айирув физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари

DOC 45,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1527347554_71840.doc айирув физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари режа: 1. айирув жараёнларининг аҳамияти. 2. сийдик ҳосил бўлиш жараёни. 3. буйраклар функциясининг бошқарилиши. 4. сийдик ажралишининг ёшга боғлиқ хусусиятлари 5. болалар энурези ва уни олдини олиш (гигиенаси). организмда моддалар алмашинувининг тўхтовсиз бориши натижасида кераксиз баъзи моддалар ҳосил бўлади. улар айирув аъзолари: буйраклар, тер безлари, ўпка ва ичак ёрдамида организмдан ташқарида чиқарилади.айриш жараёнлари ички муҳит суюқликларининг кимёвий таркиби ва ҳажмининг доимийлигини сақлашда катта аҳамиятга эга бўлиб, аъзолар ва тизимлар самарали ишлаши учун зарур шароит яратади. айрув аъзолари орқали оқсил ва аминокислоталарнинг парчаланиши туфайли вужудга келадиган мочевина, сийдик кислотаси, креатин, карбонсувлар ва ёғларнинг чала оксидланиши туфайли ҳосил бўладиган ацетонли бирикмалар, сут кислотаси, пироузум кислотаси ва бошқалар киради. булардан ташқари, организмдан ортиқча минерал моддалар сийдик билан ажралиб чиқади. айрув жараёнларда буйраклар асосий ролни ўйнайди. буйракларда ишлаб чиқарилган фаол моддалар қоннинг осмотик босимини идора қилиш, эритроцитлар синтези, кальций ва фосфат алмашинувини идора қилишга муҳимдир. айирув …
2
ак артерияси қон олиб келади, буйрак венасидан қон ҳамда сийдик найи чиқиб кетади. буйрак мураккаб тузилма бўлиб у пўстлоқ ва мағиз қаватлардан иборат. нефрон буйракнинг структура бирлиги ҳисобланади. у шумлянский-бауман капсуласи, коптокча ва малпиги найчалардан тузилган. одам буйрагида 1 миллионга яқин нефронлар бор. шумлянский-бауман капсуласи икки қаватдан иборат бўлиб, ички қавати қон томирли ўсимталарга тегиб туради, уни базал филтрлайдиган мембрана ташкил қилади. шу мембрана ва капсуланинг қаватлари ўртасида махсус оралиқ бўлиб, унга плазма оқиб келади. қонни коптокча капиллярларига олиб келадиган томирлар диаметри чиқарувчи томирлар диаметридан 2 баробар катта бўлганлиги сабабли ўсимтачаларда зарур қон босими сақланиб турилади.олиб кетувчи артериоллалар буйрак каналчалрига ва бу каналчалар малпиги веналарига бориб қўшилади. ўз навбатида бу веналар буйрак венасига қўшилиб кетади. ўсимтачалар капиллярларида қон босими 70-80 мм симоб устунига тенг бўлса, буйрак каналчаларидаги капиллярларида 20-40 мм симоб устунига тенг. ўсимтачалардаги артериоллаларда махсус ҳужайралар томонидан ренин моддаси ишлаб чиқарилади, у буйракдан оқиб ўтган қон босимини керакли меъёрда …
3
а органик, минерал моддалар ва сув қайтиб сўрилади. қонга 99% гача бирламчи сийдик сўрилади. буйракда мавжуд бўлган юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи бурама каналчалар ва уларда суюқликларнинг турли концентрацияда бўлиши филтрацияни бошқариб боради. реабсорбция мураккаб жараён бўлиб, у мембрана орқали содир бўладиган фаол ва пассив транспортдан иборатдир. буйрак ўсимталари пуштнинг пайдо бўлишидан ривожлана бошлайди. бола энди туғилган пайтда филтрланган бирламчи сийдик миқдори ҳар дақиқада 20-50 мл бўлиб, 2-3 ёшларга келиб катта одамлардек бўлиб қолади. каналчалардаги секреция секреция пайтида икки хил ҳолат бўлиб ўтади. биринчидан каналчалардаги секреция туфайли қондан каналчалар бўшлиғига кераксиз моддаларни ўтказиш натижасида турли моддаларнинг сийдикка экскрецияси ошиб кетади. қайта сўрилмайдиган моддалар (оқсилларнинг охирги маҳсулоти) организмдан четга тўлиқлича чиқариб юборилади. буйраклар функциясининг бошқарилиши буйраклар ишининг бошқарилиши нерв ва гуморал йўл билан олиб борилади. симпатик нерв толалари буйрак қон томирларини торайтириб, сийдик ажралишини кўпайтиради. парасимпатик нерв толалари эса буйрак қон томирларини кенгайтириб, сийдик ажралишини купайтиради. бу нервларнинг маркази орқа ва …
4
15 ёшга келиб 110-120 г бўлади. буйракларнинг ички тузилиши асосан 5-7 ёшларда шаклланади. бола туғилган пайтда унинг сийдик пуфагида 5-6 мл сийдик бўлиб, унинг реакцияси кислоталидир. энди туғилган болалар соғлом бўлса, бир суткада ҳар бир кг оғирлигига нисбатан 50-70 мл сийдик ажратиб туради. у кўрсаткич катта одамларникига нисбатан икки марта кўпдир. ёшнинг ошиши билан суткалик сийдик ажралиши ҳам камайиб боради. умумий сийдикнинг ажралиши боланинг вазни ошганлиги учун ошиб боради. бир ойлик болада бир суткада 350-360 мл, 1 ёшли болада – 750 мл, 4-5 ёшлик болада -1000 мл, 10 ёшда – 1,5 ва жисмоний ривожланиш даврида – 2 л сийдик ажралади. сийдик оч сариқ рангли, солиштирма оғирлиги 1,0005-1,025 га тенг. сийдик таркибидаги анорганик ва органик моддалар унинг солиштирма оғирлигини белгилайди. у эса истеъмол қилинган суюқлик миқдорига боғлиқ. сийдикнинг рн муҳити кучсиз кислотали бўлиб, рн 5,0-7,0 га тенг. оқсилли маҳсулотлар кўп истеъмол қилинса, кислотали томонга, ўсимлик маҳсулотлари кўп истеъмол қилинса ишқорий томонга …
5
лмаслик, беихтиёр сийиб қўйиш-энурез ҳолатлари 5-10 ёшгача болаларда бўлиши мумкин. кўпинча бу болаларнинг руҳий ва асабий ҳолатига боғлиқ бўлиб, кейинчалик ўтиб кетади. бундай болаларни уролог ва невропатолог врачлар томонидан текшириш шарт. шифокор маслаҳати билан кун тартибини тузиш, вақтида дам олиш, тўғри овқат рациони тузиш, ётишдан олдин суюқлик кам истеъмол қилиш ва бошқаларга амал қилинади. болаларни ёшлигидан сийдик-таносил аъзоларининг гигиенасига ўргатиш лозим. адабиётлар: 1. сапин м.р. анатомия и физиология детей и подростков. м.: асадема. 2002 г. 2. алматов к.т., клемешева л.с. “улғайиш физиологияси” т.2004 й. 3. ражамурадов з.т., бозоров б.м. ёш физиологияси ва гигиенаси. т.2013 й. 4. содиқов б.а., қўчқорова л.с., қурбонов ш.қ. “болалар ва ўсмирлар физиологияси ва гигиенаси”.дарслик. ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат таълим нашриёти. т. 2005. 5. lauralee sherwood. fundamentals of human phsiology. west virgina university.2012.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"айирув физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари" haqida

1527347554_71840.doc айирув физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари режа: 1. айирув жараёнларининг аҳамияти. 2. сийдик ҳосил бўлиш жараёни. 3. буйраклар функциясининг бошқарилиши. 4. сийдик ажралишининг ёшга боғлиқ хусусиятлари 5. болалар энурези ва уни олдини олиш (гигиенаси). организмда моддалар алмашинувининг тўхтовсиз бориши натижасида кераксиз баъзи моддалар ҳосил бўлади. улар айирув аъзолари: буйраклар, тер безлари, ўпка ва ичак ёрдамида организмдан ташқарида чиқарилади.айриш жараёнлари ички муҳит суюқликларининг кимёвий таркиби ва ҳажмининг доимийлигини сақлашда катта аҳамиятга эга бўлиб, аъзолар ва тизимлар самарали ишлаши учун зарур шароит яратади. айрув аъзолари орқали оқсил ва аминокислоталарнинг парчаланиши туфайли вужудга келадиган мочевина, сийдик кислотаси, креатин, к...

DOC format, 45,0 KB. "айирув физиологияси ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.