etika fanining predmeti va jamiyat hayotidagi ahamiyati

DOCX 10 sahifa 40,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
1.3. модул. 13–мавзу. “этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. режа. 1. этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни. 2. ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти. 3. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. гедонизм ва эвдемонизм таълимотининг ахлоқий аҳамияти. 4. этиканинг асосий категориялари, тамойиллари ва меъёрлари таянч сўзлар: этика, ахлоқ, хулқ, одоб, этосфера, ихтиёр эркинлиги, ахлоқий танлов, ахлоқнинг олтин қоидаси, ахлоқий равнақ, фазилат, иллат, муҳаббат, нафрат, эзгулик, ёвузлик, яхшилик, ёмонлик, адолат, шафқат, бурч, виждон, номус, қадр–қиммат, идеал, ҳаётнинг маъноси, бахт, ўлим, ўлмаслик, инсонпарварлик, эркпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидойилик, зиёлилик, меҳнатсеварлик, тинчликпарварлик, жўмардлик, ўзбекчилик, меҳмондўстлик, ҳалоллик, ростгўйлик, ҳаёлилик, инсофлилик, хушфеъллик, ширинсуханлик, камтаринлик, босиқлик, худбинлик, шуҳратпарастлик, индивидуализм, эгоцентризм, космополитизм. 1. этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни. этика фанининг предмети ва аҳамияти.европада юнонча «ethos» сўзидан олинган «этика» номи билан бизга таниш бўлган ахлоқ фалсафаси бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. бу атамани илк бор юнон файласуфи арасту илмий муомалага киритган. …
2 / 10
ган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф–одатларга асосланган чиройли хатти–ҳаракатларни ўз ичига олади. хулқ – оила, жамоа, маҳалла–кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти–ҳаракатларнинг мажмуи. ахлоқ – жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти–ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. этика ва эстетика. аввало, инсоннинг ҳар бир хатти–ҳаракати ва нияти ҳам ахлоқийликка, ҳам нафосатга тегишли бўлади, яъни муайян ижобий фаолият ҳам эзгулик (ички гўзаллик), ҳам нафосат (ташқи гўзаллик) хусусиятларини мужассам қилади. айни пайтда, бу икки фанда баъзан бир тушунчанинг икки хил кўринишини учратиш мумкин. чунончи, эстетикасидаги улуғворлик тушунчаси, ахлоқшуносликда қаҳрамонлик тарзида тавсифланади. шунингдек, эстетикада илдизи ахлоқшуносликка бориб тақаладиган инсон ахлоқийлиги даражаси билан боғлиқ хулқий гўзаллик деган тушунча ҳам мавжуд. этика ва диншунослик. этиканинг диншунослик билан алоқаси шундаки, ҳар иккала фан ҳам бир хил муаммо – ахлоқий мезон муаммосини ҳал этишга қаратилган. чунки умумжаҳоний …
3 / 10
ўлмайди. шу боис ахлоқшунослик ўзининг назарий ва, айниқса, амалий жиҳатлари билан педагогиканинг асоси ҳисобланади. зеро, маориф тизимидаги таълим–тарбия ўзини ҳар бир қадамда ахлоқий тарбия сифатида намоён қилади. этика ва руҳшунослик. қадимдаёқ ахлоқшуносликнинг руҳшунослик (психология) билан алоқаси алоҳида аҳамиятга эга бўлган. зотан, бу иккала фан кишилар хатти–ҳаракати, феъл–атвори ва майл–истакларини ўрганади. лекин бу ўрганиш икки хил нуқтаи назардан олиб борилади: руҳшунослик у ёки бу хатти–ҳаракат, феъл–атвор, сабабий асос (мотив)ларнинг руҳий табиати ва шаклланиш шарт–шароитларини очиб беради, ахлоқшунослик эса руҳшунослик тадқиқ этган ҳодисаларнинг ахлоқий аҳамиятини тушунтиради. этика ва социология. маълумки, социология инсонларнинг оммавий хатти–ҳаракати ва уларнинг қонуниятларини фақат муайян ижтимоий тузум доирасидагина тадқиқ этади. ахлоқшунослик эса, ўз моҳиятига кўра, лозим бўлганда, муайян ижтимоий тузум ёки давр доирасидан чиқиб, инсон ахлоқининг юксак ютуғи сифатида келгуси даврлар учун ҳам тарихий ва ахлоқий аҳамият касб этган шахсий, истисноли хатти–ҳаракатларни ҳамда уларнинг сабабий асосларини ўрганади. этика ва сиёсатшунослик. сиёсий кураш қарама–қарши ахлоқий қоидалар ва талаблар курашини …
4 / 10
иши учун, унда ахлоқий йўналмаларнинг, хулқ ва одатларнинг шаклланишига хизмат қилади, ахлоқий тақиқларининг моҳиятини бола онгига сингдиради. инсонни қадриятларга йўналтириш ҳам ахлоқнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. чунки ахлоқ қадриятлар шахснинг камол топишида катта рол ўйнайди, инсонга эзгуликка қараб бориш ва ёвузликдан қочиш йўлини кўрсатади. ахлоқнинг коммуникатив вазифасини ҳам борки, у инсон муносабатларини гўзал таомилга айлантиришда муомала одоби, этикет сингари меъёрий қонун–қоидалар мажнунни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади, моҳиятан у муомалани имкон борича инсоний, гўзал муносабат, ёқимли алоқа сифатида рўй беришига кўмаклашади, кишида юксак муомала маданиятининг шаклланишига, тилнинг ширин, имо–ишоранинг нозик, суҳбатининг ёқимли бўлишига олиб келади. ахлоқнинг яна бир вазифаси эса – билиш. у инсонга ахлоқий билим беради. шу билим воситасида одам ўз ҳатти–ҳаракатини бошқаради, ҳиссиётларнинг қайси бирига устуворлик бериш керак ва қайси бирини сабр билан енгиш лозимлигини белгилайди, кундалик ҳаётда дуч келадиган ахлоқий муаммоларни ҳал этишда кишига кўмаклашади. ахлоқнинг инсонийлаштириш вазифаси ҳам муҳим. у одамзотни ҳайвоний хислатлардан – зулм, зўравонлик, …
5 / 10
иринчи ёзув бўлмиш мих хатда сомир (шумер) гилтахталарига ёзилган матнларда акс этган. уларга кўра сомирликлар ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни адолат ва эркинликни, шафқат ва мурувватни юксак баҳолаганлар ҳамда қадрлаганлар. ахлоқ фалсафаси нуқтаи назаридан қадимги миср «маййитлар китоби» катта аҳамиятга эга. мисрликлар наздида ҳар бир инсон ўлгандан сўнг, охиратда ҳисоб беради. аввал бош маъбуд осирис олдида у ўзининг гуноҳсизлигини исботлашга уринади; гуноҳларни санаб, гуноҳ қилмаганлигини айтади. гуноҳларнинг кўпчилиги эса ахлоққа бориб тақалади: одам ўлдириш, ёвузлик қилиш, тарозидан уриб қолиш, ёлғон гапириш в.ҳ. «пхатотеп ўгитлари»даги баъзи насиҳатлар юксак бадиияти билангина эмас, балки қулдорлик даври талабларини четлаб ўта олган умуминсоний демократик фикрлар тарзида, ҳақиқий донишмандлик ва инсонпарварлик намунаси сифатида ҳам ҳанузгача кишини ҳайратга солади: «қимматбаҳо тошдек яшириндир оқилона сўз, ҳолбуки уни дон туяётган чўридан топиш мумкин». «авесто». қадимги туронзамин ва эронзаминдаги ахлоқий тафаккур тараққиёти зардуштийлик динининг вужудга келиши билан боғлиқ. тахминан бундан 40 – 30 аср муқаддам ёйила бошлаган бу диннинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"etika fanining predmeti va jamiyat hayotidagi ahamiyati" haqida

1.3. модул. 13–мавзу. “этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. режа. 1. этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги ўрни. 2. ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти. 3. ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов. гедонизм ва эвдемонизм таълимотининг ахлоқий аҳамияти. 4. этиканинг асосий категориялари, тамойиллари ва меъёрлари таянч сўзлар: этика, ахлоқ, хулқ, одоб, этосфера, ихтиёр эркинлиги, ахлоқий танлов, ахлоқнинг олтин қоидаси, ахлоқий равнақ, фазилат, иллат, муҳаббат, нафрат, эзгулик, ёвузлик, яхшилик, ёмонлик, адолат, шафқат, бурч, виждон, номус, қадр–қиммат, идеал, ҳаётнинг маъноси, бахт, ўлим, ўлмаслик, инсонпарварлик, эркпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидойилик, зиёлилик, меҳнатсеварлик, тинчликпарварлик, жўмардлик, ўзбекчилик, меҳмондўстлик, ҳало...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (40,6 KB). "etika fanining predmeti va jamiyat hayotidagi ahamiyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: etika fanining predmeti va jami… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram