nikoh va oilaning axloqiy asoslari va uning yoshlar tarbiyasidagi o'rni

DOC 10 sahifa 119,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
16-мавзу. никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни 2(соат) режа: 1. оила маънавий – ижтимоий муҳит сифатида. 2. никоҳ ахлоқий муносабат эканлиги. 2. ахлоқий тарбия. 1.оила маънавий – ижтимоий муҳит сифатида.оила жамиятнинг асоси, муҳим ҳужайраси ва айни пайтда у маънавий ижтимоий муҳит ҳисобланади. шунга кўра у жамиятнинг бошланғич ахлоқий асоси вазифасини ўтайди. авваламбор, оила микро маънавий маскан бўлиб, у қандай ташкил топса, шаклланса, жамият ҳам шундай тараққий этади. шу маънода оила жамият тизимининг таркибий қисмики, айни пайтда унинг ўзи ҳам макрооиладир. инсон ана шу микро маънавий-маскан муҳитида вояга етади ва унда ахлоқий фазилатлар эгаси камол топади. оила инсониятнинг сивилизасия босқичига ўтмишида асосий омил вазифасини ўтайди. тарих, қадимшунослик (археология) фанларининг кўрсатишича, инсоният маълум давр мобайнида оиласиз даврни бошидан кечирган. оиланинг тарихан шаклланиши жараёнида инсоннинг табиий-биологик жиҳати, муносабатлари ахлоқий талаб, нормалар асосида ижтимоийлашади. ва бунинг натижаси ўлароқ ижтимоий характерга эга бўлган эр-хотинлик, ота-она, қариндошлик уруғчилик муносабатлари ва ниҳоят сиёсий ташкилот-давлат …
2 / 10
бирлари ва жамият олдидаги ахлоқий ва ҳуқуқий бурч мажбуриятларини, масулиятини белгилайди. шунга кўра унинг моҳиятан ижтимоий-маънавий ҳодиса тарздаги мақомати белгиловчи жиҳатдир. никоҳ-бу икки жинсдаги кишининг ихтиёр эркинлигига асосланган оила қуришларига берилган фатводир. тарих, қадимшунослик, этнография фанларининг кўрсатишича, никоҳ кишилик жамиятининг сивилизасия томон тадрижий ривожланиб бориши жараёнида такомиллашиб борган. никоҳнинг дастлабки шакли – экзогамия , яънигуруҳий никоҳ бўлиб, унинг ўзи ҳам қуйидаги шаклларда – бочқичлар бўйича оддийдан мураккабга қараб ўзгариб боради. бўлар: 1)полигамия (кўпникоҳлик); 2)полигиния (кўпхотинлилик); 3)полиандрия (кўперлилик). уруғчиликнинг пайдо бўлиши билан кўпникоҳлилик(полигамия) юзага келади, яқин қариндошлар ўртасида жинсий муносабат-алоқада бўлишни табу тақиқларнинг юзага келиши билан изоҳланади. полигиния – эркак кишининг чегараланган миқдордаги аёллар билан полиандрия эса аёл кишининг чегараланган, бир қанча эркаклар билан никоҳли иттифоқидир. никоҳ бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатларни ўз ичига олади. бўлар: ҳуқуқий, ахлоқий, диний жиҳатлар. ҳуқуқий томондан, у сосиал норма, талаблар мажмуи билан шартланган бўладики, улар муайян қонун-қоидаларда мустаҳкамланган бўлади. масалан, унинг …
3 / 10
ўринда шуни таъкидлаш керакки, шарқда, хусусан, ўзимизнинг юртимизда аввал-азалдан никоҳнинг ахлоқий жиҳати устивор ҳисобланган.(абдулла ориповнинг “аёл шеърида севги-муҳаббат, вафодорлик ахлоқий тамойиллари ўзининг ифодасини топган.) ахлоқий томондан қурилган никоҳда севги, яъни томнларнинг муҳаббати етакчи ўрин тутади. никоҳ тузишдан аввал икки ёш орасида гоҳ очиқ, гоҳ яширин севги-муҳаббат бўлиши мумкин. ҳар икки ҳолда ҳам розилик шарти билан қурилган оила унинг муҳим томонини ташкил этади. кўпинча бундай оиланинг қурилишига ота-оналарда норозилик, шубҳа уйғотади, чунки бўлажак келин-куёвнинг оилавий келиб чиқиши, ота-онаси, ахлоқийлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганлиги учун улар бундан никоҳга қарши бўладилар. ҳозирги кунда, гарчи ғарб маданияти, демократияси идеаллари жамиятимиз ҳаётига таъсири кучли бўлса-да, оилалар халқимизга хос урф-одат, анъаналар бўйича қурилмоқда. бунда, айниқса, ота-она, маҳалла-кўй, қўшни қўшниларнинг фикрлари, иштироки муҳим жиҳат ҳисобланади. масалан, ўтказилган сосиологик тадқиқотлар натижасига кўра, сўровга жалб қилинган, оила қураётган ёш йигит-қизларнинг 83,3 фоизи оила қуриш никоҳдан ўтишда ота-оналарнинг розилиги, оқ фотиҳасини зарур деб ҳисоблайдилар. “сизнингча, никоҳдан ўтиш ҳақидаги …
4 / 10
бўйсундирилади. оддий бирга яшашда табиий-эҳтиёжни қондириш биринчи ўринда туради, никоҳда у иккинчи даражалидир. шунинг учун никоҳсиз қурилган оилалар жамият олдида бурч ва маъсулиятсиз яшайдилар ва унда туғилиб вояга етган фарзандлар ҳам етук инсонлар бўлиб шаклланмайдилар. оиланинг иккинчи жиҳати оилавий меросий муносабатлар бўлиб, бу унинг мавжудлиги, мустаққиллигини, тинч осойишталигини таъминловчи моддий асос ҳисобланади. у нафақат оила аъзоларнинг моддий, балки маънавий эҳтиёжларни қондириш, бахтли ҳаёт кечиришларининг муҳим омилидир. оилавий бойлик, молу-мулк ҳалол меҳнат билан топилган пайтдагина оилада ахлоқий муҳит юзага келади. оилада асосан эркак киши етакчилик қилади. оилани бошқариш ва уни моддий жиҳатдан таъминлаш унинг зиммасига юкланади. аёл киши оилада кўпроқ уй-юмушлари, фарзанд тарбияси билан машғул бўладилар. моддий жиҳатдан таъминланган оилаларда кўпинча фарзандлар турли ахлоқсиз йўлларга кириб кетиши мумкин.(ўғирлик, қаллоблик ва ҳ.) лекин шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, моддий бойлик ҳеч қачон оилада устувор характерга эга бўлмаслиги лозим, акс ҳолда, ундай оила ахлоқсизликка, тубанликка юз тутади. ҳадиси шарифларда: “оила моддий жиҳатдан қанча фаровон …
5 / 10
й фазилатлари билан намуна бўла олишлари билан тарбияни амалга оширадилар. халқ тилида айтганда “қуш уясида қўрганини қилади”. ота-она фарзандлар тарбияси учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ахлоқий жиҳатдан бирдек жавобгардирлар. комил фарзандлар тарбияси оилани мустаҳкам ва унинг жамиятининг кичик ҳужайраси сифатидаги мавқени таъминловчи муҳим омиллардан биридир. шунга кўра фарзандлар тарбияси жамиятнинг келажагини белгилайди. айни пайтда фарзандлар ҳам ота-она олдида ўз бурчларини адо этишлари лозим. « вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар»- деб кўрсатилган конститусиямизнинг 66- моддасида. ўзбек халқининг энг қадимий даврлардан бошлаб то ҳозирга қадар давом этиб келаётган, ўз аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган ажойиб қадриятлардан бири бу- ота-онани юксак даражада эъзозлаш, иззат-икромлари, ҳурматларини жойига қўйишдир. ота-онани қадрлаш, уларнинг дуоларини олиш – болаларнинг фарзандлик бурчдир. буюк бобокалонимиз алишер навоий бу борада шундай ўгит беради: «ота-она иккисига хизматни бирдек қил. икки дунёни обод бўлишни истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол. туни кунингга нур бериб турган–бирисини ой англа, бирисини қуёш”. ҳадису …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"nikoh va oilaning axloqiy asoslari va uning yoshlar tarbiyasidagi o'rni" haqida

16-мавзу. никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни 2(соат) режа: 1. оила маънавий – ижтимоий муҳит сифатида. 2. никоҳ ахлоқий муносабат эканлиги. 2. ахлоқий тарбия. 1.оила маънавий – ижтимоий муҳит сифатида.оила жамиятнинг асоси, муҳим ҳужайраси ва айни пайтда у маънавий ижтимоий муҳит ҳисобланади. шунга кўра у жамиятнинг бошланғич ахлоқий асоси вазифасини ўтайди. авваламбор, оила микро маънавий маскан бўлиб, у қандай ташкил топса, шаклланса, жамият ҳам шундай тараққий этади. шу маънода оила жамият тизимининг таркибий қисмики, айни пайтда унинг ўзи ҳам макрооиладир. инсон ана шу микро маънавий-маскан муҳитида вояга етади ва унда ахлоқий фазилатлар эгаси камол топади. оила инсониятнинг сивилизасия босқичига ўтмишида асосий омил вазифасини ўтайди. тарих, қадимшуносли...

Bu fayl DOC formatida 10 sahifadan iborat (119,5 KB). "nikoh va oilaning axloqiy asoslari va uning yoshlar tarbiyasidagi o'rni"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: nikoh va oilaning axloqiy asosl… DOC 10 sahifa Bepul yuklash Telegram