озиқ-овқат маҳсулотларининг физик хусусиятлари

DOC 49,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1479816322_66094.doc озиқ-овқат маҳсулотларининг физик хусусиятлари режа: 1.озиқ-овқат маҳсулотларини физик хусусиятлари 2.озиқ-овқат маҳсулотларининг солиштирма зичлиги озиқ-овқат маҳсулотларининг физик хусусиятлари деганда уларнинг шакли, катта-кичиклиги, мутлақ, ҳажмий ва солиштирма оғирлиги, зичлиги тушунилади. озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини белгилашда кимёвий таркибини ҳисобга олиш билан бир қаторда уларнинг физик таркибига, яъни механик, оптик ҳамда ташқи муҳитдан сув буғларини ва бошқа ҳид берувчи моддаларни ютиш қобилияти ва органолептик хусусиятларига катта эътибор берилади. баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига баҳо беришда давлат стандартида ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда белгиланганидек, уларнинг катта-кичиклигига эътибор берилади, чунки бу маҳсулотларнинг нави, кимёвий таркиби, сақланиш муддатлари маълум даражада уларнинг катта-кичиклигига ҳам боғлиқдир. мева ва сабзавотларни яшик ва контейнерларга яхши жойлаш учун ҳам уларнинг катта-кичиклигига қараб сараланади. бундан ташқари баъзи мевалар катта-кичиклигига қараб навларга ажратилади. масалан, кеч пишар олмалар учун 21112-75 номерли давлат стандартининг талаби бўйича юмалоқ формадаги олмалар аъло навининг диаметри 65 мм дан, 2-навиники 50 мм дан, 3-навиники эса 40 мм дан кам бўлмаслиги керак. балиқлар …
2
аси тушунилади. асосий бирлик сифатида суюқ жисмлар учун 1 л ҳажми, қаттиқ жисмлар учун эса 1 м3 қабул қилинган. маҳсулотлар массасининг ҳажми шу ҳажмдаги масса бирлиги билан ифодаланади. масалан, кг (м3, г) л ва ҳ.к. озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажм массаси уларнинг катта-кичиклигига, шаклига, зичлигига ва бошқа омлиларга боғлиқдир. масалан, ўртача доннинг ҳажм массаи 760-785 кг/м3, олманики 520-550 картошканики 650-700, лавлагиники эса 600-650 кг/м3 га тенгдир. озиқ-овқат товаршунослигини ўрганишда озиқ-овқат маҳсулотларининг солиштирма зичлиги деган тушунча ҳам кўп учрпайди. озиқ-овқат маҳсулотларининг солиштирма зичлиги деганда маълум ҳароратда текширилаётган маҳсулот зичлигининг шу ҳароратдаги стандарт модда зичлигига нисбати билан ўлчанадиган катталикка айтилади. суюқ моддалар учун шундай стандарт моддалар сифатида 40с ҳароратга эга бўлган дистилланган (тозаланган) сув ҳисобланади. солиштирма зичлик сифат кўрсаткичи ўрнида мева ва сабзавотлар, ичимликлар, сут ва бошқа бир қанча маҳсулотлар учун катт аҳамиятга эгадир. масалан, картошка солиштирма зичлигининг юқори бўлиши унинг таркибида крахмалнинг кўп бўлишидан ёки олманинг солиштирма зичлигининг катта бўлиши олма таркибида ҳавонинг …
3
ларнинг тиниқлиги ва суюқ озиқ-овқат маҳсулотларида ёруғлик нурининг акс этиб синиш қобилияти ҳам тушунилади. озиқ-овқат маҳсулотларининг ранги улар таркибидаги табиий ва сунъий бўёқ (пигмент) моддлари борлиги билан характерланади ва маълум даражада уларнинг сифатини белгилайди. озиқ-овқат маҳсулотларининг тиниқлиги ҳам уларнинг сифатини белгилайдиган муҳим кўрсаткичлардан биридир. айниқса, ликёр-арақ, вино, пиво, минерал сувлар, мева ва резавор мевалардан тайёрланган сувларнинг сифатини аниқлашда уларнинг тиниқлигига алоҳида эътибор берилади. бу маҳсулотлар таркибида лойқаланиш, чўкмалар ва қуйқумларнинг бўлиши маҳсулот сифатида нуқсонлар борлигидан далолат беради. ўсимлик мойлари ҳам тозаланганлик даражасига қараб ҳар хил даражада тиниқ бўлиши мумкин. яхши тозаланган ўсимлик мойлари жуда тиниқ бўлиши керак, фақат айрим тозаланмаган мойлар эса унча тиниқ бўлмаслиги мумкин. озиқ-овқат маҳсулотларининг физик хусусиятларидан яна бири уларнинг ташқи муҳитдан сув парларини ёки бошқа ҳид берувчи моддаларни ютиш хусусиятидир. уларнинг бу хусусияти озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаганда ва ташиганда катта роль ўйнайди. бундан ташқари озиқ-овқат маҳсулотлари сақланганда юқорида айтилган ҳодисанинг тескариси ҳам бўлиши, яъни улар маълум даражада …
4
игроскопик моддаларга қуритилган сутлар, чой, кофе, қанд, шакар маҳсулотлари ҳамда қуритилган мева ва сабзавотлар мисол бўла олади. озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида қандай моддаларнинг бўлиши ҳам уларнинг гигроскопиклик хусусияти даражасини белгилайди. масалан, карамель маҳсулотларида глюкоза ва фруктозанинг ортиши билан уларнинг бу хусусияти ошиб боради. ёки асал таркибидаги фруктоза, ош тузи таркибига кирувчи кальций ва магний тузлари уларнинг гигроскопиклик хусусиятининг ошишига олиб келади. шунинг учун ҳам озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаганда шу соҳадаги мутахассислар уларнинг бу хусусиятларини яхши билишлари керак. озиқ-овқат маҳсулотларининг иссиқлик хусусиятлари ҳам уларни сақлашда, ташишда ёки уларга иссиқлик билан ишлов бериб, пастеризация ва стерилизация қилишда катта аҳамиятга эгадир. бу хусусиятлар маҳсулотларнинг ўзларидан иссиқлик ўтказиш ва иссиқлик сиғдириш қобилияти билан ўлчанади. маҳсулотнинг иссиқлик ўтказиш коэффициенти деб 1 м2 юзада 1 м қалинликдаги массанинг қарама-қарши томонидан ҳарорат фарқи 10 бўлган вақтда маҳсулотдан 1 соат мобайнида ўтган иссиқлик миқдори тушунилади. озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида сув қанча кўп бўлса (гўшт, балиқ, мева, сабзавот ва бошқалар), уларнинг иссиқлик …
5
002 7.дмитриченко м.и. экспертиза качество и обнаружение фальсификации продовольственных товаров. учебное пособие. м.: 2003 8.чепурной и.п. идентификация и фальсификация продовольственных товаров. м.: 2002

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"озиқ-овқат маҳсулотларининг физик хусусиятлари" haqida

1479816322_66094.doc озиқ-овқат маҳсулотларининг физик хусусиятлари режа: 1.озиқ-овқат маҳсулотларини физик хусусиятлари 2.озиқ-овқат маҳсулотларининг солиштирма зичлиги озиқ-овқат маҳсулотларининг физик хусусиятлари деганда уларнинг шакли, катта-кичиклиги, мутлақ, ҳажмий ва солиштирма оғирлиги, зичлиги тушунилади. озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини белгилашда кимёвий таркибини ҳисобга олиш билан бир қаторда уларнинг физик таркибига, яъни механик, оптик ҳамда ташқи муҳитдан сув буғларини ва бошқа ҳид берувчи моддаларни ютиш қобилияти ва органолептик хусусиятларига катта эътибор берилади. баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига баҳо беришда давлат стандартида ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда белгиланганидек, уларнинг катта-кичиклигига эътибор берилади, чунки бу маҳсулотларнинг нави...

DOC format, 49,0 KB. "озиқ-овқат маҳсулотларининг физик хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.