ахлоқий маданият ва қадриятлар

DOCX 28.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1673252562.docx ахлоқий маданият ва қадриятлар referat ахлоқий маданият ва қадриятлар режа: · ахлоқий маданият · муомала маданияти ва унинг ижтимоий-тарихий аҳамияти. · асосий ахлоқий қадриятлар · касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги · тиббий ва экологик тарбиянинг ахлоқий асослари. · соғлом турмуш тарзининг баркамол авлод ахлоқий тарбиясидаги аҳамияти. · замонавий ахлоқий тарбияда космополитизмга мойиллик. · юксак ахлоқни тарбиялашда технологиянинг ижобий ва салбий таъсири. · биоэтика –амалий этиканинг назарий асоси. ахлоқий маданият. маданият тараққиёти тарихида инсон маданияти аввало унинг ахлоқий маданияти билан белгиланганлигини кузатиш мумкин. модомики, ахлоқий маданиятда маданий тараққиётнинг умумий қонуниятлари, шу билан бирга, айни унинг ўзига хос хусусиятлари гавдаланар экан, уларни маданият фалсафаси негизида қараб чиқиш мантиқан тўғри бўлади. ахлоқий маданият маданият турлари ичида кенг қамровлилиги билан ажралиб туради. ахлоқий маданият жамият аъзолари томонидан ахлоқий тушунча, тамойил меъёрлар, идеалларни ўзлаштириш асосида ахлоқий камолотга етишишдир. ахлоқий маданият шахснинг жамият ахлоқий тажрибаларини эгаллаш ва улардан ўз тажрибаларида фойдаланиш, ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб …
2
восита ёки билвосита қўлланилади. муомала маданияти кенг маънода инсоннинг бутун ҳаёти ва фаолияти давомида тарбияланадиган жараён бўлиб, у оилада, жамиятда, жамоада шаклланади. муомала маданияти инсоннинг ижодий кучи ва ақлий қобилияти, тафаккур салоҳияти ва дунеқарашининг муайян даражаси ҳисобланади. муомаланинг «маданият» атамаси билан боғлиқлиги ҳам унинг маънавий ҳаёт соҳасига дахлдорлигидадир. муомала – бу инсонлар ўртасидаги алоқаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳамда уларнинг ҳаёт фаолиятидаги эҳтиёжнинг мураккаб жараёни бўлиб, ўзга кишилар билан маълумот алмашиш, уларни тушуниш ва идрок этишнинг ҳамкорликдаги стратегиясидир. муомала маданиятида хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё-иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик сингари ахлоқий меъёрлар муҳим саналади. муомала одоби бошқа кишиларнинг қадр-қимматини, иззатини жойига қўйиш бўлиб, кўпчилик олдида бир кишига айтиладиган гап бошқаларни ноқулай аҳволга солиб қўяди. сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатини ташкил этади. асосий ахлоқий қадриятлар. қадриятлар ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, кишиларнинг амалий фаолияти жараёнида шаклланади ва ривожланиб боради. қадриятлар кишиларнинг турли соҳалардаги, аввало, ишлаб чиқариши, меҳнат соҳасидаги фаолияти учун фойда …
3
меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, сиҳат-саломатлик, жасурлик ва бошқалар киради. ахлоқий қадриятларни қуйидагича таснифлаш мумкин: а)ахлоқий қадриятларнинг мазмунига кўра бурч, ор-номус, виждон, қадр-қиммат, сабр-қаноат, камтарлик, собитқадамлик, ростгўйлик ва ҳоказоларга; шаклига кўра эса ижобий ёки салбий, яъни яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик, бахт ва бахтсизлик, ҳаё ва беҳаёлик кабиларга ажратиш мумкин. б) ахлоқий қадриятларни амал қилиш доирасига кўра: -шахсий ахлоқий қадриятлар – касбий бурчни бажариш, севгисига садоқатли бўлиш, ҳалол ризқ топиш, сўзининг устидан чиқиш, оила шаънини сақлаш, ҳаромдан ҳазар қилиш; -миллий ахлоқий қадриятлар-меҳмондўстлик, катталарга нисбатан ҳурмат, саховат, ҳомийлик, ота-онани эъзозлаш, болажонлик ва ҳоказолар; -минтақавий ахлоқий қадриятлар-дўстлик, яхши қўшничилик, бағрикенглик, меҳмондўстлик, ўзаро ҳурмат ва бошқалар; -умуминсоний ахлоқий қадриятлар-инсонпарварлик, адолатпарварлик, ватанпарварлик, ўзаро ҳурмат, қонунийлик, жамоатчилик каби туркумларга бўлиш мумкин. в) ахлоқий қадриятларни ахлоқнинг таркибий тузилишига кўра: -ахлоқий онгда барқарор шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлар: жамият томонидан ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётган кодекслар, нормалар, тамойиллар, мафкуравий ғоялар. масалан, “ҳарбий қасамёд”, “шифокор қасамёди”, “ички ишлар идоралари ходимларининг касб одобномаси” …
4
тъий назар ўзбек халқи ўзининг миллий ахлоқий қадриятлари - сабрқаноат, жамоатчилик, ўзаро ёрдам, саховат, тинчликни ардоқлаш, шукроналик каби ахлоқий фазилатларини намойиш қилиш орқали тинчтотув яшашга чорлайди ва уни таъминлайди. қадриятлар тизимида диний қадриятлар ҳам муҳим ўрин тутади ва улар ахлоқ, ахлоқий қадриятлар билан узвий боғлиқ. диний қадриятларнинг мавжудлиги диний таълимотларга асосланса-да унинг ривожланиши жамият ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий тараққиёти билан мустаҳкам боғланган. улар халқимизнинг турмуш тарзи ва жамият ҳаёти учун муҳим аҳамият касб этмоқда. мустақиллик йилларида буюк бобокалонларимизнинг маънавий меросини тадқиқ этиш, асарларини нашр қилиш, юбилейларини нишонлаш мамлакатимизда одат тусига кириб, миллатимизнинг ҳар томонлама уйғониб, камол топишига кенг имконият яратмоқда. хусусан, ислом фалсафаси асарларини, диний уламо ва алломаларнинг меросини нашр қилиш, ўрганиш, тарғиб этиш халқимизнинг исломий қадриятлардан бахраманд қилишга катта йўл очди. касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги. касб этикаси (одоб-ахлоқи) – одамларнинг касбий фаолиятидан келиб чиқадиган ўзаро муносабатларнинг ахлоқий йиғиндисидир. тарихда касб одобининг шаклланиши қадимга бориб тақалади. илк касбий-маънавий …
5
фийнинг “футувватнoмаи султoний” асари бешинчи бобининг ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи фасллари турли касб эгалари одобига бағишланган. масалан, ўн тўртинчи фасл «касб-кор ва савдо-тижорат одоби ҳақида» деб номланади ва умуман касб эгаси, айни пайтда, савдо-тижорат аҳли одоби қонун-қоидаларини баён этади. “«билгилким, ҳамма касбларга бирдай таъллуқли қисқача қоида-адаблар мавжуд, шунингдек, ҳар бир касб учун алоҳида одоб ҳам бор. агар барча касблар учун зарурий одоблар xулосаси нечта, деб сўрасалар, саккизта деб айтгил: ўз касбини ҳаромдан, шубҳали мол-маблағдан пок сақласин; ризқрўзи зарурати учунгина керакли касб билан шуғуллансин, касбни мол-дунё тўплашга сарфламасин; касбни обрў олиш, яxши ном чиқаришнинг сабаби, деб билсин; моли ҳаром одамлар (амалдорлар, пораxўрлар, қароқчилар, ўғрилар, қиморбозлар, каззоб дўкондорлар) билан муомала қилмасин...».[footnoteref:1] [1: ҳусайн воиз кошифий.футувватнoмаи султoний ахлоқий муҳсиний.ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат илмий нашриёти т.2011, б - 83. ] кошифий сотувчи одоби, xаридор одоби, xодимлар (xизматкорлар) одоби, маддоҳлар одоби сингари масалаларда ҳам xудди шундай асосли фикрлар билдиради. сотишнинг саккиз одоби, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ахлоқий маданият ва қадриятлар"

1673252562.docx ахлоқий маданият ва қадриятлар referat ахлоқий маданият ва қадриятлар режа: · ахлоқий маданият · муомала маданияти ва унинг ижтимоий-тарихий аҳамияти. · асосий ахлоқий қадриятлар · касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги · тиббий ва экологик тарбиянинг ахлоқий асослари. · соғлом турмуш тарзининг баркамол авлод ахлоқий тарбиясидаги аҳамияти. · замонавий ахлоқий тарбияда космополитизмга мойиллик. · юксак ахлоқни тарбиялашда технологиянинг ижобий ва салбий таъсири. · биоэтика –амалий этиканинг назарий асоси. ахлоқий маданият. маданият тараққиёти тарихида инсон маданияти аввало унинг ахлоқий маданияти билан белгиланганлигини кузатиш мумкин. модомики, ахлоқий маданиятда маданий тараққиётнинг умумий қонуниятлари, шу билан бирга, айни унинг ўзига хос хусусиятлари гавдалан...

DOCX format, 28.6 KB. To download "ахлоқий маданият ва қадриятлар", click the Telegram button on the left.