таомлар озиқа, минерал ва биологик актив моддаларининг организм талабидан кўп ёки кам миқдорларининг соғлиққа таъсири

DOC 124,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1708835842.doc таомлар озиқа, минерал ва биологик актив моддаларининг организм талабидан кўп ёки кам миқдорларининг соғлиққа таъсири режа: 1. таомлар ва маҳсулотлар таркибидаги озиқа моддалар микдорларининг етишмаслиги ва меъёридан ортиғининг организмга таъсири 2. минерал моддалар миқдорларининг меъёридан четланишининг организмга таъсири 3. витаминлар миқдорларининг рационларда меъёридан кам ёки кўплигининг соғлиққа таъсири таомлар ва маҳсулотлар таркибидаги озиқа моддалар микдорларининг етишмаслиги ва меъёридан ортиғининг организмга таъсири махсус адабиётлардаги маълумотларга қараганда «озиқа моддалар» тушунчаси таомлар ва маҳсулотларнинг оқсилларини, углеводларини ва ёғларини ўз ичига олади. ушбу бандда уларнинг миқдорларини таомларда етишмаганда ёки меъёридан доимо ортиқ бўлганда организмга кўрсатадиган салбий таъсирлари ўрганилади. бундан олдин таъкидлаб ўтилганидек, таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг озиқа моддаларидан энг асосийси оқсил ҳисобланади. яна бир бор талабалар диққатини тортиш ўринлики, ҳаёт оқсилсиз бўлмайди. шу боисдан ҳам истеъмол қилинадиган таомларда оқсил миқдорининг доимо ёки узокроқ муддат давомида етишмаслиги, меьёридан ошиқ тушганга қараганда, организм учун жуда оғир кечади. таомлар таркибида оқсиллар миқдори сурункали етишмаганда организмни салбий …
2
. бу айниқса ёш болалар учун жуда оғир кечади, эт ҳосил бўлиш, меъёрида ривожланиш ва бошқа жараёнлар кескин сусаяди. оқсиллар етишмаслиги натижасида организмда келиб чиқадиган кассалликлар квашиоркор деб аталади. катта ёшдаги кишилар организмида оқсилларнинг доимо етишмаслиги кузатилганда, бундан олдин келтирилган маълумотлардан ташқари, эски ҳужайралар ўрнига янгисини синтез қилиш учун оқсиллар етишмайди. бундай ҳолларда ҳужайраларнинг парчаланиш жараёни синтез жараёнларидан устун келади. унинг натижасида одам ориқлаб кетади, чунки хужайраларни синтез қилишда организм оқсилни бошқа бирорта модда, масалан, углеводлар ёки ёғлар билан алмаштира олмайди. ҳозирги вактда дунё мамлакатлари халқлари ҳаётининг фаровонлигини жон бошига истеъмол қилинадиган оқсилнинг ўртача миқдори орқали баҳолаш қабул қилинган, чунки у таомлар таркибида истеъмол қилинадиган энг асосий озиқа модда ҳисобланади. оқсилларни организм учун энг зарур модда деб, доимо меъёридан ошиқ истеъмол қилиб бориш ҳам ярамайди, чунки уларнинг ортиқча қисми одамга куч ҳам, ақл ҳам кўшмайди. лекин ортиқча оқсилларнинг одам организми учун безарар эмаслиги олимлар томонидан катта ишончлилик даражаларда тасдиқланган. организм …
3
улар эски хужайралар оқсиллари парчаланганда ҳам пайдо бўлади. кўп миқдорда ҳосил бўлган мочевина, сийдик кислотаси ва унинг тузларининг сувда ёмон эришлиги сабабли, бир кисми организмда қолиб кетади. қолган қисми хужайраларда, тўқималарда, бўғинларда ва кемирчакларда тўпланаверади. уларнинг миқдори маълум бир даражага етганда, улар йиғилган, айниқса яллиғланган, жойларда кучли оғриқлар пайдо бўлади. улар оқсил алмашинуви бузилишининг даракчиси ҳисобланади. маълумки, моддалар, шу жумладан оқсиллар, алмашинувида ҳосил бўлган зарарли моддалар буйрак орқали ташқарига чиқарилади. улар кўп миқдорда ҳосил бўлганда, биринчидан, буйрак уларнинг ҳаммасини чиқариб улгурмайди; иккинчидан, катта концентрацияли зарарли моддалар буйракнинг нозик сузгичларига (филтрларига) салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. буйракнинг шиддатли ишлаши натижасида унинг кучи камаяди, бу эса ўз навбатида заҳарли моддаларнинг организмда янада кўпроқ тўпланиб қолишига олиб келади. худди буйракдек, жигар ҳам шиддатли ишлайди. буйрак ва жигарнинг шиддатли ишлаши оқсилларнинг организмга нафақат меъёридан кўп тушганда, меъёридан кам тушганда ҳам содир бўлиши мумкин. бундай ҳолларда юқорида таъкидланган зарарли моддаларнинг миқдори оқсиллар аминокислоталарининг мувозанатланган даражасига боғлиқ …
4
инг меъёридан кам бўлганидан кўра, ундан ортиқ бўлишининг зарари кўпроқдир. илмий маълумотларга қараганда ҳазм бўладиган углеводларга, айниқса шакарларга, бой таомлар организмни дарров семиришга олиб келади, чунки углеводларнинг организм талабидан ортиқча қисми ёғ шаклида организмда тўпланиб қолаверади ва унинг салмоғи борган сари оғирлашиб боради. таомлар таркибидаги оддий шакарлар миқдорларининг организм талабидан ортиқча қисми унинг тезда ҳолдан тойишига олиб келади. сабаби шундан иборатки, оддий шакарлар деярли ярим соат ичида қонга сўрила бошлайди ва уларнинг қондаги концентрацияси бирданига ошиб кетади. шакарлар концентрациясини пасайтириш учун организм қонга меъёридан анча кўп миқдорда инсулин ажратиб чиқаради. маълумки, инсулин шакарнинг тўқималар томонидан ўзлаштирилишини тезлаштиради. натижада қонда шакарлар концентрацияси дарров пасайтирилади. оддий шакарларнинг таомлар ва ширин ичимлмклар таркибида организмга доимо кўп миқдорда тушиб туриши ва уларга нисбатан инсулиннинг меъёридан кўп миқдорда ажралиб чиқарилавериши шу гормон манбаи бўлган ошқозоности бези ва яхлит организм учун ҳам маълум бир из қолдирмасдан ўтмайди. маълумки, ошқозоности бези қанча шиддатли ишласа, унга табиатдан берилган …
5
бўлмайдиган углеводларнинг ҳам меъёридан ортиқ қисми организм фаолиятига, биринчи навбатда таомлар ҳазм қилиш органларининг ишига, салбий таъсир кўрсатади. уларнинг салбий таъсири қуйидагилардан иборат: биринчидан, озиқа толалари оқсил, минерал моддалар ва витаминлар билан бирикмалар ҳосил қилиш хусусиятига эга. агар улар таомлар таркибида организмга қанча кўп миқдорда тушса, оқсиллар, минерал моддаларни шунча кўп миқдорда бириктириб олади. бу эса ўз навбатда уларнинг ҳазм бўлиш даражасини пасайтиришга олиб келади. мисол учун, илмий адабиётлардаги маълумотларга қараганда озиқа толаларининг таомлар таркибида меъёридан ортиқ бўлиши минерал моддаларнинг ўзлаштирилишини 10-15 % гача пасайтиради; иккинчидан, катта миқдордаги озиқа толалари таомлар ҳазм қилиш органларининг нозик деворларига тез-тез тегиб, уларнинг қисқариш тезлигини оширади; натижада таомлар ҳазм қилиш органлари (ичаклар) бўйича таомлар қолдиғи ҳаракати тезлашади. бундай вақтда ҳам истеъмол қилинган таомларнинг таркибий қисмлари организм томонидан тўлиқ ўзлаштирилмайди. агар озиқа толалари организмга меъёридан ўта кўп миқдорда тушса, ич кетиш, ошқозон ва ичакларда оғриқ пайдо бўлиш ҳоллари кузатилади. углеводларнинг нафақат меъёридан ортиқча қисмининг, таомлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "таомлар озиқа, минерал ва биологик актив моддаларининг организм талабидан кўп ёки кам миқдорларининг соғлиққа таъсири"

1708835842.doc таомлар озиқа, минерал ва биологик актив моддаларининг организм талабидан кўп ёки кам миқдорларининг соғлиққа таъсири режа: 1. таомлар ва маҳсулотлар таркибидаги озиқа моддалар микдорларининг етишмаслиги ва меъёридан ортиғининг организмга таъсири 2. минерал моддалар миқдорларининг меъёридан четланишининг организмга таъсири 3. витаминлар миқдорларининг рационларда меъёридан кам ёки кўплигининг соғлиққа таъсири таомлар ва маҳсулотлар таркибидаги озиқа моддалар микдорларининг етишмаслиги ва меъёридан ортиғининг организмга таъсири махсус адабиётлардаги маълумотларга қараганда «озиқа моддалар» тушунчаси таомлар ва маҳсулотларнинг оқсилларини, углеводларини ва ёғларини ўз ичига олади. ушбу бандда уларнинг миқдорларини таомларда етишмаганда ёки меъёридан доимо ортиқ бўлганда органи...

Формат DOC, 124,0 КБ. Чтобы скачать "таомлар озиқа, минерал ва биологик актив моддаларининг организм талабидан кўп ёки кам миқдорларининг соғлиққа таъсири", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: таомлар озиқа, минерал ва биоло… DOC Бесплатная загрузка Telegram