оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асорбияси

DOC 147.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1495529030_68274.doc оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. ахлоқий маданият ва касбий одоби. шахс ахлоқий тарбияси режа: 1. муҳаббат, оила никоҳнинг ахлоқий асослари. 2. оила - маънавий ижтимоий муҳит сифатида. 3. фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. 4. ахлоқий маданият. 5. ахлоқий тарбия. 1. муҳаббат, оила никоҳнинг ахлоқий асослари инсон камолоти оиладан бошланади. оила кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. шунга кўра, жисмонан соғлом, маънан баркамол, ахлоқан пок ва юксак маданиятли ёш авлодни вояга етказиш оиладан бошланади. оиладаги соғлом муҳит – соғлом мафкурани шакллантиради. жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлиги, ўзаро бирбирига ҳурмат, бир–бирига вафодор ва садоқатли бўлишга чақириш билан миллий мафкурада кўзда тутилган мақсадларни амалга оширади. оила қурган ёшлар ҳаёт қийинчиликларини бирга енгишга, болалар тўғрисида ғамхўрлик қилишга, ота-оналарини эъзозлаб ардоқлашга, бир-бирига меҳрибон бўлгани ҳолда, ҳурмат кўрсатишга интиладилар. оилада ота – оналар ҳам ўз фарзандларини миллатига, ватанига содиқ ҳизмат қилиш учун тўғри тарбиялашга ҳаракат қиладилар. юртбошимиз ислом каримов таъбири билан айтганда: «оила …
2
оиладаги эр ва хотиннинг бир – бирига бўлган муносабати балки, улардаги ахлоқий фазилатлар, имонлилик, поклик, ҳалоллик, ростгўйлик, ширинсўзлик, каби ахлоқий меъёрларга амал қилган холда урф – одатларга асосланган, замонавий оилани тушунамиз. оила ташвиши кўпроқ аёл зиммасига тушади. халқимизда бежиз «инсонлар ҳамма вақт аёллар истагани каби бўладилар, агрда буюк ва фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюклик ва фазилат ўргатинг». – деб айтишмаган. оиланинг мустаҳкамлиги ва тотувлиги кўп жиҳатдан аёлларга боғлиқ дедик. аммо бу фикр, оилада эркакларнинг масъулияти кам экан, деган ҳулосага олиб келмаслиги керак. ж.маздани айтганидек «эркак ва аёл – бамисоли икки майин товушки, инсон қалбидаги торлар уларсиз ҳақиқий ва тўлақонли оҳанг беролмайди.» дарҳақиқат, эркаксиз оила бу бахти кемтик, яримта оила демак, “эркак-оиланинг устуни» деб бекорга айтилмаган. оилада азалдан эркаклар рўзғорнинг энг оғир юмушларини ўз зиммаларига олиб келганлар. ота – боболаримиз ҳам оила тинчлиги аввало эркакка боғлиқ, деб билганлар. фуқаролик жамиятининг ахлоқий асослари дастлабки ахлоқ маскани бўлмиш оилалар йиғиндиси фуқаролик жамиятини, …
3
шаш учун бўлган ҳар бир фуқаронинг интилиши пировард натижада бутун жамиятнинг ўшандай яшашига олиб келади. фуқаролик жамияти, шундай қилиб, бир кишининг эҳтиёжини унинг меҳнати воситасида қондириши баробарида, шу меҳнат воситасида барча қолганларнинг ҳам эҳтиёжини қондиради. у ўз аъзоларининг шахсий эркинликлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилади, одил суд воситасида улар мулкига дахл қилинишига йўл қўймайди. фуқаролик жамияти турли табақалардан ташкил топади. улар орасида табақавий ёки синфий зиддият сингари ҳодисалар рўй бериши мумкин эмас. чунки бунда шахс - давлат фуқароси, муайян инсон манфаатлари биринчи ўринда туради ва бу манфаатлар, айтганимиздек, ҳам ахлоқий, ҳам қонуний жиҳатдан ҳимоя қилинади. зотан, «биз учун фуқаролик жамияти - ижтимоий макон. бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди, аксинча, ёрдам деради. шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади» . фуқаролик жамиятининг яшаш шарти - эркинлик. шахснинг қонун доирасидаги сўз эркинлиги, фикр эркинлиги ва фаолият эркинлигига тўла йўл қўйилмас экан, фуқаролик …
4
и босқичма-босқич ўтказиб бориш, нодавлат ва жамоат тузилмалари ҳуқуқи ва мавқеини оширишни кўзда тутадиган «кучли давлатдан - кучли жамият сари» концепциясини амалга ошириш»дан иборат деб таърифлайди. мамлакатимизда ҳозир эркин, демократик фуқаролик жамиятини тузишга киришганмиз. бу жамият, маълум маънода, ғарбликлар тасаввуридаги фуқаролик жамиятларидан фарқ қилади. ғарбда бу борада эътибор асосан ҳуқуқий йўналишнинг устуворлигига қаратилса, бизда ахлоқий-маънавий йўналишнинг устуворлигини кўриш мумкин. шу нуқтаи назардан олиб қараганда, биз қураётган фуқаролик жамияти ғарб дунёси учун ўрнак бўлиши мумкин. бу фахрланиш ҳиссидан келиб чиққан баландпарвоз гап эмас. масала шундаки, ғарб жамиятлари ҳозирги пайтда ахлоқийликни ҳуқуқийликнинг юқори босқичи сифатида қабул қилмоқдалар. лекин улар учун «ахлоқий ўрин бўшатишдан» кўра «ҳуқуқий ўринни эгаллаб туриш» нафақат қонуний, балки завқлироқ туюлади. бизнинг менталитетимизда эса бунинг акси - ҳар бир «ахлоқий ўрин бўшатиш» ўзбек қалбига қувонч, ўз инсонлик бурчини бажарганлик ҳиссини тўлдиради. бундан ташқари, бизда фуқаролик жамияти қуришни маълум маънода тезлаштирадиган, ғарб менталитетига хос бўлмаган макон борки, бу маҳалладир. ўзбек маҳаллалари …
5
к бўлиб хизмат қилади. бундай оралиқ боғловчи тузилма, юқорида айтганимиздек, ғарб оламида йўқ. демак, шунга кўра ҳам, бизда фуқаролик жамиятига ўтиш нисбатан осонроқ кечади, деган фикрни билдириш мумкин. бу борада республикамиз президенти ислом каримовнинг: «шу маънода маҳаллани ўз-ўзини бошқариш мактаби, таъбир жоиз бўлса, демократия дарсхонаси, деб аташ мумкин», - деган сўзлари айни ҳақиқатдир. шундай қилиб фуқаролик жамияти муайян халқ учун жам бўлиб, жамоат тарзда яшашнинг энг олий шахси ҳисобланади ва носиёсий бўлган барча муносабатларни ўз ичига олади. унда шахс эркинлигини, «индивиднинг очилиши» ихтиёрий тарзда тузилган фуқаролар уюшмалари, ташкилотлари ва бирлашмалари доирасида ўзини намоён қилади; иқтисодий, диний, маънавий, ахлоқий-эстетик миллий, оилавий в.б. муносабатлар давлат идораларининг аралашувисиз, ўз-ўзини бошқариш асосида амалга оширилади. давлатнинг ахлоқий моҳияти буюк олмон файласуфи ҳегель давлатни ахлоқий ғоянинг воқе бўлиши деб таърифлайди ва табиий муносабатларни маънавий муносабатлар билан муқояса қилиб, оилани - ҳиссиётга, фуқаролик жамиятини - асабнинг таъсирланиш қобилиятига, давлатни эса ўзи учун асаб тизимига ўхшатади; у ўз …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асорбияси"

1495529030_68274.doc оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. ахлоқий маданият ва касбий одоби. шахс ахлоқий тарбияси режа: 1. муҳаббат, оила никоҳнинг ахлоқий асослари. 2. оила - маънавий ижтимоий муҳит сифатида. 3. фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. 4. ахлоқий маданият. 5. ахлоқий тарбия. 1. муҳаббат, оила никоҳнинг ахлоқий асослари инсон камолоти оиладан бошланади. оила кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. шунга кўра, жисмонан соғлом, маънан баркамол, ахлоқан пок ва юксак маданиятли ёш авлодни вояга етказиш оиладан бошланади. оиладаги соғлом муҳит – соғлом мафкурани шакллантиради. жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлиги, ўзаро бирбирига ҳурмат, бир–бирига вафодор ва садоқатли бўлишга чақириш билан миллий мафкурада кўзда тутилган мақсадлар...

DOC format, 147.0 KB. To download "оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асорбияси", click the Telegram button on the left.