etika: etika fanining predmeti va jamiyat hayotidagi ahamiyati

DOC 43 стр. 339,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 43
13-мавзу. этика:“этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти таянч тушунчалар: гедонизм ва эвдемонизм. аҳлоқ. xxi асрда глобал этосфера (аҳлоқий муҳит). этиканинг категориялари, тамойиллари, меъёрлариихтиёр эркинлиги ва аҳлоқий танлов. этиканинг предмети, аҳамияти, фанлараро боғлиқлиги. ахлоқнинг келиб чиқиши. ахлоқ инсон ва жамият ўртасидаги объектив аълоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, шахсий ва умумий манфаатларни мувофиқлаштириб туриш асосида ҳар бир шахснинг хаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган муайян хулқ атвор, одоб, хатти – харакат принцип ва нормаларнинг мажмуидир. ахлоқни умумий тушунча сифатида олиб, уни доира шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан каттароқ қисмини - хулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди. одоб- инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. хулқ- оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. ахлоқ- жамият, замон, баъзан умумбашарий …
2 / 43
ва нияти ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади, яъни муайян ижобий фаолият ҳам эзгулик (ички гўзаллик), ҳам нафосат (ташқи гўзаллик) хусусиятларини мужассам қилади. этика ва диншунослик. этиканинг диншунослик билан алоқаси шундаки, ҳар иккала фан ҳам бир хил муаммо - ахлоқий мезон муаммосини ҳал этишга қаратилган. этика ва ҳуқуқшунослик.этиканинг ҳуқуқшунослик билан алоқаси узоқ тарихга эга. маълумки, жуда кўп ҳолларда ахлоқ меъёрлари билан ҳуқуқ меъёрлари моҳиятан ва мазмунан бир хил бўлади. шунга кўра, ахлоқни жамоатчилик асосидаги ҳуқуқ, ҳуқуқни эса қонунийлаштирилган ахлоқ деб аташ мумкин. этика ва педагогика.этика педагогика билан ҳам чамбарчас алоқада. педагогикадаги шахсни шакллантириш, тарбиялаш, таълим бериш жараёнларини панд-насиҳатларсиз, одобнома дарсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. этика ва руҳшунослик.қадимдаёқ этиканинг руҳшунослик билан алоқаси алоҳида аҳамиятга эга бўлган. зотан, бу иккала фан кишилар хатти-ҳаракати, феъл-атвори ва майл-истакларини ўрганади. лекин бу ўрганиш икки хил нуқтаи назардан олиб борилади: руҳшунослик у ёки бу хатти-ҳаракат, феъл-атвор, сабабий асосларнинг руҳий табиати ва шаклланиш шарт-шароитларини очиб беради, этика эса …
3 / 43
атади. аристипп фикрича бахтга эришув ҳушурбахликнинг юксак чўққисига изтиробга тушмасдан амалга ошиши керак. ҳаётнинг маъноси унингча айнан шундай натижага эришиш билан боғлиқ. гедонизм (ҳузурбахшлик таълимоти)— бу ўзига хос ҳаётга бўлган ёндошув бўлиб, ҳаётда асосий мақсаднинг биринчи поғонасига лаззатланиш ва ҳузурбаҳшлик қўйилади. бундай қарашларнинг ибтидоси қадимги юнон файласуфи аристипп киренскийнинг таълимотларига бориб тақалади. файласуф ахлоқшуносликнинг яхшилик тушунчасига нисбат берар экан, уни ҳузурбахшлик билан боғлайди. яъни нима инсонга ҳузур бахш этса шу яхшиликдир деган хулосага келади. бундай хулоса ўша даврнинг аксарият олимларининг бу ёндошув кетидан эргашишига ва гедончилар йўналишини пайдо қилишига асос бўлиб хизмат қилди. шу тариқа ижтимоий тартиблар эркинлик ва ўзини тўлиқ намоён қилишни чеклайдиган шартлар сифатида қарала бошланди. гедонизм таълимотининг соғлом тури бошқаларнинг ҳаётини ҳам яхши ўтишига тўсқинлик пайдо қилмасликдир. мисол учун, сиз жамоат транспортида кетяпсиз. қулоғингизга уяли алоқа воситасининг қулоққа тақадиган жиҳозини (қулоқчин) тақиб мусиқа эшитиб кетяпсиз. аммо бу жиҳозлар аксарият ҳолда сифатсизи танланади – яъни сиз эшитаётган мусиқани …
4 / 43
аш билан белгиланади. шу жиҳатдан ҳам қадимги давр файласуфларидан бежиздан антисфен: «меҳнат орқасидан келадиган фароғатни талаб қилиш керак, ундан олдин келадиганини эмас» деган фикрни айтган эмас. аслида ҳузурбахшлик таълимотига эргашиш салбий хусусият касб этмайди. инсонни ҳаёт қийинчиликларидан ўтишда унинг меҳнати самараси катта аҳмият касб этади. турли руҳий, жисмоний зўриқишларга учраган инсонга руҳ бағишлайди. бошқа томондан, ҳузурбахшлик таълимоти ҳам ахлоқшуносликнинг муҳим ғояларидан – инсон учун зарур бўлган эҳтиёжлари, моддий қадриятлар унинг қадр-қиммати билан боғлиқ ғояларни илгари суради. бу икки таълимот асосида бошқа машҳур таълимотларни вужудга келтирди. гедонизмнинг қайсидир маънода давомчиси саналган яна бир йўналишлардан бири эвдемонизмдир. эвдемонизм (греч. ευδαιμονία — барқарорлик, ҳузурбахшлик, бахт) — инсон асосиф фаолиятининг бахтга эришувга интилиши билан боғлиқ бўлган ахлоқшунослик йўналишлардан бири саналади. эвдемонизм йўналиши намоёндалари қарашларида инсон учун энг буюк неъмат бахт саналади. унинг асосида юнон файласуфи арастунинг бахт ҳакидаги таълимоти ётади. унинг фикрича бахт бу «биз доимо унинг ўзи учун ўзини танлайдиган, бошқа нарса учун …
5 / 43
рч туришини таъкидлайди. замонавий руҳшуносликда бу йўналиш ижобий, амалий руҳшунослик сифатида эвдаймония ҳақидаги қадимги юнон файласуфларининг таълимотини ўрганмоқда. шарқ фалсафасига эса, бахтга эришув ҳакидаги бу таълимотни буддҳачиликнинг нирванага эришиш учун барча изтироблардан қутулишга интилиш ва шу билан тўлақонли бахтга эришувга нисбат берилади. далай-лама (xiv) қарашлари «инсон ҳаётининг асосий мақсади – бахтдир. бу шубҳасиз. биз қандай эътиқоддалигимиздан қатъий назар — даҳрий ё худога ишонамизми йўми, буддҳачи ё насроний, — барчамиз ҳаётда энг яхши нарсани излаймиз. шу тариқа, менинг фикримча, ҳаётимиздаги асосий фаолиятимиз — бу бахтга интилишдир» . л.а. сенека яхшиликнинг ўзи бахтли бўлиш учун етарлидир деб ҳисобласа, спиноза бахт – яхшилик учун қилинган мукофот эмас, балки эзгуликнинг ўзидир деган хулосага келади. юқоридаги мутафаккирларнинг қарашларидан хулоса ясайдиган бўлсак, инсон ҳақиқий бахтли бўлгандагина ҳузурбахшликка эришади. бахт эса, авваламбор ахлоқий фаолият билан чамбарчас боғлиқдир. миллий мустақилликни мустаҳкамлаш жараёнида этиканинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётидаги ўрни. жамиятимиздаги ҳозирги янгиланиш жараёнида ахлоқшуносликнинг ўз ўрни бор. унинг олдида янги …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 43 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "etika: etika fanining predmeti va jamiyat hayotidagi ahamiyati"

13-мавзу. этика:“этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти таянч тушунчалар: гедонизм ва эвдемонизм. аҳлоқ. xxi асрда глобал этосфера (аҳлоқий муҳит). этиканинг категориялари, тамойиллари, меъёрлариихтиёр эркинлиги ва аҳлоқий танлов. этиканинг предмети, аҳамияти, фанлараро боғлиқлиги. ахлоқнинг келиб чиқиши. ахлоқ инсон ва жамият ўртасидаги объектив аълоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, шахсий ва умумий манфаатларни мувофиқлаштириб туриш асосида ҳар бир шахснинг хаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган муайян хулқ атвор, одоб, хатти – харакат принцип ва нормаларнинг мажмуидир. ахлоқни умумий тушунча сифатида олиб, уни доира шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан каттароқ қисмини - хулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди. одоб- инс...

Этот файл содержит 43 стр. в формате DOC (339,0 КБ). Чтобы скачать "etika: etika fanining predmeti va jamiyat hayotidagi ahamiyati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: etika: etika fanining predmeti … DOC 43 стр. Бесплатная загрузка Telegram