"патологик анатомия"

DOCX 48 pages 201.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 48
тошкент тиббиёт академияси “патологик анатомия” маъруза № 1. патологик анатомия мазмуни, вазифалари ва усуллари. касаллик ҳақида таълимот. ҳужайра альтерацияси ва адаптацияси. паренхиматоз дистрофиялар. «pathologia» - лотинча «pathos» сўзидан олинган бўлиб, «хасталик, касаллик» - деган маъноларни англатади. патологик анатомия бу – организмда учрайдиган барча касалликлар пайтида ривожланган морфологик ёки структур ўзгаришларни ўрганади. структур ўзгаришлар организмда қуйидаги даражада бўлиши мумкин: 1. организм даражаси. 2. система даражаси. 3. органлар даражаси. 4. тўқима даражаси. 5. ҳужайра даражаси. 6. ультраструктур даражаси. патологик анатомия икки қисмдан иборат. умумий ва хусусий. умумий патологик анатомияда, организмда ҳар хил касалликлар пайтида ривожланган алоҳида касалликларга хос бўлмаган умумпатологик жараёнлар ўрганилади. улар қуйидагилардан иборат: 1. альтерация ва дистрофия. ( -оз) 2. қон айланишининг бузилиши. 3. яллиғланиш. ( -ит) 4. иммунопатология. 5. мослашиш ва ўрин алмашиш. ( -склероз) 6. ўсмалар. улар икки хил бўлади: хавфли ва хавфсиз. хавфли ўсмаларга рак (барча епителий тўқимасидан ўсган ўсма), саркома (барча бириктирувчи тўқимадан ўсган ўсма), бластома …
2 / 48
р хил алмашинув маҳсулотларининг тўпланиши билан ўзгаришлар юзага чиқади. паренхиматоз дистрофияларнинг турлари: 1. оқсилли 2. ёғли 3. углеводли 4. пигментли ҳужайра (паренхиматоз) диспротеинозлар бу - ҳужайра цитоплазмасида оқсил табиатли критмаларнинг тўпланиб боришидир. кўпинча паренхиматоз органлар бўлган жигар, буйрак, юракда учрайди. |турлари: 1. гиалин-томчили, 2. гидропик (вакуоляр), 3.шохли дистрофия | морфологияси: макро- ўзгаришлар йўқ. микро –1-да гиалин тоғайини эслатувчи оқсилли томчилар пайдо бўлади гидропик дистрофияда - ҳужайра цитоплазмасида сувли вакуолалар пайдо бўлади. шох моддали дистрофияда – терида шох моддасининг кўпайиши (гиперкератоз), кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган шиллиқ пардада шох моддасининг пайдо бўлиши (лейкоплакия). ҳужайра (паренхиматоз) липидозлар бу – цитоплазматик ёғлар алмашинуви бузилишидан ҳужайрада нейтрал ёғ томчилари пайдо бўлишидир. кўпинча жигарда, буйракларда ва миокарда ривожланади. |сабаблари: қандли диабет, сурункали алкоголизм, оч қолиш, семириш, захарланиш (ссl, фосфор), анемия. | патогенези: 1.ёғ кислоталарининг ва триглицеридларнинг кўп сўрилиши, 2. гипоксия – липидларнинг пероксидли оксидланиб парчаланиши, 3. липидлар утилизациясининг секинлашиши. | морфологияси: жигар: макро – …
3 / 48
отинча сўз бўлиб, «шикастланиш, жароҳатланиш» дегани. альтерация морфологик жихатдан дистрофик ўзгаришлар ва некроз билан намоён бўлади. “”distrophia” – лотинча «dis» - «бузилиш» ва «trophia» - «озиқланиш» сўзларидан олинган бўлиб, тўқима ва ҳужайраларда моддалар алмашинувининг бузилиши оқибатида ривожланадиган морфологик ўзгаришларга айтилади. дистрофия ҳужайра даражасида бузилиши мумкин. бу назарияни вирхов 1885 йилда киритган. дистрофия паренхима тўқимасида ҳам ривожланади. паренхима бу ҳар бир органга хос бўлган шу органнинг иш фаолиятини амалга оширадиган ҳужайралар тўпламидир. жигарда – гепатоцитлар, юракда – кардиомиоцитлар, мияда – нейронлар, буйракда – эгри-бугри каналчаларнинг эпителийси, ўпкаларда – алвеолоцитлар – паренхима ҳисобланади. ҳар бир органлар тўқимасига хос тартибда жойлашган оралиқ бириктирувчи тўқима қон томирлар, нерв толалари – строма дейилади. строма деярли барча органларда бир хил, лекин ҳужайралар таркибига қараб ҳамда толали тузилмаларнинг турига қараб, булар ҳам бир-биридан фарқ қилади. масалан: буйракнинг мия қаватида стромаси ретикуляр тўқимадан иборат. буйракнинг пўстлоқ қисми эса фиброцитар стромадан иборат. юрак миокардида гистиоцитар строма бўлади. агар моддалар …
4 / 48
офик ўзгаришларга олиб келади; в) трансформация - бунда ҳужайра ва тўқималарда бир моддадан иккинчи мода хосил бўлади, масалан: оқсилдан ёғнинг хосил бўлиши; г) нормал синтезнинг бузилиши. «дистрофия» дистрофиялар ёки моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар тўқима ва органларда жойлашиш жойига қараб: 1. паренхиматоз дистрофиялар, яъни ҳар бир органга хос бўлган хусусий ҳужайралардан ривожланади. жигарда гепатоцитлар, ўпкада алвеоляр епителий, бош мияда нейронлар, юракда кардиомиоцитлар. 2. строма-томир дистрофиялари, яъни ҳар бир органнинг оралиқ тўқимасини ташкил этувчи бириктирувчи тўқимада, қон-томирлар деворида ривожланади. 3. аралаш дистрофиялар бир вақтнинг ўзида ҳам паренхимада, ҳам стромада ривожланади. ҳар бир тўқимада, яъни паренхимада ҳам стромада ҳам қайси модданинг бузилишига қараб алоҳида паренхиматоз-оқсилли, паренхиматоз ёғли, паренхиматоз-углеводли дистрофиялар мавжуд. маллорининг гиалинсимон таначалари – алкоголь гиалини, алкоголь гепатитда, гепатоцитлар цитоплазмасида пайдо бўлади. гиперкератоз – шохланиб бораётган эпителийда ортиқча миқдорда шох моддаси ҳосил бўлиши натижасида пайдо бўладиган қадоқ. ихтиоз – эпидермис қалинлашуви. лейкоплакия - одатда учрамайдиган жойлар, масалан тилда шохмодданинг …
5 / 48
и рангини сақлаб қолади, четки томонларида еса сариқ жигарранг тус пайдо бўлади. ёғли дистрофиясининг сабаблари: · камқонлик · ёлчиб овқатланмаслик · узоқ давом етадиган касалликлар · заҳарланиш · инфекцион жараёнлар буйракнинг ёғ дистрофияси. буйракнинг ҳажми катталашади, пўстлоғи қалинлашади ва оқиш бўлиб кўзга ташланади. унда сариқ доғлар кўриниши мумкин. кейинчалик буйракни бужмайиши кузатилади, чунки ёғнинг ўрнига бирламчи тўқима ўсиб кетади. буйракнинг ёғ дистрофиясининг сабаби – захм касаллиги юрак ёғ дистрофиясининг биринчи хили: бу ўртача лекин узоқ вақт давом этадиган гипоксияда ривожланади. бунда кардиомиоцитларда томчилар кўринишидаги липидлар нотекис равишда тўпланиб боради. бу толалар эса интакт толалар билан навбатлашиб йўлбарс терисига ўхшаш ола-була нақшни ҳосил қилади. бу эса «йўлбарс юраги» дейилади. юрак ёғ дистрофиясининг иккинчи хили чуқур гипоксия ёки миокардитларда бошланади. бунда барча кардиомиоцитларда ёғ томчилари топилади углевод дистрофиялари: а) қанд сийиш. гипергликемия ва гликозурияда кузатилади. сабаблари: асабий стреслар, руҳан ҳаяжонланиш, нерв системасининг ўсмалари ва травмалари, алмашинувга оид омиллар, эндокрин ўзгаришлар б) гликогенозлар …

Want to read more?

Download all 48 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""патологик анатомия""

тошкент тиббиёт академияси “патологик анатомия” маъруза № 1. патологик анатомия мазмуни, вазифалари ва усуллари. касаллик ҳақида таълимот. ҳужайра альтерацияси ва адаптацияси. паренхиматоз дистрофиялар. «pathologia» - лотинча «pathos» сўзидан олинган бўлиб, «хасталик, касаллик» - деган маъноларни англатади. патологик анатомия бу – организмда учрайдиган барча касалликлар пайтида ривожланган морфологик ёки структур ўзгаришларни ўрганади. структур ўзгаришлар организмда қуйидаги даражада бўлиши мумкин: 1. организм даражаси. 2. система даражаси. 3. органлар даражаси. 4. тўқима даражаси. 5. ҳужайра даражаси. 6. ультраструктур даражаси. патологик анатомия икки қисмдан иборат. умумий ва хусусий. умумий патологик анатомияда, организмда ҳар хил касалликлар пайтида ривожланган алоҳида касалликларга х...

This file contains 48 pages in DOCX format (201.5 KB). To download ""патологик анатомия"", click the Telegram button on the left.

Tags: "патологик анатомия" DOCX 48 pages Free download Telegram