kasallik davrari va oqibatlari

DOCX 55 pages 243.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 55
касаллик даврлари ва оқибатлари касаллик - организмнинг зарарли таъсиротларга нисбатан мураккаб, кўпроқ мосланувчан жавоб реаксияси бўлиб, организм билан муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатнинг бузилишидан вужудга келади, ҳамда ҳайвонлар маҳсулдорлиги ва иқтисодий самарадолигининг пасайиши билан ифодаланади. кўпгина касалликларнинг кечишида қуйидаги тўртта даврни фарқлаш мумкин: 1.яширин ёки латент давр. юқумли касалликларда инкубацион давр дейилади. бу давр касаллик пайдо қилувчи агентнинг организмга таъсир қилабошлаган ёки кирган пайтидан то касалликнинг биринчи аломатлари юзага чиқишигача ўтган даврдир. яширин дарв бир неча дақиқа ёки соатдан бир неча ой ва йилгача чўзилиши мумкин. 2.касалликдан хабар берувчи (продромал) давр. бу давр касалликнинг дастлабки белгилари кўрингандан бошланиб, кўпинча бир неча касалликга хос умумий белгилар (иштаҳанинг пасайиши, иситма, ҳолсизланиш ва бошқалар) юзага келиши билан ифодаланади. 3.касалликнинг яққол юзага чиққан, яъни тўла клиник шаклланиш даври. бу даврда айнан шу касалликка хос асосий белгилар юзага чиқади ва касалликка диагноз - ташхис қўйиш осонлашади. 4.касалликнинг якунловчи даври ёки оқибати. бу давр соғайиш, тик-ланувчи жараёнларининг …
2 / 55
тўхтайди. оқибатда, тўқима ва ҳужайраларга кислород етказиб берилмайди, уларда кечаётган ассимилясия ва диссимилясия жараёнлари бутунлай тўхтайди. демак, ўлим рўй беради. ўлимнинг қуйидаги турлари фарқланади: физиологик (табиий) ўлим батамом қариш натижасида рўй беради ва 2% атрофида бўлади. патологик (беваит) ўлим турли касалликлар ҳамда фожиалар оқибатида рўй беради ва 98% атрофида бўлади. патологик ўлим ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: ўлим жараёни давомида организмда бир неча терминал, яъни сўнги ҳолатлар кечади. терминал ҳолатларга қуйидагилар киради: 1.преагонал (талваса олди) ҳолатда ҳайвоннинг ҳуши ўзида бўлади, бироқ у равшан бўлмайди. кўз рефлекслари сақланган, артерия босими пасайган, пулс нимжон, баъзан сезилмайдиган бўлади. нафас олиш ва юрак уриши жуда тез ва бетартиб бўлади. терминал пауза 5 сониядан 4 дақиқагача давом этиб, нафас олишнинг тўсатдан вақтинча тўхташи билан кечади. 2.агония (кураш, ўлим талвасаси) вақтида ҳайвон ҳушидан кетади, қўз рефлекслари ва ташқи таъсиротларга жавоб йўқолади. юрак уриши секинлашади ва артерия қон босими кескин пасайиб кетади. нафас олиш узик-юлиқ бўлади. қалтироқ тутади. …
3 / 55
тига биринчи кун 10 дан, кейинги кунлар эса 0,20 дан пасаяди. баъзи бир касалликлар (м: қоқшол) оқибатида рўй берган ўлимдан кейин гавдадаги ҳарорат аксинча кўтарилади. бунга организмда микробиалогик жараёнларнинг авж олиши сабаб бўлади. 2.гавданинг қотиши. гавда ўлим содир бўлгандан 8-10 соатдан кейин қота бошлайди ва 24-48 соатгача давом этади. бунинг асосий сабаби гавда тўқималарида кислоталикни ошиб кетишидир. мускулларнинг қотиши тананинг юқори қисмидан бошланади. 3.гавдада доғларнинг пайдо бўлиши. гавда доғи гемолизланган қоннинг тўқималарга шимилишидан (имбибисия тўфайли) ҳосил бўлади. одатда, бу доғлар гавданинг ерга тегиб ётган, яъни пастки қисмида ҳосил бўлади. 4.гавданинг чириши-ўлим содир бўлганидан бир неча соат (юқумли касалликларда) ёки бир неча кундан кейин бошланади. чунки гавданинг очиқ қолган сфинктрлари орқали ҳар хил чиритувчи микроорганизмлар киради ва чириш бошланади. қотиш қаердан бошланган бўлса, ўша жойнинг чириши тезроқ бўлади. гавданинг чириши муҳит ҳароратига, намлигига, микрофлора ва бош-қаларга боғлиқдир. организмига электр токининг патологик таъсири электр токи маълум кучланиш ва частотага эга бўлганда организмга …
4 / 55
касал организмни даволашда фойдаланилмоқда (м: дъарсонвал токидан). электр токи организмга 2 хил таъсир қилади: электр токининг маҳаллий таъсири терининг куйиши ва тўқима (орган)нинг жароҳатланиши билан ифодаланади. элект тармоғининг симлари теккан жойда юмалоқ, оқиш, атрофи кўтарилган қаттиқ тугунчалар пайдо бўлади. бунга электр тамғаси дейилади. электр токининг умумий таъсири, нерв ва юрак-томирлар система-ларининг фаолиятида ўзгаришларнинг содир бўлиши билан ифодланилади. электр токининг умумий таъсири икки фазада кечади: қўзғалиш фазасида юрак уриши ва нафас кучаяди, қон босими эса кўтарилади. ҳолсизланиш фазасида юрак уриши ва нафас сусаяди, қон босими эса пасаяди. агарда ток юрак орқали ўтаётган бўлса, у аритмияга учраб, ўлим юз беради. электр токининг организмга таъсир қилиш механизми 3 хил бўлади: электр токи таъсирида тўқималарда электрокимёвий жараёнлар содир бўлиб, моддалар алмашинувини бузиб юборади, парчаланиш жараёни кучаяди, заҳарли моддалар ҳосил бўлади. масалан: тери остидаги ёғ тўқимаси ёғ кислоталарига парчалана бошлайди. организмга кирган электр токининг бир қисми иссиқлик энергиясига айланади ва электротермик таъсир кўрсатади. бу ҳол …
5 / 55
газлар миқдори камайса, уларнинг берадиган парсиал босими ҳам пасаяди. бундай ҳолат ҳайвонлар тоғ ва тоғолди яйловларига кўчирилганда намоён бўлади. атмосфера босимининг пасайиши организмда тўқималар ва ҳужайраларнинг кислород танқислигига олиб келади. натижада, ҳайвонлар организмида тоғ касаллиги ривожланади ва унинг белгилари пайдо бўлади. организмда кислород етишмаслиги (гипоксия), дастлаб, нерв систе-масида патологик ўзгаришлар пайдо бўлиши билан ифодаланади. чунки нерв тўқимаси о2 етишмаслигига энг чидамсиз ва организмда кислороднинг энг кўп, қисмини истеъмол қилувчи тўқимадир (нерв тўқимаси умумий кислороднинг 20%- ни ўзлаштиради). ҳайвон кераксиз ҳаракатлар қилади ва организм чарчайди. юрак иши тезлашади (тахикардия). нафас қисади (асфиксия). рефлекслар сўна бошлайди. моддалар алмашинуви издан чиқади. юзароқ жойлашган (периферик) томирлар кенгайиб, қонга тўлиб кетади. баъзида қон томирлар ёрилиб (руптура), қон кетиши (гемморагия) ва тўқималарга қон қуйилиши мумкин. қон таркибида эритроситлар сони (полиситемия), гемоглобин (гиперхромия) ва қанд миқдори (гипергликемия) ошади. қонда о2 етишмайди (гипоксемия) ва со2 камаяди (гипокапния). бундан ташқари, тўқималар о2 танқис бўлганлигидан (гипоксия), моддалар сув ва со2 …

Want to read more?

Download all 55 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kasallik davrari va oqibatlari"

касаллик даврлари ва оқибатлари касаллик - организмнинг зарарли таъсиротларга нисбатан мураккаб, кўпроқ мосланувчан жавоб реаксияси бўлиб, организм билан муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатнинг бузилишидан вужудга келади, ҳамда ҳайвонлар маҳсулдорлиги ва иқтисодий самарадолигининг пасайиши билан ифодаланади. кўпгина касалликларнинг кечишида қуйидаги тўртта даврни фарқлаш мумкин: 1.яширин ёки латент давр. юқумли касалликларда инкубацион давр дейилади. бу давр касаллик пайдо қилувчи агентнинг организмга таъсир қилабошлаган ёки кирган пайтидан то касалликнинг биринчи аломатлари юзага чиқишигача ўтган даврдир. яширин дарв бир неча дақиқа ёки соатдан бир неча ой ва йилгача чўзилиши мумкин. 2.касалликдан хабар берувчи (продромал) давр. бу давр касалликнинг дастлабки белгилари кўрингандан бошланиб, ...

This file contains 55 pages in DOCX format (243.5 KB). To download "kasallik davrari va oqibatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: kasallik davrari va oqibatlari DOCX 55 pages Free download Telegram