айирув аъзолари физиологияси

DOC 128,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1527347593_71841.doc айирув аъзолари физиологияси режа: 1. буйракларнинг асосий функцияси. 2. каналчаларда қайта сўрилиш ва секреция. 3. буйракда моддаларнинг реабсорбцияси. 4. сийдикчилнинг қайта сўрилиши. 5. сийдик-нинг осмотик босимни ўзгартириш механизмлари. 6. буйракларнинг осмотик босимни бошқаришдаги иштироки. ички муҳит барқарорлигини сақлаш учун организм баъзи моддаларни чикариб туриши керак. бу моддаларнинг кўп қисмидан организм фойдаланмайди, улар моддалар алмашинувининг қолдиқ махсулотлари. масалан, сийдикчил, сийдик кислота, креатинин ва шунга ўхшаш моддалар миқдори қонда ортиб кетса, организм заҳарланади. буйраклар асосий чиқарув аъзоси ҳисобланади. чиқарув жараёнида яна ўпка, хазм тизими, тер безлари ҳам иштирок қилади. буйракларнинг асосий функцияси. буйраклар қолдиқ моддаларни чиқариб ташлаш билан биргаликда куйидаги муҳим вазифаларни бажаради: 1) қон ва ички муҳит суюқ-ликларининг хажм барқарорлигини сақлайди; 2) бу суюқликларнинг осмотик босими барқарорлигини сақлайди; 3) бу суюқликларнинг ионлар барқарорлигини таъминлайди; 4) кислота – асос мувозанатини сақлайди; 5) қонда миқдори кўпайиб кетган органик моддаларнинг ортиқчасини чиқариб ташлайди; 6) оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида қатнашади; 7) қон босими, …
2
р юзасида ниҳоятда кўп микроворсинкалар бор. генли қовузлоғининг давоми дистал бурама каналга боғловчи каналгача ўтиб, йиғувчи найчаларга уланади. нефрон қисмларининг ҳар бири ўзига хос ишни бажаради. сийдик ҳосил бўлишида буйракларнинг қон билан таъминланиши катта аҳамиятга эга. буйрак артериялари аортанинг қорин қисмидан чиқиб,у ерда қон босими юқори бўлишини таъминлайди. одамнинг иккала буйраги артериясидан 1 дақиқада 1200мл қон ёки организмдаги ҳамма қоннинг 20- 25% оқиб ўтади. буйракларнинг массаси тана массасининг фақат 0,43% ташкил қилишини эсласак, қон билан таъминланишининг нақадар катта эканлиги билинади. коптокчадан сал узоқлашиб, қонни олиб кетувчи томир яна капиллярларга бўлинади ва проксимал ҳамда дистал бурама каналчалар атрофида қалин капиллярлар тўрини ҳосил қилади. демак, буйракларда қоннинг кўп қисми капиллярлардан икки марта, аввал коптокчаларда, кейин каналчалар атрофида ўтади. юкстамедуляр нефронларнинг қонни олиб кетувчи томири капилярларга бўлинмайди, бу томир бевосита мағиз моддага ўтади. сийдик ҳосил бўлишида нефроннинг ҳамма қисми иштирок қилади. бу жараён коптокчаларда фильтирланиш йўли билан бирламчи сийдик ҳосил бўлишдан бошланади. буйрак …
3
мида фильтратдан глюкоза, аминокислоталар, оқсил пептидлар деярли тўла реабсорбцияга учрайди. нефроннинг бошқа қисмларида органик моддалар сўрилмайди, фақат сув ва ионлар реабсорбцияланади. қайта сўрилаётган моддалар каналчаларни коплаган ҳужайраларнинг бўшлиққа қараган люминал ва асосий ёки ён (латерал) мембраналаридан ўтиши керак. кўпчилик моддалар учун люминал мембранада ташувчилар ва ион каналлари жойлашган, улар моддаларнинг ҳужайра ичига киришини таъминлайди. базолатерал мембранада na,k–атфаза, ca–атфаза ва баъзи органик моддаларининг ташувчилари жойлашган. улар моддаларнинг ҳужайрадан ташқарига чиқарилишини, қонга ўтишини таъминлайди. буйракда моддаларнинг реабсорбцияси глюкоза реабсорбцияси. бир кечаю кундузда коптокчаларда 200г га яқин глюкоза фильтирланади ва деярли ҳаммаси каналчаларнинг проксимал сигментида қайта сўри-лади. апикал (люминал) мембранада глюкоза ташувчи билан бирикади, ташувчи шу вақтининг ўзида натрий катионни ҳам бириктиради. фильтратдан ҳосил бўлган йигинди энди мембрадан ўтиш хусусиятига эга бўлади. натижада айни бир вақтининг ўзида натрий ва глюкоза цитоплазмага ўтади. мембранани глюкоза учун ўтказувчанлиги бир тарафлама бўлганлиги сабабли, у глюкозани качалча бўшлиғига қайтиб ўтишига йўл қўймайди. қондаги глюкозанинг миқдори ўртача 5 …
4
лизосомалар билан қўшилади. лизосомал протеолитик энзимлар вакуолга ўтиб, қолган оқсилларни аминокислоталарга парчалайди ва аминокислоталар базал мембрана орқали қонга ўтади. коптокчаларда фильтрланган эркин аминокислоталар проксимал каналчада деярли бутунлай қайта сўрилади. уларнинг апикал мембрана орқали ташилиши ҳам натрий катионининг ташилишига боғлиқ. аммо, турли гурухдаги аминокислоталарнинг фаол ташилишини тўрт хил ташувчилар бажаришлари мумкин. улардан биринчиси асосли аминокислоталар - лизин, аргинин ва ортинларни ташиса, иккинчиси кислотали аминокислоталар - аспарагин ва глютамин кислоталар учун ташувчи вазифасини бажаради, учинчиси нейтрал аминокислоталар – глицин, пролин ва гидроксипролин-ларнинг фаол ташилиши таъминлайди, қолган аминокислоталарни ва иминокислоталарни тўртинчи ташувчи мембранадан ўтказади. буйрак каналчаларида дипептид ва трипептид-ларнинг парчаланмасдан қайта сўрилиши аниқланган. элекролитлар реабсорбцияси. электролитларнинг қайта сўрилишига нефрон ҳужайралари анчагина энергия сарфлашади. одамнинг буйракларида бир кечаю кундузда 24330ммоль натрий, 19760ммоль хлор, 4888ммоль бикарбонат фильтрланса, сийдик таркибида фақат 90ммоль натрий, 90ммоль хлор ва 2ммольдан кам бикарбонат чиқарилади, натрий катионининг қайта сўрилиши бирламчи фаол жараён бўлиб, энергиянинг асосий қисми бу жараёнга сарфланади. натрий катионини …
5
лоғида натрий реабсорбцияси таҳминан 25% га тенг бўлса, дистал бурама каналчада 9% га яқин, йиғувчи найчаларда 1% атрофида бўлади ва атиги 1% сийдик билан чикариб юборилади. натрийнинг сийдик билан ажралишига буйрак усти безлари гормони – альдостерон сезиларли таъсир қилади. бу гормон каналчаларда натрийнинг реабсорбциясини ва калий ҳамда водород ионларининг секрециясини кучайтиради. натижада сийдик таркибидаги натрийнинг миқдори камайиб, калий миқдори кўпаяди. шу сабабли, альдостерон натрий катионини тежовчи гормон деб атилади. сийдикчилнинг қайта сўрилиши. сийдик таркибидаги умумий азот миқдорининг 90% ни сийдикчилдаги азот ташкил қилади. сийдикчил қутбланмаган кичик молекулали модда бўлганлиги сабабли, ҳужайра мембраналаридан осонлик билан ўта олади. коптокчаларда хеч қандай қаршиликка учрамай фильтрланади. сийдикчил миқдорининг ортишига нефроннинг проксимал қисмида рўй берадиган сувнинг жадал реабсорбцияси сабабчи бўлади. сийдикчилнинг каналча суюқликдаги қонцентрацияси коерагидан кўпайиб кетиши натижасида у қонга диффўзияланиб ўтади. демак, сийдикчилнинг қайта сўрилиши суст ташилиш йўли билан содир бўлади. сийдикчил секин диффузияланади ва шунинг учун ҳам каналъа суюқлигидаги ва қондаги концентрацияси тенглашиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "айирув аъзолари физиологияси"

1527347593_71841.doc айирув аъзолари физиологияси режа: 1. буйракларнинг асосий функцияси. 2. каналчаларда қайта сўрилиш ва секреция. 3. буйракда моддаларнинг реабсорбцияси. 4. сийдикчилнинг қайта сўрилиши. 5. сийдик-нинг осмотик босимни ўзгартириш механизмлари. 6. буйракларнинг осмотик босимни бошқаришдаги иштироки. ички муҳит барқарорлигини сақлаш учун организм баъзи моддаларни чикариб туриши керак. бу моддаларнинг кўп қисмидан организм фойдаланмайди, улар моддалар алмашинувининг қолдиқ махсулотлари. масалан, сийдикчил, сийдик кислота, креатинин ва шунга ўхшаш моддалар миқдори қонда ортиб кетса, организм заҳарланади. буйраклар асосий чиқарув аъзоси ҳисобланади. чиқарув жараёнида яна ўпка, хазм тизими, тер безлари ҳам иштирок қилади. буйракларнинг асосий функцияси. буйраклар қолдиқ моддал...

Формат DOC, 128,0 КБ. Чтобы скачать "айирув аъзолари физиологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: айирув аъзолари физиологияси DOC Бесплатная загрузка Telegram