issiqlik almashinuvininng bozilishi.

DOCX 8 стр. 33,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
8. иссиқлик алмашинувининг бузилиши. режа: 1.организмда иссиқлик алмашинувининг бошқарилишини бузувчи умумий сабаблар. гипо ва гипертермия. 2.иситма этиологияси, патогенези ва босқичлари. 3.иситмада моддалар алмашинуви, орган ва системалар фаолиятида рўй берадиган ўзгаришлар. 4.иситманинг организм учун биологик аҳамияти. асосий адабиётлар: 1. хаитов р.х., эшимов д.э. “ҳайвонлар патологик физиологияси” дарслик тошкент, “илим зиё” 2013 йил. 2. m.donald., james f. “pathologic basis of veterinary disese” humana press; 2011 edition. 3. с.и.лютинский. патологическая физиология сельскохозяйственных животных. москва, колос, 2001 год. қўшимча адабиётлар 1. д.э.эшимов., р.ф.рўзиқулов. “ҳайвонлар физиологияси ва патофизиологияси фанидан амалий - лаборатория машғулотлари”. ўқув қўлланма. тошкент. тафаккур бўстони - 2011 йил. 2.а.г.савойский и др. “патологической физиологии сельскохозяйственных животных”. учебник. москва, колос - 2008 год. интернет маълумотлари: www. ziyo.net.uz. email: zooveterinar @mail.ru email:sea@mail.net.ru email: veterinary@actavis.ru email: fvat@academy.uzsei.net таянч иборалар. оралиқ мия, кулранг дўмбоқча, мнс, шартли ва шартсиз рефлекс, гипоталамус, пўстлоқ, жонсираш, термик қўзғатувчи, краузе колбочкаси, руффин таначаси, томирлар тонуси, тер ажратиш, нафас, мускул, жигар, нейрогуморал система, …
2 / 8
парасимпатик, барьер тўсиқ. юқори даражада ривожланган иссиқ қонли ҳайвонлар организмида тана ҳарорати жуда қисқа доирада ўзгариб, уларнинг тана ҳарорати ҳайвонларнинг хусусий ҳолатига, турига, тер безларининг ривожланганлиги, сутканинг даврига, ёшига, боғлиқ бўлади. бир турдаги ҳайвон танасининг турли қисмларида ҳам ҳарорат бир хил эмас. оганизмда ҳароратнинг нисбатан бир хил сақланиши физикавий ва химиявий терморегулятор механизмлар ёрдамида таъминланади, бу жараён мнс ҳамда ички секреция безлари томонидан бошқарилади. иссиқлик алмашинуви мнс орқали шартли ва шартсиз рефлекслар ёрдамида таъминланади. тажрибаларда тасдиқланишича оралиқ миядаги кулранг дўмбоқчанинг орқа қисмида иссиқликни ҳосил бўлишини ва узатилишини таъминлайдиган-бошқарадиган марказ жойлашган. бу бошқарилиш моддалар алмашинуви, қон томирлар тонуси, нафас олиш, тер ажратиш марказлари орқали бошқарилиб, бу жараёнлар гипоталамус ва узунчоқ мия фаолиятига боғлиқдир. гипоталамусга игна санчиқ ҳайвон тана ҳарорати 2,5-30 га кўтарилади. иссиқлик алмашинуви пўстлоқ фаолиятига боғлиқ бўлиб, пўстлоқ олиб ташланган ҳайвонларда иссиқлик алмашинуви бузилади. итларда шартли рефлектор йўл билан иссиқлик алмашинувини бошқарилишини таъминлаш мумкин. иссиқлик алмашинуви қўйидагича бошқарилади: термик қўзғатувчи …
3 / 8
шундай ўзгаришларни гипофиз, қалқонсимон без ва буйрак усти безини олиб ташлаганда кузатилади. организм совиётган пайтда гипофизни актг ажрала бошлайди ва совуқликга қарши ҳайвонлар турғинлиги ошади. агарда оралиқ миядаги иссиқлик алмашинишини бошқарувчи марказ жароҳатланса, организм ташқи муҳит ҳароратининг пасайишига моддалар алмашинувининг кучайиши билан жавоб бермайди ва аксинча. шундай қилиб, ҳайвонлар организмидаги иссиқлик алмашинувининг безилиши нерв ва эндокрин системалар фаолияти ҳамда периферик орган ва системалар фаолияти бузилганида кузатилади. иссиқлик алмашинувининг бузилиши организм ҳароратини пасайиши-гипотермия, организмни қизиб кетиши-гипертермия ва исистмалар ҳолатида намоён бўлиб, буларни ҳаммаси иссиқлик алмашинувининг бошқарилишини бузилиши ҳисобига ҳосил бўлиб, ҳайвон тана ҳароратини ўзгариши билан кечади. гипотерми грекча ҳйпо- паст, терме- иссиқлик деган сўздан олиниб, иссиқлик алмашинувининг бошқарилишини натижасида тана ҳароратини пасайиши билан ҳарактерланади. гипотермия экзоген ва эндоген сабаблар таъсирида ҳосил бўлади. гипотермия чиқирувчи экзоген сабабларга атроф муҳитни ҳароратини пасайиши: намлик, шамолнинг кучайиши, доривор моддалар таъсири ва нурлар билан заҳарланишлар киради. эндоген сабаблар таъсирида ҳосил бўладиган гипотермияга кучли қон йуқотиш, оч, …
4 / 8
ишини кучайиши ва иссиқлик ҳосил бўлишини камайиши билан боғлиқ. гипотермияда тўртта давр фарқ қилинади: 1. даврда ҳайвон организми иссиқлик ҳосил бўлишини кучайтирувчи ва иссиқлик узатилиши пасайтирувчи компенсатор механизмларини ишга солади: яъни қон томири тораяди, жўссасини кичрайтиради, мускул иши, ҳаракат ва қалтираш ҳисобига иссиқлик ҳосил бўлиши кучаяди, юрак иши ва нафас олиш тезлашиб қон босими кўтарилади. қалқонсимон, гипофиз, буйрак усти бези, вегитатив нерв системасини фаолияти кучаяди. умумий ва асосий алмашинув, оксидланиш ва бошқа жараёнлар кучаяди. 1. иссиқлик алмашинувининг мослашувчанлик механизмлари чарчаб, иссиқлик узатилиши кучаяди, баъзи кислород етишмовчиликлари ҳосил бўлади. лекин моддалар алмашинуви юқори бўлиб, тўғри ичак ҳарорати 29-270 гача пасаяди. 1. даврда моддалар алмашинуви, юрак қон томирлар фаолияти сусайиб, нафас олиш ва тўғри ичакдаги ҳарорат пасайиб 27-190 гача ўзгаради, лекин бу даврда ҳайвонни дарров қиздирсак, нормал ҳаётий жараёнга қайтарсак бўлади. кейинги даврдаги совиш ҳаётий жараёнларни, қон босимини, моддалар алмашинувини пасайтириб, иссиқлик ҳосил бўлиши мутлақо тўхтайди, уйқу босади, олдин юрак бўлмачаларида, кейин …
5 / 8
си даврида кузатилади. гипертермия (грекча ҳйпер- юқори, терме- иссиқлик) деб иссиқлик алмашинишининг бошқарилишини бузилиши натижасида ҳайвон тана ҳароратини кўтарилиб. қизиб кетишига айтилади. гипертермияга атроф муҳит ҳароратини кўтарилиши, шабадасиз намликнинг ошиши сабаб бўлади. бу пайтда иссиқликни нурланиб, парчаланиб ташқарига чиқарилиши, органзм ва атроф муҳитдаги ҳарорат фарқи бўлмаганлиги учун ҳосил бўлмайди. иссиқлик узатилиши, иссқлик алмашинувининг бошқарилишининг асосий қисми бўлиб, организмдаги энг кам моддалар алмашинуви ҳам кўп иссиқлик бўлиши ва организм ҳароратини бир хилда сақланишини таъминлайди. шунинг учун ҳам ортиқча ҳосил бўлган иссиқлик организмдаги ташқарига чиқарилиб турилиши зарур. ҳайвонлар тор жойларда сақлаш, иссиқ хоналарда, ёмон винтеляцияланадиган транспорт воситаларида кучириш, оғир жисмоний иш бажариш ҳамда яйловни исиб кетиши, ҳайвонлар организмини қизишига сабаб бўлади. ҳайвонларнинг юқори ҳароратга чидамлилиги ва мослашувчанлиги уларнинг турига, зотига, ёшига, рангига ва тери қоплама системасига боғлиқ. қўйлар юқори ҳароратга чидамли бўлиб фақат атроф муҳит ҳарорати 400 ва ундан ошгандан кейин, уларда ректал ҳарорат ўзгаради. ҳайвонларни юқори ҳароратга чидамлилиги, улардаги тер ажратувчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "issiqlik almashinuvininng bozilishi."

8. иссиқлик алмашинувининг бузилиши. режа: 1.организмда иссиқлик алмашинувининг бошқарилишини бузувчи умумий сабаблар. гипо ва гипертермия. 2.иситма этиологияси, патогенези ва босқичлари. 3.иситмада моддалар алмашинуви, орган ва системалар фаолиятида рўй берадиган ўзгаришлар. 4.иситманинг организм учун биологик аҳамияти. асосий адабиётлар: 1. хаитов р.х., эшимов д.э. “ҳайвонлар патологик физиологияси” дарслик тошкент, “илим зиё” 2013 йил. 2. m.donald., james f. “pathologic basis of veterinary disese” humana press; 2011 edition. 3. с.и.лютинский. патологическая физиология сельскохозяйственных животных. москва, колос, 2001 год. қўшимча адабиётлар 1. д.э.эшимов., р.ф.рўзиқулов. “ҳайвонлар физиологияси ва патофизиологияси фанидан амалий - лаборатория машғулотлари”. ўқув қўлланма. тошкент. тафа...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (33,1 КБ). Чтобы скачать "issiqlik almashinuvininng bozilishi.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: issiqlik almashinuvininng bozil… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram