озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва озуқавий қиймати (2)

DOC 164,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404227931_52311.doc озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва озуқавий қиймати режа: 1. минерал элементлар 2. макроэлементлар сув табиатда энг кўп тарқалган моддадир. у ер юзининг тахминан 70% ини қоплаган бўлиб, миқдори жиҳатидан 1,5 триллион тоннага эгадир. сув тирик организмда ҳам энг кўп учрайдиган модда бўлиб, инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар танасининг асосий массасини ташкил этади. масалан, инсон ва ҳайвон организмида – 60 - 67% чамаси, гўштда - 75%, сутда - 87%, ўсимликларда эса ундан ортиқ миқдорда сув бор. тирик организмда содир бўладиган барча бикимёвий ва физиологик жараёнлар: озиқ-овқатни ҳазм бўлиши, модда алмашинуви, микробларни, вирусларни ва заҳарли моддаларни тер билан бадандан ажралиши сув орқали амалга ошади. терлаш, организм температурасини маълум даражада сақланиб туришига сабаб бўлади. катта ёшли инсонлар организми бир кунда 2,5 - 3 литр ёки 1 кг вазнига 40 гр чамаси, эмизгили болалар эса ундан 3 - 4 марта кўп миқдордаги сувни талаб қилишлари мумкин. ҳаво температурасининг кўтарилиши ёки жисмоний меҳнат туфайли …
2
узилишига сабаб бўлади. инсон организмидан 6 - 8% сувни йўқолиши беҳушлик ҳолатига, 10% сувни йўқолиши ютиш рефлексини бузилишига ва эс-ҳушдан батамом маҳрум бўлишига, 12%дан ортиқроқ сувнинг йўқолиши эса, инсоннинг ўлимига олиб келади. бунга сабаб қон томирларида қуюқлашиб қолган қонни силжитишга заифлашган юракнинг қуввати етмайди. озиқ-овқат маҳсулотларидаги сувнинг миқдори: масалан, донда ва унда 12 - 15%, ёпилган нонда 23 - 48, крахмалда 13 - 20, шакарда 0,15 - 0,40, қуритилган меваларда 12 - 25, янги меваларда 75 - 90, янги сабзавотларда 65 -95, мол гўштида 58 - 74, балиқда 62 - 84, сутда 87 - 90, пивода 86 - 91% га тенг. келтирилган мисоллардан кўринадики, баъзи маҳсулотларда сувнинг миқдори 50% дан ортиқ бўлар экан. сув кўпгина озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий таркибий қисми бўлиб, уларнинг сифак кўрсаткичларига кучли таъсир кўрастади. серсув озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ вақт сақлаш жуда қийин, чунки сувли муҳитда микроорганизмлар тез ривожланади. сув озиқ-овқат маҳсулотларида содир бўладиган кимёвий, биокимёвий ва бошқа …
3
ошқа моддалар билан мустаҳкам боғланган ҳолатда бўлади. озиқ-овқат маҳсулотларидаги барча сувлар, боғланган сувлар бўлиб, лекин уларнинг тўқималар билан боғланиш кучи турлича бўлиши мумкин. академик п.а ребиндер таклифига биноан, материал билан боғланган сувнинг боғланиш кучи энергиясининг миқдорига қараб, уч гуруҳга: кимёвий, физик-кимёвий ва физик-механик гуруҳларга бўлиш мумкин. кимёвий боғланган сув - гидроксил ионлари ҳолида боғланган ёки кристаллогидратлар таркибида бўлиши мумкин. бундай боғланиш кучи жуда мустаҳкам бўлиб, маҳсулотдаги сув (ёки намлик) фақат кимёвий таъсир этиш орқали ёки маҳсулотни куйдириш билан йўқотиш мумкин. физик - кимёвий боғланган сув - ўз навбатида адсорбцион боғланган ва осмотик ютилган сувларга бўлинади. адсорбцион боғланган сув, мисцелла тузилишидаги коллоид модданинг сиртқи ва ички қисмида куч майдони таъсирида тутилиб туради. коллоид моддалар заррачаларининг ўлчами 1 нм дан 100 нм гача (нм - нонометр: 1нм=10-9 м) бўлиб, жуда катта сиртқи юзага ва эркин энергия заҳирасига эга бўлади. шунинг учун, коллоид моддалар жуда кўп миқдордаги сувни адсорбциялаган ҳолатда ўзида тутиб туриши …
4
оқсиллар, ёғлар, гликозидлар, ферментлар, витаминлар ва бошқа органик моддалар таркибига киради. озиқ-оват маҳсулотлари намунасидаги минерал элементларнинг фоиз миқдорини аниқлаш учун куйдириб қуритилган қуруқ қолдиқ, яъни кули тортма анализ қилинади. минерал элементлар инсон, ҳайвон ва ўсимликларнинг яшаш фаолиятида жуда катта роль ўйнайди, чунки барча физиологик жараёнлар уларнинг актив иштирокида содир бўлади. минерал элементлар оқсиллар, ёғлар ва углеводлардан фарқли ўлароқ организмга энергия бермасада, лекин уларсиз инсон ҳаётини тасаввур этиш мумкин эмас. минерал элементлар инсон ва ҳайвон органларининг нафислигини, эгилувчанлигини таъминлашда, тўқималарнинг шаклланиши ва тузилишида, организмнинг ташқи муҳит билан туз-сув, кислота-ишқор каби моддалар алмашинувида, қон ва боша суюқликларнинг осмотик босими қийматини муайян даражада сақлаб туришда ферментатив жараёнларда муҳим роль ўйнайди. инсон ва ҳайвон организмида 70 дан ортиқ минерал элементлар борлиги аниқланган бўлиб, суяк тўқимасида кальций (са), магний (мg) ва фосфор (р), мушак тўқимасида калий (к) ва натрий (nа) элементлари нисбатан кўп бўлади. инсоннинг ёшига қараб, минерал моддалар миқдори ўзгариб боради. масалан, чақалоқ болаларнинг …
5
лар бўлиши керак. озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида бўладиган минерал элементларни шартли равишда 3 гуруҳга бўлиш мумкин. булар, макроэлементлар, микроэлементлар ва ультрамикроэлементлар бўлиб, озиқ-овқат масулотларининг еб бўладиган қисмларини 0,7 - 1,5% (ўртача 1%) ни ташкил этсада, ош тузи қўшилган маҳсулотларнинг 1,5 - 3% ни ташкил этади. макроэлементлар. макроэлементларга калий, натрий, кальций, магний, фосфор, хлор, темир ва бошқа элементлар киради. уларнинг 100 г озиқ-овқат маҳсулотлардаги миқдори 1 мг % дан ортиқ бўлади. кальций (са) элементи суяк тўқимаси ва тишнинг 99% ни ташкил этади. унинг қолган қисми ион ҳолида, ферментларнинг активлигини оширишда, ионлар мувозанатини сақлашда, асаб-мускул ва юрак қон-томир тизимлари фаолиятида содир бўладиган жараёнларга катта таъсир кўрсатади. катта ёшли кишиларнинг кальцийга бўлган кундалик талаби 0,8 - 10 г бўлиб, хомиладор ва эмизувчи аёлларга камида 1,5 - 2 г ҳамда ёш болаларнинг суягини мустаҳкамланишига кўпроқ миқдорда зарур. кальцийнинг организмда етишмаслиги оқибатида суякнинг салга синиши, скелетнинг деформацияланиши ва мускулларнинг бўшашиб қолиши сингари касалликларга сабаб бўлади. озиқ-овқат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва озуқавий қиймати (2)" haqida

1404227931_52311.doc озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва озуқавий қиймати режа: 1. минерал элементлар 2. макроэлементлар сув табиатда энг кўп тарқалган моддадир. у ер юзининг тахминан 70% ини қоплаган бўлиб, миқдори жиҳатидан 1,5 триллион тоннага эгадир. сув тирик организмда ҳам энг кўп учрайдиган модда бўлиб, инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар танасининг асосий массасини ташкил этади. масалан, инсон ва ҳайвон организмида – 60 - 67% чамаси, гўштда - 75%, сутда - 87%, ўсимликларда эса ундан ортиқ миқдорда сув бор. тирик организмда содир бўладиган барча бикимёвий ва физиологик жараёнлар: озиқ-овқатни ҳазм бўлиши, модда алмашинуви, микробларни, вирусларни ва заҳарли моддаларни тер билан бадандан ажралиши сув орқали амалга ошади. терлаш, организм температурасини маъ...

DOC format, 164,5 KB. "озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва озуқавий қиймати (2)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.