офтальмология фани тарихи ва унинг мақсади

DOCX 7 стр. 33,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
мавзу: офтальмология фани тарихи ва унинг мақсади. кўрув органи анатомияси . кўзнинг кўриш фаолияти. офтальмология – тиббиёт соҳасининг бир бўлими бўлиб, бунда офтальмологик касалликларнинг этиологияси, патогенези ва клиник кўринишлари, текшириш ва даволаш усуллари ўрганилади. офтальмология грекча сўздан олинган бўлиб ophtalmos – кўз, logos – илм деган маъноларни англатади. кўз хира тортиб яхши кўрмай қолиши ҳамда кўз касалликларининг сабабини, яъни этиологиясини, патогенези ва клиник ўтишини ўрганадиган медицина бўлими офтальмология деб айтилади. офтальмология фанининг ривожланиш тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. кўз касалликлари ҳақидаги маълумотларни қадимги мисрда эрамиздан 4400 йил аввал ҳам топиш мумкин. фараонлар қабрларидан кўз касалликларига оид китоблар ва дори қолдиқлари бўлган флаконлар қазиб олинган. қадимги юнон тиббиётининг отаси гиппократ (эрамизгача 460—372 йил) кўз структураси ва кўпгина кўз касалликларнинг ривожланишини таърифлаб берган. араб шифокорлари томонидан офталмологиянинг айрим бўлимлари бўйича 12 та қўлланма ёзилган. буюк мутафаккир абу али ибн синонинг «тиб қонунлари» китобининг 3-томи кўзнинг анатомия, физиология ва патологиясига бағишланган. c.гелмьголц (1821 …
2 / 7
а.а.крюков яратди. кўз хирургиясидаги янги йўналишнинг асосчиси с.с.головиндир. офтальмологиянинг ютуқлари шу фаннинг атоқли намояндалари бўлган м.и.авербах, в.н.архангелский, в.п.одинцов, в.п.филатов, н.и.медведев, н.а.пучковская, т.и.ерошевский, с.н.федоров, е.и.ковалевский, а.в.хватова ва бошқаларнинг номи билан боғлиқ. ўзбекистонда офтаъмологиянинг ривожланишига катта хисса қўшган офтальмологлар т.ё.қосимов, м.к.комилов, м.х.хамидова, а.юсупов, т.г.ильина, х.к.хожимухамедов, а.худойбердиев, х.м.комилов, болалар офтальмологиясига катта ҳисса қўшган офтальмологлар о.г.левчинко, х.м.мирзаев, б.а.зохидов ва бошқаларнинг хизматлари беқиёсдир. офтальмология жуда ҳам ривожланган фан соҳаси бўлиб, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатмоқда. кўрув органининг анатомияси ва физиологияси кўрув органнининг пайдо бўлиши ва ривожланиб бориши атрофдаги муҳит ва организм ички муҳитидаги жуда турли туман шарт-шароитларга боғлиқ. одам кўзи эмбрионал ҳаётнинг иккинчи ҳафтасида мия найидан ривожлана бошлайди, айни вақтда мия найида бирламчи кўз пуфаклари пайдо бўлади. тўртинчи ҳафта охирида кўз гавҳари вужудга келиб унинг атрофида томирли парда пайдо бўлади. аста – секин кўз склераси, кўз камералари юзага келиб, шишасимон тана тиниқ бўлиб қолади. тери бурамаларидан кўз қовоқлари ривожланади. кўриш кўрув анализаторининг иши туфайли …
3 / 7
аб туради. чақалоқ бола кўзи 3гр, катта ёшдаги одам кўзи 7-8гр келади. кўз шох пардасининг маркази, яъни кўз олдинги юзасининг энг қабарик марказий қисми, кўз олдинги қутбидан то орка қутбигача, яъни кўз олмаси орқа сегментининг марказий қисмигача булган масофа кўзнинг олдинги- орқа размери дейилади. буни эхобиометрия методи билан аниқлаш мумкин. чақалок болада кўзнинг олдинги-орқа размери тахминан 16мм га, катта ёшли одамда 24мм га тенг бўлади. ташқи парда. бу фиброз капсула бўлиб, кўзнинг шакли, тонуси шунга боғлиқ, бу парда кўзнинг ички қисмларини ҳимоя қилиб туради ва мускулларнинг бирикиш жойи бўлиб хизмат қилади. у икки бўлимдан тиниқ шох пардаси ва тиниқмас склерадан иборат. буларнинг бири иккинчисига ўтадиган жой шох парда чети(лимб) дейилади. шох парда-фиброз капсуланинг тиниқ қисми, кўзга ёруғлик нурлари тушганида уларни синдирувчи муҳит бўлиб ҳисобланади. унинг нур синдириш кучи тахминан 40 диоптрийни ташкил этади.унда нерв толалари кўп бўлади, шу сабабли шох пардага андек бўлсада хас тушиб қолиши оғриққа сабаб бўлади. шох …
4 / 7
дейилади, у сувсимон тиниқ суюқлик билан тўлиб туради. рангли парда кўзнинг шох пардаси ва шу нам тагидан яхши кўриниб туради. кўзнинг рангдор пардаси тусига қараб кўз ранги ҳар хил бўлади. рангдор парда марказида думалоқ тешик бор, буни кўз қорачиги дейилади, кўз қорачиғи катта- кичиклигини ўзгартириб, кўз ичига тушадиган ёруғлик миқдорини идора этиб боради. ёруғлик кўп бўлса, кўз қорачиғи тораяди, ёруғлик кам бўлган пайтда кенгаяди. бу рангдор пардада бўладиган иккита мускул иши ҳисобига юзага чиқади: кўз қорачиғи сфинктери кўз қорачиғини торайтирса, дилататори уни кенгайтиради. киприксимон тана – томирли парданинг ўрта қисми, рангдор парданинг давоми. у кенгли 8 мм атрофида келадиган ҳалка кўринишида бўлиб, олдинги қисмида ички юзасидан ўсимталар –киприксимон тож чиқиб келади, орқа қисмида ўсимталари йўқ – бу киприксимон тананинг ясси қисмидир. киприксимон ўсимталардан кўз гавҳарини тутиб турадиган бойламлар киприк белбоғ (цинн бойламлари) тортилган. киприксимон (цилиар) мускулнинг ҳолатига қараб бу бойламлар тарангланиши ёки бўшашуви мумкин. бунинг натижасида кўз гавҳари капсуласи тарангланиб …
5 / 7
лан бириккан. тўр парданинг қолган ҳамма қисми томирлари пардага зич тақалиб туради, асосан, шишасимон тана босими билан кўз ички босими уни шундай зич тақаб туради, шунинг учун ҳам бу босим пасайганида тўр парда осонгина бошқа пардалардан кўчиб қолиши мумкин. тўр парданинг учта нейрони бор. тўр парданинг ёруғликни идрок этувчи элементлари таёқча ва колбачалар – тўр парда нейроэпителийсининг ўсимталаридир (1-нейрони), бу эпителей тўр парданинг биполяр (2-нейрони) ва оптик ганглионлар (3-нейрон) ҳужайралари билан боғланган; оптик – ганглионлар ҳужайраларининг ўсимталари – аксонлари – кўрув нервини хосил килади. кўрув нервининг тўр пардадан чиқиш жойи кўрув нерви диски деб аталади. кўрув нерви кўздан чиқиб, кўз орқасида кўз косасига ўтади ва кўрув нерви канали орқали калла суяги бўшлиғига кириб, толалари кўрув кесишмаси (хиазма) соҳасида бир – бири билан қисман кесишади. тўр парданинг чакка палларидан бошланадиган толалар кўрув кесишмасининг ташқи томонлари бўйлаб жойлашади, улар кесишмайди. тўр парданинг бурун томондаги паллаларидан чиқиб келадиган толалар кесишади. кўрув кесишмасидан кўрув …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "офтальмология фани тарихи ва унинг мақсади"

мавзу: офтальмология фани тарихи ва унинг мақсади. кўрув органи анатомияси . кўзнинг кўриш фаолияти. офтальмология – тиббиёт соҳасининг бир бўлими бўлиб, бунда офтальмологик касалликларнинг этиологияси, патогенези ва клиник кўринишлари, текшириш ва даволаш усуллари ўрганилади. офтальмология грекча сўздан олинган бўлиб ophtalmos – кўз, logos – илм деган маъноларни англатади. кўз хира тортиб яхши кўрмай қолиши ҳамда кўз касалликларининг сабабини, яъни этиологиясини, патогенези ва клиник ўтишини ўрганадиган медицина бўлими офтальмология деб айтилади. офтальмология фанининг ривожланиш тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. кўз касалликлари ҳақидаги маълумотларни қадимги мисрда эрамиздан 4400 йил аввал ҳам топиш мумкин. фараонлар қабрларидан кўз касалликларига оид китоблар ва дори қолдиқлари бўл...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (33,8 КБ). Чтобы скачать "офтальмология фани тарихи ва унинг мақсади", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: офтальмология фани тарихи ва ун… DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram