патологик анатомия

DOCX 17 стр. 39,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
патологик анатомия фанига кириш, мақсад ва вазифалари, усуллари, фаннинг таркибий қисми 10. патологик анатомиянинг мақсад ва вазифалари нимадан иборат? патологик анатомиянинг асосий мақсад ва вазифалари касалликларнинг биламчи даврларида аъзо ва тўқималардаги патоморфологик ўзгаришларнинг даражасини аниқлаш, шу билан патологик жараёнларни қайтмас ва ёмон оқибатларга ўтмаслиги мақсадида даво ва профилактика ишига ёрдам бериш ҳисобланади. шу билан биргаликда патологик анатомия хасталикларнинг этиология, патогенез, морфогенезини ёритувчи морфологик ўзгаришлар асосида касалликни даволаш ва олдини олиш бўйича илмий асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. 11. патологик анатомиянинг тиббий таълим тизимидаги ўрни нимада? касалликларнинг тилсим калитини очадиган, аъзолар ва ҳужайраларда ривожланадиган ўзгаришларга қараб унинг турини ва ташхисини тўғри қўйиб берадиган соҳа, бу – патологик анатомия фани хисобладани. шунинг учун ҳам патологик анатомия тиббий таълим тизимида ҳамда табобатнинг ҳар қандай соҳаси мутахассисининг илмий ва амалий иш фаолиятидаги энг муҳим фанлардан бири ҳисобланади. у назарий ва амалий табобатни бир-бири билан боғлайдиган асосий фандир. 12. патологик анатомиянинг усуллари? патологик анатомия …
2 / 17
лаш, даволар таъсирида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилиш, врачлар томонидан қўйилган хатоликларни аниқлаш ва шу йўсинда врачлар малакасини ошириш ҳисобланади. 15. биопсия нима? патологик анатомиянинг иккинчи асосий усули, бу – биопсия диагностикаси бўлиб, касалликларни касалларнинг тириклигида тўқима ва аъзолари бўлакчаларини микроскоп остида кўриб аниқлашдир (юнонса bios – хаёт, opsis – кўриш). 16. биопсия қандай усулларда ўтказилади? биопсия диагностикаси текшируви ўтказиш учун беморларнинг хасталанган аъзо ва тўқималаридан бўлакчалар олиш турли усулларда амалга оширилади: жарроҳлик маҳалида олиб ташланган аъзо ёки тўқима – инцизион биопсия; паренхиматоз аъзолардан игналар ёрдамида бўлакчалар олиш – пункцион биопсия; гастроскопия, бронхоскопия, колоноскопия ёрдамида шиллиқ пардалардан бўлакчалар олиш – эндоскопик биопсия; кавак аъзолар ичидан суюқликни сўриб олиш – аспирацион биопсиядир. 18. патологик анатомия амалиётида қайси бир лаборатор текширув усулларидан фойдаланилади? аутопсия, биопсия ва тажрибада олинган турли аъзо ва тўқималардаги морфологик ўзгаришларни текшириб ўрганишда ҳар хил гистологик, гистокимёвий, электрон микроскопия, электрон-гистокимё, иммуноморфологик, иммуногистокимёвий усуллардан кенг фойдаланилади. 29. патологик анатомия фани …
3 / 17
ўрганади? биопсия ва секция курси бўлғуси шифокорларни клиник-анатомик таҳлилга ўргатади. бу курсда талабалар мамлакатимиздаги патологик анатомия хизмати қоидалари, прозектура ишининг мезонлари, касалликлардан ўлганларнинг касаллик тарихини таҳлил қилишни, патологоанатомик текширув амалга оширишни, касалликларнинг клиник белгиларини патоморфологик ўзгаришлар билан солиштиришни, боённома тўлдиришни, патологоанатомик диагноз тузишни, клиник-анатомик хулоса беришни, ҳамда биопсия текшируви ўтказишни ўрганади. умумий патологик анатомия. альтерация ва дистрофия 33. умумий патологик жараёнларни кўрсатинг? умумий патологик жараёнлар қуйидагилардан иборат: 1) тўқималарнинг дистрофия ва некроз кўринишидаги шикастланиши; 2) қон айланишининг бузилиши; 3) яллиғланиш; 4) иммунопатология; 5) дисрегенерация; 6) ўсмалар. 34. альтерация нима? альтерация бу тўқима ва ҳужайраларда дистрофик ўзгаришлар ва некроз билан намоён бўладиган шикастланишдир. 35. дистрофия нима? дистрофия, бу-тўқима ва аъзолар паренхима ва строма-томир тузилмаларида моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида юз берадиган структур ўзгаришлар ҳисобланади. 36. дистрофиянинг бевосита сабаблари? дистрофиянинг бевосита сабаблари: 1) ҳужайра ауторегуляциясининг бузилиши, гиперфункция, захарли моддалар, радиация, ферментопатияларда кузатилади. 2) транспорт тизимнинг бузилиши, ёки дисциркулятор дистрофия. 3)трофиканинг эндокрин регуляциясининг бузилиши, …
4 / 17
нинг трансформация механизми нима? бир турдаги модда мономерларидан бошқа турдаги модда полимерларининг пайдо бўлиши. 41.дистрофиянинг айниган синтез механизми нима? мисоллар? ҳужайра ёки тўқимада меёрда учрамайдиган моддаларнинг синтезланиши. бунга, амилоидоз, маллори ва каунсильман оқсиллари синтезланишини киритса бўлади. 42. дистрофиянинг тўқима ва ҳужайраларда жойланишига қараб турлари? 1).паренхиматоз дистрофия; 2)строма-томир дистрофияси; 3) аралаш дистрофия. 43. қайси бир модда алмашинуви бузилишига қараб, дистрофиянинг турлари? 1)оқсилли дистрофия; 2) ёғли дистрофия; 3)углеводли дистрофия; 4) минералли дистрофия; 5)пигментли дистрофия. 44. паренхиматоз оқсилли дистрофия турлари? 1) гиалин-томчили; 2) гидропик (вакуоляр); 3) шох дистрофия. 45. гиалин-томчили дистрофия морфологик ўзгаришлари, оқибати? паренхиматоз ҳужайралар цитоплазмасида бўялиши бўйича гиалин тоғайига ўхшаб қизил рангга бўяладиган оқсилли томчиларнинг пайдо бўлиши. оқибати коогуляцион некроз. 46. гидропик дистрофия морфологик ўзгаришлари, оқибати? паренхиматоз ҳужайралар цитоплазмасида онкотик босим ошишидан сувли вакуолаларнинг пайдо бўлиши. оқибати колликвацион некроз. 47. шох дистрофияси нима, жойланиши, морфологияси, турлари? мугузланадиган кўп қаватли ясси эпителийда мугузланишнинг кучайиши (гиперкератоз) ва мугузланмайдиган кўп қаватли ясси эпителийда мугузланишнинг …
5 / 17
рфогенези: ёғлар инфильтрациясининг кучайиши ва липопротеидлар декомпозицияси. 50. ғоз жигарининг сабаблари, морфогенези ва морфологияси? ғоз жигари, бу – жигарнинг паренхиматоз ёғли дистрофияси бўлиб, ташқи кўринишидан катталашган, юмшоқ, сариқ рангга кирган, кесиб кўрилганда ёғ томчилари ажралади, яъни ғоз жигарини эслатади. сабаблари: гипоксия, гиперлипидемия (алкоголизм, қандли диабет, семириш, гормонал бузилишлар), захарланишлар ( этанол, фосфор, хлороформ), озиқланишнинг бузилиши ( авитаминозлар, меъда –ичак касалликлари). морфогенези: декомпозиция, трансформация ва ёғлар инфильтрациясининг кучаёиши. 51. буйрак ёғли дистрофиясининг сабаблари, морфогенези ва морфологияси? сабаблари ва механизми: нефротик синдромда, липемия ва холестеринемия оқибатида проксимал ва дистал эгри-бугри каналчалар эпителийсига ёғлар инфильтрацияланиши. морфологияси: буйраклар катталашган, юмшаган, пўстлоқ қавати қалинлашган, сариқ доғлари бор куллангга кирган. 52. паренхиматоз ёғли дистрофиянинг оқибати? агар паренхиматоз ёғли дистрофия юзаки бўлса, у қайтар жараён. агар ёғли дистрофия чуқурроқ ривожланган бўлса ҳужайралар некрозга учрайди ва аъзонинг иш-фаолияти бузилади. 53. наслий тезаурисмозлар нима? бу – ёғлар алмашинувида иштирок етадиган ферментларнинг наслий етишмаслигида ривожланадиган липидозлардир. 54. наслий тезаурисмозларнинг ҳужайраларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "патологик анатомия"

патологик анатомия фанига кириш, мақсад ва вазифалари, усуллари, фаннинг таркибий қисми 10. патологик анатомиянинг мақсад ва вазифалари нимадан иборат? патологик анатомиянинг асосий мақсад ва вазифалари касалликларнинг биламчи даврларида аъзо ва тўқималардаги патоморфологик ўзгаришларнинг даражасини аниқлаш, шу билан патологик жараёнларни қайтмас ва ёмон оқибатларга ўтмаслиги мақсадида даво ва профилактика ишига ёрдам бериш ҳисобланади. шу билан биргаликда патологик анатомия хасталикларнинг этиология, патогенез, морфогенезини ёритувчи морфологик ўзгаришлар асосида касалликни даволаш ва олдини олиш бўйича илмий асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. 11. патологик анатомиянинг тиббий таълим тизимидаги ўрни нимада? касалликларнинг тилсим калитини очадиган, аъзолар ва ҳужайрал...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOCX (39,1 КБ). Чтобы скачать "патологик анатомия", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: патологик анатомия DOCX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram