моддалар ва энергия алмашинуви физиологияси

DOC 198,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1527345469_71810.doc моддалар ва энергия алмашинуви физиологияси режа: 1. организм ва ташқи муҳит. 2. гомеостаз. 3. оргпанизмда моддалар алмашинуви. 4. оқсиллар алмашинуви. 5. азот мувозанати. 6. оқсилларнинг биологик қиймати. организм ва ташқи муҳит. ҳар қандай организм яшаш учун муайян шароитга муҳтож. муайян турдаги организм ўзининг эволюцион ривожланиш йўлида қайси ҳаёт муҳитига мослашган бўлса, ўша муҳит ҳаёт шароитини ўзига муҳайё қилиб беради. организм моддий ва энергетик сарфларини тўлдирадиган озиқани олиши учун ташқи муҳит имконият бергандагина ва организм ўзи учун зарур сувли ёки ҳаволи муҳитда яшаб, маълум харорат, барометрик босим, ёруғлик интенсивлиги ва спектри ва шу кабилар мавжуд бўлгандагина организмнинг функциялари мўътадил равишда рўёбга чиқиши мумкин. турли организмларнинг санаб ўтилган ташқи муҳит омилларига мослашиш шакллари ва муҳит билан ўзаро муносабатлари ғоят турличадир. масалан, ҳайвон организмлари органик озиқ моддаларга муҳтож бўлади ва анорганик моддалардан мураккаб органик бирикмаларни синтезлай олмайди. яшил ўсимликлар эса, аксинча фотосинтез давомида анорганик моддалардан органик моддаларни синтезлай олади. ҳайвон ва ўсимлик …
2
гидридгача оксидланиши учун зарур бўлган молекуляр кислородга муҳтож бўлади, бу газ организмга ташқи муҳитдан кириб туради. баъзи организмлар анаэроблардир, улар эркин кислородга муҳтож бўлмайди ва ундан фойдаланмайди, эркин кислород уларга ҳатто зарар қилади. улар ҳаёт фаолияти учун зарур энергияни озиқ моддаларни анаэроб (кислородсиз) шароитда парчалаш йўли билан олади. турли организмларнинг ҳарорат, барометрик босим, ҳаво намлиги ва сувли муҳитдаги электролитлар миқдорига муносабати турлича. масалан, организмларнинг баъзи турлари фақат дарё ва кўлларнинг чучук сувида яшай олади (чучук сувдаги туз миқдори 0,1% дан ошмайди), бошқа организмлар эса фақат денгиз сувида яшайди (денгиз суви-нинг таркибида 3% га яқин электролит бор). ташқи муҳитнинг ҳар хил ўзгаришлари: озиқ моддаларнинг миқдори ва таркиби ҳаво таркиби - кислород ва карбонат ангидирид, сувдаги электролитлар таркиби ва миқдори, ҳарорат ва барометрик босим, ёруғликнинг спектри ва интенсивлигининг ўзгариши, шунингдек муҳитда заҳарли моддалар борлиги радиоактив нурланиш ва шу кабилар физиологик функцияларга кучли таъсир кўрсатади. бу омилларнинг баъзилари физиологик жараёнларни кучайтиради бошқалари эса, …
3
ан. бу бир бутун организмнинг ҳаёт фаолияти учун жуда муҳим аҳамиятга эга. масалан, иссиқ қонли, яъни тана харорати доимий бўлган ҳайвонларнинг ҳужайралари ҳарорат чегаралари тор (одамда 36–380с атрофда) бўлган шароитда нормал ишлайди. ҳароратнинг бу чегараларидан чиқиб кетиши ҳужайралар ҳаёт фаолиятини бузилишига олиб келади. шу билан бирга иссиқ қонли ҳайвонлар организми ташқи муҳит ҳарорати анча ўзгарган шароитда ҳам яшай олади. масалан, қутб айиғи ҳарорат -700с дан қ200–300c гача ўзгарганда хам тана ҳарорати доимо бир даражада тураверади. организм ҳужайраларидаги электролитлар ва сув миқдорининг доимийлиги туфайли осмотик босим бир қадар доимий бўлгандагина ҳужайралар мўътадил ишлай олади. осмотик босимнинг ортиши ёки камайиши ҳужайра функциялари ва структурасининг бузилишига олиб келади. организм бир бутун бўлгани учун ортиқча сув кирганда ёки сувдан маҳрум бўлганда, овқатдаги тузлар миқдори кўп ёки кам бўлганида ҳам маълум вақт яшай олади. бунинг боиси шуки, танада сув ва электролитларнинг доим бир хил миқдорда туришига ёрдам берувчи мослалмалар бор. сув танага керагидан кўпроқ кирганда …
4
згаришига жуда сезгир. бу ионлар миқдорининг бирор томонга ўзгариши натижасида ҳужайраларнинг ҳаёт фао-лияти кескин даражада бузилади. организмнинг ички муҳитига водород ионлари миқдорининг доимийлиги характерли бўлиб, бу доимийлик қон ва тўқима суюқлиғида буфер тизимлар борлигига ҳамда чиқарув аъзоларининг фаолиятига боғлиқ. қонда кислоталар ёки ишқорлар кўпайиб кетганда организмдан тезда чиқариб юборилади ва шу йўл билан ички муҳитдаги водород ионлари миқдорининг доимийлиги сақланди. ҳужайралар, айниқса асаб ҳужайралари, қондаги қанд миқдорининг ўзгаришига жуда сезгир. қондаги қанд миқдорининг доимийлиги организм фаолияти учун катта аҳамиятга эга. қондаги қанд кўпайиб кетганда жигар ва мушакларда ундан полисахарид - гликоген синтезланади. бу модда ҳужайраларда тўпланади, қондаги қанд камайганда эса, аксинча, гликоген жигар ва мушакларда парчаланиб, узум шакари ҳосил бўлади, бу модда қонга ўтади. ички муҳит кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссаларининг доимийлиги юксак ҳайвонлар организмининг муҳим хусусиятидир. бу доимийликни ифодалаш учун у кеннон кенг тарқалган гомеостаз иборасини таклиф қилган. бир қанча биологик константалар, яъни организмнинг нормал ҳолатини характерловчи барқарор миқдорий …
5
найди. масалан, овқат ҳазм қилиш аъзолари озиқ моддаларнининг организм ҳужайралари фойдалана оладиган шаклда қонга киришини таъминлайди. қон айланиш тизими аъзолари қонни тўхтовсиз ҳаракатлантириб ва организмда турли моддаларни ташиб туради. натижада озиқ моддалар, кислород ва организмнинг ўзида ҳосил бўлувчи турли кимёвий моддалар ҳужайраларига келади, ҳужайралардан ажралиб чиқадиган чиқиндилар (парчаланиш маҳсулотлари), шу жумладан карбонат ангидирид уларни организмдан чиқариб юборадиган аъзоларга келади. нафас аъзолари қонга кислород киришини ва организмдан карбонат ангидириднинг чиқариб юборилишини таъминлайди. жигар ва бошқа бир қанча аъзолар кўпчилик кимёвий ўзгаришларни юзага чиқаради - ҳужайраларнинг ҳаёт фаолиятида аҳамияти бўлган кимёвий бирикмаларни синтезлайди ва парчалайди. чиқарув аъзолари - буйраклар, ўпка, тер безлари, тери - органик моддалар парчаланишининг охирги маҳсулотларини организмдан чиқариб юборади ва қондаги (демак, тўқима суюқлиғидаги ва организм ҳужайраларидаги) сув билан электролитлар миқдори доимийлиги сақлаб туради. гомеостазнинг сақланишида асаб тизими жуда муҳим роль ўйнайди. асаб тизими ташқи ва ички муҳитнинг турли ўзгаришларига ҳушёрлик билан реакция кўрсатиб, аъзолар билан тизимлар фаолиятини шундай …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "моддалар ва энергия алмашинуви физиологияси"

1527345469_71810.doc моддалар ва энергия алмашинуви физиологияси режа: 1. организм ва ташқи муҳит. 2. гомеостаз. 3. оргпанизмда моддалар алмашинуви. 4. оқсиллар алмашинуви. 5. азот мувозанати. 6. оқсилларнинг биологик қиймати. организм ва ташқи муҳит. ҳар қандай организм яшаш учун муайян шароитга муҳтож. муайян турдаги организм ўзининг эволюцион ривожланиш йўлида қайси ҳаёт муҳитига мослашган бўлса, ўша муҳит ҳаёт шароитини ўзига муҳайё қилиб беради. организм моддий ва энергетик сарфларини тўлдирадиган озиқани олиши учун ташқи муҳит имконият бергандагина ва организм ўзи учун зарур сувли ёки ҳаволи муҳитда яшаб, маълум харорат, барометрик босим, ёруғлик интенсивлиги ва спектри ва шу кабилар мавжуд бўлгандагина организмнинг функциялари мўътадил равишда рўёбга чиқиши мумкин. турли организмлар...

Формат DOC, 198,5 КБ. Чтобы скачать "моддалар ва энергия алмашинуви физиологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: моддалар ва энергия алмашинуви … DOC Бесплатная загрузка Telegram