сенсор анализаторлар тизими физиологияси

DOC 121.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1527235128_71784.doc сенсор анализаторлар тизими физиологияси режа: 1. сезги аъзолари ҳақида тушунча. 2. анализаторларнинг умумий физиологияси. 3. рецептор ва уларнинг таснифи. 4. анализаторларнинг тузилиши ва хусусий физиологияси. 5. кўрув анализатори. 6. эшитув анализатори. сезги аъзолари ҳақида тушунча. анализаторларнинг умумий физиологияси. ҳар қандай организм ўз ҳаётини ва турини давом эттириш, хавф-хатарлардан ўзини химоя қилиш, мақсадга эришиш учун вақт ва фазони, ташқи муҳитнинг асосий ҳоссаларини яхши хис этишни сенсор тизимлар орқали амалга оширади. сенсор тизимининг содда ёки мураккаблигидан қатъий назар уч қисмга ажратилади: 1) таъсиротларни қабул қилувчи, ихтисослашган рецептор нейрон; 2) рецептор нейронлар бирлиги ёки бир гуруҳ бирликларидан келган маълумотларни қабул қилувчи бирламчи марказ; 3) бирламчи марказлардан келган маълумотларни қабул қилувчи битта ёки бир нечта иккиламчи ва бирлаштирувчи марказлар. юқори даражада ривожланган организмларда бирлаштирувчи марказлар бир-бирига боғланган. уларнинг ўзаро муносабатлари орқали ички ва ташқи муҳит ўзгаришлари идрок қилинади. сенсор тизим фаолияти таъсиротларни рецепторлардан қабул қилишдан бошланади. ихтисослашган рецепторлар физикавий омилларни ҳаракат потенциалига айлантиради. …
2
ан ҳужайраларга ўтказади. киприкли ҳужайралар эшитиш, фазодаги холат ва мувозанатни сезишга дахлдор рецептор аппаратларининг асосий функционал тузилмаси бўлиб хизмат қилади. бу ҳужайраларнинг ўсимталари бор, уларнинг қимирлаши сенсор реакция пайдо бўлишига олиб келади. ягона узун ўсимтани киноцилий ва қолган калталарни стереоцилийлар деб аталади. баъзи киноцилийларнинг доимий ҳаракати улар учун адекват бўлган рағбат билан учрашиш эҳтимолини оширади. бу учрашув рецептор потенциалини ривожланишига олиб келади. баъзи рецепторларнинг рағбат билан таъсирланишида хужайраларнинг барча қисмлари иштирок қилади. рецепторларнинг ихтисослашган таъсиротларни қабул қиладиган бўсағаси жуда паст бўлади. масалан, кўз рецепторларни кўзғатиш учун бир квант нур энергияси кифоя қилади. хид сезувчи рецепторлар эса бир нечта хидли модда молекулаларини осонлик билан аниқлашга қодир. бу таъсиротлар адекват таъсиротлардир. аммо, рецептор ўзи қабул қилишга ихтисослашмаган таъсиротларга ҳам қўзғалиш билан жаваб бериши ҳам мумкин. масалан, фоторецептор механик таъсуротга жавобан қўзғалади. аммо, бу таъсиротнинг кучи бўсаға нур кучидан бир неча миллион марта кўп бўлиши лозим. механик рағбат фоторецепторларга нисбатан ноадекват таъсирот хисобланади. …
3
жойлашган. 4) фоторецепторлар. нур энергиясини қабул қилишга мослашган рецепторлар. фоторецепторлар ёруғлик кучини ажратиш ва ранг кўришга ихтисослашган; 5) ноцицептив рецепторлар. оғриқни пайдо қилувчи таъсиротларни қабул қилишга мослашган. бу сезги организмдаги рецепторларнинг деярли ҳаммасига ўта кучли таъсир кўрсатганда пайдо бўлади. айрим рецепторларда таъсирловчи энергиясининг асаб импульсига айланиши шу рецептор ҳужайра ўсимтасида содир бўлади. бу бирламчи рецептор сенсор нейроннинг перифериядаги ўзгарган дендритидир. аксони эса мат га ўтади. хид сезиш, тактил ва проприорецепторлар бирламчи рецепторларни ташкил этади. иккиламчи рецептор ва сенсор нейрон ўсимталари ўртасида синапслар жойлашган. рецептор ҳужайрада ҳосил бўладиган қўзғалиш бу синапслар орқали сенсор нейронларга ўтказилади. демак, сенсор нейронни ташқи таъсирот бевосита эмас, балки таъм сезув, вестибулияр аппарат рецепторлари иккиламчи рецепторлар хисобланади. таъсирловчилар рецептор хужайра мембранасининг баъзи бир ионлар учун ўтказувчанлигини ўзгартиради. мембрана орқали натрий ва кальций ионларнинг ичкарига қаратилган оқими рецептор потенциали ривожланишига олиб келади. бирламчи рецепторларда рецептор потенциал афферент асаб толасининг ҳаракат потенциалига айланади ва тегишли ахборотни асаб марказига етказади. …
4
бўлиб, улардан биринчиси рецепторга боғлиқ, охиргиси эса мия пўстлоғининг ассоциатив соҳасидаги нейронларга етиб боради. кўп қаватлилик организмнинг оддий сигналларга тезлик билан жавоб қайтаришига имкон яратади, чунки бу сигналларнинг таҳлилини оралиқ нейронлар бажаради. бундан ташқари, турли қаватлар маълум маълумотларни қайта ишлашга ихтисолашган; 2) кўп каналлилик. нейронлар қаватининг ҳар бири ўн мингдан бир милионгача асаб толалари борлигини, бу толалар кейинги қаватдаги бехисоб нейронларга боғлиқлигини кўрсатади. ўтказувчи йўлларнинг кўплиги анализаторлар фаолиятининг пухта ва аниқ ишлашларини таъминлайди. 3) ёнма-ён қаватларда нейронларнинг сонининг тенг эмаслиги. масалан, кўрув тизимида рецепторлар сони 130 млн ни ташкил килса, аксонлари кўздан чиқадиган асабни ташкил қилувчи нейронларнинг сони ундан деарли 100 маротаба кам, яъни 1 млн 250 мингни ташкил қилади. бу нисбат миянинг ҳар қайси рецептори вужудга келган импульсни қабул қила олмаслигини кўрсатади. маълумот мат га етиб боргунча бир неча марта сараланади. кўп сонли қаватдан рецепторлари кам қаватга ўтиш жараёнида иккинчи даражадаги маълумотлар олиб қолинади. бу торайиб борувчи «воронка» мияга …
5
л бўлиши мумкин. масалан, кўрув анализаторининг рецептор бўлими ранг сезувчи колбочколардан ва ёруғлик даражасини сезувчи таёқчалардан ташкил топган. бу фарқланиш горизантал бўйича бўлади. анализатор сигналларни қайта ишлаш жараёнида кўп операцияларни бажаради: 1) сигналларни топиш ва аниқлаш. бу вазифани рецепторлар бажаради. айрим рецептор-ларнинг киприксиомн ўсимталарининг автоматик тарзда ҳаракатини таъсирловчи фаол холатда ишлаши деб тушунса тўғри бўлади; 2) сигналларни фарқлаш. анализатор адекват таъсирловчиларга ўта сезгир. аммо уларнинг мутлоқ сезгирлигини уларни рағбат кучидаги фарқни аниқлаш қобилиятидан ажратиш керак. анализатор икки рағбат кучидан маълум фарқ бўлмаса уларни ажрата олмайди. масалан, юк кўтарганда фарқ сезиларли бўлиши учун иккинчи масса биринчидан камида 3% оғир ёки енгил бўлиши керак. демак, 100 граммни 103г ёки 97г дан ажрата оламиз. 3% фарқлаш бўсағаси бўлиб, ўзгармайдиган кўрсатгичдир. сигналларни фазода фарқлаш анализаторнинг рецепторлар қатламида бошланиши мумкин. агар қандайдир икки таъсирот ёнма-ён жойлашган икки рецепторни қўзғатса, бу икки таъсирот қўшилиб биттадек сезилади. икки рағбатни вақтда фарқлаш учун биринчи рағбат чақирган асабдаги қўзғалиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сенсор анализаторлар тизими физиологияси"

1527235128_71784.doc сенсор анализаторлар тизими физиологияси режа: 1. сезги аъзолари ҳақида тушунча. 2. анализаторларнинг умумий физиологияси. 3. рецептор ва уларнинг таснифи. 4. анализаторларнинг тузилиши ва хусусий физиологияси. 5. кўрув анализатори. 6. эшитув анализатори. сезги аъзолари ҳақида тушунча. анализаторларнинг умумий физиологияси. ҳар қандай организм ўз ҳаётини ва турини давом эттириш, хавф-хатарлардан ўзини химоя қилиш, мақсадга эришиш учун вақт ва фазони, ташқи муҳитнинг асосий ҳоссаларини яхши хис этишни сенсор тизимлар орқали амалга оширади. сенсор тизимининг содда ёки мураккаблигидан қатъий назар уч қисмга ажратилади: 1) таъсиротларни қабул қилувчи, ихтисослашган рецептор нейрон; 2) рецептор нейронлар бирлиги ёки бир гуруҳ бирликларидан келган маълумотларни қабул қилувчи...

DOC format, 121.0 KB. To download "сенсор анализаторлар тизими физиологияси", click the Telegram button on the left.