kўz gavҳari va shishasimon tana yalliglanish kasalliklar, klinik belgilar, davosi va profilaktikasi

DOCX 4 pages 26.5 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
мавзу номи: кўз гавҳари ва шишасимон тана яллиғланиш касалликлар, клиник белгилари, давоси ва профилактикаси. кўз гавҳари касалликлари. кўз гавҳари куз оптик муҳитларининг бири бўлиб, хар хил масофадаги нарсаларни кўришга кўзнинг мосланишида (аккомадацияда) мухим роль уйнайди. у оқсиллар, минерал тузлар, аминокислоталар, витаминлар, сув аралашмасидан ташкил топган ва пишиқ кўз гавҳари капсуласи билан бошқа муҳитлардан ажралиб туради. кўз гавҳари капсуласи уни рангдор парда орқасида мўайян бир ҳолатда ушлаб туради. кўз гавҳарининг тиниклигининг ўзгариб колиши (хира тортиши) ёки унинг кўзда жойидан силжиб қолиши кўз хиралашувига олиб келади. кўз гавҳарининг тиниқлигини ва қандай турганини текшириш учун ёнлама силжитиш, кўзни ўтувчи ёруғликда текшириш, биомикроскопия (тирқишли лампада текшириш) методларидан фойдаланилади. кўз гавҳари патологияси туғма ва ортирилган бўлади. кўз гавҳарининг туғма ўзгаришлари – унинг аномалиялари: микрофакия – куў гавҳарининг кичик бўлиши, макрофакия – кўз гавҳарининг катта бўлиши, унда нуқсон бўлиши – колобома, сфериклигининг ўзгариши – лентиконус, жойидан силжиб қолиши (ярим чиқиғи, чиқиғи) ва хиралашуви (катаракта )дир. кўз …
2 / 4
лади. ўтувчи ёруғликда кўз гавҳарининг чети кўриниб туради. ўрнидан силжиб қолган кўз гавҳари аксари хира тортади, кўз ички босимининг патологиясига сабаб бўлиши ҳам мумкин. кўз гавҳарининг чиқиғи билан ярим чиқиғига хирургик йўл билан даво қилинади. туғма катаракталар. бу катаракталар она қорнида юзага келган ёки ирсий бўлиши мумкин. она қорнида юзага келадиган катаракталар ҳомиладор аёл организмига, айниқса, ҳомиладорликнинг биринчи ярмида патологик омиллар (вирусли касалликлар ва алмашинув касалликлари, рентган нурлари ва бошқалар) таъсир қилганида пайдо бўлади. туғма катаракталар бир томонлама ёки икки томонлама булиши мумкин. кўз гавҳарининг қайси бўлими хиралашиб қолганига қараб, туғма катаракта қутбий ( кўз гавҳарининг қутбларидан бири хиралашиб қолган бўлса), зонуляр ( кўз гавҳарининг ядросининг атрофи хиралашган), тотал (кўз гавҳарининг ҳамма қатламлари хиралашган) бўлиши мумкин ва х. туғма катаракталар аксари кўзнинг бошқа ривожланиш аномалиялари билан бирга учрайди. катаракта ёруғликни ушлабқколадиган ва шунга кўра кўз тўр пардасига камроқ ёруғлик нурлари тушадиган бўлгани учун кўз тўр пардаси яхши ривожланмай, кўз хира …
3 / 4
дли диабет, миотония, тетония, тери касалликлари). 4. нурли (пайвандловчиларда, рентген таъсирида, нейтрон нурлари таъсирида). кексаларда энг кўп тарқалган касаллик — бу кексалик катарактаси. у олдин битта кўзда бошланиб, кейин иккинчи кўзга ҳам ўтади. унинг 4 та босқичи бор: бошланғич, етилмаган, етилган ва пишиб ўтиб кетган. кўпинча чеккадан, камдан- кам ядродан бошланади. бу касалликлар диабет, тетания билан оғриган, кўз томирлари яллиғланган – увиетлари бўлган кишиларда, шунингдек кўз шикастланганидан кейин, унга нур энергияси таъсир қилгани, одам заҳарланиб қолганидан кейин пайдо бўлиши мумкин. энг кўп учрайдиган тури қарилик катарактасидир. бу касаллик ёши 50 дан ошган кишиларда, одатда босқичма – босқич авж олиб борадиган пўстлоқ катарактаси кўринишида пайдо бўлади. бошланиб келаётган катаракта. касалллар кўз олдида парда тургандек бўлиб сезилаётгани, ёруғ нарсалар (ой, лампочка) нинг кўзга иккита бўлиб кўринаётгани, липиллаб турган нарсалар бордек бўлиб туюлаётганидан нолиши мумкин. кўз қорачиғини кенгайтириб кўрилганида қорайиб турган қорачиқ устида кулранг тусли кегайсимон хира жойлар кўринади. бу кегайларнинг учлари ўртасига, …
4 / 4
ги камераси чуқурлашади. кўз қорачиғи соҳасида гавҳарнинг бир текис кулранг бўлиб хиралашиб қолгани кўриниб туради. кўз гавҳари олиб ташланмаса, касалликнинг бу босқичи узоқ йиллар давомида кейинги босқичга ўтади. ўтиб кетган катаракта. кўз гавҳарининг қаттиққина бўладиган пўстлоқ моддаси аста-секин суюлиб, сутсимон массага айланиб қолади, унда гавҳар ядроси қалқиб юриб, бош қимирлаган маҳалда ўз вазиятини ўзгартириб туради. кўз гавҳари кичраяди, олдинги камераси чуқурлашади, кўз рангдор пардаси титраб турадиган бўлиб қолади. кўз яна кўрадиган бўлиб қолиши мумкин. катаракта баъзан пўстлоғидан етилмай, балки марказидан – гавҳар ядросидан етилиши мумкин, бунда шу ядрода унинг рангини ўзгартириб қўядиган пигмент тез тўпланиб боради. етилиш процессида, айниқса ўтиб кетган катаракта босқичида кўз ички босимининг кўтарилиши, кўз гавҳари капсуласи ёрилиб, гавҳар иридоциклити бошланиши, гавҳар ядросининг ўрнидан чиқиб қолиши кўринишида асоратлар пайдо бўлиши мумкин. қарилик катарактасида дастлабки даврда консерватив даво қилинади. вицеин деган омухта препарат, витайодурал ва витафакол қўлланилади. катаракта етилганида вақтни ўтказмай, беморни операция қилиб, уни олиб ташлашга (экстракция …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kўz gavҳari va shishasimon tana yalliglanish kasalliklar, klinik belgilar, davosi va profilaktikasi"

мавзу номи: кўз гавҳари ва шишасимон тана яллиғланиш касалликлар, клиник белгилари, давоси ва профилактикаси. кўз гавҳари касалликлари. кўз гавҳари куз оптик муҳитларининг бири бўлиб, хар хил масофадаги нарсаларни кўришга кўзнинг мосланишида (аккомадацияда) мухим роль уйнайди. у оқсиллар, минерал тузлар, аминокислоталар, витаминлар, сув аралашмасидан ташкил топган ва пишиқ кўз гавҳари капсуласи билан бошқа муҳитлардан ажралиб туради. кўз гавҳари капсуласи уни рангдор парда орқасида мўайян бир ҳолатда ушлаб туради. кўз гавҳарининг тиниклигининг ўзгариб колиши (хира тортиши) ёки унинг кўзда жойидан силжиб қолиши кўз хиралашувига олиб келади. кўз гавҳарининг тиниқлигини ва қандай турганини текшириш учун ёнлама силжитиш, кўзни ўтувчи ёруғликда текшириш, биомикроскопия (тирқишли лампада текшири...

This file contains 4 pages in DOCX format (26.5 KB). To download "kўz gavҳari va shishasimon tana yalliglanish kasalliklar, klinik belgilar, davosi va profilaktikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: kўz gavҳari va shishasimon tana… DOCX 4 pages Free download Telegram