bolalar va o'smirlarda stamatologik kasalliklar profilaktikasi

DOCX 5 sahifa 24,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
мавзу № 16. болалар ва ўсмирларда стоматологик касалликлар профилактикасини ўтказишнинг ўзига хос хусусуятлари. ҳомиладор аёлларда стоматологик касалликлар профилактикаси. болалар соғлигини муҳофаза қилиш. бу муҳим вазифани бажариш учун ўзбекистонда сўнгги йилларда қатор мақсадли дастурлар қабул қилинди: «оналар ва болалар скрининги» (1998 йил), «соғлом авлод» (2000 йил), «оналар ва болалар» (2001 йил); «аёллар ва ўсиб келаётган авлод соғлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги №32 қарори); «оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» (ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 5 июлдаги №242 қарори) ва ҳоказо. оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни вояга етказиш муаммоларини ечишнинг мантиқий давоми - 2005 йилда қабул қилинган «сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган. болаларнинг ёш бўйича таркибланиши. таъкидланганидек, ўзбекистонда болалар саломатлигини асраш муаммосининг кескинлиги уларнинг аҳоли орасидаги салмоғи катталиги билан боғлиқ. 2004 йилда бутун …
2 / 5
1999 йилда бу кўрсаткич 96,9 фоизга тенг эди. мамлакатда ҳар 10 минг кишига 10,89 педиатр, 26,84 неонатолог тўғри келади (туғилганларнинг умумий миқдорига нисбатан). бу мутахассислар билан таъминлашнинг энг юқори кўрсаткичи тошкент шаҳрида (мос равишда – 27,75 ва 51,73). энг кам кўрсаткичлар: педиатрлар – сурхондарё вилоятида (5,73), неонатологлар – жиззах вилоятида (14,35). чақалоқлар ўлими. соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг сифатини кўрсатадиган ҳамда унинг устувор йўналишлари ва ижтимоий мақсадларга ажратиладиган маблағлар миқдорини белгилайдиган энг муҳим кўрсаткич чақалоқлар ўлими кўрсаткичидир. гўдаклар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича тавсиялар. 1. болаларга тиббий хизмат кўрсатадиган соғлиқни сақлаш тизимининг, айниқса, биринчи бўғиндаги тиббий хизмат кўрсатишни тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш. 2. оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга оид сиёсатда ҳал қилувчи қарорлар қабўл қилиш (бутун мамлакат бўйлаб тирик ё ўлик туғилишни аниқлашнинг жст тавсияларига мос мезонларини қонуний асосда жорий қилиш). 3. болалар туғилиши ва ўлимини қайд этиш тизимини яхшилаш. 4. тезкор қарорлар қабўл қилиш учун ахборот …
3 / 5
ундан кейинги тайёргарлигининг сифатини ошириш. 10. тиббий кадрлар учун диплом олгунигача ва ундан кейин ҳомиладорлар ва болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича мавжуд дастурларни жорий қилиш. соғлиқни сақлаш ташкилотлари раҳбарларини тиббий хизмат сифатини бошқаришга ўқитиш. 11. тиббиёт ходимлари ва муассасаларига лицензия бериш, уларни аккредитация ва аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш. 12. чақалоқларни парвариш қиладиган ва уларга ёрдам кўрсатадиган тиббиёт ходимларига (неонатологлар, ҳамширалар) сертификат олиш мажбуриятини жорий қилиш. 13. ҳомиладорларга ва болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича даволаш-профилактика муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш. 14. озиқ-овқат маҳсулотларини микроэлементлар (йод, темир моддаси ва а витамини) билан тўйинтириш тўғрисида қонун қабўл қилиш. 15. кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини аниқлаш учун миллий мониторинг ва баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. она ва бола скрининги. 1998 йилдан буён мамлакатда болалар ирсий касалликлар билан туғилишининг олдини олиш ва ҳомиланинг нотўғри ривожланишини аниқлаш мақсадида «она ва бола скрининги» давлат дастури билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. тошкент, самарқанд, бухоро, андижон, наманган, фарғона, қарши, термиз, …
4 / 5
ллантирилган. улар ташхис қўйиш ускуналари билан жиҳозланган ва кадрлар билан таъминланган. улар перинаталь ва неонаталь скрининг қилиш, аниқланган хасталарни мониторинг қилиш ва даволаш, оилаларга тиббий-генетик маслаҳатлар бериш билан шуғулланади. соғлом оилани шакллантириш ирсий ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимолини камайтириш мақсадида 2004 йилдан оила қураётган шахсларни никоҳдан олдин руҳий касалликлар, сил, таносил, гиёҳвандлик, оив-инфекция бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш тизими жорий қилинди. репродуктив саломатлик. ўзбекистон хотин-қизлари мамлакатдаги 2386 хотин-қизлар маслаҳатхонасида тиббий ёрдам олади. ҳомиладор, энди фарзанд кўрган ва гинекологик касаллиги бор аёлларнинг ётиб даволаниши учун 30 мингта жой мавжуд. ҳар 10 минг туғиш ёшидаги аёлга ҳомиладор ва энди фарзанд кўрган аёллар учун мўлжалланган 32 та ўрин, гинекологик касаллар учун 4,8 та ўрин тўғри келади. туғруқ ёшидаги аёллар ва болаларни соғломлаштиришнинг комплекс дастури жорий қилингани, шифохона ва поликлиникаларда болалар ва оналар учун махсус профилактика ва даволаш марказлари очилгани, турли замонавий контрацепция воситалардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилгани, шунингдек, нисбатан узун бўлган туғиш оралиғи тарғиб этилгани …
5 / 5
тган аёлларнинг ёши ўзгарганлиги билан изоҳланади. аборт мамлакатимизда туғилишни бошқариш усули бўлмай қолди. сунъий аборт қонунийлаштирилган ва ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтаси давомида тиббиёт муассасаларида амалга оширилади. тиббий ва ижтимоий имкон бўлса, бундан кечроқ муддатда ҳам сунъий аборт қилиш мумкин. 1991 йилда ҳар 100 туғруққа 11,2 аборт тўғри келган бўлса, 2005 йилда бу кўрсаткич 9,1га тушди. юнисеф томонидан 2003 йилда ўтка зилган ижтимоий мониторинг натижаларига кўра, ўзбекистонда ҳомиладорликни сунъий йўл билан тўхтатиш миқдори эстониядагига нисбатан 10 марта, россиядагидан 15 марта, қозоғистондагидан 6 марта кам. сўнгги йиллардаги аёллар ўлими кўрсаткичларида аборт оналар ўлимининг сабабчиси сифатида жуда кам намоён бўлмоқда. хотин-қизларнинг саломатлигини яхшилашга оид дастурлар ўзбекистонда 1993 йили туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш борасидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларга оид дастур қабўл қилинган эди. унда саломатлиги хавф остида қолиши мумкин бўлган аёлларни аниқлаш ва соғломлаштириш мақсадида ҳар йили профилактик кўрикларни ташкил қилиш ҳамда улар контрацепциянинг замонавий услубларидан кенг фойдаланишини йўлга қўйиш кўзда тутилган. 1999 йили республика …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bolalar va o'smirlarda stamatologik kasalliklar profilaktikasi" haqida

мавзу № 16. болалар ва ўсмирларда стоматологик касалликлар профилактикасини ўтказишнинг ўзига хос хусусуятлари. ҳомиладор аёлларда стоматологик касалликлар профилактикаси. болалар соғлигини муҳофаза қилиш. бу муҳим вазифани бажариш учун ўзбекистонда сўнгги йилларда қатор мақсадли дастурлар қабул қилинди: «оналар ва болалар скрининги» (1998 йил), «соғлом авлод» (2000 йил), «оналар ва болалар» (2001 йил); «аёллар ва ўсиб келаётган авлод соғлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги №32 қарори); «оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» (ўзбекистон республикаси вазирлар маҳка...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (24,6 KB). "bolalar va o'smirlarda stamatologik kasalliklar profilaktikasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bolalar va o'smirlarda stamatol… DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram