буйрак патологияси

DOCX 13 pages 52.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
18. буйрак патологияси режа: 1. сийдик ҳосил бўлипш ва ажралишининг бузулишини умумий са баблари, буйрак фаолиятини бузувчи экстроренал ва ренал омиллар. 2.сийдик миқдори ва таркибининг ўзгариши. 3.сийдик тош ҳосил бўлиш касаллиги, буйрак шиши ва гипертонияси. 4.уремия, турлари, сабаблари, патогенези, белгилари ва оқибати . асосий адабиётлар: 1. хаитов р.х., эшимов д.э. “ҳайвонлар патологик физиологияси” дарслик тошкент, “илим зиё” 2013 йил. 2. m.donald., james f. “pathologic basis of veterinary disese” humana press; 2011 edition. 3. с.и.лютинский. патологическая физиология сельскохозяйственных животных. москва, колос, 2001 год. қўшимча адабиётлар 1. д.э.эшимов., р.ф.рўзиқулов. “ҳайвонлар физиологияси ва патофизиологияси фанидан амалий - лаборатория машғулотлари”. ўқув қўлланма. тошкент. тафаккур бўстони - 2011 йил. 2.а.г.савойский и др. “патологической физиологии сельскохозяйственных животных”. учебник. москва, колос - 2008 год. интернет маълумотлари: www. ziyo.net.uz. email: zooveterinar @mail.ru email:sea@mail.net.ru email: veterinary@actavis.ru email: fvat@academy.uzsei.net таянч иборалар буйрак, тер безлари, ўпка, ичаклар, моддалар алмашинуви, оқсил, углевод, ёғ, сув, туз, филтрация, реабсорбция, гипостенурия, изостенурия, ренал, экстроренал, нефрон, …
2 / 13
ар, тақосимон шаклга эга, устидан капсула билан қопланган малла-қизил рангли бўлиб, иккинчи-бешинчи бел умуртқалар орасида қорин бўшлиғига осилган ҳолда жойлашган. буйрак асосий айирув органи сифатида оқсил, углевод, ёғ ва липоид-лар алмашинувининг охирги махсулотларини мураккаб сийдик ҳосил бўлиш жараёни туфайли организмдан ташқарига чиқаради. сийдик таркибида организмдан азот алмашинувининг охирги маҳсулотлари, катта миқдорда анорганик тузлар ҳамда доривор моддалар ажралади. буйрак фаолияти туфайли организмда қоннинг химиявий таркиби, осмотик босими, кислота-ишқор мувозанати таъминланади. демак, сийдик ҳосил бўлиши организм ички муҳитини бир хил меъёрда таъминловчи турли хил мураккаб жараёнларнинг йиғиндиси ҳисобланади. буйракнинг организмдаги аҳамиятини билиш учун ҳайвон организмидан иккала буйраги олиб ташланган ҳайвон 2-3 кун ичида кучли заҳарланишлар ҳисобига ҳалок бўлади. битта буйракни организмдан олиб ташланиши сийдик ҳосил бўлишига деярли таъсир этмайди. бир буйраги олиб ташланган ҳайвонлар йиллаб яшаши мумкин, чунки қолган битта буйрак олиб ташланган буйрак вазифасини тўлиғича компенсация қилади. вақт ўтиши билан қолган буйрак гипертрофияланади, бу янада буйракни айирув функциясини компенсацияланишини кучайтиради. сийдик …
3 / 13
ғирлиги паст бўлган катта миқдорда сийдик ажратса, сув кам истеъмол қилинганида сийдик миқдори камаяди, сийдикнинг солиштирма оғирлиги ошади. ҳар иккала ҳолатда ҳам қондаги осмотик босим бир хилда сақланади. организмга кўп хлоридлар киритилганда улар кўплаб ажратилиб, нормал ҳолатда ишлаётган буйрак бу ўзгаришларга жуда сезувчан бўлиб, уларни плазмадаги миқдорини нормаллаштирмагунигача ажратади. соғлом ҳайвон буйраги тиниқ ва тиндириб қўйилганда чўкма ҳосил қилмайдиган сийдик ажратади. отдан бошқа ҳамма ҳайвонлар сийдигининг лойқаланиши улар буйрагидаги патологик ўзгаришлар туфайли юзага келади. ўтхўр ҳайвонлар сийдигининг муҳити ишқорий, гўштхўрларда эса кислотали ва чўчқаларда эса озиқа турига боғлиқ равишда ишқорий ёки кислотали бўлади. ҳайвонларни концентратлар билан озиқлантирилганида, оч қолганида ва буйрак касалланганида ўтхўр ҳайвонлар сийдиги кислотали муҳитга эга бўлади. гўштхур ҳайвонларни углеводлар билан озиқлантирганда сийдиги ишқорий хусусиятларга эга бўлади. соғлом буйрак ҳар қандай физиологик қўзғатувчилар таъсирига сезувчан бўлиб сийдикнинг сифати ва миқдорини ўзгартиради. буйракнинг сийдик ҳосил қилиш хусусиятлари бузилганида организмда оқсил алмашинувининг охирги маҳсулотлари ушланиб қолади. бундай буйрак организмдан сувни …
4 / 13
тўпланади. қолдиқ азот миқдорининг қонда кўпайиши доимо буйрак фаолиятини бузилиши билан боғлиқ бўлавермайди, балки буйрак фаолиятига боғлиқ бўлмаган азотемияларни яъни, азот моддаларининг тўқималарда тўпланиши терининг кенг қисми куйганида, травматик шокларда ва бошқа фаолиятлар бузилганидан ҳам ҳосил бўлади. агарда буйрак фаолиятини бузилиши асосан каналчалар фаолиятини бузилиши билан кечса, қондаги умумий электролитлар микдори ўзгариб натрий миқдори камаяди, анорганик фосфор кўпаяди. қоннинг ишқорий резерви камайиб ацидоз ривожланади. қон плазмасида оқсиллардан альбуминлар камаяди, қоннинг онкотик босими пасаяди, баъзан қоннинг умумий миқдори ошиб, эритроцитлар миқдори камаяди яъни гидремия ҳосил бўлади. буйрак коптокчаларида қон плазмасидан фильтрланиш ҳисобига бирламчи-провизор сийдик ҳосил бўлади. буйрак коптокчалари кўпчилик коллоид модцаларни оқсилларни ўтказмайди. буйрак коптокча капилляр-ларининг турли патологик жараёнларда, жумладан нефритларда ўтказувчанлиги ошиб юқори молекуляр оғирликга эга бўлган оқсилларни ўтказади, сийдикда альбуминлар пайдо бўлади. буйракда коптокчалар со-ни кўп бўлиб, қорамолларда 8 млн. ёки 39,2 м2 чўчқада 1,4 млн, ёки 7,2 м2, куйда 1 млн. ёки 3,5 м2 бўлиб, коптокчаларнинг фильтрация юзасини …
5 / 13
-90 мм симоб устунига тенг бўлишига) боғлик. бирламчи сийдик ҳосил бўлиши учун қоннинг каптокча капиллярларидаги гидростатик босими плазма оқсилларининг онкотик босимидан юқори бўлиши керак. каптокчаларда фильтрацияни яхши кечиши каптокча-ларнинг анатомик тузилишига ҳам боғлик бўлиб капиллярларда қон боси-мини нисбатан юқори бўлишини таъминлайди. фильтрация жараёнига каптокча капсуласидаги сийдикнинг босими ҳам таъсир қилади. бирламчи сийдик ҳосил бўлишига капиллярлар ички деворининг босими, плазма оқсилларининг онкотик босими ва каптокча капсуласидаги сийдикнинг босими таъсир қилади. агарда артерия қон то-мирларида қоннинг босими ошса, сийдик ҳосил бўлиши тезлашади, бо-симнинг пасайиши сийдик ҳосил бўлишини камайтиради ва босим 50 мм симоб устунидан паст бўлганида умуман сийдик ҳосил бўлмай қолади. бирламчи сийдикнинг ҳосил бўлишига сийдик йўлларидаги босимнинг ошиши ҳам таъсир қилиб, у ердаги босим 40-50 мм симоб устунига етганида сийдик ҳосил бўлмай қолади. сийдик ҳосил бўлишига қондаги коллоид моддалар босимининг пасайиши, бирламчи сийдикни ҳосил бўлишини кўпайишига, коллоид моддалар босимининг ошиши эса бирламчи сийдикни ҳосил бўлишини камайишига сабаб бўлади. масалан: қонга туз …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "буйрак патологияси"

18. буйрак патологияси режа: 1. сийдик ҳосил бўлипш ва ажралишининг бузулишини умумий са баблари, буйрак фаолиятини бузувчи экстроренал ва ренал омиллар. 2.сийдик миқдори ва таркибининг ўзгариши. 3.сийдик тош ҳосил бўлиш касаллиги, буйрак шиши ва гипертонияси. 4.уремия, турлари, сабаблари, патогенези, белгилари ва оқибати . асосий адабиётлар: 1. хаитов р.х., эшимов д.э. “ҳайвонлар патологик физиологияси” дарслик тошкент, “илим зиё” 2013 йил. 2. m.donald., james f. “pathologic basis of veterinary disese” humana press; 2011 edition. 3. с.и.лютинский. патологическая физиология сельскохозяйственных животных. москва, колос, 2001 год. қўшимча адабиётлар 1. д.э.эшимов., р.ф.рўзиқулов. “ҳайвонлар физиологияси ва патофизиологияси фанидан амалий - лаборатория машғулотлари”. ўқув қўлланма. тошкент. т...

This file contains 13 pages in DOCX format (52.0 KB). To download "буйрак патологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: буйрак патологияси DOCX 13 pages Free download Telegram