тарбия назарияси

DOC 613.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1479830006_66110.doc тарбия назарияси режа: 1. тарбия жараёнининг моҳияти, мақсади ва вазифалари 2. тарбия усуллари ҳақида тушунча 3. фаолият жараёнида ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантириш усуллари 4. бугунги кунда ахлоқий тарбияни мақсади ва вазифалари 5. ахлоқий тарбияни ривожлантириш услубиёти 6. маънавий сифатлар ва ахлоқий хулқлар 7. меҳнат тарбияси ва ўқувчиларни касбга йўналтириш 8. иқтисодий тарбия 9. виждонни тарбиялаш ва ҳуқуқий тарбия 10. экологик тарбия 11. эстетик тарбия 12. жисмоний тарбиянинг мақсади, вазифалари ва аҳамияти 13. жамоа ва тарбия 14. жамоанинг шаклланиш босқичлари 15. жамоанинг тарбиявий таъсири 16. гуруҳ раҳбарининг шахсни шаклланишидаги ўрни 17. гуруҳ билан ишлаш ва унга раҳбарлик қилиш 18. маънавий- тарбиявий ишлар тизимининг мазмуни тарбия жараёнининг моҳияти, мақсади ва вазифалари тарбия қоидаси — педагог таълим ва тарбия жараёнини яхшироқ ташкил этиш мақсадида фойдаланадиган бошланғич ҳолат, раҳбарлик асосидир. тарбия қоидалари ўқитувчи, тарбиячиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи қоидалар ҳисобланади,.янги кишини шакллантириш вазифалари билан белгиланади. тарбия қоидалари шарқ ва марказий осиё файласуф — донишмандларининг фикрлари …
2
ялаш; тарбияда миллий-маданий ва умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги; тарбияда ўқувчиларнинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш; тарбияда бола шахсини ҳурмат қилиш ва унга талабчанлик; изчиллик, тизимлилик, тарбиявий таъсирларнинг бирлиги ва узлуксизлиги; тарбияда болаларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш ва бошқалар. тарбиядан кўзланган асосий мақсад, ҳар томонлама маънавий ривожланган ақлий ва ахлоқий баркамол шахсни шакллантиришдан иборат. шунга кўра тарбиявий фаолиятнинг мазмуни, ташкилий шакллари ва усуллари шу мақсадга эришишни кўзда тутади. тарбиявий иш маълум мақсадни кўзловчи ва узлуксиз давом этадиган жараёндир. кўпинча бир неча мақсад ва вазифа бирданига бажарилади, бу эса ўқувчилар жамоасининг ақлий ва ахлоқий ўсишини таъминлайди. қуйида тарбия жараёнининг қонун-қоидаларини кўриб чиқамиз. 1. тарбиянинг маълум бир мақсадга қаратилганлиги қоидаси болалар жамоасининг ривожланиш истиқболларини кўра билишга ёрдам беради. ҳар бир тарбиявий тадбир олдиндан пухта ўйланган, муайян мақсадни амалга оширишга бўйсундирилган бўлса, унинг ғоявий-сиёсий даражасини кўтаради, танланган усул ва воситалар мақсадга мувофиқ келади, уларнинг тарбиявий таъсири юқори бўлади. тарбия мақсадини белгилашда …
3
ига кириши, уни эзгулик сари йўналтириши керак. мактабларда руҳий хизматдан фойдаланиб болалар кайфиятини, қизиқишини, интилишини ва қобилиятларини аниқлаш таълим-тарбия жараёнига ижодий ёндашишга имкон беради. ёшларни инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашда муқаддас китоб қуръони карим, ҳадиси шарифдан фойдаланиш жуда муҳим. маҳмуд қошғарийнинг «девону луғатит турк», юсуф хос ҳожибнинг «қутадғу билиг», аҳмад югнакийнинг «ҳибат-ул ҳақойиқ», кайковуснинг «қобуснома», аҳмад яссавийнинг «ҳикматлари», саъдий шерозийнинг «гулистон ва бўстон», абдураҳмон жомийнинг «баҳористон», алишер навоийнинг шоҳ асарлари, ҳикматлари муҳим тарбиявий аҳамият касб этади. шундай экан, мактабларда ўқувчи ёшларга гуманитар-ижтимоий фанлардан таълим беришда тарбияга кўпроқ эътиборни қаратмоқ лозим. айниқса ҳозирги шароитда ўзбекистон тарихи, адабиётини ўқитиш жараёнида бевосита тарбияга оид бўлган миллий маънавиятга, миллий руҳ, урф-одат ва умумбашарий қадриятларга алоҳида урғу бериш зарур. тарбияда инсон шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир бола, ўсмир ва ёш йигитнинг бетакрор ва ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг ижтимоий ҳуқуқи ва эркинлигини ҳисобга олиш лозим. яхши ўқитувчи ўқувчиларнинг сўзини диқкат билан тинглайди, уларга …
4
муни ва ташкил этилишини доимо янгилаб туришни талаб этади. ўқитувчи- тарбиячилар болалар тарбиясини ҳаёт билан боғлар эканлар, уларга ўзларида имон-эътиқодни тарбиялаш имконини берадилар. ҳозирги шароитда ёшларни жамиятимиз ғояларининг кучига ишонтириш, ўзбекистонимизнинг мустақиллиги, гуллаб-яшнаши йўлида қилинаётган фидойи ишлар билан таништириш, янги жамиятни барпо этишда ўз ҳиссаларини қўшишга ижтимоий-фойдали меҳнатда бевосита иштирок этишга рағбатлантириш жуда муҳимдир. тарбиявий ишлар шундай ташкил қилинганда ёшлар жамият ҳаётига фаолроқ жалб қилинади, бу эса ўқувчи-талабалар шахсининг таркиб топишига ёрдам беради. 4. шахсни жамоада, жамоа орқали тарбиялаш; тарбияда миллий-маданий ва умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги. илғор ўқитувчи-педагоглар тажрибасининг кўрсатишича, ўқувчи-талабалар аҳил жамоа бўлиб уюшгандагина тарбия ишларини амалга ошириш анча енгил бўлади ва муваффақияти таъминланади. яхши уюшган, аҳил ва соғлом жамоада жамоатчиликнинг фикри жуда катта тарбиявий кучга эга бўлади ҳамда тарбияда ўқитувчиларнинг таянчига айланади. ўз манфаатини жамият манфаатлари билан қўша билиш, бир-бирига ўзаро ёрдам бериш каби қимматли фазилатлар аввало жамоада шаклланади. жамоаида ҳар бир шахснинг камолга етиши, ҳамда синф ва гуруҳда …
5
й меросини ўрганишда ва ривожлантиришда миллий ўзига хослиги, маънавий хусусиятлари ҳисобга олиниб, халқ педагогикаси анъаналарига суянган ҳолда иш кўрилиши мақсадга мувофиқ. кишилик жамиятига муҳаббат, табиат муҳофазаси маданий ёдгорликларни сақлаш ишларига жалб қилиш лозим. маънавий қадриятлар ва ғоялар турли миллат ўқувчиларини бирлаштиради, ўқув ва меҳнат фаолиятларини уюштиришга ёрдам беради. халқ педагогикасини бола тарбиясидаги бой тажрибалари ҳаётга тўла тадбиқ этилмаганлиги, буюк алломаларнинг педагогик қарашлари, шарқона урф-одатлар, бой анъаналари ҳаётга жорий этилмаганлиги тарбия борасида талай қусурларнинг юзага келишига сабаб бўлган. халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини, улкан ва бой маданий меросини чуқур билмасдан, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур туйғусини қарор топтириш мумкин эмас. ўзбек халқи кўп асрлик тарихий тараққиётида катта маданиятни яратди. у яратган бойликлар ёшлар тарбиясида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. исмоил-ал бухорий, ал-хоразмий, беруний, форобий, абу али ибн сино, юсуф хос хожиб, аҳмад югнакий, саъдий шерозий, аҳмад яссавий, низомий ганжавий, фариддин аттор, абдураҳмон жомий, алишер навоий ва бошқа буюк мутафаккирларнинг асарлари орқали ўқувчилар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тарбия назарияси"

1479830006_66110.doc тарбия назарияси режа: 1. тарбия жараёнининг моҳияти, мақсади ва вазифалари 2. тарбия усуллари ҳақида тушунча 3. фаолият жараёнида ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантириш усуллари 4. бугунги кунда ахлоқий тарбияни мақсади ва вазифалари 5. ахлоқий тарбияни ривожлантириш услубиёти 6. маънавий сифатлар ва ахлоқий хулқлар 7. меҳнат тарбияси ва ўқувчиларни касбга йўналтириш 8. иқтисодий тарбия 9. виждонни тарбиялаш ва ҳуқуқий тарбия 10. экологик тарбия 11. эстетик тарбия 12. жисмоний тарбиянинг мақсади, вазифалари ва аҳамияти 13. жамоа ва тарбия 14. жамоанинг шаклланиш босқичлари 15. жамоанинг тарбиявий таъсири 16. гуруҳ раҳбарининг шахсни шаклланишидаги ўрни 17. гуруҳ билан ишлаш ва унга раҳбарлик қилиш 18. маънавий- тарбиявий ишлар тизимининг мазмуни тарбия жараёнининг м...

DOC format, 613.0 KB. To download "тарбия назарияси", click the Telegram button on the left.

Tags: тарбия назарияси DOC Free download Telegram