patologik anatomiya

PPT 17 sahifa 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
дистрофии тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия 1 - маъруза “патологик анатомия. кириш. паренхиматоз дистрофиялар” профессор исроилов р.и. тошкент - 2013 патологик анатомия 1-маъруза патологик анатомия тиббий таълим тизимнинг бир йўналиши бўлиб, барча врач мутахасисликларнинг илмий ва амалий ишида муҳим аҳамиятга эга фан ҳисобланади. па касалликларнинг структур асосларини ўрганади. демак, патологик анатомия, бу – касаллик анатомияси. “pathos” деган юнонча сўз ўзбекчасига “касаллик” ёки “хасталик”, русчасига “страдание” ёки “болезнь” маъносини англатади. патологик анатомия патологик анатомия касалликнинг барча механизмлари морфологик асосларини ўрганади: яъни касаллик сабабчиларининг таъсир механизми, касалликнинг бошланиш белгиси, яъни шикастланиш морфологияси, патогенези, морфогенезини, касалликнинг яширин даври структур ўзгаришлари, клиник даврларидаги ривожланиб авж олиб борадиган морфологик ўзгаришларни, асоратлари морфологиясини ва касаллик оқибатида орган ва тўқимада сақланиб қоладиган морфологик ўзгаришларни ёритиб беради. патологик анатомия па, касалликлар морфологик ўзгаришларини ҳар хил даражада ўрганади: организм-тана даражасида, система, орган ва тўқима даражасида, ҳужайра ва ҳужайра ичи ультраструктура, макромолекулалар даражасида аниқлайди. патологик анатомия фани касалликлардаги структур ўзгаришлар …
2 / 17
йта тикланиши – регенерациясининг бузилиши жараёнлари; 6) ўсмалар. умумий патологик анатомия 1) альтерация бу тўқима ва ҳужайраларда дистрофик ўзгаришлар ва некроз билан намоён бўладиган шикастланишдир. дистрофия тўқима ва аъзолар паренхима ва строма-томир тузилмаларида моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида юз берадиган структур ўзгаришлар ҳисобланади. 2) дисциркуляция, бу – қоннинг таркиби, миқдори ва сифати ўзгарганда, қон оқими тезлиги бузилганда, ҳамда қон томир деворининг бутинлиги бузилиши оқибатида ривожланадиган патологик жараёнлар ҳисобланади. 3) яллиғланиш, бу – ташқи ва ички патологик омилларга нисбатан организмнинг умумий жавоб реакцияси бўлиб, морфологик жиҳатдан шикастланган орган ва тўқимада қон томирлар ва бириктирувчи тўқиманинг ўзига хос ўзгаришлари билан номоён бўладиган патологик жараёндир. умумий патологик анатомия 4) иммунопатология, бу – организмда аутологик тўқималарнинг ўз иммун система эффекторлари томонидан шикастланиши ва аллергия, иммун танқислиги ҳамда аутоиммун касалликлар кўринишидаги хасталиклари ҳисобланади. 5) дисрегенерация, бу – тўқима ва органлар қайта тикланишининг бузилиши бўлиб, иш фаолиятининг зўриқишида гиперплазия ва гипертрофия, бир ҳужайра ёки тўқима ўрнига бошқа …
3 / 17
ерментопатияларда кузатилади. 2) транспорт тизимнинг бузилиши, ёки дисциркулятор дистрофия. 3)трофиканинг эндокрин регуляциясининг бузилиши, тиреотоксикоз, диабет, гиперпаратиреоз ва бошқалар. дистрофиянинг морфогенетик механизмлари 4 та: 1. инфильтрация - ферментлар етишмаслигидан ҳужайраларга ёки оралиқ тўқимага қон ва лимфадан моддаларнинг кўп миқдорда шимилишидир. 2. декомпозиция - мураккаб ультраструктур тузилмаларининг парчаланиши ва бузилган метаболизм моддаларининг тўпланиши 3. трансформация - бир турдаги модда мономерларидан бошқа турдаги модда полимерларининг пайдо бўлиши 4. айниган синтез - ҳужайра ёки тўқимада меёрда учрамайдиган моддаларнинг синтезланиши. бунга, амилоидоз, маллори ва каунсильман оқсиллари синтезланишини киритса бўлади. альтерация ва дистрофия дистрофиянинг таснифи: орган ва тўқималарнинг паренхима, стромасида жойланишига қараб: 1) паренхиматоз, 2) строма-томир ва 3) аралаш дистрофиялар. қайси бир турдаги модда алмашинуви бузилишига қараб: 1) оқсилли, 2) ёғли, 3) углеводли ва 4) минералли дистрофиялар. генетик омиллар таъсирига қараб: 1) наслий ёки бирламчи, 2) орттирилган дистрофиялар. жараённинг тарқоқлигига қараб: 1) умумий ва 2) маҳаллий дистрофия. паренхиматоз оқсилли дистрофиялар паренхиматоз диспротеинозлар морфологик жиҳатдан қуйидаги турларда …
4 / 17
иматоз дистрофиялар (липидозлар) жигар ёғли дистрофияси. гепа-тоцитлар цитоплазмасида, асосан бўлакчалар периферик қисмида ёғ томчилари мавжуд. бўёқ: гематоксилин-эозин гепатоцитлар ёғли дистрофияси. гепатоцитлар цитоплазмаси сариқ ёғ томчилари билан тўлган. бўёқ: судан iii билан паренхиматоз дистрофиялар (липидозлар) кардиомиоцитлар ёғли дистрофияси. цитоплазмада сариқ ёғ томчилари (а) венулага яқин жойлашган (б), соғ кардиомиоцитлар гурухи (в). бўёқ: судан iii билан кардиомиоцитлар ёғли дистрофияси. митохондриялар (м) орасида, уларнинг тегиб турган ташқи мембранасида ёғ (л) тузилмалари жойлашган. электрон микроскопия паренхиматоз дистрофиялар (липидозлар) буйрак каналчалари эпителийси ёғли дистрофияси (буйрак амилоидозида). коптокча капилляр деворида (а) амилоид, каналча эпителийси ва бўшлиғида (б), буйрак стромасида (в) ёғ мавжуд. . бўёқ: судан iii билан нефроцитлар ёғли дистрофияси. хужайра базал қисмида липид (л) томчилари жойлашган. митохондрия (м) сақланган. электрон микроскопия паренхиматоз дистрофиялар - гликогенозлар гликогенозда гепатоцитлар. цитоплазмасида мембранали чегараланган гликоген (гл) тўпланган. я – ядро. эр –эндоплазматик ретикулум. м –митохондрия. жк – ўт капилляри. электрон микроскопия буйрак каналчаси эпителийси углеводли дистрофияси (қандли диабетда). каналча …
5 / 17
patologik anatomiya - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"patologik anatomiya" haqida

дистрофии тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия 1 - маъруза “патологик анатомия. кириш. паренхиматоз дистрофиялар” профессор исроилов р.и. тошкент - 2013 патологик анатомия 1-маъруза патологик анатомия тиббий таълим тизимнинг бир йўналиши бўлиб, барча врач мутахасисликларнинг илмий ва амалий ишида муҳим аҳамиятга эга фан ҳисобланади. па касалликларнинг структур асосларини ўрганади. демак, патологик анатомия, бу – касаллик анатомияси. “pathos” деган юнонча сўз ўзбекчасига “касаллик” ёки “хасталик”, русчасига “страдание” ёки “болезнь” маъносини англатади. патологик анатомия патологик анатомия касалликнинг барча механизмлари морфологик асосларини ўрганади: яъни касаллик сабабчиларининг таъсир механизми, касалликнинг бошланиш белгиси, яъни шикастланиш морфологияси, патогенези, морфоген...

Bu fayl PPT formatida 17 sahifadan iborat (2,6 MB). "patologik anatomiya"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: patologik anatomiya PPT 17 sahifa Bepul yuklash Telegram