saylov tizimi

DOC 19 pages 140.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
ўзбекистон республикасининг сайлов тизими. § 1. сайлов ва сайлов тизими тушунчаси ва аҳамияти. сайловлар демократик давлатлар тараққиётида ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари тизимида муҳим конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида марказий ўрин эгаллайди. айнан, мазкур институт орқали фуқаролар бевосита ёки ўзлари сайлаган вакиллари тимсолида давлат ва жамиятни бошқариш имконига эгадирлар. давлатимизда бевосита сайлов усули билан давлат бошлиғи – ўзбекистон республикаси президенти ҳамда олий мажлиснинг қуйи – қонунчилик палатаси депутатлари сайланадилар. шунингдек, сайлаш услуби билан қорақалпоғистон жўқорғи кенгэси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари шакллантирилади. сайловлар референдум каби халқ иродасини тўғридан-тўғри намоён этилишини қонунлаштирилган шаклини билдиради. ҳар қандай давлатни демократик давлат, деб эълон қилишнинг ўзи кифоя эмас, муҳими, унинг ташкил этилиши ва фаолиятининг тегишли ҳуқуқий институтлар, ҳуқуқий кафолатлар билан таъминлашдан иборатдир. бунда, конституциявий-ҳуқуқий институтларнинг тизимида сайлов ҳуқуқи институти муҳим рол ўйнайди. ўзбекистон республикаси конституциясида сайлов тизими махсус бобда (хxiii боб) мустаҳкамланган. конституциянинг сайлов тизими боби битта яъни 117-моддадан иборат бўлиб, у фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, сайлов …
2 / 19
ими қўлланилади. аралаш сайлов тизимида ҳар икки усулдан бир сайлов жараёнида қўлланилади. ўзбекистон республикасида ўзбекистон республикаси сайлов кодексига кўра сайлов масалаларии тартибга солади. сайловлар кўппартиявийлик асосида ўтиши, номзодлар сонини сайланадиган депутатлар сонига нисбатан кўп бўлиши демократия тантанаси бўлди. сайловлар сиёсий жараён бўлиб, уни ташкил қилиш ва ўтказишга қараб, жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар мамлакатда демократия қандай эканлигига баҳо беради. конституцияга киритилган ўзгаришлар натижасида вакиллик органлари ва президент сайлови куни аниқ белгилаб қўйилди. энди мамлакатимизда сайловлар уларнинг ваколати тугайдиган йилда октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиладиган бўлди (конституциянинг 117-моддаси, иккинчи хат боши). сайловларда (сенат аъзоларини сайлашда) поғонали сайлов принципи қўлланиладиган бўлди (конституциянинг 117-моддаси, учинчи хат боши). § 2. сайлов ҳуқуқи принциплари сайлов ҳуқуқи билан фуқароларни таъминлаш фақат миллий қонунчилигимизда белгиланган бўлиб қолмай, сайлов ҳуқуқини аҳамияти халқаро ҳужжатларда ҳам қайд қилинган, жумладан “инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 21-моддасида, “ҳар бир инсон бевосита ёки эркинлик билан сайланган вакиллари воситасида ўз мамлакатини бошқаришда иштирок …
3 / 19
шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётганлар сайлаш ҳуқуқига эга бўлмаганидек, сайланиш ҳуқуқига ҳам эга эмас; · сайлаш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси ҳам юқорироқ ўрнатилади. масалан, ўзбекистонда президент бўлиб сайланиш учун 35 ёшга, олий мажлисга сайланиш учун 25 ёш, маҳаллий вакиллик органларига сайланиш учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак. ёдда тутинг! фуқаролар сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш жараёнида фақат сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидангина эмас, бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади. масалан, номзод кўрсатиш, сайлов комиссиялари таркибида иштирок этиш, намзодлар тўғрисида маълумотлар олиш, кузатувчилар таркибида иштирок этиш ва бошқалар. сайловлар маълум принципларда ўтказилиб, улар демократик талабларга, халқаро ҳужжат нормаларига мос бўлади. жумладан, конституцияда сайлов умумий, тенг ва тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши, ҳар бир сайловчи битта овозга эга эканлиги, овоз беришда фуқаро ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши кўрсатиб қўйилган (117-модда). ана шулар сайлов ҳуқуқининг асосий принциплари бўлиб, сайлов тўғрисидаги қонунларда ҳар бири алоҳида моддаларда берилган. …
4 / 19
вда иштирок этишини билдиради. тўғри сайлов орқали фуқаролар яшаб турган жойларини ўзида овоз беради ва уларнинг берган овози депутатлар, президент сайланишига таъсир кўрсатади. яширин овоз бериш – бунда фуқароларнинг овоз беришига ҳеч ким таъсир қила олмайди. фуқаролар ҳеч кимнинг таъсирисиз ҳоли овоз берсагина ўзи хоҳлаганча овоз бериши мумкин бўлади. яширин овоз беришда овоз бериш натижаси ҳам маълум бўлмайди, шунинг учун фуқаролар қўрқмасдан, иккиланмасдан, шубҳаланмасдан ўзи хоҳлаган номзодига овоз беради. сайловда иштирок этишнинг эркинлиги – фуқаролар сайловларнинг ҳамма жараёнларида, шунингдек овоз беришда ҳам эркин иштирок этади. сайлов жараёнларида иштирок этишига тўсқинлик ҳам қилмайди, иштирок этишга, овоз беришга мажбур ҳам қилинмайди. ошкоралик ҳам сайлов ҳуқуқининг муҳим принципидандир. сайловларни барча жараёнлари ошкора ўтади. оммавий ахборот воситаларида сайлов жараёнлари бўйича мунтазам маълумотлар бериб борилади. § 3. сайлов сензлари ва сайловларда эркинлик ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунларида сайлов ҳуқуқи, сайловни ташкил қилиш, уни ўтказиш ва сайловда иштирок этиш учун шартлар аниқ белгилаб қўйилган. о'збекистон республикаси …
5 / 19
айлана олмайди. ўзбекистон республикаси қонунчилигида бошқа, миллий, жинсий, ирқий, мулкий, ирқий чеклашлар назарда тутилмаган. конституциянинг 99-моддасига биноан, прзидент бўлиб сайланиш учун фуқаро ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаслиги, давлат тилини яхши билиши, сайловгача ўзбекистонда камида 10 йил муқим (доимий) яшаган бўлиши керак. шу шартлар мавжуд бўлса фуқаро номзоди тегишли тартибда президентликка номзод сифатида қўйилади ва сайловда иштирок этади. ўзбекистон республикаси сайлов кодексига кўра президентликка номзодлар олдига баъзи талаблар қўйилади. улар қуйидагилар президентликка номзодлар бўла олмайдилар: конституция олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ва сенат аъзоси бўлиб сайланадиганлар олдига айрим талабларни қўйган, фуқаро депутат ва сенатор бўлиб сайланиш учун йигирма беш ёшга тўлган ва камида беш йил ўзбекистонда муқим яшаган бўлиш керак. ўзбекистон республикаси сайлов кодексига кўра депутат бўлиб сайланувчиларга баъзи талаблар қўйилган. содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёҳуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида ўзбекистон ҳудудида муқим яшамаган фуқаролар ўзбекистон республикаси …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "saylov tizimi"

ўзбекистон республикасининг сайлов тизими. § 1. сайлов ва сайлов тизими тушунчаси ва аҳамияти. сайловлар демократик давлатлар тараққиётида ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари тизимида муҳим конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида марказий ўрин эгаллайди. айнан, мазкур институт орқали фуқаролар бевосита ёки ўзлари сайлаган вакиллари тимсолида давлат ва жамиятни бошқариш имконига эгадирлар. давлатимизда бевосита сайлов усули билан давлат бошлиғи – ўзбекистон республикаси президенти ҳамда олий мажлиснинг қуйи – қонунчилик палатаси депутатлари сайланадилар. шунингдек, сайлаш услуби билан қорақалпоғистон жўқорғи кенгэси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари шакллантирилади. сайловлар референдум каби халқ иродасини тўғридан-тўғри намоён этилишини қонунлаштирилган шаклини билдиради. ҳар ...

This file contains 19 pages in DOC format (140.5 KB). To download "saylov tizimi", click the Telegram button on the left.

Tags: saylov tizimi DOC 19 pages Free download Telegram