saylov tizimi va uning yoshlar faoliyatidagi urni

DOCX 6 pages 20.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
сайлов тизми ва унинг ёшлар фаолиятидаги ўрни. сайлов – мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири. ҳар бир сайловчининг овози замирида мамлакатнинг эртанги куни, авлодлар келажаги ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳақ-ҳуқуқлари мужассам. шу боисдан бугунги кунда сайлов қонунчилиги миллий кадриятларимиз ва давлатчилик тарихимиз асосида, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ, эркинлиги ва манфаатларини таъминлаш ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойиллари ва ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. ўзбекистон республикасининг конституциясига мувофиқ фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади. фуқароларнинг давлат органларини демократик тарзда ташкил этишдаги иштироки, асосан, сайловларда намоён бўлади. эркин ва бевосита сайловлар орқали фуқаролар ўзи муносиб билган шахсларни ҳокимият органларига сайлайди, уларга нисбатан ўз муносабатини билдиради ҳамда давлат бошқарувини амалга оширишда иштирок этадилар. бундан кўринадики, аҳолисининг 50 фоизини 30 …
2 / 6
муносабатлар йиғиндисини англатади. ушбу тушунча давлатнинг сайлаб қўйиладиган органларини шакллантириш тартиб-таомилларини ҳам ўз ичига қамраб олади. халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари фарқланади. мажоритар сайлов тизими - тегишли сайлов округидан сайловчиларнинг энг кўп овозини олган номзодлар ўртасида мандатлар тақсимланишини кўзда тутувчи сайлов тизимидир. мажоритар сайлов тизими кўпчилик овози принципига асосланади ва бунда агарда номзод сайлов округидаги сайловчиларнинг ярмидан кўпроқ овозини олган бўлса, унда у сайланган деб ҳисобланади. ўзбекистонда мутлоқ кўпчилик овозга асосланган мажоритар сайлов тизими қўлланади. бундай сайлов тизимига кўра сайловчиларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаган номзод депутат этиб сайланган ҳисобланади. ушбу тизимда одатда овоз беришда иштирок етувчи сайловчилар сонининг қуйи чегараси белгиланади (ўзбекистонда -33%). фақат камида ана шу кўрсаткичга эришилгандагина сайлов бўлиб ўтган деб эътироф этилади. агар бирорта ҳам номзод мутлоқ кўпчиликнинг овозини тўплай олмаган бўлса, сайланганлик масаласи ҳал этилмаган бўлади. бундай жойларда енг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади. мажоритар сайлов …
3 / 6
арламентлари депутатлари сайловлари шу тизим асосида ташкил этилади). шунинг учун ҳар бир фуқародан сайлов жараёнларида юксак мулоҳазакорлик ва мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга даҳлдорлик туйғуси талаб этилади. негаки, халқ кимгаки юксак ишонч билдирса, эртага у бутун мамлакат тақдирини белгилаб берувчи жараёнларни бошқаради. шу сабабли мамлакатимиз аҳолиси жорий йилнинг кузида кутилаётган президент сайлови жараёнларига ҳар қачонгидан катта қизиқиш билдираётгани табиий. ҳар бир миллатнинг, мамлакатнинг эртаси, келажак тақдири ёш авлоднинг қўлида эканлиги сир эмас. шу сабабли, ёшларнинг сиёсий ижтимоий фаоллиги давлат аҳамиятига молик масалалардандир. шукурки, мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшлар сиёсатига эътибор сезиларли даражада кучайди. 2016 йилнинг 14 сентябрида “ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. ушбу қонун йиллар давомида мавҳум бўлиб келган ҳуқуқий тушунчаларга аниқлик киритиш билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлмоқда. жорий йилнинг 20 апрелъ куни қабул қилинган “ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли …
4 / 6
айловлар” ғоясига монанд ўтказилган сайловларда ёшларнинг фаоллиги ҳар қачонгидан юқори бўлди. сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 7 миллион 162 минг 316 нафари ёки 34,7 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этди. 2 млн.га яқин 18 ёшга тўлган фуқаро сайловларда илк бор иштирок этди. айни пайтда 30 ёшгача бўлган 14 нафар йигит-қиз сиёсий партиялар томонидан қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида кўрсатилди. улардан 9 нафари депутат этиб сайланди. шунингдек, қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда тошкент шаҳар кенгашларига 26 нафар, халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларига 291 нафар йигит-қиз депутат этиб сайланди. ёшлар сайлов жараёнларининг ташкилий ишларида ҳам доим фаол. 2019 йилги сайловлар жараёнларида қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 144 нафари ҳамда участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 20 394 нафари 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар эди. жорий йил мамлакатимизда ўтказиладиган президент сайловида ёшлар фаоллиги ўтган сайловлардан ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда. сайловчиларнинг қарийб учдан бир қисмси ёшлар ташкил этаётган шароитда …
5 / 6
изларни фаол фуқаролик позициясида тарбиялаш ғоят муҳим аҳамиятга эга. бундай тадбирлар ёшларимизнинг сиёсий онгини ҳамда билимини янада оширишга кўмак беради. бинобарин, 24 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — ўзбекистон республикаси президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари, унда ёшларнинг иштироки, салмоқли ахамият касб этмоқда. жумладан, ўзбекистонда бугунги кунда 14 та сайлов округи ўз фаолиятини олиб бормоқда, 10 минг 776 та сайлов участкасининг таркиби тасдиқланди. сайлов жараёни билан бевосита ишлайдиган 13 минг 700 дан ортиқ иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, сайлов қонунчилигидаги ўзгариш ва янгиланишлар билан янада яқинроқ таништириш мақсадида ўқув-семинарлар, тренинг ва учрашувлар ташкил этилмоқда. мазкур жараёнларда ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда. зеро, ёшларнинг сайлов жараёнидаги фаоллиги, уюшқоқлиги уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини намоён этади. бинобарин, аҳолининг электорал маданиятини оширишда сайлов олди тарғиботнинг замонавий усуллари ва шаклларидан унумли фойдаланиш, айниқса, ушбу жараёнда ёшларнинг фаоллигини таъминлаш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. ёшлар ва сайлов — бу икки тушунча ўзаро боғлиқ ва сайловни …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "saylov tizimi va uning yoshlar faoliyatidagi urni"

сайлов тизми ва унинг ёшлар фаолиятидаги ўрни. сайлов – мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири. ҳар бир сайловчининг овози замирида мамлакатнинг эртанги куни, авлодлар келажаги ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳақ-ҳуқуқлари мужассам. шу боисдан бугунги кунда сайлов қонунчилиги миллий кадриятларимиз ва давлатчилик тарихимиз асосида, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ, эркинлиги ва манфаатларини таъминлаш ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойиллари ва ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. ўзбекистон республикасининг конституциясига мувофиқ фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референд...

This file contains 6 pages in DOCX format (20.8 KB). To download "saylov tizimi va uning yoshlar faoliyatidagi urni", click the Telegram button on the left.

Tags: saylov tizimi va uning yoshlar … DOCX 6 pages Free download Telegram