ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги

PPTX 51 sahifa 2,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 51
презентация powerpoint самарқанд ветеринария медицинаси институти ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети “ветеринария-санитария экспертизаси” фанидан маъруза мавзуси: асалари асали ва унинг ветеринария санитария экспертизаси маърузачи: в.ф.н.. доцент ибрагимов ф.б самарқанд - 2020 маъруза режаси 1.асал ва унинг кўрсаткичлари. 2.асални вет. сан. экспертизаси 3.сохталаштирилган асал ва уни аниқлаш усуллари 1.асал ва унинг кўрсаткичлари. асал – бу асаларилар томонидан гуллардан шарбатни тўплаб, қайта ишланган маҳсулот бўлиб, ўзининг хуштаьмлиги, хушбўйлиги ва шифобахшлик хусусияти билан юқори баҳоланади. у қанд лавлаги ва унинг маҳсулотларидан, шакарқамишдан олинадиган шакардан таркибида одам организимида тез хазм бўлади ва қонга тез сўриладиган узум ва мева шакари борлиги билан, иккинчидан одам организмида моддалар алмашинувини тартибга соладиган ферментлар, витаминлар, минерал моддалар, органик минералларнинг борлиги билан фарқ қилади. академик в.п.фелатовнинг фикрига кўра асал инсон организми яшовчанлигини кучайтиради. табиий асални таркибида микроорганизмлар кўпая олмайди, улар ҳаракатсиз, жонсиз ҳолатда бўлади. асал – асалари томонидан йиғиштирилишида йилнинг фасллари ва ўсимликлар турларидан келиб чиқиб монофлор (бир хил …
2 / 51
эрта кузда, тонгда арилар томонидан йиғиштирилади. гул нектаридан йиғиштирилган асалнинг ранги асаларининг зотига, гулларнинг турига, асалари катакчаларининг ёшига, ва йил фаслларига қараб, оқимтир-тиниқдан, қорамтир-қўнғир ранггача бўлади. падевь асалининг ранги оч сариқ рангдан тўқ қорамтир ранггача бўлади. таьми жихатидан гул нектари асали ўзига хос, ширин, падв асали эса гул нектаридан йиғиштирилган асалга нисбатан шираси паст бўлади. тил устида шимилганда гул нектари асали тез эрийди, падв асали шимилганда эриши қийин бўлиб, тил устида дағал қолдиқлари сезилиб туради. арилар тўплаган ўсимлик гулининг ҳиди асаларилар томонидан ажратиладиган шарбат орқали асал таркибига ўтади. хар ҳил асаллар таркибида 120 тагача ҳид берувчи моддалар борлиги аниқланган. бу ҳид берувчи моддаларга спиртлар, альдегитлар, кетонлар, кислоталар ва эфирлар ҳамда органик кислоталар киради. падевь асалининг айрим турларининг ҳиди ёқимсиз, хушбўйлиги паст ёки бўлмаслиги ҳам мумкин. падевь асали билан гул нектаридан йиғиштирилган асални фарқлашда сифатли ва миқдорли текшириш усуллари олиб борилади. асални органолептик кўрсаткичлари: асалнинг ранги – истеьмол қилинадиган асални ранги …
3 / 51
иш орқали аниқланади. асал рангини аниқлаш усули. асални консистенцияси. асални консистенцияси унинг кимёвий таркибига, ҳаво ҳароратига ва сақланиш муддати ва арилар томонидан йиғиштирилган йил фаслларига боғлиқ. асал қуюқ ва қаттиқ бўлади. янги олинган асал сиропсимон бир хилдаги консистенцияга эга ҳамда ёпишқоқ бўлади. кейинчалик у кристалланади ва бошқа тусга киради. асал таркибида глюкоза, фруктозага нисбатан кўпроқ бўлади. глюкоза ўз табиатига кўра тезроқ криссталга айланади. асалда қанча глюкоза кўп бўлиб, фруктоза кам бўлса, у шунча тез криссталланиб қотади. асал таркибидаги декстрин моддалар, яьни мураккаб қандлар ( углеводлар – полисахаридлар ) гул асалида оз миқдорда учрайди, лекин падв асалида улар бир неча марта кўпдир. дикстрин моддалар асалга ёпишқоқлик хусусиятини беради ва уни тезда кристалланиб қолишига йўл қўймайди. яхши етилган асалнинг кристалланиш жараёни тез бошланади. асални узоқ вақт сақланиш натижасида 2 қисмга ажралади юқори суюқ ва пастки қаттиқ қисмга. буни текшириш ва сотишдан олдин яхшилаб аралаштириш керак бўлади. асалнинг кристаллашуви уч хилга яьни: 1) …
4 / 51
мсиз бўлади. хушбўйлигини аниқлашда-асал нектар турига, асалдаги қўшимчалар борлигига, сақлаш муддати ва шароитига, уни иситилиши ҳамда қалбакилаштирилганлигига боғлиқ равишда ўзига хос хушбўй хидли бўлади. айрим асал турларининг хиди бадбўй ( тамаки, ахлатхона хиди ), айрим асал турлари эса хидсиз бўлади. асалнинг хушбўйлиги бижғиганда, узоқ вақт қаттиқ қиздирилганда, шакар қамиш шакари, шакар қиёми қўшилганда ва ҳ.к. шунингдек асаларилар шакар қиёми билан боқилганда йўқолади. асалнинг таьми, ҳақиқий гул нектаридан йиғиб олинган асал ширин бўлиб, таьми жихатидан аниқланганда аралашмалардан ажратиш қийинроқ бўлади. асални таьми татиб кўриш орқали аниқланади. асалнинг таьми ҳар хил бўлиб, ширин таьмдан ачқимтир, нордон таьмгача бўлади. агар асал бижғиса нордон таьмга эга бўлади. асалнинг таьми аччиқ бўлиши унинг асалари томонидан ҳар хил гуллардан йиғилиши билан фарқланади. асалнинг таьми унинг сифатини ҳам аниқлаб беради. асалнинг стандарт мазаси ширин ёқимли бўлиши лозим. аччиқ, нордон ва шу каби таьмга эга бўлмаслиги керак. асал таьмини аниқлаш усули асал хидини аниқлаш усули. асални хидини аниқлаш …
5 / 51
лаборатория текширишлари натижалари ҳисобга олинади. асални кимёвий таркиби ва хусусиятлари. асал ўзининг кимёвий таркибига кўра, юқори тўйимли ва доривор озиқ- овқат ҳисобланади. кўпгина маьлумотларга кўра бир томчи асални таркибида 100 га яқин ҳар хилдаги одам организими учун керакли бўлган моддалар мавжуд. асал фақатгина тоза глюкоза ва фруктозадан иборат десак ҳам хато қилмаган бўламиз. уларнинг аралашмаси биргаликда асални инверт шакари деб аталади. табиий асалнинг кимёвий таркиби қуйидагича. қуруқ моддаси -83.3% сув -16.4-21% инверт шакар -74.9% шакарқамиш шакари -1.9% органик кислоталар -1.108% кул -0.184% крахмал моддалар -5.18% азотли моддалар -0.43% бу кўрсаткичлар маьлум даражада ўзгариб ҳам туради. яьни асални қаердан олинганлигига (географик зонага) иқлимга, ўсимликларни турига, ҳамда йилни қайси фаслида олинганлигига боғлиқ асалнинг таркибида глюкоза ва фруктозадан ташқари организми учун жуда керакли бўлган ферментлар, органик кислоталар, оқсиллар, аминокислоталар, витаминлар, гармонлар ва антибиотиклар мавжуд. бундан ташқари турли ўсимликлардан олинган асал таркибида одам организими учун зарур бўлган кўпгина моддаларни яьни марганец кремний, алюмини, мис, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 51 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги" haqida

презентация powerpoint самарқанд ветеринария медицинаси институти ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети “ветеринария-санитария экспертизаси” фанидан маъруза мавзуси: асалари асали ва унинг ветеринария санитария экспертизаси маърузачи: в.ф.н.. доцент ибрагимов ф.б самарқанд - 2020 маъруза режаси 1.асал ва унинг кўрсаткичлари. 2.асални вет. сан. экспертизаси 3.сохталаштирилган асал ва уни аниқлаш усуллари 1.асал ва унинг кўрсаткичлари. асал – бу асаларилар томонидан гуллардан шарбатни тўплаб, қайта ишланган маҳсулот бўлиб, ўзининг хуштаьмлиги, хушбўйлиги ва шифобахшлик хусусияти билан юқори баҳоланади. у қанд лавлаги ва унинг маҳсулотларидан, шакарқамишдан олинадиган шакардан таркибида одам организимида тез хазм бўлади ва қонга тез сўриладиган узум ва мева шакари бор...

Bu fayl PPTX formatida 51 sahifadan iborat (2,0 MB). "ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ветеринария диагностикаси ва оз… PPTX 51 sahifa Bepul yuklash Telegram