nikoh va oilaning ahlоqiy asoslari, uning yoshlar tarbiyasidagi urni

DOCX 5 sahifa 28,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
14 –мавзу. никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни. режа. 1. никоҳ ва оила тушунчалари. давлатнинг ахлоқий моҳияти 2. никоҳнинг қонуний ва диний асослари 3. оила ҳақидаги илғор фикрларнинг ахлоқий аҳамияти 4. ёшлар тарбиясида никоҳ ва оила ҳақидаги миллий ахлоқий қадриятларнинг ўрни таянч тушунчалар: оила, никоҳ, моногам оила, полигам оила, эндогам оила, экзогам оила, муҳаббат, оилавий муҳит, оилавий мулк, фарзанд тарбияси, фуқаролик жамияти, маҳалла, давлат, давлат суверенитети, шахс суверенитети, оила кодекси, оилани ижтимоий ҳимоялаш, масъулият, бурч, никоҳнинг диний асослари, никоҳнинг ҳуқуқий асослари. 1. никоҳ ва оила тушунчалари. давлатнинг ахлоқий моҳияти “оила” сўзининг луғавий маъноси ҳақида олимлар турли фикрлари келтириб ўтишган. масалан, ф.қиличев қадимда халқимизда эгарни уловга мустаҳкамловчи тасмани “айил” деб аташгани ва эр-хотинлик муносабатлари пайдо бўла бошлагач, уларнинг жипслигини “айла”, яъни “айл” оила тарзида ифодалаб номлаганлар, деган фикрга келади[footnoteref:1]. бошқа олимларнинг фикрича, оила арабча “аёлманд” маъноларини англатувчи “оила” сўзидан келиб чиққан[footnoteref:2]. умуман “оила” эркак ва аёл қўшилиши натижасида …
2 / 5
тузилган никоҳ, левират – эри вафотидан сўнг, унинг акаси ёки укаси билан тузилган никоҳ, сорорат – хотини вафотидан сўнг унинг синглиси ёки опаси билан тузилган никоҳ кабилардир. оилавий муносабатларнинг шаклланиши жараёнига эътибор берар эканмиз, никоҳ ва оилани бир-биридан фарқлашимиз лозим. никоҳ оиладан илгари вужудга келган бўлиб, даставвал патриархал оила вужудга келишига қадар, уруғчилик даврида фақат жинсий табиий ҳаётни бошқариб борган. оила вужудга келгандан сўнг эса кишилар ҳаётнинг ҳуқуқий, ахлоқий ва маиший соҳаларига ҳам кириб борган. оилани фуқаролик жамиятининг, давлатнинг энг муҳим ҳужайраси дейишади. чунки ҳар бир жамият аъзоси, бўлажак фуқаронинг тарбияси оиладан бошланади. оила уч жиҳатни: ўзининг бевосита кўриниши бўлмиш никоҳни; оилавий мулк ва анжомлар ҳамда улар ҳақидаги ғамхўрликни; болалар тарбиясини ўз ичига олади. дастлабки ахлоқ маскани бўлмиш оилалар йиғиндиси фуқаролик жамиятини, миллатни ташкил этади. фуқаролик жамияти моҳиятан оила билан давлат ўртасидаги даража. гарчанд, унинг тараққиёти давлат тараққиётидан кейинроқ рўй берса ҳам, у албатта давлатни тақозо этади, яъни фуқаролик жамиятининг …
3 / 5
лар вужудга велади: фамилия танлашдаги тенг ҳуқуқлик: никоҳ тузиш вақтида эр ва хотиннинг фамилия танлаши уларнинг оилада тўлиқ тенг ҳуқуқлиги тамойилидан келиб чиқади. улар ўзаро келишиб эр ёки хотиннинг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлашлари ёки ҳар бири никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолишлари мумкин. эр-хотиннинг болалар тарбияси ва оила турмуши масалаларини ҳал қилишдаги тенгликлари: оилавий турмушнинг барча, жумладан, болалар тарбияси масалаларини эр ва хотин биргаликда ҳал қилишлари лозим. оилавий ҳаётда эр ва хотиннинг биронтаси иккинчисига нисбатан бирон-бир устун ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин эмас. улар ўртасидаги тенглик оиладага барча масалаларни биргаликда ҳал қилиш тамойиллари билан таъминланади. эр-хотин оиланинг моддий таъминланиши билан бир қаторда, оиланинг барча аъзолари, айниқса болаларининг ҳар тарафлама камол топиши, маънавий ва жисмоний соғлом ривожланишлари, улғайишлари тўғрисида қайғуришлари лозим. эр ва хотин фарзанд тарбиясида тенг иштирок этишлари: фарзанд туғилганидан сўнг уни боқиш, соғлом шароит таъминлаш эр ва хотиннинг бурчи бўлиб ҳисобланади. ота-она боланинг олдида тенг ҳуқуқли жавобгар шахс эканликларини доим билишлари …
4 / 5
саб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида; 3. никоҳга кирувчиларнинг лоақал биттаси руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса. ўзбекистон республикаси қонунчилиги қўшхотинликни тақиқлайди. республикамизнинг жиноят кодекси 126-моддасида кўп хотинлилик, яъни икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш жиноят ҳисобланади. ўзбекистонда оилавий муносабатлар инсонпарварлик билан суғорилган исломий ва миллий қадриятларнинг чуқур тарихий илдизларига бориб тақалади. қуръони карим ва ҳадисларда таълим-тарбия, оила қуриш ҳақида кўплаб фикрлар илгари сурилган. шу билан бирга исломда оила муносабатларида руҳсат этилган ва таъқиқланган хатти-ҳаракатлар, яъни, фақат ҳалол ишлар билан шуғулланишга, ҳаром ишлардан қочишга даъват этилади. маълумки, оила никоҳ тузилишидан бошланади. “никоҳ” тушунчаси шариатда шундай шартнома-битим сифатида таърифланадики, унга мувофиқ никоҳга кирган хотин эркак учун бегона, “тақиқланган” бўлмайди. никоҳ тузиш учун аёл ёки эркакнинг хоҳиши кифоя қилмайди. доимий никоҳ учун ҳам, вақтинчалик никоҳ учун ҳам никоҳ дуосини ўқиш ва никоҳ битимини тузиш талаб этилади. “унинг аломатларидан (яна …
5 / 5
таомларда ҳалол ва ҳаромни ажрата олиш каби кўпгина масалалар ўз ифодасини топган. исломда аёлнинг ҳуқуқлари қуйидагича бўлиши керак: 1. аёлларга яхши муомалада бўлиш, уларга нисбатан хушмуомала, ширин сўз, мулойим муносабатда бўлиш, ноҳақлик ва қўполлик қилмаслик керак. 2. аёлларни урмаслик. қуръони каримнинг: «хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнг (бу таъсир қилмаса,) уларни ётоқларида тарк етингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса,) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқа) йўл ахтармангизлар. 3.исломда аёл ва болаларни ўлдириш маън этилган. қуръони каримда шундай дейилади: “(ей инсонлар), болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз, уларга ҳам, сизларга ҳам биз ризқ берурмиз. уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир” («ал-исро», 31). 4. аёлларнинг илм ўрганиши. аёл ва эркак мусулмонларга илм ўрганмоқ фарздир. 3. оилава никоҳ ҳақидаги илғор фикрларнинг ахлоқий аҳамияти «авесто» да никоҳ муносабатлари оиланинг, эр ва хотиннинг жамиятдаги ўрнини белгилаган. оиланинг буюк тимсоли сифати бу эр- хотиннинг бир -бирига садоқатли бўлишидир. «авесто» жамиятида оилага …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"nikoh va oilaning ahlоqiy asoslari, uning yoshlar tarbiyasidagi urni" haqida

14 –мавзу. никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни. режа. 1. никоҳ ва оила тушунчалари. давлатнинг ахлоқий моҳияти 2. никоҳнинг қонуний ва диний асослари 3. оила ҳақидаги илғор фикрларнинг ахлоқий аҳамияти 4. ёшлар тарбиясида никоҳ ва оила ҳақидаги миллий ахлоқий қадриятларнинг ўрни таянч тушунчалар: оила, никоҳ, моногам оила, полигам оила, эндогам оила, экзогам оила, муҳаббат, оилавий муҳит, оилавий мулк, фарзанд тарбияси, фуқаролик жамияти, маҳалла, давлат, давлат суверенитети, шахс суверенитети, оила кодекси, оилани ижтимоий ҳимоялаш, масъулият, бурч, никоҳнинг диний асослари, никоҳнинг ҳуқуқий асослари. 1. никоҳ ва оила тушунчалари. давлатнинг ахлоқий моҳияти “оила” сўзининг луғавий маъноси ҳақида олимлар турли фикрлари келтириб ўтишган. масалан, ф.қиличев қад...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (28,1 KB). "nikoh va oilaning ahlоqiy asoslari, uning yoshlar tarbiyasidagi urni"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: nikoh va oilaning ahlоqiy asosl… DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram