patologik fiziologiya

DOCX 513 pages 1,2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 513
ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги патологик физиология i-iitom 3-курс талабалари учун даврслик тошпми тиббиёт фанлари доктори, профессор ( ҳақбердиев мардон мухамедович ) ва тиббиёт фанлари номзоди,доцент нигматов носир нигматович таҳрири остида тузувчилар: доцент алимова л.а. доцент бегманов с.а. профессор зокиров ё.у. доцент юсупова о.и. тошкент – 2009 йил ушбу дарслик устозимиз тиббиёт фанлари доктори, профессор ҳақбердиев мардон мухамедовичнинг ёрқин хотирасига бағишланади. сўз боши ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинаётган патологик физиология дарслиги профессор м.м. хақбердиев таририяти остида ёзилган. дарсликнинг айрим бўлимлари тошкент педиатрия тиббиёт институти, тошкент давлат тиббиёт академияси ҳамда россия федирациясидаги бир неча машҳур (масалан: москва) институтларининг патофизиология кафедралаининг етакчи олимлари томонидан ёзилди. демак, бу қўлланма бутун бир муаллифлар жамоаси меҳнатиниг натижасидир. ҳар хил давлатлар олимларининг бу соҳадаги ҳамкорлиги ўқиш жараёнини яхшилаш, унинг сифатини янада кўтаришга хизмат қилади. турли мамлакатлар олимлари ўртасида ўзаро фойдали боғланишлар ривожланишига кўмаклашади. шуни қайд этиш ўринлики, патофизиологиядек кенг қамровли фанни якка муаллиф, ҳатто бир кафедранинг жамоаси томонидан …
2 / 513
берилди. бу маълумотларни ўзбек тилидаги дарслик таркибида бўлиши педиатря факултети талабалари учун ниҳоятда муҳимдир. катта ҳажмдаги мураккаб маънодаги дарслик ёзилганида айрим камчилик ва хатолар бўлиши табиийдир. шуни эътиборга олиб муаллифлар жамоаси патологик физиология дарслигини бўлғусида янада сифатлироқ бўлишига йўналган танқидий мулоҳазаларни миннатдорлик билан қабул қиладилар. муҳаррирлар ва муаллифлар. кириш патологик физиологиянинг ривожланиш тарихи патологик физиология кенг қамровни илм сифатида xixасрнинг ўрталарида ривожлана бошлади. лекин патофизиологиянинг асоси касаллик масаласилиги эътиборга олинса бу муаммо қадим замонлардан буён ўрганилиб келинмоқда. инсоният тарихи давомида касаллик ҳақидаги тушунчаларнинг шаклланишига табиатшуносликни ривожланиш даражаси ва маълум ижтимоий, иқтисодий формациялар замонида юқори мавқега эга бўлган фалсафий дунёқарашлар таъсир ўтказган. бунга кўра касаллик тўғрисидаги тасаввурлар материализм билан идеализмни ўзаро кураши шароитида ривож топди. ибтидоий инсонлар ўз онги даражасига кўра табиат ҳодисалари олдида ожиз эдилар, чунки уларда табиат ҳодисалари ҳақида тасаввурлари кам эди. шу туфайли улар табиат ҳодисаларини сирли, ғайри табиий кучлар билан боғлар эдилар, улар “рухларни ғазабланиши, жинларни таъсирини” …
3 / 513
ар эдилар. уларнинг фикрича организмда бу элементларнинг миқдорий нисбатини ўзгариши касалликка олиб келади. бизнинг эрадан 522 йил аввал ёзиладиган тибет қўл ёзмаларида берилган анатомик, физиологик маълумотлар ўз аҳамияти бўйича эътиборга эга. юракдан ҳамма органларга томирлар тарқалади, агар врач (ҳаким) бармоқларини бошга, бўйинга, қўлларга, оёқларга теккизса юрак уришини ҳис қилади, чунки юрак қисқарганда қон томирлар орқали ҳамма тўқималарга тарқалади. тарихий аҳамиятга молик бўлган қўл ёзмалардан олинган маълумотларга қараганда қадимги миср врачлари бизнинг эрадан 2000 йил аввал 260га яқин касалликларни фарқ қила олганлар. улар касалликларни диагностикасида ташқи белгилардан ташқари палпация қилиш, хароратни аниқлаш ҳатто кўкрак қафасига қулоқ осиб эшитиб кўришни билганлар. илм ва маданиятнинг тараққиётини кейинроқ даврида қадимги юнонистон ва қадимги рим олимларининг роли каттадир. бизнинг эрамиздан аввалги vi-iv асрларда қадимги юнонистоннинг материалистик ва идеалистик фикрловчи философлари орасида қизғин рақобат кечарди. у даврнингматериалист философларидан энг машхури демокрит идеолистик фалсафа асосчиларига пифагор, платон ва аристотелни кўрсатиш мумкин. бу олимларни касалликни моҳияти тўғрисидаги фикрларга …
4 / 513
са “дискразия” деб атаган. гиппократ ташқи муҳитнинг касаллик чақирувчи омиллари тўғрисда ўз фикрини билдиради. бегона шаҳарларга бориб ишлайдиган врачларга дастлаб шу ернинг иқлимини, тупроғини ва аҳолисининг ҳаёт тарзини ўрганишларини тавсия этарди. касалликнинг моҳиятини изоҳловчи солидар назария (solidus-берч, қаттиқ) демокритнинг (бизнинг эрамиздан аввалги 460-370 йиллар) фалсафасига асосланган. демокрит моддий оламнинг тузилиши ҳақидаги атомистик назариянинг асосчиси эди. унинг фалсафасига асосланган солидар назарияга кўра касалликлар тўқималар таркибининг бузилиши билан боғлиқ. тўқималар таркиби бузилиши улардаги атомларнинг хаотик харакати ва маҳаллий ғайри- мутаносиб ўзгаришининг натижасидир. қадимги юнон файласуфларининг юқорида кўрсатилган назариялари касалликнинг моҳиятини материалистик нуқтаи назаридан изоҳлар эди. улар ўз даври учун ижобий рол ўйнаб тиббиётни ривожланишига катта хисса қўшади. лекин бу назариялар билан биргаликда касалликларнинг сабабини “ҳаётий рух” билан изоҳловчи виталистик назариялар ҳам мавжуд эдилар. қадимги юнон врачларининг назариялари улардан бир қадар кейинроқ яшаган рим врачларининг илмий тафаккурига муайян таъсир кўрсатади. римлик врач акслепиад (бизнинг эрадан аввал 128-56 йилларда яшаган) ўз ватандошлари эпикур ва …
5 / 513
инчи аломати бўлган: функцияни бузилиши ҳақидаги маълумотни киритган. римлик врач к.гален (131-201- йиллар)нинг таълимоти идеалистик фалсафага асосланган эди. лекин унда материализм элементлари ҳам бор гелен касалликнинг сабабини организм суюқликлари (хусусан қоннинг) таркибининг бузилиши билан изохлар эди. унинг фикрича моддий олам 4та элементдан – ҳаво, сув, ўт ва тупроқдан ташкил топган, уларнинг ҳаммаси қоннинг таркибига киради. галеннинг таълимотида теологияга кенг ўрин берилган. унинг фикрича органларнинг тузилиши билан функцияси ўртасидаги уйғунлик илоҳий кучлар томонидан бошқарилиб туради эмиш. касаллик вақтида бу уйғунлик гўёки бузилади. ўрта асрларда шарқ олимларини европа олимларидан мавқеи юқори эди. улардан энг нуфузлиси машҳур ватандошимиз абу али ибн сино (980-1037) эди. у касалликлар келиб чиқишида ташқи мухит омилларининг таъсирига эътибор берар эди, жумладан касалликлар келиб чиқишида кўзга кўринмас жонлилар борлигини кўрсатиб ўтган. ибн синонинг “врачлик санъатининг қонуни” асари xii асрда лотин тилига таржима қилиниб европа тиббиёт мактабларида xvii асргача дарслик сифатида ўқитилди. ибн сино касалликларнинг илк бор этиологик таснифотини яратди, …

Want to read more?

Download all 513 pages for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "patologik fiziologiya"

ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги патологик физиология i-iitom 3-курс талабалари учун даврслик тошпми тиббиёт фанлари доктори, профессор ( ҳақбердиев мардон мухамедович ) ва тиббиёт фанлари номзоди,доцент нигматов носир нигматович таҳрири остида тузувчилар: доцент алимова л.а. доцент бегманов с.а. профессор зокиров ё.у. доцент юсупова о.и. тошкент – 2009 йил ушбу дарслик устозимиз тиббиёт фанлари доктори, профессор ҳақбердиев мардон мухамедовичнинг ёрқин хотирасига бағишланади. сўз боши ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинаётган патологик физиология дарслиги профессор м.м. хақбердиев таририяти остида ёзилган. дарсликнинг айрим бўлимлари тошкент педиатрия тиббиёт институти, тошкент давлат тиббиёт академияси ҳамда россия федирациясидаги бир неча машҳур (масалан: москва) институтларининг пато...

This file contains 513 pages in DOCX format (1,2 MB). To download "patologik fiziologiya", click the Telegram button on the left.

Tags: patologik fiziologiya DOCX 513 pages Free download Telegram