

Bu fayl PPTX formatida 29 sahifadan iborat (459,9 KB). "me'da osti bezining tarkibi va xossalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: me'da osti bezining tarkibi va … PPTX 29 sahifa Bepul yuklash Telegram